Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
280 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Бой ота, камбағал ота насихатлари...!!! (Роберт Кийосаки)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш бўйича дунёда 14 ўринда, уни экспорт қилиш бўйича 3 ўринда турар экан.

Фанда Соф экспорт деган тушунча бор, у қуйидагича ҳисобланади:

Соф экспорт = Ялпи ички махсулот - (аҳолининг истеъмол харажатлари+миллий иқтисодиётган хусусий инвестициялар+Товар ва хизматларнинг Давлат харидлари)

Энди шу формулага табиий газни қўйиб кўрамиз.

Табиий газнинг соф экспорти = Жами газ қазиб олиш - аҳолининг истеъмоли. (Шу кўрсаткич манфий чиқса, унда экспорт қилмаслик керак.)

Умуман олганда, агар ўзингизда нимадур эхтиёжингиздан ортиқ бўлсагина сотасиз, ўзингизга етмай турган нарсани сотиш тўғримикан....🤔

"Бўзчи бўзга ёлчимас" деганлари шу бўлса керакда?"

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграммда "Ижтимоий тармоқларда қизғин мухокамага сабаб бўлаётган "айрим" хабарларни эсга соладиган видеролик" ни кўриб қолдик. 👇

Шуни сизлар билан бўлишамиз...!!!

Хар қандай кинода ҳам маълум миқдорда ҳақиқат бўлади...!!! 😊

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Ташқи қарзларимиз хам нарх - навога ўхшаб ўсишда давом этмоқда...!!!

2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди.

Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Хитой эксим банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, ташкилоти ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

Кредиторлар олдидаги қарздорлик бўйича харажатлар давлат корхоналари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан сўндирилар экан.

Менинг фикримча бу қарзларнинг тўлашнинг асосий қисми тўғридан - тўғри бўлмаса ҳам, билвосита (косвенно) 20 ёшдан катта бўлган аҳолининг бўйнига тушади.

20 ёшдан катта бўлган аҳолининг ўртача сони 21 млн кишидан ошар экан.
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
Ташқи қарзларимиз хам нарх - навога ўхшаб ўсишда давом этмоқда...!!! 2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4…
29 300 000 000$ : 21 000 000 киши = 1 395,24$ доллардан қарздорлик киши бошига тўғри келади.

Тўғри бундан ҳисоб китоб унчалик тўғри эмас, бу қарзлар давлат корхоналари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан сўндирилар эканку деб ўйлашингиз мумкин.

Мисол учун кеча "Ичимлик суви нархини ошиши тўғрисида" хабар қилинган эдик. Бунга ўхшаган қанча инвестицион лойихалар бор.

Юқоридаги қарзлар 9 ойлик, ундан кейин UzAuto Motors олган қарзлар, 555 млн.доллар, 150 млн доллар киритилмаган.

Нима ҳам дер эдик, "Биздан ёш авлодга озод ва обод Ватан қолсин!", ҚАРЗЛАР ЭМАС...дейди бир танишим билан чой ичиб ўтирсак...!!! 😊

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#мотивация

“Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган”

Бенжамин Франклин.
АҚШ асосчиларидан бири, файласуф, сиёсатчи, дипломат ва ихтирочи

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия ҳақида қисқача...😊

Электросетдан справка кани......💣

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Онлайн назорат-касса машинаси нархи қиммат экан, каердан сотиб арзонроқ нархга сотиб олсам бўлади?

✍️ Ҳозирда Давлат реестрига 7 турдаги онлайн НКМ ва 7 турдаги виртуал кассалар ҳамда 11 та техник хизмат кўрсатиш марказлари киритилган.

Уларнинг ичидан нархини солиштириб, тўғри келадиганини танлаб олишингиз мумкин.

Онлайн НКМ ва виртуал касса ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ТХКМ тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 👉 Ушбу ҳавола ёки бу ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Онлайн НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида 📝рўйхатга қўйиш шарти билан бир қанча имтиёзларга эга бўласиз.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
"Шанба кунлари хам пул ўтказмалари учун эшигимиз очиқ" дея хабар бермоқда Ҳалқ банкининг расмий телеграмм канали. 👇

🏪 Унга кўра 👉 Халқ банки филиаллари шанба кунлари соат 09:00 дан 15:00 гача мижозларни қабул қилади.

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Талабаман, Давлат гранти асосида 1-курсда ўқийман, яқинда 3 ойлик стипендия олдик, айримлар бу стипендия, 2020 йил октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун дейишмоқда, бизга сентябрь ойи учун хам стипендия тўланадими?
____________________
✍️ ОТМ талабалари учун Стипендия миқдорини белгилаш, тайинлаш ва тўлаш тартиби ВМнинг 31.01.2020 йилдаги 59-сонли Қарори билан тартибга солинади.

Қарорнинг 2-иловасида "Давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стипендия" бир ойлик миқдори 428 000 сўм қилиб белгиланган.

Бундан ташқари 25.09.2020 йилда Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг расмий телеграмм каналида 2020-2021 ўқув йили учун тўлов контракт миқдори белгиланган бўлиб, Стипендияли ва стипендиясиз тўлов миқдорлари орасидаги фарқ - 5 136 000 сўмга тенг. Бу сўммани 12 ойга бўлинса, 428 000 сўмга тенг бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизга стипендия пули 12 ойга тўланади деб хулоса қилиш мумкин.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партиямизга рахмат...!!!
Рахбарларимизга рахмат...!!!
Худо хохласа яна комунизмгаям чиқиб қоламиз....!!!
- Яна худо хохласами? 😳
- Кечирасиз, партиямиз хохласа чиқамиз...🤦

Тоғай Муроднинг асари асосида суратга олинган "Отамдан қолган далалар" фильмидан парча.

Дам олиш кунлари ушбу фильмни кўришни тавсия қиламиз 👉 "Отамдан қолган далалар"

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Қизиқ парадокслар борда...!!! 👇👇👇👇

- Агар мени таморқамда нефт чиқса-у давлатники, мен нимадур етиштирсам ўзимники...

- Агар қор йоғса, тез орада асфальт қилинади...

- Асфальт қилиндими, демак тез орада қувурлар таъмирланади...

- Қувур (труба) бор, газ йўқ...

- Йўл бор, асфальт йўқ...

- Диплом бор, иш йўқ...

- Иш бор, ойлик йўқ...

- Ойлик бор, пул йўқ...
😂

Пул йўқ лекин, дадил бўлинг....!!! 💪🤝👏

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
ONLINE-микроқарзлар

Бугунги кунда 11 та банкнинг сайтларида уларнинг мобил иловалари орқали онлайн микроқарз олиш имконияти мавжудлиги маълум қилинган.
Ушбу хизматдан асосан банкнинг мижозлари (иш ҳақи лойиҳаси бўйича банкда карта очганлар) фойдаланиши мумкин.
Инфинбанк ва Саноатқурилишбанкдан эса карта очган ҳолда банк мижозлари бўлмаган фуқаролар ҳам онлайн микроқарз олишлари мумкин.

Инфинбанк:
◦ муддати – 18 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 22,99 %;
◦ миқдори – 16 млн.сўмгача;

Ипак йўли банки:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23 %;
◦ миқдори – 20 млн.сўмгача;

Саноатқурилишбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 26.9 %;
◦ миқдори – 20 млн.сўмгача;

Асакабанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – ўртача бир ойлик иш ҳақи;

Трастбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – 10 млн.сўмгача;

Миллийбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – 5 млн.сўмгача;

Агробанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%.
◦ миқдори – 5 млн.сўмгача;

Халқ банки:
◦ муддати – 3 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%гача;
◦ миқдори – 3 млн.сўмгача;

Туронбанк:
◦ муддати – 3 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – 2,2 млн.сўмгача;

Микрокредитбанк:
◦ муддати – 3 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – 1,5 млн.сўмгача;

Алоқабанк:
◦ муддати – 1 ой;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – 2,2 млн.сўмгача.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

- Ўўў... тўхтанг! Тўхтанг! Тўхтанг!
Дарахтни соясига, булбулни сайрашига ким пул тўлайди?💸💵💴

- Пулим йўқ! дедим сенга!💸🤷‍♂

- Пулиз йўқ бўлса иштонни ечинг!😊

Қайта қайта кўрсангиз хам зерикмайдиган киноларимиз кўпда.....👏👍

Айтганча бу постни #ТошкентСитига алоқаси йўқ...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Мени телеграмм каналим бор, бошқаларнинг рекламаларини каналимга қўяман, улар эса менинг картамга пул ташлаб беришади, рўйхатдан ўтмаганман.
Айтингчи мени ишимда рўйхатдан ўтиш қандай устунликлар беради?
____________________
✍️ Сизнинг картангизга пул ўтказиб бериш P2P операциялари (жисмоний шахсларнинг картасидан картасига) дейилади.

Сиз рўйхатдан ўтмаганингиз учун сизнинг картангизга келиб тушаётган пул маблағлари СК 307-модда, 3-бандига асосан текинга олинган мулк деб баҳоланиши ва 12% лик ставка бўйича солиққа тортилиши мумкин.

Агар бундай ўтказмалар яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса СК 378-модда, 11-бандига асосан солиқдан озод қилинган.

❗️Хозирги кунда Солиқ органларида P2P операциялари бўйича тўлиқ маълумот олиш имконияти йўқлиги, ҳамда бундан ўтказмалар нақд шаклда олинган пулларни қайтарилиши бўлиши мумкинлиги, буларни назорат қилиш жуда мураккаблиги, агар солиқ органлари бундан маълумотларни тўлиқ олса, бу маълум даражада нақдсиз пуллар айланишига чеклов бўлиши мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
#Савол_жавоб Мени телеграмм каналим бор, бошқаларнинг рекламаларини каналимга қўяман, улар эса менинг картамга пул ташлаб беришади, рўйхатдан ўтмаганман. Айтингчи мени ишимда рўйхатдан ўтиш қандай устунликлар беради? ____________________ ✍️ Сизнинг картангизга…
Шу сабабли бу каби фаолият ва операцияларга солиқ солинмай келинмоқда.

Тавсия 👉 Давлат рўйхатдан ўтиш Сизга: 👇
Жисмоний ва юридик шахслар билан катта сўммаларга пул кўчириш орқали шартномалар тузиш;

Қонуний ишлаш, фаолиятингизни кенгайтириш, ходим ишга олиш, солиқ тўлаш ва бошқа бир қатор имкониятлар беради.

Қандай солиқлар тўланиши тўғрисида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
2025 йилга қадар 85 миллион одам ишсиз қолиши мумкин.

🏥 Коронавирус пандемияси туфайли 100га яқин мамлакат ишсизликка дуч келди. Мавжуд вазиятга мослашиш мақсадида компаниялар ўзлари учун турли хил чораларни танлаб олишди: улардан бири автоматлаштириш жараёнларини тезлаштириш, иккинчиси эса турли жараёнларни рақамлаштириш бўлди.

Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форумининг «Иш ўринлари келажаги тўғрисида»ги ҳисоботида маълум қилинди.👇

Сўровда қатнашган бизнес-раҳбарларнинг:
80% дан ортиғи иш жараёнларини автоматлаштиришни тезлаштираётганликларини айтишган;
50% бизнес-раҳбарлар эса ўз компанияларидаги иш жойларини автоматлаштиришни тезлаштириш ниятида эканликларини қайд этишган.

❗️Шундай экан "Яхши иш топиб, яхши ходим бўлиш тўғрисида" ЭМАС 🙅‍♂️,

Янги бизнес бошлаб, яхши тадбиркор бўлиш тўғрисида ЎЙЛАНГ...!!! 🤔

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Тадбиркорликни бошламоқчиман, давлат рўйхатидан ўтишим керак, менга ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) лардан бирини танлашим керак, шуларнинг бир биридан фарқи тўғрисида оддий қилиб, қисқача тушунтиринг берсангиз?
____________________
✍️ Авваламбор, ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқинг.
Агар шу рўйхатда сиз режалаштирган фаолият тури бўлса, мана бу ҳавола қандай солиқ тўлашни кўриб олинг.
Хаммаси сизга тўғри келса ЯТТ очинг.

Агар сиз режалаштирган фаолият тури юқоридаги рўйхатда бўлмаса, юридик шахс, яъни МЧЖ, ХК, ОК очишингиз керак.

Уларнинг қисқача фарқи.
МЧЖ
👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 кишидан 50 кишигача бўлиши мумкин;
Директор лавозимига исталган номзод тайинланиши мумкин;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари, корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлмайди.

ХК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 киши бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчи бўлади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчиси,директори корхонанинг мажбурияти учун ўзининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

ОК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони камида 2 киши (қариндош) бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчилар орасидан тайинланади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги тонг, янги хафта, янги иш куни барчага хайрли бўлсин...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz