Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
280 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Ўқитувчи ва рахбар ходимлар иш ҳақининг базавий тариф ставкалари миқдорлари тасдиқлашни кўзда тутувчи ВМнинг Қарор лойихаси мухокамага кўйилди.

Умумий қилиб айтганда иш ҳақи сезиларли даражада ошмайди...!!!

Янги лойихада:👇

- Олий маълумотли ўқитувчи (тоифага эга бўлмаган) иш ҳақи - 1 614 582 сўм;
- Олий малака тоифали ўқитувчи иш хақи - 2 225 865 сўм.
- Мактаб директори иш ҳақи эса - 2 236 441 сўмдан - 2 678 600 сўмгача экан.

👨‍🏫 Таълим соҳасига эътибор берилмаса, пул тежалса, ўқитувчиларги иш хақи рўзғор тебратишга етмаса - Таълим сохасига масъул рахбарларнинг минбарларда туриб айтилган хар қандан баландпарвоз гаплар бекор...!!!

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
❗️Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ҳудудларда ўтказиладиган танланма кузатувларга тушган кичик корхона ва микрофирмалар
(1-КВ-йиллик маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушумга эга бўлган корхоналар учун, 2-КВ-янги ташкил этилган корхоналар учун, 3-КВ-сотишдан тушумга эга бўлмаган корхоналар учун) интернет тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда микрофирма ва кичик корхонанинг фаолиятини кузатиш сўровномасини чоракдан кейин 2 санадан кечиктирмай (2021 йил 2 январгача) топширишингизни сўрайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафтада солиқ соҳасида рўй берган муҳим янгиликлар...!!!

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
Ўзбекистонда пенсия миқдори икки баробар оширилиши ростми?

Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки баробар оширилиши ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабарларга Пенсия жамғармаси муносабат билдирди. 👇

«Бу – ёлғон! Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўрайди ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатади», дейилади
хабарда.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Мен ўз мошинамда такси ва даставка билан шугулланаман, яқинда такси қилиш учун лицензия бекор қилинади деб эшитган эдим, шу ҳақида маълумот берсангиз ?

✍️ 24.08.2020 йилда имзоланган ПФ-6044 - сонли Президент Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб бир қатор фаолият турларига лицензия олиш бекор қилинган, шу жумладан йўловчи ташиш фаолияти хам.

Лекин хозирча ушбу Фармон асосида аниқ тартиб-тамойиллар ишлаб чиқилмаган.

Агар сиз, йўловчи ташиш ва етказиб бериш фаолияти билан шуғулланган даврингиз мехнат стажига кўшилишини хохласангиз, Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар БХМнинг 50% (хозирги кунда - 111 500 сўм) тўлаши керак бўлади.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Билл Гейтс ресторанда овқатланаётган эди. Овқатланиб бўлгач ҳисобдан сўнг офитциантга 5$ чойчақа берди.

Официант буни кўриб энса қотирди.

Билл Гейтс ундан бирор нима хато бўлдими?- деб сўради.

- Ўтган гал қизингиз чойчақа учун
500$ берган эди. Сиз эса дунёнинг энг бой одами бўла туриб атига 5$ беряпсизми?

Билл Гейтс кулиб жавоб берди:
- У дунёнинг энг бой кишисининг қизи, мен эса бор йўғи ёғоч кесувчининг ўғлиман холос!
😊

Тайёрлади: Шухрат Мамиров

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Уйимдан Хусусий уй боғчаси очмоқчиман, бунинг учун нима қилишим, каерга мурожаат қилишим керак?
________________
✍️ Уй боғчаси, мактабгача таълим муассасаси бўлиб, бу фаолиятга лицензия олиш керак. Лицензия олиш талаблари билан шу хаволада танишиб чиқинг.

Лицензия олиш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:
Ариза;
Педагог кадрлар тўғрисида маълумот;
Электрон шаклда ўқув режа ва дастурлар;
Хужжатларни кўриб чиқиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисида хужжат
(квитанция) (БХМ 2-баробари, хозирги кунда 446000 сўм);

Ушбу хужжатлар ДХМ ёки my.gov.uz сайти орқали, Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясига юборилади ва 10 кун давомида барча хужжатлар ўрганиб чиқилади. (Фаолиятни амалга ошириш худуди хам ўрганилиши мумкин)

Агар барча талабларга мос келса, унда яна БХМнинг 10 баробари (хозирги кунда - 2 230 000) сўм давлат божи тўланади, ва 1 кун ичиди лицензия берилади.

❗️Аввал, шу ҳавола ёки бу ердаги хаволалар билан хам танишиб чиқинг!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
❗️Тўлов шаклидан қатъий назар онлайн НКМ чеки берилиши шарт!

Сўнгги пайтларда солиқ идораларига тўловлар нақд пулсиз (пластик карта орқали) амалга оширилганда Онлайн НКМ чеки беришни рад этиш билан боғлиқ аҳоли мурожаатлари тез-тез келиб тушмоқда деб хабар бермоқда ДСҚ Матбуот хизмати.

Мазкур нормага риоя қилмаслик, назорат-касса машинасини қўлламасдан савдони амалга оширганлик 5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўллашга сабаб бўлади. (СК 221-модда).

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Интернетда "Бухгалтер эволюцияси" деган мақолага кўзим тушиб қолди.

📽 Бундан 8-10 йил олдин бухгалтерлар қандай ишлагани, хисобот топширгани кўз олдимдан бир-бир ўтди: 🎬

Статистика хисоботлари;
Халқ банки хисоботи;
Айрим солиқ хисоботлари;
Пенсионерлар бўйича хисоботлар;
Коғозда қилган тўлов топшириқномалари;
Лицензия олиш машаққатлари;
Контрагентлар билан хужжат алмашишлар;
Янги фирма очиш машаққатлари;
Импорт шартномаларини рўйхатга қўйиш ва х.к.

"Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб
" деганларидек, бу гапларни шу ишларни бажарган инсонларгина тушунади. 😊

Ўтган даврга қараб, айтиш мумкинки, хақиқатдан хам бухгалтерлар, тадбиркорлар учун анчагина қулайлик ва имкониятлар яратилди...!!! 📈

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Dildora Niyozova - Jigarlarim | Дилдора Ниёзова - Жигарларим (AUDIO)
#лирик_чекиниш

"Шу қўшиқни Дилдора опага ўзим ёзиб берганман" деганди бир курсдошим хазил қилиб...!!! 😊

Хар доим позитив кайфиятда тинглайман , сизларга хам илиндик...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Бугунги кунда бутун дунёга машхур Alibaba, Alipay ва бошқа бир қатор бизнеслар асосчиси, Хитойдан биринчи бўлиб Forbes журналининг муқовасида сурати чиққан миллиардер Джек Ма дан фойдали маслахатлар.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
АИ-80 бензин нархи ўсишда давом этмоқда...!!!

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг маълумот беришича, 2020 йилнинг 1-18 декабрида АИ-80 русумли автомобиль бензини сотувчиларининг бошланғич баҳоси ҳам ноябрь ойига нисбатан 8,5% га кўтарилган.

Нима хам деймиз...🤔

"Бензин қиммат, газга навбат туриш керак...!!! 📈
Соғлом турмуш тарзи учун велосипед миниш керак, хам соғлиққа, хам чўнтакка, хам атроф мухитга фойда" 🚴‍♀️ 💸💰

❗️Бу хазил эмас, Европанинг бир қатор мамлакатларида ишга велосипедда қатнаш одат тусига
кирган.😊

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Time жўрнали эътирофига кўра 2020 йил "Инсоният тарихидаги энг ёмон йил" деб топилибди.

Бундан ташқари 2020 йилнинг энг эсда қоларли 100 та суратини бир жойга тўплабди. Бу суратларнинг хам кўпи Коронавирус фонидан яратилган.

Худо хохласа, барча ёмон нарсалар 2020 йил билан бирга тарихда қолади...!!!

Каналга уланиш 👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Юқинда Коллежни тугатдим, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бир нечта бизнесларни таклиф қила оласизми? Уларнинг ичидан ўзим қилишим мумкин бўлганини танлаб бошлар эдим.
____________________
✍️ Агар Сиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, авваламбор ўзингиз тушунадиган, қизиқадиган соҳани танлаб, шу соҳани яхшилаб ўрганинг, таҳлил қилинг, бозорни ўзганинг, аниқ ҳисоб китоб қилинг, кичик бизнес режа тузинг.

Сизга кимдур мана бу бизнес яхши деб айтса, уни чуқур таҳлил қилмасдан бу соҳага кирманг!!!

Биз эса Сиз учун кам сармоя билан бошланадиган айрим кичик бизнеслар рўйхатини беришимиз мумкин:

Нонвойхона
Сартарошхона (Гўзаллик салони)
Автомобилларни таъмирлаш устахонаси ва Автомойка ташкил қилиш
Етказиб бериш хизмати
Уй боғчаси
Тикувчилик
Репетиторлик
Мебеллар ишлаб чиқари ва таъмирлаш
Соат, телефон, компютерларни таъмирлаш устахонаси
Тўй маросимларни ўтказишда безак ишларини ташкиллаштириш
Фото ва видеостудия хизматлари
Фаст-Фуд
Футбол ва спорт ўйинларини ўтказиш учун майдон (стадион) ва шу билан боғлиқ жойларни ташкил қилиш
Химик тозалаш (Химчистка) хизмати
Ёғоч ўйинчоқлар ясаш
Калит ясаш хизмати
Дала дўкони ташкил қилиш
Ширинликлар, сомса, ва бошқа пишириқлар пишириб сотиш
Велосипедларни прокатга бериш

Хуллас бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Энг мухими Сиз ўзингиз танлаган соҳани яхши тушунишингиз, ўша соҳада "Яширин чемпион" бўлишга ишониш ва харакат қилишингиз керак!

❗️Унутманг!!! 👉 "Apple корпорациясини асосчиси Стив Жобс ҳам ўз бизнесини ота-онасининг гаражидан бошлаган...!!!"

(Талабларга кўра, пост қайта қўйилмоқда)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#яхши_кайфият

Бир аёл ижтимоий тармоқда пост қолдирибди: 👇

- Эрим - менинг Ватанимдир...!!! 😊

Ўша постга бошқа бир аёл изоҳ қолдирибди:

- Ватан - барчамизники...!!! 😊😂

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Ҳукумат қарори билан (802-сон, 22.12.2020 й.) “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди.

🔰Қарорга кўра, давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

👉 Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
👉 Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;
👉 Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.

☑️ Шу билан бирга, боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми ҳисобланадиган “Мен” концепцияси давлат талабларининг асосий принципларидан этиб белгиланди.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Бухгалтерлик касбини яхшилаб ўрганиб, ўз устимда ишлаб, малакали бухгалтер бўлмоқчиман, вилоятда тўраман, бир нечта жойларда суриштириб кўрдим, бухгалтериядан яхши ўқитадиган жойлар биз томонда деярли йўқ, бори хам биз яхшайдиган худудга узоқ. Нима маслахат берасиз?
________________
✍️ Малакали бухгалтерларга бўлган талаб ошиб бормоқда, шу сабабли биз ҳам фақат амалиётчи бухгалтерларни тайёрлаш бўйича 2018 йилда ўқув маркази ташкил қилганмиз.

Агар сиз курсларга қатнаб ўқишни имконини тополмасангиз, Бизда янги 2021 йил январь ойида очиладиган бухгалтерия курси дарсларини эксперимент тариқасида Youtube каналида БЕПУЛ жойлаштириб бориш режалаштирилган. Сизга Youtube каналимизда қўйиладиган дарсларни кўриб боришни тавсия қиламиз.

Бухгалтерия курси ҳақида 👉 Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz "Энг кўп коррупция қайси соҳада деб ўйлайсиз...???" деб сўровнома ўтказибди, айримлар соҳаларни бирма-бир санаб ўтса, айримлар хамма соҳадан Коррупция борлигини айтган...!!!

Айниқса суровномани охиридаги мактаб ўқувчилари хам Коррупция тўғрисида аниқ маълумотга эга эканлиги кишини хайратга солади...!!! 😳

Ха айтганча яна бир маълумот... "Ўзбек теннисчиси олдиндан келишилган ўйин учун спортдан четлаштирилибди ва жарима тўлабди".🤦‍♂️

Оббо шоввозе "Бундок хисоб-китоб қилса ютишдан фойда йўқ, аксинча юрқизиб берсанг ..... берамиз деган бўлса майли юрқазсам, ютқазибманда" деб ўйлаганда...😊

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Ажойиб янгилик...!!! 👍

Энди каналимизда бериб борилаётган
#савол_жавоб
#мотивация
#яхши_кайфият
#бухгалтерия_курси
#лирик_чекиниш ва бошқа фойдали маълумотлар умумлашган шаклда
Youtube ва Facebook да хам бериб борилади...!!! 🎬👏

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт