Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.11K subscribers
479 photos
275 videos
33 files
988 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
#савол_жавоб

Амалдаги қонунчиликда контракт пулига йўналтирилган даромадларга берилган солиқ имтиёзидан кимлар ва қай тартибда фойдаланади

———————
✍️
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:

👉 ўз маблағлари;
👉 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
👉 тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

❗️Бунда, солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун ариза орқали қуйидагилар тақдим этилади:

👉 ОТМ тўловли-контракт асосида ўқиш тўғрисида шартнома нусхаси;
👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉 шахсни тасдиқловчи маълумотлар.

❗️Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин.

Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди❗️

👩‍💻 😷Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига🚶 шахсан ташриф буюриш ёки ✉️ почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд 📧солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олинганда, иш ҳақидан ушлаб қолинган 12% даромад солиғи қандай қайтариш мумкин?

Ипотека кредити ва бюджетдан субсидияси билан уй – жой сотиб олган ва СКнинг 378-модда, 16-бандида келтирилган имтиёздан фойдаланмаган бўлсангиз хеч иккиланмай, худудий туман Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ)га СКнинг 393-моддаси асосида “Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация” лаш орқали иш ҳақининг 15 млн сўмгача қисмидан ушлаб қолинган 12% ЖШДС, яъни 1,8 млн сўмгача пул маблағини қайтариш учун мурожаат қилишингиз мумкин:

❗️ Бунинг учун сиз олган ипотека кредити қуйидаги шартлардан бирига тўғри келиши лозим: 👇

якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмайди;

уй-жойнинг харидорига дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан субсидия ажратилган.

📣 Кўпчилик учун фойдали маълумотни яқинларингизга улашинг!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Шавкат Мирзиёев:

▪️Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз.

▪️Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар.
Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.

▪️Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.

▪️Бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади.

▪️Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.

▪️Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

▪️Ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

▪️“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

▪️“Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

👉 https://t.me/bankirkundaligi/3500

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
АВТОКРЕДИТ КЕРАКМИ? 🏦 🚗

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич бадал 25%

▪️Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич бадал 30%

▪️Алоқабанк
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25%
Бошланғич бадал 30%

▪️Tenge Bank
Муддати 48 ойгача
Фоизи 23%
Бошланғич бадал 30%

▪️Invest Finance Bank
Муддати 42 ойгача
Фоизи 24,99%
Бошланғич бадал 25%

▪️Ziraat Bank Uzbekistank
Муддати 36 ойгача
Фоизи 25,9%
Бошланғич бадал 30%

▪️Asia Alliance Bank
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25%
Бошланғич бадал 25%

▪️Ўзмиллийбанк
Муддати 36 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич бадал 30%

▪️Халқ банки
Муддати 36 ойгача
Фоизи 26,99%
Бошланғич бадал 30%

▪️Agrobank
Муддати 36 ойгача
Фоизи 26,99%
Бошланғич бадал 30%

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ёшлар ўзини ўзи банд қилишни танламоқда

1 июль ҳолатига жами 852 372 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. Шундан 310 148 нафари 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятида ўзини ўзи банд қилган ёшлар бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқни ташкил этмоқда.

Энг оммабоп йўналиш – маиший хизматлар (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар)да 106 482 нафар ёш ўзини ўзи банд қилган.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Инструкции_для_предпринимателей_РУС.pdf
1.1 MB
📣❗️Солиқ тўловчилар диққатига!

Солиқ тўловчилар шахсий кабинетига 17 рақамли идентификация кодларига ўтиш тўғрисида хабарномалар юборилмоқда.

Бунда, 8 рақамли МХИКдан 17 рақамлига ўтиш учун бир ой муддат ажратилади.

Агар хўжалик юритувчи субъектлар 8 рақамли МХИК билан ҳисобварақ-фактура ёки шартнома тузган ёки имзолаган бўлса, уларни қайта кўриб чиқиш шарт эмас. Бу 5 хонали МХИК билан расмийлаштирилган ҳужжатларга ҳам татбиқ этилади.

Эслатма: tasnif.soliq.uz порталида Сиз излаётган маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат орқали ёки 1198 қисқа рақамга қўнғироқ қилган ҳолда МХИК топилмаганлиги тўғрисида хабар қолдиришингиз мумкин. МХИК коди яратилиб 24 соат ичида базага жойлаштирилади.

❗️Августдан бошлаб фойдаланиладиган барча МХИКлар фақат 17 рақамдан иборат бўлиши керак.

Сайтдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар фаолиятидан олган даромади бўйича қанча миқдорда солиқ тўлайди?

———————
✍️
Мазкур фаолият билан шуғулланувчи ЯТТлар республика ҳудудида фаолиятини олиб бориш жойидан қатъий назар, 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди.

Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

Унда, 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"TBC Bank"да ажойиб янгилик бор!

"TBC Bank" депозит бўйича йиллик ставкани оширди - энди 23%

Батафсил:
🌐 бу ерда ёки 📞 +998 78 777 27 27

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
⚡️🏠 Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити шартлари: • муддати – 20 йил; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • кредит миқдори – 323 млн.сўмгача; • бошланғич бадал – 25%дан кам бўлмаган миқдорда; • қўшимча шарти: қарз олувчи ва биргаликда қарз…
⚡️Банклар томонидан тақдим этилаётган ипотека кредитлари шартлари ўзгарди

Айрим тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда.

Ушбу кредитлар бўйича айрим шартлар ўзгартирилди.

• кредит фоизи – 17,5% (аввал 18% эди);
• кредит максимал миқдори – 400 млн.сўм (аввал 323 млн сўм эди);
• қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик маошлари максимал миқдори 15 млн.сўм (аввал 10 млн.сўмдан ошмаслиги лозим эди).

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Автомобилни сотиб олиш ва уни 2021 йилда лотереяда ютуқ сифатида беришда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?

———————
✍️
2021 йилда лотереяда ютук сифатида берганида, бу товарни бепул бериш ҳисобланади ва ҚҚС солинади. (СК 239-м, 248-м)

Шунингдек, текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси киритилган) харажатлар СК 317-м, 27-бандига асосан, Фойда солиғи базасини аниқлашда Чегириб ташланмайдиган харажатлар таркибига киритилади.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

❗️Унутманг 👉 Энг самарали инвестиция - Илм ва Фарзандга киритилган инвестициядир...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#мотивация

📣 🎬 Дам олиш кунлари ушбу киноларни албатта кўринг...!!! 👇

1
. McDonald's асосчиси хақида "Асосчи"

2. Apple компанияси асосчиси хақида "Steve Jobs"

3. Facebook асосчиси хақида "Ижтимоий тармоқ"

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
ОМОНАТЛАР
(Миллий ва хорижий валютадаги энг юқори фоизли омонатлар)

☑️ЎзМиллий банк
▪️Миллий валютада
Муддати - 18 oй
Фоизи - 21%
Энг кам бадал - 100 000 сўм
Қўшимча киритиш - мумкин

▪️Хорижий валютада
Муддати - 18 oй
Фоизи - 5%
Энг кам бадал - 50 $
Қўшимча киритиш - мумкин

☑️Ипак Йўли банки
▪️Миллий валютада
Муддати - 12 ой
Йиллик - 17 %
Энг кам бадал - 1 000 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 3 ой
Фоизи - 3 %
Энг кам бадал – 500 $

☑️Ziraat Bank Uzbekistan
▪️Миллий валютада
Муддати - 18 ой
Фоизи - 22 %
Энг кам бадал - 10 000 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 36 ой
Фоизи - 5,25 %
Энг кам бадал - 3 000 $

☑️Ипотека-банк
▪️Миллий валютада
Муддати - 3, 6, 12 oй
Фоизи - 17, 18, 20%
Энг кам бадал - 500 000 сўм
Қўшимча киритиш - мумкин
(Мобил илова орқали 12 ойга 21%)

☑️InfinBANK
▪️Миллий валютада
Мудлати - 18 oй
Фоизи - 21%
Энг кам бадал - 25 000 000 сўм
Қўшимча киритиш - мумкин

▪️Хорижий валютада
Муддати - 18 oй
Фоизи - 5%
Энг кам бадал - 500$
Қўшимча киритиш - мумкин

☑️Hamkorbank
▪️Миллий валютада
Муддати - 18 ой
Фоизи - 20 %
Энг кам бадал - 1 000 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 18 ой
Фоизи - 5 %
Энг кам бадал - 10 000$

☑️Агробанк
▪️Миллий валютада
Муддати - 13 ой
Фоизи - 21 %
Энг кам бадал – 500 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 13 ой
Йиллик - 4 %
Энг кам бадал - 100$

☑️Asia Alliance Bank
▪️Миллий валютада
3 oйгачa - 22% дан
3 oйдан 6 oйгача - 21%
6 oйдан 9 oйгача - 20%
9 oйдан 12 oйгачa - 19%
Энг кам бадал - 10 000 000 сўм
(Мобил илова орқали 23% дан камайиб боради)

▪️Хорижий валютада
Фоизи - 4%
Муддати - 18 oy
Энг кам бадал - 500$

☑️Алоқа банк
▪️Миллий валютада
Mуддати - 12 oй
Фоизи - 20%
Энг кам бадал - 1 млн. сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 12 oй
Фоизи - 4%
Энг кам бадал - 100 $

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Миллий валютада
Муддати - 13 ойгача
Энг кам бадал - 100 000 сўм
Фоизи - 21%гача
(Мобил илова орқали 22%)

▪️Хорижий валютада
Энг кам бадал - 500 000 $
Муддати - 6 ой
Фоизи - 4%

☑️Tенге банк
▪️Миллий ваютада
Муддати - 12 ой
Фоизи - 20%

▪️Хорижий валютада мавжуд эмас

☑️Универсалбанк
▪️Миллий валютада
Муддати - 22 ой
Фоизи - 22 %
Энг кам бадал - 500 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 24 ой
Фоизи - 6 %
Энг кам бадал - 200$

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
📹 Фойда солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видео ўқув қўлланмаси

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳсулот ва хизматларга идентификация код (МХИК) берилиши:

👉Истеъмол статистикасини шакллантиришга;
👉Республика миқёсида маҳсулотлар реализациясини прогнозлаштиришга;
👉Яширин иқтисодиётни қисқартиришга хизмат қилади.

🔎Маҳсулот ёки хизмат учун идентификация код топилмаган тақдирда tasnif.soliq.uz сайти орқали мурожаат қолдириш ёки 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб МХИК топилмаганлиги тўғрисида хабар бериш лозим. Код яратилиб, 24 соат ичида базага жойлаштирилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–701-сон, 14.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

☑️ Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

🖥 Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

📋 Бунда аввал олинган лицензияларда ва рухсатномаларда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

➡️ Филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилади.

Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжати ва хабарномалар реестрлари фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Банк пластик карта фирибгарлари

Пластик картадан фойдаланишда эътиборга олиш керак бўлган ҳолатлар ҳамда бу йўналишдаги қонунбузилиш ҳаракатларида қандай жазо турлари қўлланилишини билиб олинг.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт