Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.04K subscribers
482 photos
279 videos
33 files
999 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
ЭРИ калитини ЖШШИР билан олиш мумкин

Солиқ тўловчи (жисмоний шахс)ларнинг идентификация рақамини (СТИР) беришни бекор қилиш муносабати билан солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатга олиш ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали амалга оширилади.

Жумладан, жисмоний шахслар электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини Давлат солиқ қўмитаси рўйхатдан ўтказиш марказининг давлат хизматлари расмий веб-сайти https://e-imzo.uz дан ЖШШИРни киритган ҳолда олишлари мумкин.

❗️e-imzo.uz сайтида ЭРИ 📝 сертификатини масофадан туриб олиш бўйича қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉 https://dls.yt.uz/e-imzo/instruction_online_ecp_uz.pdf

📣 ❗️ ЭРИ учун ЖШШИР орқали тўловни ҳозирча фақат PAYNET иловаси орқали амалга оширишингиз мумкин.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим саволларнинг ЯНГИ жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Иш қидираяпман, қандай қилиб тезроқ ва ўзимга мос иш топсам бўлади?

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак?

Ипотека кредит асосида уй сотиб олсам солиқ тўлайманми?

Фирмани қандай ёпиш мумкин?

Бизнес бошламоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Бизнес қилсам, ходимлар олсам, қандан солиқлар тўлайман?

Автомойка ва автосервис очмоқчиман, нимадан бошлаш керак?

Тикувчилик цехи очмоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Кафе очмоқчиман, шунга маслахат берсангиз?

Озиқ-овқат дўкони очмоқчиман, қандай солиқлар тўлайман?

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан нима фарқи бор?

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️Креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига❗️

🌐“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун
69 ўрин;

- магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

- докторантура таълим дастури учун
91 ўрин;

-жами 272 ўрин стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари
2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖥Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Батафсил маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

👉 Манба

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, мўтабар онахонлар, ака-ука, опа-сингиллар!!!

Барчангизни Муборак Қурбон Хайити байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз!!!

Сизга, соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт тилаб қоламиз.

Оллох барчамизни қалбимизни иймон нури билан тўлдирсин ва келгуси хайитларга ҳам соғ-омонликда етишни насиб қилсин...!!!

Хурмат билан, "PBC" жамоаси!
📣❗️ Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади 🏦👉🏢

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.

📋 Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

🏦 Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.

🚫 Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.

🏢 Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.

🔰 Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:

👉 ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
👉 қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.

🔘 “Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:

танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.

❗️Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим саволларнинг ЯНГИ жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Иш қидираяпман, қандай қилиб тезроқ ва ўзимга мос иш топсам бўлади?

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак?

Ипотека кредит асосида уй сотиб олсам солиқ тўлайманми?

Фирмани қандай ёпиш мумкин?

Бизнес бошламоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Бизнес қилсам, ходимлар олсам, қандан солиқлар тўлайман?

Автомойка ва автосервис очмоқчиман, нимадан бошлаш керак?

Тикувчилик цехи очмоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Кафе очмоқчиман, шунга маслахат берсангиз?

Озиқ-овқат дўкони очмоқчиман, қандай солиқлар тўлайман?

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан нима фарқи бор?

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади (485-сон ВМҚ, 03.08.2021 й.).

485-сон ВМҚда белгиланишича: 👇

ўзининг кўчма савдо объектини жойлаштириш мумкин бўлган жойлар 36 ой муддатга аукционда сотилади. Мобиль савдо учун мўлжалланган жойларнинг жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади;

мобиль савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш “ K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади;

“K–SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

мобиль савдо шохобчасини рўйхатдан ўтказган тадбиркор уни бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш (қисман ёки тўлиқ) ҳуқуқига эга эмас.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
⚡️Банклар томонидан тақдим этилаётган ипотека кредитлари шартлари ўзгарди Айрим тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредитлари ажратиб…
📣❗️Янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди

Президент фармони (ПФ–6274-сон, 05.08.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🗓 Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.

Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.

🏠 2021 йилда янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.

💰 Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.

☑️ Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#мотивация

📣 🎬 Дам олиш кунлари ушбу киноларни албатта кўринг...!!! 👇

1
. McDonald's асосчиси хақида "Асосчи"

2. Apple компанияси асосчиси хақида "Steve Jobs"

3. Facebook асосчиси хақида "Ижтимоий тармоқ"

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
ҚАЙСИ БАНК ҚАНДАЙ КРЕДИТ АЖРАТМОҚДА?

▪️InfinBANK
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️ASIA ALLIANCE BANK
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️ZIRAAT BANK UZBEKISTAN
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмаяпти
Юридик шахслар кредитлари -берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️ТУРОНБАНК
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Таълим кредити - берилмоқда

▪️ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - мавжуд эмас
Ипотека кредити – берилмоқда
Янги уй-жой сотиб олиш учун
Тайёр уй-жой сотиб олиш учун
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️ҚИШЛОҚҚУРИЛИШБАНК
Автокредит - вақтинчалик тўхтатилган
Истеъмол кредит - вақтинчалик тўхтатилган
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️HAMKORBANK
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️TENGE BANK
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда

▪️ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Таълим кредити - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредити - берилмоқда
Ипотека кредити - берилмоқда
Онлайн микроқарз - берилмоқда

▪️АГРОБАНК
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредити - вақтинча тўхтатилган
Ипотека кредити - берилмоқда
Микроқарз - вақтинча тўхтатилган
Онлайн микроқарз - берилмоқда
Кредит карта - берилмоқда

☑️Пойтахт банк
Хусусийлаштирилётганлиги сабабли кредит ажратиш вақтинча тўхтатилган.

☑️Ўзмиллийбанк
Кредит фоиз ставкалари ўзгармоқда. Аниқ маълумотни кейинроқ тақдим этилади.

☑️Халқ банки
Тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилган. Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар қайтган маблағлар ҳисобидан берилмоқда.

☑️Микрокредитбанк
Тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилган. Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитларга чекловлар йўқ.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Forwarded from Sunlight Study
Бугун 10.08.2021 йилда "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курсини навбатдаги гуруҳ тугатди.

Барча битирувчиларга омад тилаймиз!!!

Хурмат билан Sunlight Study ўқув маркази жамоаси

⚡️ Унутманг! "Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган"

©️ Б.Франклин

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби ўрнатилади

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан:

🏠турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;

🏢 квартиралар ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;

📝 кўчмас мулк бирламчи бозорида мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан харид қилинади;

🖥 уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади, бунда навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунча уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.

☑️ Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва тегишли талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт