Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_январдан

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

▫️чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
▫️иссиқхона;
▫️паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
▫️қуёнчилик;
▫️асаларичилик;
▫️балиқчилик;
▫️боғдорчилик;
▫️лимончилик;
▫️гулчилик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгаради?

▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади БАТАФСИЛ

▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади БАТАФСИЛ

▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади БАТАФСИЛ

▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади БАТАФСИЛ

▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади БАТАФСИЛ

▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди БАТАФСИЛ

▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot