O'zbek Dasturchi || ECSF
402 subscribers
5.45K photos
2.34K videos
1.21K files
4.44K links
ish bor: @treballa

Savollar va takliflar bo'yicha: @dasturchi_aloqabot
Download Telegram
#ШЕЪРИЯТ

НИДО

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,
Тунлар ой тўлишса ҳам,
Зулмат йўқолмас бирдам
Чорасиз қолдик эй воҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Сиддиқ ғами бошланди
Умар кўзи ёшланди,
Усмон кўнгли ғашланди,
Алий титради ногоҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!
#ШЕЪРИЯТ

АСТА-АСТА

Кел кўнглим, айлайин сенга насиҳат,
Бу фоний дунёдан ўт аста-аста.
Хоиннинг узри ҳам асли хиёнат,
Жонингни жаннатга сот аста-аста!

Қора тупроқ учун бизнинг зотимиз,
Ўтган улуғлардек фарёд оҳимиз,
Ажал етгач келар ёғоч отимиз,
Йўл тадорикингни кўр аста-аста!

Ошиқ ишқ боғида яшнаб яйраса,
Ғариб булбул дўст боғида сайраса,
Ваъдамиз битганда бизни чорласа,
Азроил жонимиз ол, аста-аста!

Маҳбубий дер: «Дунё иши аломат,
Биз кетармиз, сизлар қолинг саломат!
Бу манзилда ризқ тугади ниҳоят,
Кўринди кўзимга йўл аста-аста!

©️ Маҳбубий
#ШЕЪРИЯТ

(Абдурроҳим Каракўчдан ўзлаштирма)

ТАФТ

Сумбул сочларингга телба кўнглимни,
Чигал боғлаб ечолмадим, Меҳрибон,
Айрилиқдан оғир дема ўлимни,
Ўлсам ўлдим, кечолмадим, Меҳрибон.

«Ёр» деб ёзсам қаламим «Оҳ!» демоқда,
Душман эзилмоқда, дўст синалмоқда,
Ҳаттоки шаъм титраб совуқ емоқда,
Қалб тафтини ёзолмадим, Меҳрибон...

Эй Маҳбубий, халқдан вафо излама,
Дардинг ўзи дармон, даво излама,
Топмоқ умидинг бор, аммо излама -
Ишққа ҳудуд тополмадим, Меҳрибон...

Бекор эмас булбул севгиси гулга,
Чиқдим қайтиши йўқ энг қийин йўлга,
«Ризока матлубий» кифоя қулга,
Тошга урсам, эзолмадим, Меҳрибон...

Таърифга сиғмади қалбимнинг ғами,
Бошдан ўтган туяр бу дард алами,
Чигал қилган ахир, қадар қалами -
Ечилмади, ечолмадим, Меҳрибон..
Ечилмади, ечолмадим, Меҳрибон..

©️ Маҳбубий
#ШЕЪРИЯТ

МАЛҲАМ

Бизнинг эшик дўст эшиги,
Кирганга жонимиз қурбон.
Салом - муҳаббат бешиги
Берганга жонимиз қурбон.

Ҳавас қилганимиз булбул,
Мосуводан қолди кўнгул,
Ўзимиз боғ, сўзимиз гул,
Терганга жонимиз қурбон.

Ҳаёт ажойиб бир нақш,
Гоҳо тушиш, гоҳ юксалиш,
Маърифат маънога боқиш,
Билганга жонимиз қурбон.

Ҳасад мараз, севги санъат,
Юрак қайнайди ҳар соат,
Кимсасизларга қўл-қанот,
Бўлганга жонимиз қурбон.

Керак ошиқлар ёрдами,
Оғир Маҳбубийнинг ғами,
Ярамизга ишқ малҳамин,
Сурганга жонимиз қурбон.

Бизнинг эшик дўст эшиги,
Кирганга жонимиз қурбон.
Салом - муҳаббат бешиги
Берганга жонимиз қурбон.

©️ Абдурраҳим Каракўч
©️ Таржимон Маҳбубий

©️Аброр Мухтор Алий
#ШЕЪРИЯТ

ДАЛДА

Ё Аллоҳ, деганда етти занжирни,
Узажак кучинг бор, заифман дема!
Фикринг учқур сенинг, шонли тарихни,
Ёзажак кучинг бор, заифман, дема!

Илминг озуқангдир, сабринг куч-силоҳ,
Ҳақ йўлда юравер ёрдамчинг Аллоҳ,
Қирқ кечадан сўнгра, қирқ миллион сабоҳ,
Кўражак кучинг бор, заифман дема!

Савдо қатма-қатдир, ишқ даста-даста,
Шоқол ҳамон озод, арслон қафасда,
Энг узоқ манзилга икки нафасда,
Боражак кучинг бор, заифман дема!

Иттифоқ неъматдир, ихтилоф азоб,
Ўрмоннинг душмани болта билан соп,
Мазлумлар номидан золимдан ҳисоб,
Сўражак кучинг бор, заифман дема!
#ШЕЪРИЯТ

ВАЗИЯТ

Янги давр бўлди, янгича луқма,
Шакар Оврўпали, туз Оврўпали,
Кулгучлар сохтадир, киприклар тақма,
Дудоқ Оврўпали, кўз Оврўпали.

Гўдак ўзлигини бошдан битирган,
Тепа-тепа тепамизда ўтирган,
Бизни берк кўчага судраб келтирган,
Оёқ Оврўпали, из Оврўпали.

Бириси дискода кўзин сузади,
Бошқаси клубда ипин узади,
Ривожга хисса йўқ, фақат бузади,
Она Оврўпали, қиз Оврўпали.

Қолипга сиғмайди суйганларимиз,
Ёзишла битмайди туйганларимиз,
Фаранг модасидир кийганларимиз,
Астар Оврўпали, юз Оврўпали.

Энг маҳрам ерларда парда қолмади,
Рижолман деганда зарда қолмади,
Душманга муқобил ўрда қолмади,
Жилва Оврўпали, ноз Оврўпали.

Юқумли касал бу, эмасдир ирсий,
Буюк олқиш олди мақбулнинг терси,
Ассалом ўрнига «ест», «окей», «мерси»,
Оғиз Оврўпали, сўз Оврўпали.

Ҳар кун қаршимизга ўн аҳмоқ чиқар,
Бақириб чақирар, қурганни йиқар,
Қулоғимиз тинглаб, кўзимиз боқар,
Сурув Оврўпали, ёз Оврўпали.

Беюз шарафсизлар шарафсиз ростдан,
Диёнат кемамиз тешмоқчи қасддан,
Оналар Тошкондан, Анжондан, Чустдан,
Бола Оврўпали, қиз Оврўпали.

Саҳнада тиктокер турар тинглаймиз,
Жинними, ғинними кулар тинглаймиз,
Беномус беорни суяр тинглаймиз,
Қўшиқ Оврўпали, соз Оврўпали.

Ҳақ бўлсанг ботиллар кўролмаяпти,
Ҳар ким ҳам ҳаддида туролмаяпти,
Ота қиздан ҳисоб сўролмайяпти,
Шакл Оврўпали, без Оврўпали.

«Ўзбек шуми?!», десам, «шу», демоқдалар.
Шампанни кўрсатсам, «сув» демоқдалар.
Зокирлар тебраниб «Ҳу», демоқдалар,
Пўчоқ Оврўпали, ўз Оврўпали.

©️ Абдурроҳим Каракўч
20 март, 1986 йил

©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий
2 март, 2021 йил
#ШЕЪРИЯТ

ҲАҚ ИСЛОМДИР!

Кўр дунёнинг қоқ кўзига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.
Қушларнинг қанот юзига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Йўлга, дарахтга, деворга,
Эсган шамол, ёққан қорга,
Ёмғир юкли булутларга,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Арслон буржи, ёй буржига,
Гўдакларнинг ҳовучига,
Минораларнинг учига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Қир-адирга, тоғу-тошга,
Тандир, ўчоқ, кул, оташга,
Юлдузга, ойга, қуёшга,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Мард йигитнинг навкарига,
Қизлар пари-пайкалига,
Ҳатто Будда ҳайкалига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Ҳар ҳовлининг эшигига,
Ҳар таомнинг қошиғига,
Гўдакларнинг бешигига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Барча билар ҳақни албат,
Яширолмас - бу ҳақиқат,
Қарич-қарич ва қатма-қат,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

©️ Абдурроҳим Қаракўч
©️ Таржимон Маҳбубий
#ТАРҒИБ

#ШЕЪРИЯТ

ҒАЛАБА

(Ўзлаштирма)

Тоғда қор бўлганда ҳам,
Баҳоримиз бор бизнинг,
Саҳрода юрганда ҳам,
Анҳоримиз бор бизнинг.

Даҳшат босган туш каби,
Зулмат қопласа уфқни
Йўлимизни ёритган,
Ҳилолимиз бор бизнинг.

Бизга қарши беномус,
Шоқол тўдалар бир саф,
Майдонда рижол - холис,
Хушторимиз бор бизнинг.

Гумбурласа гумбурлар,
Душманнинг ноҳақ саси,
Самоларни титратган,
Азонимиз бор бизнинг.

Ойга чиқмоқни гўё,
Улуғ мақом билганлар,
Аршдан юксак мақомда
Мақомимиз бор бизнинг.

Алдаса ғурур тўла,
Муваққат дунёлари,
Жаннатул маъволарда
Мудомимиз бор бизнинг.

Фрейдни даҳо деган,
«Неожадид» билиб қўй!
Бу Бакру, Умар, Алий,
Усмонимиз бор бизнинг.

Озод халқнинг қўлига,
Ярашмайди кишанлар,
Ҳурриятга жон берган
Мардонимиз бор бизнинг.

Золимларнинг зулмидан
Хавотир қилма эй дўст -
Суянишга кифоя
Раҳмонимиз бор бизнинг.

©️ Ғолиб Сафо
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик,
ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек,
қолган жавдирар,
гарданда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган,
руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?
Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

© Шеър муаллифи Шавкат Раҳмон
© Ўқиган Др. Аброр Мухтор Алий

📌
​​#ШЕЪРИЯТ

• НЕ ФОЙДА

Ғофил бўлма, эй жон, бир кун ўларсан,
Дунё қадар молинг бўлса не фойда?!
Сайроқи бўлсанг ҳам тилдан қоларсан,
Булбул каби ноланг бўлсанг не фойда?!

Сени бир кунда оларлар уйингдан,
Каломуллоҳни ҳеч қўйма тилингдан,
Қутулиш йўқ-келса Азроилингдан,
Турли-туман ҳийланг бўлса не фойда?!

Дунё деб чирансанг бир жуфт сўзинг бор,
Берарсан-оларсан, ўғлинг-қизинг бор,
Кетар чоғинг уч-беш қарич бўзинг бор,
Барча бозор сенинг бўлса не фойда?!

Ҳазратим келсаю, тўрга ўтирса,
Ҳақ сўзлаб, ғарибдек кўнглим кўтарса,
Дунёдан топганим бўлди ҳеч нарса —
Қорун қадар молинг бўлса не фойда?!

©️ Қул Ҳиммат

©️ ​​ Таржимон Маҳбубий
Forwarded from Mahbubiy Adabiyot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

АРЗИМАС ДУНЁ

Ўз ҳолига қўйгин дунёни қардош,
Асабни бузишга арзимас дунё,
Хоҳ сокин айлансин, хоҳласа бебош,
Сен сендан безишга арзимас дунё.

Дунё фоний деган, десин, сен кузат!
Кўнгил берган борин берсин, сен кузат!
Золим урсин, ўғри есин, сен тузат!
Кучаниб узишга арзимас дунё.

Қаерда мазлумга озор берганлар,
Қаерда ўттиз йил сафо сурганлар.
Бегона ҳудудга ошиб кирганлар,
Бир қарич қазишга арзимас дунё.

Ҳаёлларинг тасбеҳ донаси, фарз эт!
Ҳаммаси сеники, ўттиз уч адад,
Аммо ташвиш қилма, чекмагин заҳмат,
Бир ипга тизишга арзимас дунё.

Калит йўқки, тутганингча тутолсанг,
Қулай луқма эмас, енгил ютолсанг,
Ичига кирганни Аллоҳ қутқарсин!
Бемалол кезишга арзимас дунё.

Кел кетма, қол десам қололмайсанки,
Ўртадан бўл, десам бўлолмайсанки,
Кет яна кел, десам келолмайсанки,
Ақлдан озишга арзимас дунё.

Олди-сотди, шону-шавкат бефойда,
Тўплаган, йиққанинг сарват бефойда,
Шоҳлик бефойдадир, ғурбат бефойда,
Режалар тузишга арзимас дунё.

Ҳудудлар чизилган, қўйилган таъқиқ,
Ҳар ишнинг ҳисоби, ўлчови дақиқ,
Қисман кўзёши, қон: қисман кир, биқиқ,
Чўмилиб сузишга арзимас дунё.

Сенга ҳам, менга ҳам бир ҳовли - торми?
Дунёси тошганлар ҳолватга зорми?
Инсон ўлдиришнинг маъноси борми?!
Чумоли эзишга арзимас дунё.

Мусофирсан, мусофирлик айб эмас,
Кузатсанг узоқдан кузат, ғайб эмас,
Гўшти учун қўйни сўйсанг сўйки, бас-
Терисин узишга арзимас дунё.

Аслида маънони унутмасанг бас,
Отани, онани унутмасанг бас,
Ғофил бўлиб Мавлони унутмасанг бас,
Тирноқла қазишга арзимас дунё.

Орқаси зимистон, ёни зимистон,
Кечаси зимистон, куни зимистон,
Ўзига тортади сени зимистон,
Шартларни бузишга арзимас дунё.

Жозибаси, маззалиги йўқ демай,
Жимжимадор гўзаллиги йўқ демай,
Икки сатр ғазаллиги йўқ демай,
Тушуниб сезишга арзимас дунё.

Унутма - йўлчилик йўлида керак,
Йўлчи озуқаси белида керак,
Инсон инсонийлик ҳолида керак,
Дарз кетиб, сизишга арзимас дунё.

Билиб қўй, Маҳбубий ночор, билиб қўй,
Сени кутар совуқ мозор, билиб қўй,
Абадийлик ҳаёт ҳам бор, билиб қўй,
Бир сатр ёзишга арзимас дунё.

©️ Абдурроҳим Каракўч
©️ Маҳбубий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ

• Муҳаммад Юсуфнинг хотирасига

©️ Ўқиган ота-бола Мухтор Алий ва Аброр Мухтор Алий

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube   🎶 Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM