РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН!
Шуҳрат Бобожон ғирт туркпараст ва яна ғирт миллатпарвар инсон.
Унинг ёзганлари баъзан шафқатсиз, баъзан уятсиз, баъзан қуюшқондан чиққан, баъзан тасаввурларни пўртиллатиб ёзилгандек туюлади. Лекин бу туюлиш эмас, аслида шундай!
Борини ёзади, йўғини йўниб, сўз билан нозу карашмалар қилиб, жимжимадор сўзларни токчага тергандек териииб кайф қилмайди. Ғоя одами, фикр одами, хўжакўрсинга кўнгил авайлагич эмас!
Оға, Германияда яшайди.
Ҳаётда бир инсон эришиши мумкин бўлган барча марраларга эришгандек, назаримда. Лекин тинмайди, ҳооооов Зарафшонда кимдир бировни талайдими, ё Борса келмасда кимнингдир уйи пўртиллайдими, кимгадир маънавий зулм қилинадими, кимдир қамаладими унинг ёзганларидан хабар топамиз.
Чунки у табиатан шу миллатни, шу халқни деб юрагининг ҳамма ёғи увишадиган ОДАМ. Миллат учун 24 соат хизматдаги ёзардир.
Ҳақиқий миллатпарвар шундан ортиқ бўлмас-ов!
Ва ёзганларида ҳам шу халқ одамларининг тафаккур тарзи акс этади. Оға, оддий воқеликни ҳам асардек ёзади. Ўқиб бошласангиз чиқиб кетолмайсиз. Дағаллик ва нозиклик шу қадар синггишиб кетадики, қойил қоласиз.
Мен ЯНГИ романни ўқимадим, лекин тез кунларда ўқийман, деб дурибман.
Хуллас, Шуҳрат Бобожон оға, яп-янги Ўзбекистонимизга яппа-янги рўмон қутли бўлсин!
ГЎЗАЛ БЕГИМ
12-май, 2026-йил.

❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўшда xoтинининг юзига қайноқ сироп сепган эр Ўзбекистонга қочиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳри яшовчиси Зарнигорнинг мурожаати тарқалди. Аёлнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 9 март куни турмуш ўртоғи унинг юзига икки марта қайноқ сироп сепиб юборган ва воқеа жойидан Ўзбекистонга қочиб кетган.
Жабрланувчи 27 кун давомида шифохонада даволанган.
Аёлнинг таъкидлашича, қайнотаси унга моддий ёрдам беришдан бош тортган ва «ҳаммани сотиб олганман» дея иддао қилган.
Ҳозирда аёл 4 нафар фарзанди билан моддий қийинчиликда қолган ва ИИБ ходимларининг ҳаракатсизлигидан шикоят қилмоқда.
💬 «Уч ойдан ошди, лекин бирор киши ҳолимдан хабар олмади. ИИБ ходимлари нега Ўзбекистонга қочиб кетган одамни ушлаб келишолмаяпти?» — дейди аёл кўзёшлари билан.
Мазкур мурожаатдан сўнг Ўш шаҳар ИИБ бошлиғи аёлни қабул қилганини ва гумонланувчини қўлга олиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Бизни кузатишда давом этинг!
👉 @oyna26
🔗 📢 📌 Ойна — тезкор ва ишончли хабарлар канали!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском

❤2🔥1🥰1
⚡️Сурхондарёда судья ёрдамчиси 53000$ билан қўлга тушди
Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда катта миқдордаги маблағни ўзлаштирмоқчи бўлди.
У жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўрилаётган иш бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини камайтириб беришни ваъда қилган.
Шунингдек, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва «қамоқ» эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни айтган.
Ушбу «хизматлари» эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Прокуратура органлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍2
🛡 Пентагон Эронга қарши амалиёт номини «Қуволда»га ўзгартиришни кўриб чиқмоқда
АҚШ Мудофаа вазирлиги агар сулҳ келишуви бузилса, Эронга қарши ўтказиладиган ҳарбий амалиёт номини «Эпик ғазаб»дан «Қуволда» (Sledgehammer) деб ўзгартириш масаласини муҳокама қилмоқда.
NBC News маълумотларига кўра, амалиёт номининг ўзгартирилиши Вашингтоннинг кенг кўламли жанговар ҳаракатларни қайта бошлаш эҳтимолини ўта жиддий кўриб чиқаётганини англатади.
Бу термин ҳарбий стратегияда янада кескин ва вайронкор зарбаларга ишора қилиши мумкин.
🔗 📢 📌 Ойна — тезкор ва ишончли хабарлар канали!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#Пентагон #Эрон #Қуволда
#ҲарбийАмалиёт #ХалқароСиёсат

🔥1
Фирибгарлар тузоғига тушган аёлнинг 1 миллиард пули қайтарилди
Бухоро шаҳридаги ташкилотлардан бирида ишловчи ҳисобчи аёл «Марказий банк ходими» қиёфасидаги фирибгарлар тузоғига илиниб, 1 миллиард 9 миллион сўм маблағини бой берди. ИИВ Киберхавфсизлик бўлинмалари ўтказган тезкор тадбир натижасида жиноятчилар қўлга олинди ва жабрланувчининг барча пуллари тўлиқ ундириб берилди.
Жабрланувчига Телеграм орқали боғланган шахслар уни омонатлари хавф остида эканига ишонтиришган. Қўрқув остида қолган аёл 4 та банкдаги жами 1 млрд 9 млн сўм маблағини жиноятчилар «хавфсиз карта» дея тақдим этган ҳисоб рақамларга ўтказиб берган.
Ўғирланган пуллар изни йўқотиш мақсадида бир неча вилоятлардаги «дроп-карталар»га (ўзгалар номига очилган карталар) бўлиб юборилган.
325 млн сўм — Тошкентда нақдлаштирилган;
274 млн сўм — Хоразмда нақд қилинган;
238 млн сўм — талаба номидаги карта орқали криптовалютага айлантирилган;
Қолган қисми эса Андижон, Сирдарё ва Жиззахдаги карталар орқали тақсимланган.
ИИВ Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган махсус операция давомида икки нафар асосий гумонланувчи қўлга олинди. Улардан ашёвий далил сифатида ўнлаб банк карталари ва нақд пуллар мусодара қилинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🔗 📢 📌 Ойна — тезкор ва ишончли хабарлар канали!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#Киберфирибгарлик #Бухоро #ИИВ #Киберхавфсизлик #Янгиликлар

Каримовнинг мустақиллик муаллифи эмаслиги нега бугун айтилаяпти?
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва ТВ экранларида айрим собиқ «тизим одамлари»нинг Каримов даврига нисбатан танқидий фикрлари кўпайди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сухандон Муслимбек Йўлдошев таниқли блогер Исмат Хушев билан сухбатларидан бирида мустақилликнинг илк йиллари ва Биринчи президент Ислом Каримов давридаги воқеалар ҳақида кутилмаган баёнотлар берди.
Муслимбек Йўлдошев Ислом Каримовни «мустақиллик муаллифи» деган фикрга қўшилмаслигини билдирди. Унинг айтишича, мухолифат мустақилликни талаб қилганда, Каримов бунга қарши чиққан. 1991 йил 19 август воқеалари, ГКЧП пайтида Ислом Каримов Ўзбекистон Иттифоқ таркибида қолишини эълон қилган эди.
Сухандон ўша пайтдаги Шаҳноза Ғаниева ва Мухтор Ғаниев каби журналистларнинг тақдирини эслади. Улар Каримовга ноқулай саволлар бергани учун Ўзбекистонда «исталмаган шахс»га айланган. «Буларнинг ҳаммаси архивларда бор. Биз ўша пайтда телевидениеда бу жараёнларнинг ичида эдик», — дейди сухандон.
Жуда яхши. Муслимбек Йўлдошевнинг бу чиқишига севиндик. Аммо бу ўринда жиддий саволлар пайдо бўлади. Аслида, бу саволларни сухбатни олиб борган блогер Исмат Хушев бериши керак эди, аммо у бермади, майли биз берайлик:
Хўш нега бугун тарихий хатони «тўғрилаётган» арбоблар 1990 йил 20 июнда Совет Узбекистонининг Олий Кенгашига мухолифатдаги ЭРК Партияси тарафидан таклиф этилган "Мустақиллик декларацияси"нинг кўпчилик овоз билан қабул қилинганини эътироф қилишмаяпти?
Ёки бу "Мустақиллик декларацияси" эсдан чиқиб кетадиган даражадаги кичик ҳодиса эдими? Тарихий эмасмиди?
Ёки у эски қўрқув ниҳоят ҳақиқатни айтишга жазм қилганларнинг кўксида ҳали ҳам яшаяптими?
Ўша суронли пайтларда мухолифатнинг «Телевидение, лаганбардор бўлма!» шиори остида ўтган митинглари расмий нашрларда ва ТВ экранларида айни «хизмат кўрсатган» сухандонлар томонидан «экстремизм» ёки «тартибсизликлар» дея талқин қилинганини улар биладику?
Модомики, ўша пайтдаги ҳукумат ёки Каримов мустақиллик тарафдори эмаслигини айтар экан, нега ҳақиқий мустақиллик курашчилари номини эслашда қўрқасизлар?
Муслимбек Йўлдошевнинг чиқишини қўллаб-қувватлаган холда, унга хақиқатни тўла айтиш жасоратини хам тилаймиз.
Акс холда бу «эътирофлар» ўша даврда бошини кундага қўйиб мустақиллик учун курашиб қамалган, ўлдирилган ва бугун сургунда юрган, ватанига киритилмаётганини асл қаҳрамонлар олдидаги айбни ювишга кифоя қилмайди.
📢 "OYNA" телеграм канали — воқеаларнинг асл моҳияти!

❤3👍2
Миллиардлар «ўйини»: Давлат харидларидаги қонунбузарликлар
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат харидлари соҳасида ўтказилган тендер ва танловларда тизимли қонунбузилиш ҳолатларини фош этди. Ўрганишлар натижасида жами 7,2 миллиард сўмлик харидлар «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда амалга оширилгани маълум бўлди.
Давлат харидлари — бу солиқ тўловчиларнинг маблағлари тақсимланадиган энг нозик нуқталардан бири. Қўмита томонидан ўтказилган мониторинг шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда очиқлик ва ҳалол рақобат тамойиллари ҳали ҳамон бюрократик тўсиқлар ва манфаатлар тўқнашуви соясида қолмоқда.
Қонунбузарликлар харитаси: Фарғона «пешқадам»
Ўтказилган текширувлар натижасида қонунбузилишларнинг ҳудудий кўлами қуйидагича кўриниш олди:
Фарғона вилояти: Энг катта рақамлар айнан шу водий вилоятида қайд этилди. 2,5 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги харидлар шубҳа остига олинган. Бу ерда гап нафақат тартиб-қоидаларнинг бузилиши, балки тизимли камчиликлар ҳақида бормоқда.
Сирдарё вилояти: Вилоятдаги давлат харидларида 1 миллиард сўмлик лойиҳаларда ноҳақ рақобат ва манфаатлар тўқнашуви аломатлари аниқланди. Бу дегани, тендер ғолиблари олдиндан келишилган ёки буюртмачига яқин шахслар бўлиши мумкин.
Сурхондарё вилояти: Бу ерда асосий муаммо таълим соҳасида кузатилди. Мактаб ва боғчалар учун ўтказилган танловларда белгиланган талабларга амал қилинмаган.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ҳам жиддий хатоликлар юзага чиққан.
Оқибатлар: Жаримадан прокуратурагача
Рақобат қўмитаси аниқланган ҳолатлар бўйича шунчаки ҳисобот билан чекланиб қолмади. Масъул ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли молиявий жарималар қўлланди.
Бироқ масаланинг энг муҳим томони шундаки, тўпланган ҳужжатлар прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Бу эса бюджет маблағларига «кўз олайтирган» мутасаддилар нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкинлигини англатади.
Давлат харидларидаги 7,2 миллиард сўмлик қонунбузарлик — бу шунчаки рақам эмас, балки қурилмай қолган боғчалар, таъмирланмаган йўллар ва сифатсиз хизматлар демакдир. Қобил Рўзиев таъкидлаганидек, тизимда шахсга ишончсизлик ва бюрократия юқори экан, тадқиқотчи ёки тадбиркор илм ёки ишлаб чиқариш билан эмас, балки «тўсиқларни айланиб ўтиш» билан банд бўлиб қолаверади.
Рақобат қўмитасининг бу галги «зарбаси» бошқа давлат ташкилотлари учун ҳам жиддий сигнал бўлиши лозим! Шаффофлик энди танлов эмас, балки мажбуриятдир.
📢 "OYNA" телеграм канали — воқеаларнинг асл моҳияти!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#РақобатҚўмитаси #ДавлатХаридлари #КоррупциягаҚарши #Иқтисодиёт #Фарғона #Сирдарё #Ўзбекистон #Ойна

❤1🔥1
Қобил Рўзиев: Ўзбекистон илмий тизимидаги ишончсизлик ва бюрократия коррупцияга йўл очмоқда
Ғарбий Англия университети доценти Қобил Рўзиев Ўзбекистондаги илмий кадрлар тайёрлаш тизимини кескин танқид қилиб, шахсга бўлган ишончсизлик ва ҳаддан ташқари бюрократия илм-фан ривожига асосий тўсиқ бўлаётганини таъкидлади. Экспертнинг фикрича, ҳимоягача бўлган 13 та бюрократик босқич тадқиқотчини илм қилишга эмас, балки «тўсиқларни айланиб ўтиш» йўлларини қидиришга, яъни коррупцияга ундамоқда.
Қобил Рўзиев тизимдаги «юмшоқ» ва «қаттиқ» омиллар ўртасидаги номутаносибликка эътибор қаратиб, Ғарбда докторантга нафақат тадқиқот методлари, балки кутубхона ва маълумотлар базаси каби зарур шароитлар яратиб берилишини қайд этди. Ўзбекистонда эса докторант ҳамма нарсани ўзи топиши керак, лекин ундан тезкор натижа талаб қилинади. Бундай босим ва сифатсиз илмий ишларнинг кўпайиши ҳақиқий олимларнинг қадрини тушириб, тизим обрўсига путур етказмоқда. Айниқса, халқаро журналларда мақола чиқариш талаби амалда «тайёр мақола сотиб олиш» бозорини гуллатмоқда, чунки тизим учун мақоланинг мазмуни эмас, балки унинг босмада чиққани муҳимроқ бўлиб қолган.
Олим тизимдаги манфаатлар тўқнашуви, хусусан, амалдорларнинг илм билан шуғулланишини «арслон ва қуён» масалига ўхшатди — ҳокимият илм устидан ҳукмронлик қилган жойда холислик йўқолади. Унинг фикрича, асосий эътибор диссертацияга эмас, тадқиқотчи шахсига қаратилиши керак.
«Собиқ иттифоқдан қолган мерос — шахсга ишонмаслик!
Шу сабабли ҳимоягача 13 та бюрократик босқич ўйлаб топилган. Бу эса тадқиқотчини илм қилишга эмас, балки „тўсиқларни айланиб ўтиш“ йўлларини қидиришга, яъни коррупцияга ундайди».
«Халқаро журналларда мақола чиқариш талаби яхши ниятда қилинган бўлса-да, амалда бу „тайёр мақола сотиб олиш“ бозорини ривожлантирмоқда.
Чунки тизим мақолани ким ёзгани билан эмас, унинг босмада чиққани билан қизиқади».
Қобил Рўзиев янги қоидалар ўйлаб топишдан олдин тизимни ичкаридан чуқур ўрганиш зарурлигини таъкидлайди.
Унинг наздида, докторантуранинг асосий маҳсулоти қоғоздаги диссертация эмас, балки мустақил ва инқидодий фикрлай оладиган тадқиқотчи шахси бўлиши лозим.
📢 "OYNA" телеграм канали — воқеаларнинг асл моҳияти!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#ИлмФан #Ўзбекистон #Таълим #Бюрократия #ҚобилРўзиев #Ойна

📊 @Oyna26 аудиторияси кимлардан иборат?
Каналимиз кузатувчиларининг таркиби ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўнгги демографик кўрсаткичларни эътиборингизга ҳавола этамиз (2025-2026 йиллар ҳолатига кўра).
Канал аудиториясининг асосий қисмини (салкам 60%) 25-30 ёшдагилар ташкил этаркан.
60 дан ошганлар эса аудиториямизнинг атиги 5 фоизини ташкил этаркан.
Эркаклар улуши сезиларли даражада юқоридир. Биз билан қолганингиз ва "Ойна"ни танлаганингиз учун раҳмат! Сизнинг ҳар бир фикрингиз биз учун муҳим.
📢 "OYNA" телеграм канали — воқеаларнинг асл моҳияти!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#Oyna26 #Статистика #Телеграм #Аудитория #Ўзбекистон

👍3
ОМОНАТЧИНИНГ ЯРИМ МИЛЛИОН ДОЛЛАРИНИ ЮТГАН БАНК ТИЗИМИ
Ўзбекистон банк тизимида навбатдаги портлаш: Учтепа туманида банк масъуллари ўз мижозининг 500 000 доллар омонатини сохта ҳужжатлар билан туя қилиб юборишди.
Халқнинг чўнтагини пойлашдан бўшамаётган Марказий банк раҳбарияти ўз ичидаги ўғриларга келганда нега кўр, кар ва соқов бўлиб қолмоқда?
Ўғри ичкарида бўлса, қулф бекор...
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан фош этилган ушбу жиноят шунчаки ўғрилик эмас, бу — тизимли инқироз белгисидир. Банк ичида туриб, ярим миллион долларни «ҳазм қилиш» учун фақатгина виждонсизлик эмас, балки назоратнинг мутлақо йўқлиги ҳам керак бўлади.
"Тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М. томонидан омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб юборгани аниқланди. Ҳозирда Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган."
Марказий банкка аччиқ саволлар
Бу ҳолат соҳа раҳбарияти, хусусан Тимур Ишметов жамоасининг фаолиятига нисбатан қатор жиддий эътирозларни келтириб чиқармоқда. Марказий банк мақтанаётган антифрод тизимлари нега фақат оддий халқнинг 100 минг сўмлик ўтказмаларини таъқиб қилишга мослашган? Банк ичида ярим миллион доллар сохта ҳужжат билан чиқиб кетаётганда бу тизим нега «сигнал» бермади?
Назоратми ёки кузатув?
Сизнинг бор энергиягиз пластик карталар айланмасини титкилаш ва солиққа тортишга сарфланмоқда. Аммо ўз қўл остингиздаги банкларни жиноят маконига айланишидан тўхтата олмаяпсиз.
Агар энг йирик молиявий муассасада 500 минг доллар омонат хавф остида бўлса, фуқаролар пулини қаерда сақлаши керак? Сиз бошқараётган тизимда жиноятчилар кўчада эмас, банк курсиларида ўтирибди.
Банк тизимига бўлган ишонч — бу иқтисодиётнинг пойдевори. Бугунги воқеа эса ўша пойдеворни кемираётган «ички қуртлар» ҳали ҳам соғ-омон эканини кўрсатди. Агар назорат фақат халқнинг чўнтагини пойлашдан иборат бўлиб қолса, тез орада банкларда фақат сохта ҳужжатлар ва виждонсиз ходимлар қолади, холос.
📢 "OYNA" телеграм канали — воқеаларнинг асл моҳияти!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#БанкТизими #Коррупция #МарказийБанк #ИшончИнқирози #Ўзбекистон #ЖиноятВаЖазо

❤1
📅 13 МАЙ – ҲУКУМАТ АНДИЖОН ҚЎЗҒОЛОНИНИ ЎҚҚА ТУТГАН КУН
2005 йилнинг 13 майи... Ўзбекистон тарихидаги энг қонли кунлардан бири. Мен IWPRда ишлардим...
Ўша куни тонг саҳарда Uznews муҳаррири Галима Бухорбоева қўнғироқ қилди: "Андижонда қўзғолон, офисга тез етиб келинг!". Галима воқеа жойига кетди, мен эса Тошкентдаги офисда хабарларни сайтга жойлаб турдим.
Тадбиркорлар қамалишига қарши норозилик қўзғолонга айланганди. Офисимизга Туркия, Швеция ва Россия телеканаллари журналистлари ёпирилиб келишганди.
Галима билан навбатдаи боғланишимда фақат пулемёт овозлари ва унинг ҳаллослаб чопаётган нафасини эшитдим... Ҳукумат огоҳлантиришсиз ўт очган эди.
🚫 IWPRнинг ёпилиши ва қаршилик
Лондондан идораларни ёпиш ҳақида буйруқ келди. Тошкентдаги барча халқаро ташкилотлар эшигини қулфлади.
"Мен офисни ёпмайман, фаолиятни давом эттирамиз!" — деб туриб олдим. Туркия телеканали антеннаси орқали илк қонли кадрларни дунёга айнан шу ердан тарқатдик.
Кейин Галима Андижондан қайтиб келди. Унинг рюкзаки, дафтарчаси ва пресс-кардини ўқ тешиб ўтганди. У мамлакатни тарк этди, мен эса яширинча ишлашда давом этдим.
Бир куни қоронғу офисда компьютер дискларини ечаётганимда, деворда қизил нуқта ўйнаётганини кўрдим. Кейинчалик билсам, бу мерган (снайпер) нишони бўлган экан...
✈️ "Сизни олиб кетишади..."
Ортимдан кузатувлар, уйим олдида "ухлаётган" айғоқчилар кўпайди. Бир куни "катталардан бири" келиб, очиқ айтди:
"Сиз Каримовнинг биринчи рақамли душманисиз. Бугун-эрта сени олиб кетишади, тезроқ кет..."
Шундан сўнг бир гуруҳ журналистлар билан Қирғизистонга чиқиб кетдик. Кейин Швецияга...
Бир ҳафтага деб кетган сафаримиз йилларга, муҳожирликка айланди...
Андижоннинг Бобур майдонида бегуноҳ одамлар ўққа тутилганига бугун 21 йил тўлди.
Қудрат Бобожон
📌 Батафсил хотиралар ва тарихий фактлар "Ойна" сайтида.
📢 "OYNA" телеграм канали — воқеаларнинг асл моҳияти!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#Андижон2005 #13Май #Хотира #Журналистика #Элтуз #Ойна #ҚудратБобожон

❤2
Шофирконлик аёл: «Ҳужжатларим бўлишига қaрамай уйимни бузишмоқчи!»
Шофиркон тумани, «Ҳорин» МФЙда истиқомат қилувчи Фарида Болтаеванинг @oyna26 телеграм ботига йўллаган мурожаатига кўра, унинг оиласи кўп йиллар давомида қурган бошпанаси бузилиш хавфи остида қолган.
Болтаева йўллаган мурожаатида мулк ҳуқуқи билан боғлиқ чигал вазият баён этилган. Мурожаатчининг билдиришича, у турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзанди билан 2015 йилдан буён ўзлари меҳнат қилиб қурган хонадонда яшаб келади.
Унинг иддаосига кўра, ушбу уй-жой учун барча ҳужжатлар, жумладан, туман ҳокимининг қарори, кадастр ҳужжатлари ва архитектура лойиҳалари мавжуд бўлиб, солиқлар ҳам ўз вақтида тўлаб келинган.
Бироқ, Болтаеванинг таъкидлашича, Мажбурий ижро бюроси томонидан 2026 йилнинг 7 май куни уйни бузиш ҳақида қарор чиқарилган ва ижро ишлари бошланган.
Мурожаатчи ўз хатида Конституциянинг 47-моддасига мувофиқ, уй-жой дахлсиз эканини ва ҳеч қандай баҳолаш ишлари ҳамда компенсация тўловлари амалга оширилмаганини урғулайди.
Ҳозирда оила фақат бир нафар боқувчига таяниб қолгани ва кўчада қолиш хавфи юзага келгани сабабли, вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва тегишли назорат органларидан ушбу ҳолат юзасидан қонуний текширув ўтказишни сўрамоқда.
«Уйимизнинг барча ҳужжатлари жойида бўлатуриб, нега бизни бошпанасиз қолдиришмоқчи? На компенсация берилди, на мулкимиз баҳоланди», — дея ёзади ўз мурожаатида Деҳқонова.
Умид қиламизки, масъул ташкилотлар ушбу оиланинг тақдирига бефарқ бўлмай, вазиятга қонун доирасида аниқлик киритадилар.
📢 Ойна — тезкор ва ишончли хабарлар канали!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#Бухоро #Шофиркон #УйЖойҲуқуқи #ИнсонҚадри #МулкДахлсизлиги #МИБ #АдолатИзлаб

ФИРИБГАРЛИКДА АЙБЛАНАЁТГАН АГЕНТЛИК СОБИҚ МУЛОЗИМИ ИНТЕРПОЛ ҚИДИРУВИДА
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходими Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилди. У айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб юрибди.
Интерпол томонидан эълон қилинган билдиришномага кўра, 35 ёшли Азизбек Тоштемиров Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда.
«@oyna26 ўрганган маълумотларга кўра, Тоштемиров илгари миграция тизимида фаолият юритган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тоштемиров расмий матбуотга берган интервьюларида ўз режаларини агентлик ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келганини бир неча бор таъкидлаган. Шу ўринда савол туғилади: Адлия вазирлиги ёки Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаевнинг ушбу ҳолатларда қанчалик алоқаси бўлиши мумкин?
Бундан аввал ЎзА нашри бу шахс номидан эълон қилган айрим постлар бугунги кунда олиб ташланган, бироқ ижтимоий тармоқларда ҳамон ушбу шахснинг расмидан ва видеоларидан фойдаланилган ҳолда Жанубий Кореяда иш таклиф қилаётган хабарлар тарқалмоқда.
Бироқ "Ойна" қўлга киритган файлларда акс этган маълумотлар бу шахснинг ҳам халқаро қидирувда экани, аммо бир вақтнинг ўзида ОАВда фаол чиқишлар қилганини тасдиқлайди.
Азизбек Тоштемиров Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида ишлаган даврида хорижга ишга юбориш жараёнларига алоқадор бўлган. Кейинчалик унга нисбатан фирибгарлик бўйича айблов эълон қилинган ва у терговдан қочиб яширинган. Ҳозирда унга нисбатан халқаро даражадаги қидирув ишлари давом этмоқда.
Вазиятни ўрганиш ва қидирув ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратида қолмоқда.
📢 Ойна — тезкор ва ишончли хабарлар канали!
Мурожаатлар учун бот
Каналга обуна бўлиш
Ютуб каналида
Расмий сайт
На русском
#қидирув #миграция #фирибгарлик #Интерпол #Ўзбекистон #АзизбекТоштемиров

Кун иқтибоси: Муҳаммад Солиҳ бир жумла билан И.Каримовнинг 27 йиллик қатагон сиёсати китобни севган Ўзбекни китобдан нафрат этган бир оломонга айлантирганини кўрсатибди:
ТАРАҚҚИЁТ
Бизнинг даврда Ўзбекистонда "мафкураси бузуқ" китоб ўқиш жиноят эди, аммо биз барибир ўқир эдик.
Бугун ватанимизда китоб ўқиганларга мукофот беришаётган экан, аммо халқ барибир ўқимаётган эмиш.
Тараққиётга қаранг!
Муҳаммад Солиҳ