ОХРАНА ТРУДА И ТЕХНИКИ БЕЗОПАСНОСТИ МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ 👨‍🎤👨‍✈️👨‍🚀👨‍🎨1️⃣8️⃣🔞 ТБ ЗОНА TB ZONA +18
323 subscribers
78 photos
672 videos
16 files
68 links
ТБ ЗОНА +18
TG ZONA +18
TB ZONA +18
Соблюдайте правила техники безопасности.
Техника хавфсизлиги коидаларига риоя КИЛИНГ.
Download Telegram
Редкое фото дорожно-транспортного происшествия, случившегося в Нидерландах более века назад.

Снимок 1914 года.

Камдан кам учрайдиган холат. Йул транспорт ходисаси расми. Хозирги Голландияда 100 йилдан олдин булган вокеа.

Расм 1914 йил ОЛИНГАН.

@oxrantruda
Смертельная электротравма.

Мужчина решил выдернуть провода с трансформатора, но наверное не предполагал, что там 90 тысяч вольт.
@oxrantruda
Чилонзор туманидаги турар жой мажмуаси қурилиш майдонида минорали кран қулаб тушди. Ҳолат 8 сентябр куни содир бўлган.

ФВВ ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг Kun.uz'га тасдиқлашича, ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, тан жароҳати олганлар ҳам бор. Маълум бўлишича, кран қулаган ҳудудда “Omega-agro stroy” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлган. Аммо кран ёрдамчи пудратчи сифатида ишлаган бошқа фирмага тегишли бўлган.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига кўра, монтаж ишлари олиб борилаётганда краннинг таянч оёқларини асосга ўрнатиб ушлаб турувчи қисми мустаҳкам қотирилмаган. Шу сабабли краннинг кейинги қисмини қўйиш учун ҳаракатланиш даврида кран бир томонга оғиб кетган ва унинг асосга қотирилмаган 2 та оёғи кўтарилиб кетиши оқибатида ерга қулаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. Унга кўра, ҳолат 8 сентябр куни соат тахминан 18:00 ларда Чилонзор туманининг Тирсакабод кўчасида олиб борилаётган қурилиш ҳудудида содир бўлган. Минорали қурилиш крани ўрнатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши таъминланмагани сабабли қулаб тушган. Бунинг оқибатида кранни ўрнатиш ишларини олиб бораётган 25 ёшли ёлланма ишчи Л.А. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ёлланма ишчилар – 2004 йилда туғилган И.Қ. ҳамда 2000 йилда туғилган М.А. турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а, б” бандларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши назарда тутилган бўлиб, бундай қилмиш муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @oxrantruda
Кун узда ёзилишича
Мурунтовда улкан автоағдаргич енгил автомобилни босиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
 
Руда ташишга ихтисослашган катта ҳажмдаги «САТ-783» автоағдаргичи кон ҳудудида енгил автомобилни босиб, эзиб ўтган. Оқибатда хизмат машинасида бўлган 2 киши ҳодиса жойида вафот этган.

Хизмат машинаси бурилиш жойида юк машинаси йўлига чиқиб кетгани айтилмоқда. НКМК матбуот хизмати ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.
@oxrantruda
⚡️Тошкентда корхоналардан бирида қайнаётган кетчуп солинган қозон ишчилар устига ағдарилиб кетди

Тошкентдаги корхоналардан бирида қайнаётган кетчуп солинган қозон ишчилар устига ағдарилиб кетди, натижада бир киши куйишдан вафот этган, иккинчисининг аҳволи оғир. Бу ҳақда «Миллар» телекўрсатувида маълум қилинди.

Хабарда айтлишича, ушбу воқеа 23 январь куни пойтахтнинг Сергели тумани Қушқўрғон маҳалласида жойлашган корхонада содир бўлган.

Авария натижасида ичида қайнаётган томат пастаси бўлган қозон икки ишчи устига ағдарилиб кетган.

Оқибатда бир киши жиддий куйиш жароҳатлари олиб, вафот этган. Шифокорлар иккинчи ишчининг соғлиғини оғир деб баҳоламоқда.

Қайнаётган томат пастаси солинган қозон нима сабабдан ағдарилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

@oxrantruda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат

Сурхондарёда йўловчи поезди Gentra'ни уриб юбориши натижасида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Gentra автомашинаси ҳайдовчиси ўзининг эхтиётсизлиги сабабли қўриқланмайдиган темирйўл кесишмадан ўтаётган вақтда ушбу аянчли ЙТҲ содир бўлган.
#ана_холос

⚡️Қашқадарёда иш вақтида ширакайф бўлган ҳамширага “ҳайфсан” берилди.🤦‍♂️
⚡️Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси сумка бутловчи вазифасида ишловчи ҳамшира Озода Нурматова ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган мурожаатида Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё вилояти филиали маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасига ўзи ишлаётган ҳамшира Эшқувватова Нилуфарнинг устидан бир неча бор шикоят қилгани, аммо унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганини қайд этган.
Аниқланишича, Озода Нурматова Нилуфар Эшқувватова ва бошқаларнинг устидан бир неча бор мурожаат қилган. Мазкур мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, 27 ноябрда Ғузор ТТЁ станциясида ишловчи станция раҳбари Муродилла Жўраев, Нилуфар Эшқувватовага сусткашликка йўл қўйгани ҳамда Озода Нурматованинг ўзига иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани (бу ҳақда у ўз тушунтириш хатида баён қилган) сабабли “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

@oxrantruda