#Қабул2020 #ЯкшанбаТавсияси
❗️Абитуриентлар учун 12 маслаҳат
Имтиҳонларга тайёргарлик даврида зарур ҳисобланмиш хотира, диққат ва, ҳатто, кайфиятни сезиларли кўтарувчи усуллар мавжуд.
BBC нейробиологлар, руҳшунослар, парҳезшунослар ва ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг фикрларига таяниб, абитуриентларга омадга эришишда ёрдам бериши мумкин маслаҳатлар рўйхатини тузиб чиқди.
⏩1. Нонушта ва “мия учун озуқа”
Тананинг тўғри фаолият юритиши учун қувват талаб этилади. Миянинг диққатни жамлай олиш қобилияти эса айнан глюкоза кўринишидаги барқарор қувват манбасига боғлиқдир.
Тадқиқотлар нонуштани канда қилмайдиган ўқувчилар, имтиҳон вақти диққатини бир нуқтага қарата олгани ва маълумотларни яхши эслаганидан, аъло натижаларга эришишини кўрсатади.
Демак, кунни эрталабки соатлар давомида ўзидан аста-секинлик билан қувват ажратадиган нонуштадан бошланг: сули бўтқаси, бошоқли донлардан тайёрланган нон ёки таркибида шакар миқдори кам бўлган мюсли.
Шунингдек, нонуштада маълум даражада оқсил ҳам бўлиши лозим: кам миқдордаги сут, йогурт ёки тухум.
Ушбу маҳсулотларнинг мия фаолиятига ижобий таъсир этиши исботланган: тухум, балиқ, бошоқли донлар, карам, исмалоқ ва брокколи каби тўқ-яшил баргли сабзавотлар, помидор ва авокадо.
Таркибида антиоксидантлар ва антосиянинлар мавжуд ичимликлар хотира ва кайфиятни қисқа вақтга кўтариши мумкин. Мазкур моддалар черника, қулупнай, ёнғоқ, зайтун, ошқовоқ уруғи ва қора шоколад таркибида ҳам учрайди.
⏩2. Ҳаммасини барвақт бошланг
Тайёргарликни имтиҳонларга оз қолганда эмас, балки бир неча ой аввал бошлашга ҳаракат қилинг. Шунда ўзингизга бўлган ишонч ҳам ортади.
Дарсларни эрта тонгдан тайёрланг. Бу пайтда мия етарлича дам олган бўлади. Дарсларнинг катта қисмини куннинг иккинчи ярмига қолдирманг.
Энг яхшиси - ўзингиз учун дарслар жадвалини тузиб олинг, ўқишни ҳар куни бир вақтда бошлаш ва тугатишга урининг. Бу фанларни ўзлаштиришингизга катта ёрдам беради.
⏩3. Айнан нимага диққат қаратишни аниқлаб олинг
Сиз айнан қандай турдаги имтиҳонга тайёргарлик кўряпсиз? Ёзма, оғзаки ёки тест кўринишида?
Имтиҳон турларининг ҳар бири турлича тайёргарлик усулларини талаб этади.
Ёзма-ижодий имтиҳон учун барча фанларни диққат билан ўқиш шарт эмас. Шунчаки, имтиҳон марказида турган мавзуни чуқур ўрганишнинг ўзи кифоя.
Бир неча вариантлардан иборат тест шаклидаги имтиҳон учун, қайтанга, ўқув дастурини жиддий англаш зарур бўлади.
⏩4. Режа тузиб олинг
Аксарият ўқувчилар учун режага қатъий амал қилиш қийин кечиши мумкин, аммо бу вақтни сезиларли тежашга ёрдам беради.
Режа тузиб олсангиз, бир дарсдан кейин қайсинисини бошлашга бош қотириб, бир дақиқа ҳам вақтни беҳуда сарфламайсиз.
Бироқ режа аниқ ва пухта бўлиши керак. Унга фақат қайси фанларни кетма-кетликда ўқишни эмас, балки мавзулар ва қайдларни ҳам киритинг.
Ва танаффус қилиш, спорт билан шуғулланиш ва одамлар билан мулоқотда бўлишни ҳам ёддан чиқарманг.
⏩5. Танаффус - энг яхши ёрдамчингиз
Дарслар орасида, албатта, танаффус бўлишига эътибор беринг. Фанни бир кунда узлуксиз 10 соат ўргангандан 10 кун давомида бир соатдан ўқиган кўпроқ самара беради.
Такрорлаш - билимларнинг онаси, деган гап бор. Бироқ ўрганилган дарсни шу заҳоти қайта такрорлашга уринманг. Тадқиқотлар дарс ва такрорлаш ўртасида маълум танаффус олиниши лозимлигини кўрсатади.
Вақт олинган маълумотни маълум даражада эсдан чиқаришга имкон яратади ва танаффусдан сўнг қилинган такрорлаш давомида маълумот мияга яхшироқ ўрнашади.
Бу усул “хотирани тадқиқ қилиш соҳаси тарихидаги энг ишончли”ларидан бири, дея тан олинган.
Лекин имтиҳонни аъло топширишда фақат бир усулга таяниб қолиш ярамайди.
Муҳим маълумотларни ёзма қайд этиб бориш, гуруҳ бўлиб савол-жавоб ўтказиш ва бу суҳбатларни ёзиб олиб, қайта тинглаш ҳам ёдлаб қолиш қобилиятини ажойиб тарзда оширади.
Бундан ташқари, такрорлаш ва ёдлаб қолишнинг оммабоп, аммо тадқиқотлар томонидан фойдаси кам экани исботланган усулларига ортиқча куч ва вақт сарфламанг.
Масалан, китобдаги жумлаларни рангли маркерлар билан ажратиб бўяшнинг самараси деярли йўқлиги исботланган. ⬇️

#ЯкшанбаТавсияси
📺 Ютубер Шоҳбоз Долимовдан фойдали видеоблог.
Тавсия этамиз! ⏯
https://youtu.be/0K7gh0fYARs
Яқинларингизга улашинг 👉 @otm_info

🔹Ҳурматли абитуриент ва талаба ўқувчиларимиз!
Ўз вақтида дам олишни унутманг. Бўш вақтни мазмунли ўтказиш эса ўзингизга боғлиқ. Масалан, мотивацон фильмлар кўриш ҳам фойдадан холи эмас.
👉Тавсия этамиз: «Уч савдойи» ҳинд фильми (3 Idiots / 2009 / IMDB рейтинги – 8,4).
❗️Шунчаки кўрманг, диалогларга диққат қилинг. Хулоса чиқаринг.
Уйда қолинг, ҳинд фильмларига мухлис бўлган танишларингизга улашинг
------------------------------
t.me/otm_info

Кунига бир китобни ўқиш мумкинми?
Мутолаа – мия озуқаси. Одам касб-корда униб-ўсмоқчими, ҳаёт моҳиятини теранроқ англамоқчими, атрофдагиларни, ўзини яхшироқ тушунмоқчими – жавоб китоблардан топилади кўпинча. Тадқиқотчиларнинг ҳисобича, дунёда энг кўп китоб ўқийдиган халқ бу ҳиндлар экан. Бир кунда ўртача 10 соату 42 дақиқани китоб, газета, журнал, турфа маълумотнома ўқиш учун сарфлашаркан. Ўттиздан ошиқ номзодлар орасида хитой, араб, поляк, япон, чехларни ортда қолдириб, ҳиндлар мутолаа бобида бошқаларга намуна бўлгани ҳамон эътироф этилади.
Хўш, биз-чи? Бир кунда неча соатимиз (ана боринг-ки, дақиқамиз)ни китоб ўқишга сарфлаймиз?
Қай даражада китобхонмиз?
Менингча, камдан кам ҳоллардагина бир кунимизнинг 2–3 соатини мутолаага сарфлаймиз. Лекин бу жуда паст кўрсаткич...
Мабодо, китобхонлик рейтингига бизни ҳам (адашиб-нетиб) қўшишса, энг охирги ўринларга тиркалсак керак. Ўқиш эҳтиёжга, ҳаётий маслакка, кундалик одатга айланмас экан, турфа танлову, викторина, совғали ўйинлар ўтказавергандан фойда бўлмайди.
Одам қачонки ўқишнинг фойдасини сезса, кўп муаммоларига (қурсоқ ғамига ҳам) китоб жавоб беришини тушуниб етса, китобсеварлик лаззатини тота билсагина қўлига бирор асарни олиб, ўқишга тутинса керак. Унгача уни зўрлаб, мажбурлаб, турфа ялтир-юлтирларга анграйтириб ҳам ҳақиқий китобхонга айлантириш муаммо.
🔴
Албатта! Агар:
✅ Хоҳиш ва истак кучли, мақсад аниқ бўлса;
✅ Диққатни чалғитадиган буюмлар (телефон, интернет, телевизор...) четроққа олиб қўйилса;
✅ Китобдан фойда оламан, ақлимни пешлайман деб ўқилса;
✅ Ўқиётган чоғ маълум вақтни белгилаб (соат қулоғини бураб ёки ўқиш бошланган вақт, санани ёзиб қўйиб) сўнг мутолаага тутинса, бир кунда бир китобни ўқиб тугатиш мумкин.
🔵 lifehacker. com сайти асосчиси Патрик Аллен бир неча соат ичида бутун бошли китобни ўқиш қийин туюлиши мумкин, аммо бари оддий математикадек гап, дейди. "Катталар дақиқасига ўртача 200–400 сўзни ўқийди. Аксар романлар 60–100.000 сўз орасида бўлади. Агар ўқиш тезлигингиз бир дақиқада 300 сўзни ташкил этса ва сиз 80.000 сўздан иборат романни ўқиётган бўлсангиз, уни тахминан беш соат ёки ундан ҳам камроқ вақт оралиғида ўқиб тугатасиз".
❗️ Лекин бу тартиб барча китобга бирдек тааллуқли эмас. Айрим асарларни аста, шошмай, маъно-мазмунини теранроқ тушуниб, мия ҳужайраларини ишлатиб ўқиш талаб этилади.
Бунга қўшимча:
📖 Ҳамма китобни тез ўқишим керак, деб пала-партиш танлаш нотўғри. Тез ўқиш учун шунга мос китобни танлаган маъқул.
📖 Периферик кўриш қобилиятини ривожлантириш ўринли. Ўқиш пайти периферик кўришдан фойдалансангиз, аниқ сўзни излаш ўрнига, иккита сўз орасидаги бўшлиқни кўрасиз, иккала сўзни ўқишга ҳаракат қиласиз ва кўзларингизни кейинги сўзлар жуфтлигига қаратасиз.
📖 Ўқиш учун қулай муҳитни яратинг. Сизни чалғитадиган жамики нарсалардан 3-4 соатга бўлса ҳам воз кечинг.
📖 Ҳар дақиқани ғанимат билинг. Навбатда турибсизми – ўқинг. Автобус ёки метродамисиз – ўқинг. Шахсий уловдамисиз ёки пиёда – ҳеч бўлмаса, аудиокитобларни тинглаб кетинг.
📖 Қатъий тартибга риоя этинг. Интизомли бўлинг. Ўқишни кундалик одатга айлантиринг. Худди овқат ейиш эсдан чиқмаганидек ўқиш ҳам ёдда туриши керак.
Манба
__________________________________
👉 @otm_info 👈

Киши бир кунда бир китобни ўқиб тугатиши мумкинми?