Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.9K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #Биласизми?
Магистрлар:
танланган мутахассислик бўйича мустақил илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбга доир бошқарув фаолияти;

магистр тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида олий таълимдан кейин таҳсил олиш;

кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланади.

➡️ @otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

▫️талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

▫️тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

▫️олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

▫️паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
📌Ўбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ПФ-5270-сонли Фармонига мувофиқ:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда давлат гранти бўйича икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилган.

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос

➡️ @otm_info
Сунъий интеллект бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг қуйидаги олий таълим муассасаларида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган икки томонлама диплом бериладиган (double degree) қўшма таълим дастурлари асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилган:

Тошкент ахборот технологиялари университетида – “5330700- Сунъий интеллект” таълим йўналиши бўйича Беларуснинг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 50 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -170 та);

Ўзбекистон миллий университетида - “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 12 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -12 та).

❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент ахборот технологиялари университетида “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди (қабул квоталари – 3 та).

@otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:

🔹Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔹Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтган талабалар истисно тариқасида ўқишга (муайян курсга) давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.

🔹Ўқишдан четлаштирилган (курсдан қолдирилган) ўқув йилида курсига талабани ўқишга қайта тиклашга (кўчириб тиклашга) йўл қўйилмайди.

🔹Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.

#ҚонунчиликданИқтибос
#Биласизми

➡️ @otm_info
Шахмат бўйича олий маълумотли тренерлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор шаклида ўтказилган 58-сонли мажлис баёни қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”нинг 6-бандида “Ёшларни спортнинг шахмат турига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва ушбу йўналишда профессионал мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида шахмат таълим йўналишини очиш” вазифаси белгиланган эди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “5610545-Спорт фаолияти: шахмат” таълим йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Қабул кўрсаткичлари: 14 та (4 та грант, 10 та тўлов-контракт асосида).

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Грим бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор шакпида ўтказилган 58-сонли мажлис баёни қарорида белгиланган вазифага мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “5152000- Грим санъати” таълим йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
🌀Фойдали маълумот: таълим ва фан бўйича ваколатли органларнинг расмий телеграм каналлари манзили билан танишинг:

➡️ @eduuz - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

➡️ @dtmuzb - Давлат тест маркази

➡️ @uzedu - Халқ таълими вазирлиги

➡️ @piimauz - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

➡️ @mdokanal - Мактабгача таълим вазирлиги

➡️ @uztdi - Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

➡️ @mininnovation - Инновацион ривожланиш вазирлиги

➡️ @anruz - Фанлар академияси

➡️ @attestatsiya - Олий аттестация комиссияси

шунингдек, олий таълим янгиликлари бўйича энг яхши канал - @otm_info

#биласизми
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Нодавлат таълим (жумладан, олий таълим) хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар*:

🔹ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва талаблар асосида амалга оширади;

🔹амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали педагог ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;

🔹ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабат ўрнатади;

🔹ўз фаолиятини аҳолига пуллик таълим хизматларини кўрсатиш, хайрия фондлари ва грантлардан келиб тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштиради;

🔹битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради.

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (ПҚ-3276-сон, 15.09.2017 й.).

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини:

кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, МУСТАҚИЛ РАВИШДА ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
(ПҚ-3775-сон, 05.06.2018 й.)

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
🌀Фойдали маълумот: таълим ва фан бўйича ваколатли органларнинг расмий телеграм каналлари манзили билан танишинг:

➡️ @eduuz - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

➡️ @dtmuzb - Давлат тест маркази

➡️ @uzedu - Халқ таълими вазирлиги

➡️ @piimauz - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

➡️ @mdokanal - Мактабгача таълим вазирлиги

➡️ @uztdi - Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

➡️ @mininnovation - Инновацион ривожланиш вазирлиги

➡️ @anruz - Фанлар академияси

➡️ @attestatsiya - Олий аттестация комиссияси

шунингдек, олий таълим янгиликлари бўйича энг яхши канал - @otm_info

#биласизми
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌АБИТУРИЕНТЛАРГА ЭСЛАТМА: бу йил тест синовлари 5 та фандан бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:

⚠️ 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

🔹биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи,

🔹иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Ўтган йилги қабулда, пандемия муносабати инобатга олиниб, абитуриентларга енгиллик яратиш мақсадида мажбурий учта фан бекор қилинган, фақатгина танлаган йўналишига мос 2 та фандан тест синови бўлганди.

👉 Абитуриент дўстларга жўнатиш эсдан чиқмасин!

#АбитуриентгаЭслатма #биласизми