Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.85K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
#Қабул2020 #АбитуриентгаТавсия

❗️Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул учун ҳужжат топшириш арафасида турган абитуриентлар учун 2 та муҳим тавсия:

👉 1. Ҳозирги кундаги пандемия шароитини ҳисобга олинг. Ҳужжатларингизни magistr.edu.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҲУДУДИНГИЗНИ белгиланг.

👉 2. Ўқишга кириш учун тегишли мутахассислик ва олий таълим муассасасини танлашда яхшилаб ўйлаб бир қарорга келинг. Шошилманг, магистратурага ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтганингиздан сўнг танловингизга ЎЗГАРТИРИШ КИРИТА ОЛМАЙСИЗ!

******************************************
———————————————————————--
📣 magistr.edu.uz хизматидан фойдаланинг, уйда қолинг.
Олий таълим бўйича фойдали тавсияларни эса биздан олинг 🔻
t.me/otm_info
#Магистратура #Статистика

📊Сўнгги 2 йилда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар тўғрисида маълумот

**********************************
👉 @otm_info 👈
#Тайинлов

📜Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6028, 16.07.2020й) биноан, Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Амрилло Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

——————————————————————
t.me/@otm_info
#ТалабагаЁрдам

Диққат!

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини таълим шакллариаро кўчириш бўйича ЭСЛАТМА эълон қилинди.

———————————————————
transfer.edu.uz хизматидан фойдаланинг, уйда қолинг.
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган танишларингизга хабар беринг 🔻
t.me/otm_info
⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН !

❗️Хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва ўқиш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!!

👉Хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (олган) талабаларнинг 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришга амалдаги тартибларга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ:

🔹давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

🔹масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга.

🔹Хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисдаги тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) Ўзбекистон олий таълим муассасаси почта манзилига йўлланмаса, талабанинг ўқиётган олий таълим муассасасидаги ҳужжатлар тўпламини тўлиқ йўлламаса.

🔹Шу билан бирга, хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган норасмий фирмалар, фуқаролар ва бошқа шу каби фирибгарларга ишониб қолмаслик тавсия этилади. Зеро, шу тоифадаги шахслар талабаликка қабул қилиш ёки ўқишни кўчириш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

🔹Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича янгиликлар ва тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб сайти (www.edu.uz) ҳамда телеграм канали (@eduuz) орқали танишиб боришингиз мумкин.

————————————————————-
t.me/otm_info
#Эълон

🧰 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқишини кўчирмоқчи бўлган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг www.edu.uz веб сайти базасида махсус электрон платформа ишга туширилган.

Шу пайтгача республиканинг 14 та ҳудудларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларида фуқаролар аризалари қабул қилинар эди.

Энди ўқишини кўчирмоқчи бўлган фуқаролар уйидан туриб transfer.edu.uz веб-платформаси орқали ариза топшириши мумкин.

Айтганча, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - вапше маладес! 👏

———————————————————————
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган танишларингизга хабар беринг
👉 t.me/otm_info 👈
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.me/otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос Биласизми? 🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим…»
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН:

❗️Абитуриентлар диққатига:

👉 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида фуқаролик паспорти (паспорт олиш ёшига етмаганлиги ва бошқалар) билан боғлиқ муаммолар туфайли рўйхатдан ўта олмаётган фуқароларга яшаб турган манзилига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат этишларини тавсия этамиз.

🔴Маълумот учун: республика олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишнинг сўнги муддати 2020 йил 20 июль.

————————————————————
t.me/otm_info
❗️Магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат топшираётган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА:

🔸Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларининг хабар беришларича техник ишлар олиб борилаётганлиги муносабати билан 18 июль куни соат 14.00 дан 16.00 га қадар magistr.edu.uz веб-платформасида ариза тўлдиришда узилишлар бўлиши мумкин.

———————————————
Уйда қолинг. Яқинларингизга улашинг.
t.me/otm_info
#БизданСўрашяпти

Электрон почтамизга келган илк мурожаат:

Савол:
Jasur Nematov: “Salom. Magistr.edu.uz sayti hamda diplom.edu.uz sayti nega ishlamayapti.iltimos saytda texnik ishlar bolayotgan bolsa aytilar”.

Жавоб:
Магистратура бўйича юқорида хабар берилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъуллари билан боғланиб аниқлик киритилди: diplom.edu.uz платформасида ҳам техник ишлар олиб борилмоқда. Камчиликлар тез орада бартараф этилади.
——————————————————————-
Уйда қолинг.
t.me/otm_info
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
❗️Диққат!

👉 Сўхлик абитуриентлар учун
МУҲИМ янгилигимиз бор:

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ Фарғона вилоятининг Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, истиқболда мазкур ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқларини замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ушбу туман учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилган эди.

⚠️Айтишларича, Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланипти.

——————————————————————-
👉Уйда қолинг, олий таълим бўйича энг тезкор ва фойдали маълумотларни биздан олинг, янгиликни Сўхлик танишларингизга жўнатинг.
t.me/otm.info
❗️Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти белгиланди

—————————————
👉Сўхлик қариндошларга жўнатинг, уйда қолинг!
t.me/otm_info
‼️ ДИҚҚАТ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН Э Ъ Л О Н !

➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига !

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА бўлиши шарт.

Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

———————————————————————-
t.me/otm.info
Channel name was changed to «Олий таълим янгиликлари»
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «‼️ ДИҚҚАТ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН Э Ъ Л О Н ! ➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига ! ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика…»
#ЯкшанбаТавсияси

🔹Ҳурматли абитуриент ва талаба ўқувчиларимиз!

Ўз вақтида дам олишни унутманг. Бўш вақтни мазмунли ўтказиш эса ўзингизга боғлиқ. Масалан, мотивацон фильмлар кўриш ҳам фойдадан холи эмас.

👉Тавсия этамиз: «Уч савдойи» ҳинд фильми (3 Idiots / 2009 / IMDB рейтинги – 8,4).

❗️Шунчаки кўрманг, диалогларга диққат қилинг. Хулоса чиқаринг.

Уйда қолинг, ҳинд фильмларига мухлис бўлган танишларингизга улашинг
------------------------------
t.me/otm_info
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилган эди.

Техник сабабларга кўра тизимда узилишлар бўлган эди. Электрон почтамизга мурожаатларда бу ҳақда сўрашаётган эди.

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларининг хабар қилишича, ҳозирги вақтда камчиликлар бартараф этилган.

🟢Битирувчилар diplom.edu.uz - ахборот тизими орқали диплом маълумотларини кўчириб олишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:

👉1) diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмасини босинг.

👉2) Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг “Diplom raqami” қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, “Diplom nusxasini koʻchirib olish” тугмачасини босинг.

❗️Мабодо, “Diplom raqami” қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.

———————————————————-
Уйда қолинг. Битирувчи танишларингизга хабарни улашинг
t.me/otm_info