Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
3.06K subscribers
226 photos
23 videos
27 files
536 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
⚠️ Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
Forwarded from 🌍Dunyo Faktlari🌍
Boloniya Universiteti🏫 - Italiyaning🇮🇹 Boloniya shahridagi tadqiqot universiteti.

1088 yilda uyushgan talabalar gildiyasi tomonidan tashkil etilgan bo'lib, u dunyodagi eng qadimiy universitet, shuningdek, Italiya🇮🇹 va Evropaning etakchi ilmiy muassasalaridan biri hisoblanadi.

Bu Italiyaning eng nufuzli universitetlaridan biri🏫 bo'lib, umumiy milliy reytingning birinchi o'rinlarida turadi.
📌Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси – “regulation.gov.uz” порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🔸Лойиҳа муаллифи: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Лойиҳага кўра:
👉Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш;

👉Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:
бир ой муддатда тегишли таълим йўналишлари (мутахассисликлар)да соҳа бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг амалиётларини ўташ объектлари – иш берувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг декабрь ойига қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаларини юклаш кўзда тутилган.

————————————————————
Уйда қолинг. Олий таълим янгиликларидан биз орқали хабардор бўлинг
t.me/otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
»
⚠️ Тошкент молия институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.me/otm_info
⚠️ Тошкент ахборот технологиялари университети ва филиалларининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Тошкент давлат транспорт университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда вазирлик матбуот котиби ҳамюртлармиз томонидан янги ўқув йили қабули, ижодий (касбий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби ва бошқа мавзулардаги саволларига жавоб берди.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширишда magistr.edu.uz веб-сайти, талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) иш фаолиятидаги техник носозликлар юзасидан фуқароларнинг эътирозлари билдирилмоқда.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 25 июль11:00 ҳолатига абитуриентлар томонидан келиб тушган аризалар сони 37 935 тани ташкил этади.

Маълумот учун: 2018/2019 ўқув йили бўйича жами 11 999 та, 2019/2020 ўқув йилида 25 913 та ариза келиб тушган эди. Демак бугунги кунда магитратура босқичида таҳсил олиш истагини билдирган талабалар сони деярли 3 баробарга ошган.

Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими transfer.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 25 июль ҳолатига талабгорлар томонидан келиб тушган аризалар сони 8286 тани ташкил этади. Ушбу ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат Персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.

Жорий йилнинг 20-23 июль кунлари transfer.edu.uz ахборот тизими орқали аризаларни рўйхатда ўтказишда Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базасидан онлайн режимда фуқароларнинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) орқали паспорт маълумотларини олишда узилишлар юзага келган. Ҳозирги кунда барча муаммолар бартараф этилди.

Ушбу тизимларда кузатилган ноқулайликлар учун фуқароларимиздан узр сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Магистратурага онлайн ҳужжат топширишда мутахассисликни ўзгартириш мумкинми?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Жорий йил 17 июль куни ТДТУ магистратурасига онлайн ҳужжат топширдим. Ҳужжатларимни бошқа мутахассисликка қайтадан топширишим мумкинми?

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Мумкин, бунинг учун сиз ҳужжат топширган ОТМга рўйхатдан ўтказилганингизни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қиласиз ва бекор қилингач, бошқа ОТМ ёки мутахассисликка топширасиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Ўқишни_кўчириш

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пандемия шароитида талабалар саломатлигини сақлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор жараёнлар электрон шаклга ўтказилди.

Жумладан, республика ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва тиклаш учун масофадан туриб ариза топшириш имконияти йўлга қўйилди.

Онлайн ариза топшириш жараёнида талабалар томонидан керакли маълумотлар нотўғри киритилаётгани боис, уларда тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда ҳамда вазирликка шу мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Савол: Мен 1-босқични тамомлаганман. Бошқа олий таълим муассасасига ўқишимни кўчирмоқчиман. transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдираётганимда нечанчи босқич деб танлайман 1-босқичми ёки 2-босқични танлайманми?

Жавоб: Aгар биринчи босқични тугатган бўлсангиз, transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдиришда 2-босқич деб танлайсиз.

❗️Яъни, талаба қайси курсга ўтган бўлса, шуни кўрсатади.

Мисол учун, 1-курсни тугатган бўлсангиз, 2-курсни танлайсиз, 2-курсни тугатганлар 3-курсни, учинчи курсни тамомлаганлар эса 4-курсни кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ТалабагаЁрдам

Диққат!

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини таълим шакллариаро кўчириш бўйича ЭСЛАТМА эълон қилинди.

———————————————————
transfer.edu.uz хизматидан фойдаланинг, уйда қолинг.
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган танишларингизга хабар беринг 🔻
t.me/otm_info
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инетрвью 24 | Иномжон Мажидов - Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан суҳбат
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
⚠️ Жиззах политехника институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Наманган муҳандислик-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info