Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.82K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
@otm_info magistr2020.pdf
42.5 MB
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЁрдам

❗️Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

Абитуриентларга тегишли мутахассислик бўйича олий таълим муассасасини танлашда қулайлик яратиш учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши олий таълим муассасалари бўйича гуруҳланди.

Марҳамат
, фойдаланинг! ⬆️

Ушбу маълумотни абитуриент танишларингизга улашинг 👉 @otm_info
‼️ ДИҚҚАТ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН Э Ъ Л О Н !

➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига !

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА бўлиши шарт.

Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

———————————————————————-
t.me/otm.info
#МурожаатгаЖавоб #feedback

🔷Электрон почтамизга иккинчи олий таълим бўйича ҳам бир қанча мурожаатлар бўляпти. Саволларни умумийлаштирган ҳолда қисқача жавоб берамиз:

Айтишларича:
👉Республика олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш бўйича олий таълим муассасалари рўйхати тез кунда тасдиқланади.

👉Ҳозирги кундаги пандемия вазиятини инобатга олинган ҳолда иккинчи олий таълимга талабгор абитуриентларни электрон тизим орқали онлайн шаклда рўйхатдан ўтказиш режалаштирилаётган экан.

👉Ушбу муносабат билан 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи олий таълимга талабгор абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш муддатини ўзгартириш кўзда тутилмоқда.

🔜 Тегишли ҳужжат тасдиқланиши билан каналимизда хабар берамиз.

——————————————————-
⬇️Уйда қолинг. Иккинчи олий таълим олмоқчи бўлган яқинларингизга жўнатинг
t.me/otm_info
#АбитуриентгаЁрдам

⚠️Диққат, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида:

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш ахборот тизими (magistr.edu.uz) бўйича саволларни қабул қилиш учун расмий бот ишга туширилди - @magistredubot

Ўқишни кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) бўйича саволларни қабул қилиш учун расмий бот ишга туширилди - @transfer_edu_bot

Тизимлар бўйича саволларингизни тўғридан-тўғри тегишли ботларга йўлланг.

—————————————————————-
Уйда қолинг, олий таълим бўйича тезкор маълумотларни биздан олинг
t.me/otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#АбитуриентгаЁрдам ⚠️Диққат, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида: Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш ахборот тизими (magistr.edu.uz)…»
Савол: «JSHSHIR» нима? Магистратурага ва Ўқишни кўчириш бўйича ахборот тизимида паспорт маълумотлари сўралмоқда.

Жавоб: «JSHSHIR» бу - жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ҳисобланади. Расмга қаранг

————————————-
t.me/otm_info
Savol: Magistraturaga hujjat topshirdim. Ariza holati "Yuborildi" statusida turibdi. Ariza qabul bo'lganini qayerdan bilaman?

Javob: OTMlar tomonidan yuborilgan arizalar ko'rib chiqilib tasdiqlangandan so'ng sizning arizangiz holati "Qabul qilindi" statusiga o'tadi. Shundan so'ng imtihon sinovlarida ishtirok etishingiz mumkin.

kanalga ulanish 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLFypj1KkaGQU14Dg
Бир вақтлар... Эсингиздами, абитуриентлар / талабалар
---------------------------------------------
Уйда қолинг. Тезкор ва фойдали маълумотларни биздан олинг 👇
t.me/otm_info
Forwarded from Edu.uz
Андижон давлат университетида сўнгги абитуриент қайддан ўтди. Орқа фондаги соатга қаранг.
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.me/otm_info
🔰Кадастр соҳаси бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашда Италиянинг Пиза университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатилади

👉 Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

❗️Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев соҳанинг кадрлар салоҳияти пастлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 фоиз ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

🌐 Шу йўналишда хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш муҳимлиги, Италиянинг Пиза университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатиш кераклиги таъкидланди.

———————————————
t.me/otm_info
#АбитуриентгаЁрдам

⚠️Диққат, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида:

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш ахборот тизими (magistr.edu.uz) бўйича саволларни қабул қилиш учун расмий бот ишга туширилди - @magistredubot

Ўқишни кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) бўйича саволларни қабул қилиш учун расмий бот ишга туширилди - @transfer_edu_bot

Тизимлар бўйича саволларингизни тўғридан-тўғри тегишли ботларга йўлланг.

—————————————————————-
Уйда қолинг, олий таълим бўйича тезкор маълумотларни биздан олинг
t.me/otm_info
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-629-сон, 21.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан қатор қонунлар ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс 197⁵ - модда билан тўлдирилди.

❗️Унга кўра, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

🔰 Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

🔸 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача);

🔸 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

🔰 Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:

🔻 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача);

🔻 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.

☑️ Ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганда таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
⚠️Тошкент архитектура-қурилиш институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️Тошкент давлат стоматология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетитинг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Қарши давлат университетитинг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Андижон давлат университетитинг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
❗️Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети абитуриентларга «Ўзавтосаноат» акционерлик компанияси томонидан абитуриентларга ноёб имконият тақдим этилаётганлиги ҳақида эълон қилди.

🔰Эълонга кўра, университетга кириш имтиҳонларида 70 дан юқори балл тўплаган талабалар «Ўзавтосаноат» АК ва унинг тизимидаги корхоналар, шунингдек университетнинг ҳомийлик имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.
Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун номзодлар икки босқичли саралашдан ўтказилади:

👉 Университетнинг махсус комиссияси билан суҳбат;
👉 «Ўзавтосаноат» АК раиси билан интервью.

🔹Шарти,
ўқишни тугатгандан сўнг, талабалар ҲОМИЙ корхонасида ишлаш мажбуриятига эга бўлади.
Шунингдек, доимий ҳомийликнинг асосий шарти – яхши ўқиш, муваффақиятли академик ўзлаштириш.
Қизиқувчилар аризаларини электрон почта орқали a.tajimuratova @ polito.uz манзилига 2020 йил 1 августгача йўллашлари мумкин.
🔔Айтишларича, жойлар чекланганмиш!

🔸P.S. Республикамиздаги йирик тармоқ ва соҳа раҳбарлари, шунингдек ташкилот ва корхоналардан мана шундай ташаббусларни кутиб қоламиз. Зеро, энг яхши инвестиция – ТАЪЛИМГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯДИР.

————————————————————-
Уйда қолинг, яхши янгиликларни биздан ўқинг
t.me/otm_info
#АбитуриентгаЁрдам

⚠️Диққат, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида:

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш ахборот тизими (magistr.edu.uz) бўйича саволларни қабул қилиш учун расмий бот ишга туширилди - @magistredubot

Ўқишни кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) бўйича саволларни қабул қилиш учун расмий бот ишга туширилди - @transfer_edu_bot

Тизимлар бўйича саволларингизни тўғридан-тўғри тегишли ботларга йўлланг.

—————————————————————-
Уйда қолинг, олий таълим бўйича тезкор маълумотларни биздан олинг
t.me/otm_info