Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
3.09K subscribers
226 photos
23 videos
27 files
536 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
👀 Каналимизнинг "клон"и пайдо бўлипти.
Барака топсин, ваааапше маладес

⚠️ Абитуриент ўқувчиларимизга тавсия: кўчирмачи бўлманг, уникал бўлинг, ўқинг, меҳнат қилинг!
Шунда, албатта ўз йўлингизни топасиз ва муваффақиятга эришасиз!

👉 @otm_info - кўчирмачи дўстларингизга улашинг
#ЯкшанбаТавсияси

📺 Ютубер Шоҳбоз Долимовдан фойдали видеоблог.
Тавсия этамиз!

https://youtu.be/0K7gh0fYARs

Яқинларингизга улашинг 👉 @otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#ЯкшанбаТавсияси 📺 Ютубер Шоҳбоз Долимовдан фойдали видеоблог. Тавсия этамиз! https://youtu.be/0K7gh0fYARs Яқинларингизга улашинг 👉 @otm_info»
📈 2000-2020 йиллар давомидаги республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича
ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДИНАМИКАСИ

👉 @otm_info 👈
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия
ДИҚҚАТ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН!

МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилаши ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz

@otm_info каналимизни яқинларингизга улашинг, олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар - ишончли ахборотни биздан олинг.
#Қабул2020 #АбитуриентгаТавсия

🌐Ҳурматли абитуриент ўқувчиларимиз, Сиз учун республикамизда фаолияти ўрнатилган тартибда йўлга қўйилган хорижий олий таълим муассасалари филиаллари рўйхатини тайёрладик ⬆️

Каналга кириш 👉 t.me/otm_info 👈
#Эълон

🧰 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқишини кўчирмоқчи бўлган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг www.edu.uz веб сайти базасида махсус электрон платформа ишга туширилган.

Шу пайтгача республиканинг 14 та ҳудудларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларида фуқаролар аризалари қабул қилинар эди.

Энди ўқишини кўчирмоқчи бўлган фуқаролар уйидан туриб transfer.edu.uz веб-платформаси орқали ариза топшириши мумкин.

Айтганча, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - вапше маладес! 👏

———————————————————————
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган танишларингизга хабар беринг
👉 t.me/otm_info 👈
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#Эълон 🧰 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш…»
❗️Диққат, эълон!

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими ишга туширилди.

Тизимга мана бу ҳавола орқали ўтинг: transfer.edu.uz

————————————
Танишларингизга хабар беринг t.me/otm_info
❗️ЭЪЛОН:
🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.
🔰Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:
👉1) diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг.
👉2) Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг.
📲Мабодо, «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.
📚Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.
__________________________________
Янгиликни битирувчи яқинларингизга улашинг: t.me/otm_info
#АбитуриентгаЁрдам #ТалабагаЁрдам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан сўнгги 15 кунда қуйидаги 4 та интерактив онлайн хизматлар ишга туширилди:

🔸magistr.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш ва рўйхатдан ўтиш;

🔸kasb.edu.uz - касб-ҳунар мактабларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш;

🔸 transfer.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича аризаларини топшириш;

🔸diplom.edu.uz - давлат олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг дипломлари электрон нусхасини олиш.

❗️ Асосийси, хизматлар қулай ва бепул.

———————————————————————--
📣 Хизматлардан фойдаланинг, уйда қолинг.
Олий таълим бўйича долзарб янгиликлар ва фойдали маълумотларни эса биздан олинг 🔻
t.me/otm_info
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ #МТРК - ўша гап, яна бир марта ахборотдан фойдаланганда манбани кўрсатмасангиз - Афандини отаси қилган ишни қиламиз 😁

————————————-
Уйда қолинг, бизнинг каналимизни дўстларингизга улашинг
t.me/otm_info
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман