💥
..Талаба қизнинг ёзишмаларини ўқиган сари, қалбида илм урфони уфуриб турган бу қизимизни, ҳаёт синовлари ҳам бефарқ қолдирмаётганлигини яққол англайсиз. У ўз битикларини ишончли бир далиллар билан келтирадиким, таҳсин айтмай илож йўқ.
Шоир Муродулла Содиқовнинг " Айт не қилай" шеърига берган таърифида янги бир топилма сўзлар топиб айтадиким,бу шеърни янада сайқаллаштиради, шеърни ўқишга,уқишга бўлган иштиёқни оширади. Фаслларни инсон қалбига қиёслаши ғоят ишонарли, исбот талаб қилмайдиган битиклар бўлибди.
Қалб фаслларингизни, яратганим хамиша эзгулик ва яхшилик билан безасин, илмингиз зиёда бўлсин,яхшиларим
Гулнора Умматова
@MURODULLA_SODIQOV_IJODI
..Талаба қизнинг ёзишмаларини ўқиган сари, қалбида илм урфони уфуриб турган бу қизимизни, ҳаёт синовлари ҳам бефарқ қолдирмаётганлигини яққол англайсиз. У ўз битикларини ишончли бир далиллар билан келтирадиким, таҳсин айтмай илож йўқ.
Шоир Муродулла Содиқовнинг " Айт не қилай" шеърига берган таърифида янги бир топилма сўзлар топиб айтадиким,бу шеърни янада сайқаллаштиради, шеърни ўқишга,уқишга бўлган иштиёқни оширади. Фаслларни инсон қалбига қиёслаши ғоят ишонарли, исбот талаб қилмайдиган битиклар бўлибди.
Қалб фаслларингизни, яратганим хамиша эзгулик ва яхшилик билан безасин, илмингиз зиёда бўлсин,яхшиларим
Гулнора Умматова
@MURODULLA_SODIQOV_IJODI
Forwarded from @MURODULLA SODIQOV_IJODI_ijodiykanali (Флагман)
ЁР-ЁР
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Орзу қанотида юрибсан учиб;
Наҳотки, ваъдалар барчаси бекор,
Ишқдан осонгина бўлурму кечиб?!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр,
Энди кимга сўйлай, дилда дардимни?
Сенга айтолмаган сўзларим бисёр,
Ким артар қалбдаги тоғдай гардимни..?
Энди армон бизга висол онлари,
Мен Мажнун, сен Лайли, эмассан энди!
Дунёни титратди дил туғёнларим,
Наҳот юрагимга армонлар инди!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Оғир, ишқ қуёшин бевақт ботмоғи;
Палахмон тошининг ўз манзили бор,
Ўзига аёндир қайга отмоғи...
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Ҳавойи орзулар қолсин ордона!
Алвидо! Ёринг-ла бўлгин бахтиёр,
Мен ҳам ўз бахтимни кутгум мардона.
✍️ МУРОДУЛЛА
@MURODULLA_SODIQOV_IJODI
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Орзу қанотида юрибсан учиб;
Наҳотки, ваъдалар барчаси бекор,
Ишқдан осонгина бўлурму кечиб?!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр,
Энди кимга сўйлай, дилда дардимни?
Сенга айтолмаган сўзларим бисёр,
Ким артар қалбдаги тоғдай гардимни..?
Энди армон бизга висол онлари,
Мен Мажнун, сен Лайли, эмассан энди!
Дунёни титратди дил туғёнларим,
Наҳот юрагимга армонлар инди!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Оғир, ишқ қуёшин бевақт ботмоғи;
Палахмон тошининг ўз манзили бор,
Ўзига аёндир қайга отмоғи...
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Ҳавойи орзулар қолсин ордона!
Алвидо! Ёринг-ла бўлгин бахтиёр,
Мен ҳам ўз бахтимни кутгум мардона.
✍️ МУРОДУЛЛА
@MURODULLA_SODIQOV_IJODI
Forwarded from @MURODULLA SODIQOV_IJODI_ijodiykanali (Флагман)
Bevafo yor
Doston Ergashev
ЁР-ЁР
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Орзу қанотида юрибсан учиб;
Наҳотки, ваъдалар барчаси бекор,
Ишқдан осонгина бўлурму кечиб?!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр,
Энди кимга сўйлай, дилда дардимни?
Сенга айтолмаган сўзларим бисёр,
Ким артар қалбдаги тоғдай гардимни..?
Энди армон бизга висол онлари,
Мен Мажнун, сен Лайли, эмассан энди!
Дунёни титратди дил туғёнларим,
Наҳот юрагимга армонлар инди!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Оғир, ишқ қуёшин бевақт ботмоғи;
Палахмон тошининг ўз манзили бор,
Ўзига аёндир қайга отмоғи...
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Ҳавойи орзулар қолсин ордона!
Алвидо! Ёринг-ла бўлгин бахтиёр,
Мен ҳам ўз бахтимни кутгум мардона.
✍️ МУРОДУЛЛА
@MURODULLA_SODIQOV_IJODI
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Орзу қанотида юрибсан учиб;
Наҳотки, ваъдалар барчаси бекор,
Ишқдан осонгина бўлурму кечиб?!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр,
Энди кимга сўйлай, дилда дардимни?
Сенга айтолмаган сўзларим бисёр,
Ким артар қалбдаги тоғдай гардимни..?
Энди армон бизга висол онлари,
Мен Мажнун, сен Лайли, эмассан энди!
Дунёни титратди дил туғёнларим,
Наҳот юрагимга армонлар инди!
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Оғир, ишқ қуёшин бевақт ботмоғи;
Палахмон тошининг ўз манзили бор,
Ўзига аёндир қайга отмоғи...
Бугун айтилмоқда тўйингда ёр-ёр,
Ҳавойи орзулар қолсин ордона!
Алвидо! Ёринг-ла бўлгин бахтиёр,
Мен ҳам ўз бахтимни кутгум мардона.
✍️ МУРОДУЛЛА
@MURODULLA_SODIQOV_IJODI
92.
🔥 ШОИР БЎЛГАЙМАН
Мен шоир эмасман, лекин на қилай,
Баъзида тўрт мисра ёзгим келади.
Шеърларим маъноси бордир ҳар қалай,
Буни кимдур билмайди, кимдур билади.
Шеърият мулкидан келади садо,
«Хамса»дан сўзлайди Навоий бобо.
Шоирлар табибдир, шеърият — даво,
Қалблардан кетгайдир касаллик-вабо.
Бобурнинг шеърлари гўёки малҳам,
Ҳақиқий шоирлар мисли табибдир.
Навоий ҳақ сўзни айтганда ҳар дам,
Яратган ишқида асли ҳабибдир.
Мен шоир эмасман, лекин на қилай,
Навоий бобомга ҳавас қилгайман.
Уларнинг мероси бордир ҳар қалай,
Кун келиб, албатта, шоир бўлгайман.
Муаллиф: ✍🏻
Нодирбек Ҳасанов
2019-йил.
🔥 ШОИР БЎЛГАЙМАН
Мен шоир эмасман, лекин на қилай,
Баъзида тўрт мисра ёзгим келади.
Шеърларим маъноси бордир ҳар қалай,
Буни кимдур билмайди, кимдур билади.
Шеърият мулкидан келади садо,
«Хамса»дан сўзлайди Навоий бобо.
Шоирлар табибдир, шеърият — даво,
Қалблардан кетгайдир касаллик-вабо.
Бобурнинг шеърлари гўёки малҳам,
Ҳақиқий шоирлар мисли табибдир.
Навоий ҳақ сўзни айтганда ҳар дам,
Яратган ишқида асли ҳабибдир.
Мен шоир эмасман, лекин на қилай,
Навоий бобомга ҳавас қилгайман.
Уларнинг мероси бордир ҳар қалай,
Кун келиб, албатта, шоир бўлгайман.
Муаллиф: ✍🏻
Нодирбек Ҳасанов
2019-йил.
Forwarded from Нодирбек Ҳасанов ижоди
93.
ТУРФА ҚАЛБЛАР
Майли-да, кимгадир ёқса-ёқмаса,
Ўзгалар кўнгли чун шеър ёзармидим?
Мен шоир бўламан, Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса, мен ёзармидим?
Ундай ёз, бундай ёз, дейдилар бизга,
Қандай ёзишликни ўзим билгайман.
Келинг, мен бир гапни айтайин сизга:
Кўнглимга ёқмаган сўз ёзармидим?
Шеърларим ёқса гар, марҳамат, тингланг,
Қўлимдан келганча ёзгайман ҳар он.
Ёқмаса шеърларим, айбламанг, кулманг,
Тингламай қўйсангиз, олам гулистон.
Сизнинг ҳам шеърингиз тингладим сокин,
Ҳар инсон қалбидан ўтганин ёзгай.
Бирорта айб топиб кулмадим, локин,
Чин қалбдан ёзмаган йўлидан озгай.
Сиз ҳам зўр шоирсиз, биз ҳам бир шоир,
Бизларнинг йўлимиз бирдур аслида.
Барчамиз адабий муҳитга доир,
Алишер Навоий, Бобур наслида.
Муаллиф: ✍🏻
Нодирбек Ҳасанов.
2024-йил.
ТУРФА ҚАЛБЛАР
Майли-да, кимгадир ёқса-ёқмаса,
Ўзгалар кўнгли чун шеър ёзармидим?
Мен шоир бўламан, Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса, мен ёзармидим?
Ундай ёз, бундай ёз, дейдилар бизга,
Қандай ёзишликни ўзим билгайман.
Келинг, мен бир гапни айтайин сизга:
Кўнглимга ёқмаган сўз ёзармидим?
Шеърларим ёқса гар, марҳамат, тингланг,
Қўлимдан келганча ёзгайман ҳар он.
Ёқмаса шеърларим, айбламанг, кулманг,
Тингламай қўйсангиз, олам гулистон.
Сизнинг ҳам шеърингиз тингладим сокин,
Ҳар инсон қалбидан ўтганин ёзгай.
Бирорта айб топиб кулмадим, локин,
Чин қалбдан ёзмаган йўлидан озгай.
Сиз ҳам зўр шоирсиз, биз ҳам бир шоир,
Бизларнинг йўлимиз бирдур аслида.
Барчамиз адабий муҳитга доир,
Алишер Навоий, Бобур наслида.
Муаллиф: ✍🏻
Нодирбек Ҳасанов.
2024-йил.
94.
ҚАЛБИМНИНГ СЎЗИ
Менинг шеърларимни майли, шеър деманг,
Аслида мен шоир эмасман ўзи.
Ёқмаса шеърларим, «ўқиб бер» деманг,
Ёзганим шеър эмас, қалбимнинг сўзи.
Баъзилар ижодим устидан кулди,
Баъзилар шеърларим маъносин билди.
Чиройли насиҳат — бош устига, лек,
Баъзилар атайлаб айб топиб юрди.
Майлига, шеърларим назарга илманг,
Ўзга бир шоирнинг шеърларин тингланг.
Кимдир содда ёзар, кимдир мураккаб,
Содда шеърларимнинг устидан кулманг.
Беш қўл баробар эмас, билсангиз агар,
Ҳаммадан ҳам кўрилгай, ҳатодан асар,
Мутлақ комилликни топгайсиз фақат,
Ўқисангиз Ҳақнинг каломин агар.
Муаллиф: Нодирбек Ҳасанов ✍🏼
29.09.2025
ҚАЛБИМНИНГ СЎЗИ
Менинг шеърларимни майли, шеър деманг,
Аслида мен шоир эмасман ўзи.
Ёқмаса шеърларим, «ўқиб бер» деманг,
Ёзганим шеър эмас, қалбимнинг сўзи.
Баъзилар ижодим устидан кулди,
Баъзилар шеърларим маъносин билди.
Чиройли насиҳат — бош устига, лек,
Баъзилар атайлаб айб топиб юрди.
Майлига, шеърларим назарга илманг,
Ўзга бир шоирнинг шеърларин тингланг.
Кимдир содда ёзар, кимдир мураккаб,
Содда шеърларимнинг устидан кулманг.
Беш қўл баробар эмас, билсангиз агар,
Ҳаммадан ҳам кўрилгай, ҳатодан асар,
Мутлақ комилликни топгайсиз фақат,
Ўқисангиз Ҳақнинг каломин агар.
Муаллиф: Нодирбек Ҳасанов ✍🏼
29.09.2025
Forwarded from Нодирбек Ҳасанов ижоди
99.
Ушбу шеър тарихда ҳукм сурган турк Усмонли империясининг асосчиси Эртуғрул Ғозийнинг ҳаёт йўли ва унинг дўстлари ҳақида. Шеърда бадиий тўқима қаҳрамонлар мавжуд.
ЭРТУҒРУЛ
Ўғузларнинг бошлиғи,
Эртуғрулбек мард эмиш,
Жангда ўтди ёшлиги,
Мўғулларга дард эмиш.
Кайе қавмидан чиққан,
Сулаймоншоҳ ўғлидир.
Ўғуз қавмларин йиғган,
Адолатли, тўғридир.
Шижоатли, метин қалб,
Эртуғрулнинг дўстлари:
Садоқатли Туғрул алп,
Бамса, Дўғон, Дўндарлари.
Ҳайме она ҳар ишда,
Кайе қавмин ўйлайди.
Ҳалима ҳам ҳамиша,
Ҳақиқатни сўйлайди.
Артуқбей ҳам зўр табиб,
Самарқандликдир асли.
Эртуғрулга дўст-ҳабиб,
Ибн Синонинг насли.
Шайх Ибнул Арабий,
Дуо қилиб қўллайди.
Эртуғрулни абадий,
Ҳақиқатга йўллайди.
Салбчилар бир томонда,
Папанинг аскарлари.
Мўғуллар кир, ёмонда,
Уғодай лашкарлари.
Баридан ҳам энг азоб —
Дўстларнинг хиёнати.
Эртуғрулга чоҳ қазиб,
Қилган ҳар жинояти.
Фитна қилар туну кун,
Эртуғрулга хоинлар.
Фитна қиладир ҳар кун,
Ҳатто аёл-хонимлар.
Лекин Эртуғрул беги
Йиқилмади, синмади.
Арабийга қўл бериб,
Машаққатни билмади.
Фитналарни бостирди,
Ақлу заковат ила.
Хоинларни остирди,
Адлу шижоат ила.
Салжуқийлар султони,
Аловуддин Кайқубод,
Эртуғрулни тан олди,
Ужбеги деб умрбод.
Эртуғрулбек ҳамиша,
Давлатига бехато
Хизмат қилди ҳар ишда,
Бурчини қилиб адо.
Шу зайлда юрт кезди,
Ёвлар ила жанг қилиб.
Империяни тузди,
Душман ҳолин танг қилиб.
Ҳукм сурди Эртуғрул,
Адолат ила ҳар доим.
Мўғулларга адоват,
Ўғузларга мулойим.
Эртуғрулбей тарихда
Шонли саҳифа очди.
Салбчи, мўғул тариқдай,
Келган тарафга қочди.
Усмонли давлатининг
Отасидир Эртуғрул.
Яратганнинг Ўғузларга,
Атосидир Эртуғрул.
Изоҳ: Ужбеги — Султон ўринбосари.
Муаллиф: ✍🏻 Нодирбек Ҳасанов
2019-йил.
Ушбу шеър тарихда ҳукм сурган турк Усмонли империясининг асосчиси Эртуғрул Ғозийнинг ҳаёт йўли ва унинг дўстлари ҳақида. Шеърда бадиий тўқима қаҳрамонлар мавжуд.
ЭРТУҒРУЛ
Ўғузларнинг бошлиғи,
Эртуғрулбек мард эмиш,
Жангда ўтди ёшлиги,
Мўғулларга дард эмиш.
Кайе қавмидан чиққан,
Сулаймоншоҳ ўғлидир.
Ўғуз қавмларин йиғган,
Адолатли, тўғридир.
Шижоатли, метин қалб,
Эртуғрулнинг дўстлари:
Садоқатли Туғрул алп,
Бамса, Дўғон, Дўндарлари.
Ҳайме она ҳар ишда,
Кайе қавмин ўйлайди.
Ҳалима ҳам ҳамиша,
Ҳақиқатни сўйлайди.
Артуқбей ҳам зўр табиб,
Самарқандликдир асли.
Эртуғрулга дўст-ҳабиб,
Ибн Синонинг насли.
Шайх Ибнул Арабий,
Дуо қилиб қўллайди.
Эртуғрулни абадий,
Ҳақиқатга йўллайди.
Салбчилар бир томонда,
Папанинг аскарлари.
Мўғуллар кир, ёмонда,
Уғодай лашкарлари.
Баридан ҳам энг азоб —
Дўстларнинг хиёнати.
Эртуғрулга чоҳ қазиб,
Қилган ҳар жинояти.
Фитна қилар туну кун,
Эртуғрулга хоинлар.
Фитна қиладир ҳар кун,
Ҳатто аёл-хонимлар.
Лекин Эртуғрул беги
Йиқилмади, синмади.
Арабийга қўл бериб,
Машаққатни билмади.
Фитналарни бостирди,
Ақлу заковат ила.
Хоинларни остирди,
Адлу шижоат ила.
Салжуқийлар султони,
Аловуддин Кайқубод,
Эртуғрулни тан олди,
Ужбеги деб умрбод.
Эртуғрулбек ҳамиша,
Давлатига бехато
Хизмат қилди ҳар ишда,
Бурчини қилиб адо.
Шу зайлда юрт кезди,
Ёвлар ила жанг қилиб.
Империяни тузди,
Душман ҳолин танг қилиб.
Ҳукм сурди Эртуғрул,
Адолат ила ҳар доим.
Мўғулларга адоват,
Ўғузларга мулойим.
Эртуғрулбей тарихда
Шонли саҳифа очди.
Салбчи, мўғул тариқдай,
Келган тарафга қочди.
Усмонли давлатининг
Отасидир Эртуғрул.
Яратганнинг Ўғузларга,
Атосидир Эртуғрул.
Изоҳ: Ужбеги — Султон ўринбосари.
Муаллиф: ✍🏻 Нодирбек Ҳасанов
2019-йил.
103.
БАХТ
Бахтимни омадим чопганда кўрдим,
Онам иссиқ нонлар ёпганда кўрдим.
Ўз қўлим билан ясаган нарсамни
Бозорга обориб сотганда кўрдим.
Шукрки, неъматлар бисёр уйимда,
Камчилик бўлмайди эҳсон тўйимда.
Тўкинлик бўлмаса, жуда қийин-да,
Ноним қаймоққа ботганда кўрдим.
Тинч ва фаровондир элим, Ватаним,
Соғу-саломатдир жисму жон таним.
Яхшилик қилмоқдир ташвишим, ғамим,
Савоб амалларни топганда кўрдим.
Аллоҳга саждалар қилмоқлик учун,
Ибодат лаззатин билмоқлик учун,
Охират жаннатга кирмоқлик учун,
Иймону ихлосим ортганда кўрдим.
Муаллиф: ✍🏻
Нодирбек Ҳасанов
2025-йил
БАХТ
Бахтимни омадим чопганда кўрдим,
Онам иссиқ нонлар ёпганда кўрдим.
Ўз қўлим билан ясаган нарсамни
Бозорга обориб сотганда кўрдим.
Шукрки, неъматлар бисёр уйимда,
Камчилик бўлмайди эҳсон тўйимда.
Тўкинлик бўлмаса, жуда қийин-да,
Ноним қаймоққа ботганда кўрдим.
Тинч ва фаровондир элим, Ватаним,
Соғу-саломатдир жисму жон таним.
Яхшилик қилмоқдир ташвишим, ғамим,
Савоб амалларни топганда кўрдим.
Аллоҳга саждалар қилмоқлик учун,
Ибодат лаззатин билмоқлик учун,
Охират жаннатга кирмоқлик учун,
Иймону ихлосим ортганда кўрдим.
Муаллиф: ✍🏻
Нодирбек Ҳасанов
2025-йил
Forwarded from Нодирбек Ҳасанов ижоди
105.
ФОНИЙ ДУНЁДА!
Бу фоний дунёда яшаб ўтаман,
Берилган ризқимни ошаб ўтаман,
Умрим поёнига етгани маҳал,
Дунё ишларидан бўшаб ўтаман!
Гуноҳим хилма-хил, биламан анча,
Савобим жуда оз, билмадим қанча,
Ибодатлар қилиб, ўзим билганча,
Беш маҳал жойнамоз тўшаб ўтаман!
Чиройли ҳашамдор қурсам ҳам уйлар,
Чунончи, тоғ қадар мол-дунё, пуллар,
Топсам ҳам, ишонинг, бандаий қуллар,
Барчасин дунёга ташлаб ўтаман!
Савоб амалларга улгуролмасам,
Орзу-ҳаваслардан юз буролмасам,
Дўстимни масжидга юр, деёлмасам,
Нафсимни айблаб, муштлаб ўтаман!
Ғийбат ва иғволар қилмаслик учун,
Ҳасаддан қалбимни тилмаслик учун,
Шайтоннинг сўзига кирмаслик учун,
Тишимда тилимни тишлаб ўтаман.
Ҳақ-Раҳмон йўлидан адаштирмаса,
Нақ шайтон ўзига яраштирмаса,
Нафсим ҳам ақлимни қориштирмаса,
Ҳақиқат йўлини ушлаб ўтаман!
Дунё жилвасига берилмай сира,
Ранглари кўзларим қилмасин хира,
Билиб-билмай кўплаб гуноҳлар қила,
Тавбаларда кўзим ёшлаб ўтаман!
Муаллиф ✍️
Ҳасанов Нодирбек
21.04.2025
ФОНИЙ ДУНЁДА!
Бу фоний дунёда яшаб ўтаман,
Берилган ризқимни ошаб ўтаман,
Умрим поёнига етгани маҳал,
Дунё ишларидан бўшаб ўтаман!
Гуноҳим хилма-хил, биламан анча,
Савобим жуда оз, билмадим қанча,
Ибодатлар қилиб, ўзим билганча,
Беш маҳал жойнамоз тўшаб ўтаман!
Чиройли ҳашамдор қурсам ҳам уйлар,
Чунончи, тоғ қадар мол-дунё, пуллар,
Топсам ҳам, ишонинг, бандаий қуллар,
Барчасин дунёга ташлаб ўтаман!
Савоб амалларга улгуролмасам,
Орзу-ҳаваслардан юз буролмасам,
Дўстимни масжидга юр, деёлмасам,
Нафсимни айблаб, муштлаб ўтаман!
Ғийбат ва иғволар қилмаслик учун,
Ҳасаддан қалбимни тилмаслик учун,
Шайтоннинг сўзига кирмаслик учун,
Тишимда тилимни тишлаб ўтаман.
Ҳақ-Раҳмон йўлидан адаштирмаса,
Нақ шайтон ўзига яраштирмаса,
Нафсим ҳам ақлимни қориштирмаса,
Ҳақиқат йўлини ушлаб ўтаман!
Дунё жилвасига берилмай сира,
Ранглари кўзларим қилмасин хира,
Билиб-билмай кўплаб гуноҳлар қила,
Тавбаларда кўзим ёшлаб ўтаман!
Муаллиф ✍️
Ҳасанов Нодирбек
21.04.2025
Forwarded from Нодирбек Ҳасанов ижоди
111.
БИЛДИРГИ....
Бобожонлар, бувижонлар, барча биродарлар! Бугун барчангизга болалар борасида билганларимни бирма-бир билдирмоқчиман!
Болаларимиз — бизнинг бахтимиз! Болаларимиз бахтли бўлишса, биз бахтли бўламиз. Болаларимиз бахтсиз бўлишса, биз булардан-да бахтсиз бўламиз! Болаларимизнинг бахтли бўлишлиги, бахтсиз бўлмаслиги бизларга боғлиқ!
Буларга билганимизча ботаника, биология билан бирга бошқа барча билимларни беришимизга боғлиқ!
Биламизки, билимли бола бахтли бўлади, билимсиз, бекорчи бола бахтсиз, бахтиқаро, бўлмағур бола бўлади!
Болаларимизга билим бермай, буларга бақирсак, бемеҳр бўлсак, бўлмағур буйруқларни бераверсак, бола биздан безиллайди, бошқа бемаъни, бекорчи, банги болалар билан бирга бўлади. Булар билан бирга бўлмағур бебошликларни, бангиликларни бошлашади. Бундай болалар бахтиқаро бўлишади.
Болаларимиз бақироқ бўлмасинми? Бизлар бақирмайлик! Болаларимиз бемеҳр бўлмасинми? Бизлар буларга бемеҳр бўлмайлик! Болаларимиз билимли бўлишсинми? Бизлар буларга билим берайлик!
Болаларимизнинг барча билимлар борасидаги баҳолари беш бўлсин!
Бундан буён буларни бажарайлик! Болаларимизни бемаъни болаларга бермайлик! Болаларимиз бахтини бузмайлик!
Болаларимизни баскетболга, боксга берайлик, бўйлари баланд, билаклари бақувват бўлишсин!
Болаларимиз биздан-да билимли, биздан-да бақувват, биздан-да бахтли бўлишсин барчалари!
Бу билдиргимга билганлар баҳо берсин, билмаганларга буларнинг барчасини билдирсин!
Муаллиф: ✍️
Нодирбек Ҳасанов.
2025-йил.
БИЛДИРГИ....
Бобожонлар, бувижонлар, барча биродарлар! Бугун барчангизга болалар борасида билганларимни бирма-бир билдирмоқчиман!
Болаларимиз — бизнинг бахтимиз! Болаларимиз бахтли бўлишса, биз бахтли бўламиз. Болаларимиз бахтсиз бўлишса, биз булардан-да бахтсиз бўламиз! Болаларимизнинг бахтли бўлишлиги, бахтсиз бўлмаслиги бизларга боғлиқ!
Буларга билганимизча ботаника, биология билан бирга бошқа барча билимларни беришимизга боғлиқ!
Биламизки, билимли бола бахтли бўлади, билимсиз, бекорчи бола бахтсиз, бахтиқаро, бўлмағур бола бўлади!
Болаларимизга билим бермай, буларга бақирсак, бемеҳр бўлсак, бўлмағур буйруқларни бераверсак, бола биздан безиллайди, бошқа бемаъни, бекорчи, банги болалар билан бирга бўлади. Булар билан бирга бўлмағур бебошликларни, бангиликларни бошлашади. Бундай болалар бахтиқаро бўлишади.
Болаларимиз бақироқ бўлмасинми? Бизлар бақирмайлик! Болаларимиз бемеҳр бўлмасинми? Бизлар буларга бемеҳр бўлмайлик! Болаларимиз билимли бўлишсинми? Бизлар буларга билим берайлик!
Болаларимизнинг барча билимлар борасидаги баҳолари беш бўлсин!
Бундан буён буларни бажарайлик! Болаларимизни бемаъни болаларга бермайлик! Болаларимиз бахтини бузмайлик!
Болаларимизни баскетболга, боксга берайлик, бўйлари баланд, билаклари бақувват бўлишсин!
Болаларимиз биздан-да билимли, биздан-да бақувват, биздан-да бахтли бўлишсин барчалари!
Бу билдиргимга билганлар баҳо берсин, билмаганларга буларнинг барчасини билдирсин!
Муаллиф: ✍️
Нодирбек Ҳасанов.
2025-йил.
Forwarded from Нодирбек Ҳасанов ижоди
112.
БАХТ НИМАДИР?
Эй дўстим, чиройли нозланиб, кулиб,
Севганинг қўлингдан тутгани бахтдир.
Отанг ҳам, онанг ҳам дуолар қилиб,
Уйингда иккиси кутгани бахтдир.
Халқаро танловда қатнашиб боланг,
Ғолиблик совринин ютгани бахтдир.
Қаҳратон совуқда қолса ҳам аранг,
Сен эккан кўчатлар тутгани бахтдир.
Ҳар мўмин орзиқиб, кутиб, бериё,
Яратган байтига етгани бахтдир.
Онадан туғилиб, қайтадан гўё,
Қалбдаги кирлари кетгани бахтдир.
Тинчлик, фаровонлик сенинг юртингда,
Ҳамиша ҳукмрон бўлгани бахтдир.
Ҳеч ким турмаса ҳам сенинг ортингда,
Рўзғоринг халтаси тўлгани бахтдир.
Гуноҳкор ҳар банда фурсат чоғида,
Аҳд қилиб, гуноҳдан қайтгани бахтдир.
Ҳар киши дунёдан ўтар чоғида,
Шаҳодат каломин айтгани бахтдир.
Муаллиф: ✍️
Нодирбек Ҳасанов
15.03.2026.
БАХТ НИМАДИР?
Эй дўстим, чиройли нозланиб, кулиб,
Севганинг қўлингдан тутгани бахтдир.
Отанг ҳам, онанг ҳам дуолар қилиб,
Уйингда иккиси кутгани бахтдир.
Халқаро танловда қатнашиб боланг,
Ғолиблик совринин ютгани бахтдир.
Қаҳратон совуқда қолса ҳам аранг,
Сен эккан кўчатлар тутгани бахтдир.
Ҳар мўмин орзиқиб, кутиб, бериё,
Яратган байтига етгани бахтдир.
Онадан туғилиб, қайтадан гўё,
Қалбдаги кирлари кетгани бахтдир.
Тинчлик, фаровонлик сенинг юртингда,
Ҳамиша ҳукмрон бўлгани бахтдир.
Ҳеч ким турмаса ҳам сенинг ортингда,
Рўзғоринг халтаси тўлгани бахтдир.
Гуноҳкор ҳар банда фурсат чоғида,
Аҳд қилиб, гуноҳдан қайтгани бахтдир.
Ҳар киши дунёдан ўтар чоғида,
Шаҳодат каломин айтгани бахтдир.
Муаллиф: ✍️
Нодирбек Ҳасанов
15.03.2026.
Forwarded from ꧁☬ Дурадгор Уста ☬꧂
113.
КОСОНСОЙГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ!
Бу дунёнинг сира тугамас иши,
Фарзанд, набиранинг кўпдир ташвиши,
Сўзимни тингланг, эй мўйсафид киши,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Қир-адирларида олгайсиз нафас,
Қувват танангизга бўлгай захира,
Ғам-ташвишлар сизни қилмасин қафас,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Кўркам сиҳатгоҳлар кутгайдир сизни,
Ҳоритиб, ажинлар босмасин юзни,
Ўтказманг иш билан баҳор, ёз, кузни,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Янги дўсту-ёрлар топилгай унда,
Турли сўз-шевада сўзлашар бунда,
Тиббий муолажа қилгайдир кунда,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Ҳозир ўзингизни ўйлар пайтингиз,
Тўйгунча саёҳат қилиб қайтингиз,
Сўлим сиҳатгоҳга таъриф айтингиз,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Муаллиф Нодирбек Ҳасанов ✍
Икки банд сиғмай қолди 🙈 узура
КОСОНСОЙГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ!
Бу дунёнинг сира тугамас иши,
Фарзанд, набиранинг кўпдир ташвиши,
Сўзимни тингланг, эй мўйсафид киши,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Қир-адирларида олгайсиз нафас,
Қувват танангизга бўлгай захира,
Ғам-ташвишлар сизни қилмасин қафас,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Кўркам сиҳатгоҳлар кутгайдир сизни,
Ҳоритиб, ажинлар босмасин юзни,
Ўтказманг иш билан баҳор, ёз, кузни,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Янги дўсту-ёрлар топилгай унда,
Турли сўз-шевада сўзлашар бунда,
Тиббий муолажа қилгайдир кунда,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Ҳозир ўзингизни ўйлар пайтингиз,
Тўйгунча саёҳат қилиб қайтингиз,
Сўлим сиҳатгоҳга таъриф айтингиз,
Бўлди энди етар, қадрингиз билинг,
Косонсойга бир бор саёҳат қилинг!
Муаллиф Нодирбек Ҳасанов ✍
Икки банд сиғмай қолди 🙈 узура
Forwarded from Мухаммадали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир қийинчиликнинг ортидан енгиллик келади...
Ўзингизга ишонинг. Хали энг яхши кунларингиз олдинда🌺🌺🌺
"Сабр қилинг, Аллох чиройли кунларни хам насиб қилади 🌺 Амин🤲🏻
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
Ўзингизга ишонинг. Хали энг яхши кунларингиз олдинда🌺🌺🌺
"Сабр қилинг, Аллох чиройли кунларни хам насиб қилади 🌺 Амин🤲🏻
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
Forwarded from ХАЁТИЙ ВИДЕОЛАР📹
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from N🌷U🌷R🌷Y🌷U🌷Z🌷L🌷I🌷G🌷I🌷M (Raʼno)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM