Otalar so‘zi
45 subscribers
404 photos
129 videos
15 files
1.28K links
Sizniki
Download Telegram
Forwarded from НАВРУЗ.
"Анозогнозия"...

Вақтинчалик унутувчанлик.
Хотира ва Альцгеймер касаллиги институтидан француз профессори Бруно Дора.

Кўпинча 60 ва ундан катта ёшдаги одамларда эслаб қола олмасликдан шикоят қилишлари кузатилади. Бу “ Анозогнозия ” ёки вақтинчалик унутувчанликдир.
60 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг ярмида касалликдан кўра ёшга боғлиқ бўлган айрим аломатлар кузатилади.

Энг кенг тарқалган ҳолатлар қуйидагилардир:

одамнинг исмини унутиб қўясиз;
хонага борасизу, аммо у ерга нима учун борганингизни эслай олмайсиз;
фильм ёки актёр, актриса номини эслай олмайсиз;
қаердадир қолдирилган кўзойнак ёки калитларни излаб, вақтни беҳуда сарфлайсиз...

60 ёшдан кейин кўпчилик одамлар бундай қийинчиликларга дуч келишади, бу эса касалликка эмас, балки йиллар ўтганлигига ишора қилади.
Аксарият бу ҳолатдан хавотирда, шунинг учун қуйидаги омилларнинг бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим:
«Унутувчанлигини ўзида сезаётган инсонда хотира билан боғлиқ жиддий муаммолар йўқ.«Хотира касаллиги ёки Альцгеймер касаллиги билан оғриганлар нима бўлаётганини англаб етмайдилар».

Профессор Бруно Дюбуа ўз йўқотишларидан хавотирда бўлган одамларни тинчлантиришга уринади:
«Биз хотирани йўқотишдан қанчалик кўп шикоят қилсак, бизда хотира касаллигидан азият чекиш эҳтимоли шунча кам бўлади».

Ана энди кичик неврологик тест:
Фақат кўзларингизни ишга солинг.
1.  Қуйидаги жадвалдан C ҳарфини топинг.
ООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООCООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООО

2. Агар сиз аллақачон C ҳарфини топган бўлсангиз, энди қуйидаги жадвалдан 6 ни топинг.
999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999969999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999

3.  Энди қуйидаги жадвалдан N ни топинг.
Диққат, бу бироз қийинроқ!
ММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММNМММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММ

Агар сиз ушбу учта тестдан муаммосиз ўтган бўлсангиз:
- неврологга бўлган йиллик ташрифингизни бекор қилишингиз мумкин;
- сизнинг миянгиз мукаммал ҳолатда;
- сиз Альцгеймер касаллиги билан ҳар қандай боғликликдан узоқсиз.

Шундай қилиб, буни 60 ёшдан ошган дўстларингиз билан баҳам кўринг, чунку бу уларни тинчлантириши мумкин.

Фақат кексалар учун
40 дан 90 ёшгача бўлганлар учун мана бир нечта оддий ва фойдали тавсиялар
Ҳар доим текширинг:

1. қон босимини;
2. қондаги қанд миқдорини;
3. триглицеридларни;
4. холестеринни;
5. сийдик кислотасини.

Камайтиринг:

1. тузни;
2. шакарни;
3. оқартирилган унни;
4. сут маҳсулотларини;
5. қайта ишланган озуқа маҳсулотларини;
6. Магги кубикларини.

Керакли озиқ-овқатлар:

1. сабзавотлар;
2. дуккаклилар;
3. ловия;
4. ёнғоқ;
5. тухум;
6. совуқ прессланган ёғ (зайтун, кокос...);
7. мевалар.

Уч нарсани унутишга ҳаракат қилиш керак:

1. ёшингизни;
2. ўтмишингизни;
3. шикоятларингизни.

Учта асосий нарса:

1. дўстларингиз;
2. сизнинг ижобий фикрларингиз;
3. тоза ва меҳмондўст уй.

Тўртта асосий нарса:

1. ҳар доим табассум қилинг / кулинг;
2. ўз тезлигингизда мунтазам машқ қилинг;
3. ўз вазнингизни текширинг ва назорат қилинг;
4. оилангиз билан кўпроқ вақт ўтказинг ва улар берган маслаҳатларга қулоқ тутинг.

Етти асосий нарса:

1. сув ичиш учун чанқоқни кутманг;
3. уйқунгиз келишини кутманг;
4. дам олиш учун чарчашингизни кутманг;
5. тиббий кўрикдан ўтиш учун касал бўлишингизни кутманг;
6. Аллоҳга ишониш учун мўъжизалар кутманг;
7. ҳеч қачон ўзингизга бўлган ишончингизни йўқотманг;
8. доим кўтаринки кайфиятда қолинг ва ҳар доим эртанги куннинг яхши бўлишига ишонинг.

Агар сизнинг шу ёшдаги (40—90 ёш) дўстларингиз бўлса, ушбу хабарни улар билан баҳам куринг.

https://t.me/oydinsirlar ✨️🌒✨️
✳️Каналимизга обуна булинг
Якинларингизга улашинг👆
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Фарзандингизга овқатни асло чайнаб берманг!

Чайнаб берилган овқат натижасида зарарли бактерияларни берган бўласиз. Шунинг учун фарзандингиз 2 ёшгача бировнинг сўлаги билан контакт қилмагани маъқул.

Ота-оналарга етказиб қўямиз.

AXBOROT | Расмий Канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Forwarded from Б
16-09-23_6.pdf
21.9 MB
Forwarded from Чоршам Рузиев
Ассалому алайкум,қадрдонлар!
Эрталаб бошлаб УЧ кун 26-28 сентябр кунлари бутун Ўзбекистонда Рауф Парфининг 80 йиллиги кенг нишонланади.Барчамизга адабиёт,шеърият байрами муборак бўлсин.
Бу шодиёнага ҳар ким ўз ҳиссасини қўшмоқда.Жумладан, фидоий инсон Бахтиёр Карим томонидан чиқарилаётган "Адабиёт" газетасининг навбатдаги сони тўлиқ Рауф Парфи ҳаёти ва ижодига бағишланди.Сизларга шу қувончли хабарни етказиш баробарида газета мухарририга ўз миннатдорчилигимни билдирамиз.
БУ ФОНИЙ ДУНЁ

Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон,
На боши маълум на сўнги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу кетармиз қаён.

Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.

Келмоқ қўлда бўлса келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам.

Афсуски йигитчилик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди.
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келдию кетди.

Умар Хайём.
t.me/otajonlar.
Forwarded from Xudayberdi Karimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистоннинг "Тарона" гуруҳи она тилимизни мадҳ этувчи қўшиғи билан барчани Ўзбек тили байрами билан табриклайди. Тинглаб, ҳузур қилинг!
Форс подшоҳларидан бири ўғлига таълим-тарбия бериш учун доно ва тадбирли бир зотни устоз тайинлади. Унинг саъй-ҳаракати туфайли шаҳзода илму одобда камол топди. Бир куни устози уни сабабсиз қаттиқ урди. Бола катта бўлгунича бу иши учун устозидан ранжиб, унга нисбатан ич-ичидан кек сақлаб юрди. Хаёлидан ўша сабабсиз урилган калтак сира нари кетмасди.
Орадан анча йиллар ўтди, кексайган подшоҳ вафот этди. Сўнг тахтга шаҳзода ўтирди. Янги подшоҳнинг илк қилган иши устозини ҳузурига чорлаш бўлди. Уни саволга тутди:
– Устоз, фалон йили, фалон куни ҳеч бир сабабсиз, мени қаттиқ урган эдингиз. Нима сабабдан бундай қилгандингиз?
– Эй подшоҳ, илму одобда камолга етганингизни кўргач, тушундимки, сиз отангиздан сўнг тахтга ўтирасиз. Шунда келажакда бирор кимсага зулм қилмаслигингиз учун сизга калтак оғриғини, зулм аламини тоттирган эдим.
Подшоҳ устозининг бу пурмаъно жавобидан мамнун бўлиб: «Аллоҳ меҳнатларингизнинг ажрини мукаммал қилиб берсин», деб устозини совға-саломлар билан кузатди.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади. Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади. Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади. Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади. Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади. Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.

Дунё, сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам, тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. 

Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз, ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.

t.me/otajonlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Исроилхон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from IJODKOR 10 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM