Otalar so‘zi
36 subscribers
404 photos
129 videos
15 files
1.28K links
Sizniki
Download Telegram
БУ ФОНИЙ ДУНЁ

Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон,
На боши маълум на сўнги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу кетармиз қаён.

***

Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.

***

Келмоқ қўлда бўлса келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам.

***

Афсуски йигитчилик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди.
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келдию кетди.

Умар ҲАЙЁМ.
* САБОҚ

ЎҒИЛЛАР УЧУН ИБРАТ,
ОТАЛАР УЧУН УМИД

    Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Ўғили отасини ошхонага олиб бориб кабоб олиб берди. Отаси кабоб  ейишга ҳаракат қилганда қарилиги сабаб қўллари титраб, кабоб бўлаклари тўкилиб кетарди.
     Атрофдагиларнинг назари уларга қаратилди. Баъзилар паст назар билан қарашар, баъзилар масхаромуз жилмайишар эди. Бироздан сўнг ўғили одоб билан отасига кабобни едира бошлади.
    Таомланиш тугагандан сўнг ўғили отасининг қўлларини, лаблари ва соқолини ювиб-тозалаб, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб, ташқарига йўл олди.
   Ота-ўғил ошхонадан чиқиб кетаётган пайтда бир киши шундай деди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир яхши нарса қолдирдинг, -деди йигитга.
   Атрофдагиларнинг назари яна улар тарафга қаратилди.
    Бир оз ўйланган йигит:
    — Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки,–деб жавоб берди ўша кишига.
    — Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
    — Нима қолдирибман, амаки?- тушунмади йигит.
    — Бу ерда сен ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!
   Бу гапни эшитганларнинг боши хам бўлди. Чунки улар ўз вақтида оталарига шундай ҳурмат-эътибор кўрсата олмаган эдилар.
   Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг.
Ник ВУЙЧИЧ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ибрат

ИШОНЧ, УМИД ВА МУҲАББАТ —
Ник Вуйчичнинг шиори ана шундай


    Ник Вуйчич – бутун дунёдаги миллионлаб инсонлар бахтли бўлишни ўрганадиган, ғоялари инсонларга меҳр-муҳаббат туйғуси билан йўғрилган инсон. Унинг маърифий фикрлари ва бизни бу ҳаётда қуршаб турган барча нарсага маънавий муносабати инсонларга ўз кучларига ишонч ва некбинлик (оптимизм) бағишлайди.
    Ник Вуйчич бир йилда 250 мартагача чиқишлар қилади. Унинг нутқларидан бутун дунёдаги миллионлаб кишилар руҳланадилар. Улар орасида илғор фикрли кишилар, алоҳида эҳтиёжманд инсонлар, болалар ва ҳатто Президентлар ҳам бор. У 13 та давлатнинг раҳбари билан учрашган. Унинг ҳаёти ва ирода кучи ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди, фикрлаш доирасининг кенглиги эса инсонларни ўз шахсиятларини ривожлантиришга рағбатлантиради.
    Ник Вуйчич қўл-оёқсиз дунёга келди ва ҳатто унинг энг яқин кишилари ўзларининг энг юксак орзуларида ҳам йиллар ўтиб у тирик афсонага айланишини, унинг тимсоли бутун дунёдаги кишиларни руҳлантиришини тасаввур ҳам қила олмаганлар. Бугунги кунда Ник Вуйчич – энг машҳур мотивацион нотиқ, ногиронларга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «Қўл-оёқсиз ҳаёт» нотижорат ташкилотининг директори, «Чегарасиз ҳаёт», «Неудержимий», «Кучли бўл!» мега-бестселларининг муаллифи. Никнинг аудиторияси 8 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Одамлар у билан учрашишни орзу қиладилар ва унинг юзлаб мухлислари ҳар йили унинг чиқишларида иштирок этиш учун бошқа мамлакатларга учиб борадилар. Бу шунчаки оддий мастер-класс бўлмайди, балки минглаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартирадиган кун бўлади. Унинг чиқишлари ҳатто чуқур умидсизлик орқасидан ҳам муаммоларнинг ечимини кўриш имконини беради, у эргашиш ва тақлид қилиш учун намуна бўлишга лойиқ. Ахир бу бутун дунё севадиган ноёб одам – ҳеч нарсага қарамай, улкан муваффақиятларга эриша олган инсон!
    Ник Вуйчичнинг шахсий мисолида Сиз:
- «катта» орзулар қилишга ва бу орзуларни амалга оширишга ўрганасиз;
- фикрлашда ички чекланиш ва қўрқувлардан қандай халос бўлишни тушунасиз;
- энг муҳим нарсани орқага сурмайдиган бўласиз ва ўз ҳаётингизни яхши томонга ўзгартира бошлайсиз.
    Ник Вуйчич 36 ёшда. Ҳозир Лос-Анжелесда яшайди. Иккита олий маълумотга эга, компьютерда дақиқасига 43 та сўз тезлигида ёзишни ўрганди, серфинг билан шуғулланади, гольф ўйнайди, балиқ ови билан қизиқади. Сузади ва ҳатто трамплиндан сувга шўнғийди.
    Никнинг миссияси – бошқа инсонларга ёрдам бериш. Ёзувчилик фаолияти ва нотиқликдан ташқари у кўп вақтини Life Without Limbs («Қўл-оёқсиз ҳаёт») жамғармасини ривожлантиришга ажратади. Бу ташкилот худди Ник каби тетраамелия туғма синдроми билан туғилган, шунингдек бахтсиз ҳодиса ёки касаллик сабабли қўли ва оёғини йўқотган инсонларга ёрдам беради.
    Ник Вуйчич ўз рафиқасини севадиган эр ва тўрт фарзанднинг бахтиёр отаси. У нафақат ўзи тўлақонли ҳаёт кечиради, балки бошқа одамларда ҳам ўзига ишонч, умид ва муҳаббат туйғуларини уйғотишга ёрдам беради.
    Ник Вуйчич – австралиялик машҳур мотивацион спикер, ёзувчи, жамоат арбоби. Ҳаётни жуда севувчи, ажойиб нотиқ, гарчи у қўлсиз-оёқсиз туғилган бўлсада, жаҳон ҳамжамиятининг юксак ишончини қозонганлиги билан ноёб инсон ҳисобланади.
    Николас Вуйчич Мельбурнда, Сербиядан келиб қолган эмигрантлар Душка ва Борис Вуйчичлар оиласида туғилган. У дунёга келаётган пайтда отаси туғруқ палатасида эди. Чақалоқнинг қўлсиз елкаларига кўзи тушган ота қўрқувдан ўзини коридорга урди. Туғруқдан сўнг ота шифокордан: “Ўғлимнинг қўллари йўқми!”, - деб сўради. Шифокор катта афсус ила ташҳис қўйди. “Унинг на қўли, на оёғи бор. Бу тетраамелия”.
    Касаллик чақалоқни қўлларидан маҳрум қилди. Баданининг пастки қисмида унча ривожланмаган, панжалари бир-бирига ёпишиб кетган товон мавжуд эди. Шунга қарамай, Ник соғлом дунёга келганди. Туғруқдан сўнг, жарроҳлик амалиёти бажарилиб, товондаги панжалар бир-биридан ажратилди. Шундай қилиб Ник оламни идрок этишда ёрдам берадиган ягона манипуляторга эга бўлди. Бу эса Вуйчич учун ёзишни ўрганишга, ҳатто скейтбордда учишга имкон берди.
Жисмоний камчилик туфайли Ник болалигида кўп таҳқирланган. Ота-онаси уни оддий мактабда ўқишга мажбур қиларди. Бу болага азоб берарди. Бундан ташқари, тенгдошлари ўзларига ўхшамаганлиги учун Никни мазах қилишарди. Бунга жавобан бола ҳеч нарса дея олмасди. 6 ёшлигида акаси саратон касаллигидан вафот этгач, у қаттиқ ларзага тушди. Ҳатто 10 ёшида у ўзини-ўзи ўлдирмоқчи бўлди. Бироқ, ўзини-ўзи ўлдириш ота-онаси, уни севувчи кишиларга катта қайғу келтиришини ўйлаб, бундай қалтис ўйдан воз кечди. Шунда у ўзини христианликда, Яратганга бўлган муҳаббат ила қайтадан кашф этди.
    17 ёшида Вуйчич биринчи бор черковга ибодатга келганлар ҳузурида диний маъруза ўқиди. 19 ёшида эса уни ўзи таҳсил олаётган Гриффит университети талабалари учун маъруза ўқишга таклиф этишди. Маъруза жуда катта муваффақият қозонди ва ёш австралияликлар жонли муносабатига сазовор бўлди.
    Ностандант кўриниш, ғамхўрлик ва ҳаётни севиш ёш маърузачига машҳурлик келтирди. Бу эса унинг 1999 йилда “Қўл-оёқсиз ҳаёт” деб номланувчи диний хайрия ташкилотини тузишга туртки берди. Қисқа вақт ичида Никнинг қитъадаги машҳурлиги шу даражага етдики, у 2005 йили “Young Austalian of the Year” (“Йилнинг ёш австралиячиси”) нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Ник “Attitude is Altitude” деб номланувчи мотивацион компания соҳиби ҳамдир.
    Ник Вуйчич саёҳатни севади. Шу аснода ўзининг дунёқарашини кенг тингловчилар оммасига етказиш учун диний мавзуда маърузалар қилади. У 45 та мамлакатда бўлди. Айни пайтда ҳам ўзининг саёҳатлари сонини мунтазам ошириб боришга интилади. 2015 йил март ойида Москва ва Санкт-Петербургда мотивацион маърузалари билан чиқишлар қилди. Ҳиндистонда бир учрашувда у билан учрашиш учун 110 мингдан зиёд одамлар тўпланди.
Ажойиб нотиқнинг Аллоҳ буюрганларини сўзсиз бажариш, қўлсиз-оёқсиз бўлсада, доимо олға интилиш, ўзи каби ҳаётда ўз ўрнини  топиш юзасидан қилган маърузалари одамларни ҳеч қачон бефарқ қолдирмайди.

"МУШТУМ" журнали


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali