Sherlok Xolmsning prototipi kim?
Yozuvchi qahramonlarini ko‘pincha hayotdan oladi. Hatto xayoliy, fantastik qahramonlarining sifatlari, xarakterlarini ham adib o‘zi ko‘rib-bilib yurgan kishilardan “ko‘chiradi”. Lekin shunchaki nusxalamaydi, ba’zida bir obrazda ikki-uch yoki undan ortiq odamning jihatlari uyg‘unlashishi mumkin. Adabiy qahramonga manba, namuna bo‘lgan bu real shaxs adabiyotda prototip deyiladi.
Ko‘pchiligimiz Artur Konan Doylning topqir izquvar Sherlok Xolms haqidagi hikoyalarini maroq bilan o‘qiganmiz. Yozuvchi bu qahramonining juda ko‘p sifat-belgilarini ustozi doktor Jozef Belldan olgan.
To‘liq o‘qish
@oriftolib

Ақлли ҳимоя
Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни уни ёш ва манман бир полвон олишувга чорлади. Уста бунга эътибор қаратмади, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Аммо бу ҳам кўзланган натижани бермади.
Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлди, қўлини ювиб қўлтиғига урди-да, кетди.
Қария устанинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолди, айримлари эса таъна қила бошлади:
– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!
Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Агар сизга бирор нарса совға қилишса, лекин уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.
– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Агар биз уни қабул қилмасак, у эгасида қолади.
Ориф Толиб
таржимаси

#Имлоси_қийин_сўзлар
Зах
Заҳил
Заҳмат
Мулоқот
Мутлақо
Мухаммас
Мухлис
Остин-устун
Тақозо
Устун
#Imlosi_qiyin_soʻzlar
Zax
Zahil
Zahmat
Muloqot
Mutlaqo
Muxammas
Muxlis
Ostin-ustun
Taqozo
Ustun
@oriftolib
Зах
Заҳил
Заҳмат
Мулоқот
Мутлақо
Мухаммас
Мухлис
Остин-устун
Тақозо
Устун
#Imlosi_qiyin_soʻzlar
Zax
Zahil
Zahmat
Muloqot
Mutlaqo
Muxammas
Muxlis
Ostin-ustun
Taqozo
Ustun
@oriftolib
Масъуд
Масъуд сўзи арабчадан олинган, аслиятда бахтли, саодатли маъноларини билдиради. Ўзбек тилида икки хил тарзда қўлланади.
1. Китобий тилда бахтли, саодатли маъносида:
Эсини танигандан бошлаб онаси билан кечирган замонлар масъуд, лекин қайтарилмас бир туш каби Йўлчининг кўз олдидан бир-бир ўтади.
Ойбек, Танланган асарлар.
Кампир иягига ҳассасини тираб, ўша масъуд ва машъум тунлар оғушида сингиб кетди.
С. Аҳмад, Ўйлар.
2. Эркаклар исми сифатида. Бунда ҳам бахтли, саодатли маъносига эга:
Масъуджон қурилиш соҳасида ишлайди.
Масъудов, сиз биринчи бўлиб чиқиш қиласиз.
❗️ Исм сифатида ишлатилганда кўпинча Маъсуд деб талаффуз қилинади. Лекин ёзганда Масъуд ёзилиши керак. Маъсуд, Масуд деб ёзиш хатодир.
Изоҳли луғат асосида тайёрланди.

Qay biri toʻgʻri?
Anonymous Quiz
59%
Tazyiq oʻtkazdi.
17%
Taziyq oʻtkazdi.
17%
Taziq oʻtkazdi.
7%
Tayziq oʻtkazdi.
Ғалати машҳур нима?
Психологларнинг айтишича, бирор одат шаклланиши ёки йўқолиши учун ўртача бир ой вақт керак экан. Муттасил қилинадиган янглиш ишга тана ўрганиб қолади. Тилда ҳам шунга ўхшаш ҳолат.
Эркин Воҳидов бир мақоласида ёзади: “Эскидан қолган ғалати машҳур деган гап бор. Бу машҳур бўлган хато демакдир. Ғалат сўзининг ўзбек тилида ғалати шаклида қизиқ, ажойиб деган маъно касб этгани ўзи ғалати машҳурдир”. Чунки ғалат сўзи арабчада хато, нуқсон, адашиш каби маъноларни англатади. Унга форсча -и изофаси қўшилган ва ўзбек тилида аслиятдагидан бошқа мазмунни билдиради.
Бирор сўз ёки иборани хато ишлатиш оммалашиб кетса ва у табиий қабул қилинадиган бўлиб қолса, энди бошқа йўл йўқ, ноилож рози бўласиз. Ғалати машҳур ана шу.
👉 Тўлиқ ўқиш

Новвос – икки-уч яшар буқа.
Буқа – бичилмаган эркак қорамол.
Ҳўкиз – икки ёшдан ошиб, қўшга ярайдиган ҳолга келган бичилган эркак қорамол.
Сўқим – сўйиш учун семиртирилган, бўрдоқи қорамол (буқа, ҳўкиз, сигир).

Оч биқин қаер?
Оч биқинига туширди, оч биқинига урди, оч биқинига мушт еди каби гапларни кўп эшитамиз. Хўш, оч биқин қаер? Буни билиш учун олдин биқин сўзига аниқлик киритиб оламиз: биқин – гавданинг қўлтиқдан то тос суягигача бўлган икки ён қисми.
Оч биқин эса биқиннинг кўкрак қафасидан пастки қисми.
Бошидан сув қуясанми ёки оч биқинига бир-икки туширасанми, ўзинг биласан. Хуллас, кўзини мошдек очиб қўймасанг бўлмайди.
“Муштум”

“Ийиғи чиқди”: ийиқ нима?
Сўзлашувда ийиғим чиқди, ийиғи чиқди, ийиғинг чиқади каби жумлаларни бот-бот ишлатиб турамиз. Хўш, ийиқ ўзи нима?
Икки хил маъноси бор:
1. От, эшак каби иш ҳайвонларининг олдинги икки оёғи устидаги, белдан бўйингача бўлган қисми.
2. Шу жойда пайдо бўладиган яра.
Ийиғи чиқмоқ ибораси эса жуда эзилмоқ, абжағи чиқмоқ маъноларини англатади:
Ёрматгами ё бошқа бир собиқ қаролга узоқ иш бериб ийиғи чиққан, пешонаси қийшиқ этикни кийди.
Ойбек, Танланган асарлар.
Урал темир йўлида ишлайвериб, ийиғим чиққанини билсанг эди.
Н. Сафаров, Уйғониш.

#Сўраган_эдингиз
“Жиғимга тегма”: жиғ нима?
Жиғига тегмоқ сўзидаги жиғ нимани англатишини сўрашган эди. Ўзбек тилининг изоҳли ва этимологик луғатлари, “Девону луғатит турк”, туркий тилларнинг бир нечта этимологик луғатларини қараб чиқдим. Аниқ далил топа олмадим. Тахмин ва фаразларим кўпайди, холос.
Тахминларимни луғатлар ва мисоллар ёрдамида далиллашга ҳаракат қилдим. Сўнгги хулосам: жиғ сўзи бўйин ва бўйин томири маъноларини беради.
Мақоланинг тўлиқ шаклини сайтда ўқишингиз мумкин.
Агар бу сўзнинг этимологияси билан боғлиқ маълумотларингиз бўлса, изоҳларда улашинг.

“Фуқаро” сўзи туркий тилларда
Озарчада – ватандаш.
Туркманчада – райат.
Туркчада – ватандаш.
Қирғизчада – жаран.
Қозоқчада – азамат.
@oriftolib
Озарчада – ватандаш.
Туркманчада – райат.
Туркчада – ватандаш.
Қирғизчада – жаран.
Қозоқчада – азамат.
@oriftolib
Авлодми, аждодми?
Баъзан газета-журналларда, сайтларда, нутқларда авлод-аждод, авлоду аждодлар сўзлари хато ишлатилади. Янглиш қўлламаслик учун уларнинг маъносини билиб олиш керак.
Авлод ота-бободан қолган насл, болалар, фарзандлар демакдир:
У яхши одамлар авлодидан.
Темурийлар – Темур авлоди, бобурийлар – Бобур авлоди.
(Гап Темур ва Бобурдан кейингилар ҳақида кетяпти.)
Аждод эса илгари ўтган насл-насаб, ота-боболардир:
Имом Бухорий, Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодларимизнинг таваллуд саналари нишонланди.
Аждодлар ибрати авлодлар учун намунадир.
❗️ Энди хато қўлланадиган ҳолатларга эътибор қаратамиз:
Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, шу заминда асрлар оша истиқомат қилиб келган авлоду аждодларимиз орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. ❌
Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, шу заминда асрлар оша истиқомат қилиб келган аждодларимиз орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. ✅
Бу заминда авлоду аждодларимиз асрлар оша яшаб келмаган. Фақат аждодларимиз яшаб келган. Авлодлар фарзандлар, келажак насллардир. Улар ўтмишда эмас, ҳозир ёки келажакда ҳаёт кечиради.
Олимнинг эзгу ишлари авлод-аждодлари қалбида барҳаёт. ❌
Олимнинг эзгу ишлари авлодлари қалбида барҳаёт. ✅
Олимнинг амаллари ҳақидаги хотиралар ўтиб кетган аждодлари эмас, кейинги насллар – авлодлар қалбида яшайди.
📌 Демак, эслаб қолинг: олдинги насллар ҳақида гап кетганда аждод, кейинги насллар тўғрисида гапирилганда эса авлод сўзидан фойдаланинг. Маъносини фарқлаб олсангиз, хато қўллаш эҳтимоли деярли йўққа чиқади.

“Намоз” сўзининг ўзбекчаси
Бу сўзга илк бор “Қисаси Рабғузий”да дуч келган эдим. Кейин бошқа манбаларда, жумладан, “Девону луғатит турк”да учратдим.
Мусулмонлар кунига беш маҳал бажарадиган ибодат бугунги тилимизда намоз дейилади. Намоз форсчадан олинган, аслиятда ҳам айни шу мазмунда. Арабчаси – салот.
“Девону луғатит турк”да юкунч намоз маъносида шарҳланган ва бу сўз билан боғлиқ мисоллар бир неча ўринларда келтирилган:
Қул Тангрика юкунди – банда Тангри таолога ибодат қилди.
Тангрика юкунч юкунди – Тангри таолога юкунди, намоз ўқиди.
Ўл юкунч этти – У намоз ўқиди.

Расул Ҳамзатов
***
“Анов одам қанақа асли?”
Дўсти деди елкасин қисиб:
“Танишмасман, у ҳақда, рости,
Айтолмайман бирон яхши гап”.
“Анов одам асли қанақа?”
Бошқа бир дўст қайтарди жавоб:
“Танишмасман, аммо у ҳақда
Айтолмайман бирон ёмон гап”.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
Русчасини ўқиш
@oriftolib
***
“Анов одам қанақа асли?”
Дўсти деди елкасин қисиб:
“Танишмасман, у ҳақда, рости,
Айтолмайман бирон яхши гап”.
“Анов одам асли қанақа?”
Бошқа бир дўст қайтарди жавоб:
“Танишмасман, аммо у ҳақда
Айтолмайман бирон ёмон гап”.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
Русчасини ўқиш
@oriftolib
Китоб таржима қилиш учун нима қилиш керак?
1. Яхши, ўзингиз ёқтирган, ўзингиз қизиққан мавзудаги китоб топинг.
2. Китоб билан умумий танишиб чиқинг. Мавзуси, аҳамияти, таржима қилишга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги ҳақида хулоса қилинг.
3. Ушбу китоб сиз таржима қилмоқчи бўлган тилга – масалан, ўзбек тилига – таржима қилинмагани ҳақида ишонч ҳосил қилинг.
4. Муаллифнинг шахсиятини ўрганинг. Таржима қилгандан кейин китобни чоп қилдириш ниятингиз бўлса, муаллиф "қора рўйхат"да бўлмаслиги керак. Шунингдек, муаллифи машҳур, ишончли киши бўлгани таржима асарнинг кенг тарқалишига ҳам сабаб бўлади.
5. Ўзбек тилидаги ушбу мавзудаги китобларни ўрганинг. Сиз таржима қилмоқчи бўлган китобга қанчалик эҳтиёж, талаб борлигини аниқланг.
6. Китобни таржима қилганингиздан кейин чоп қилдириш ниятингиз бўлса, ноширлар билан ҳам маслаҳатлашинг.
7. Муаллиф ёки унинг меросхўрлари билан боғланиб, рухсат олинг. Қаламҳақи талаб қилса, беришга мажбурсиз, шартнома тузасиз.
8. Таржима сайт ёки дастурларидан фойдалансангиз, уларга ишониб қолманг.
9. Таржима қилганда сўзма-сўз таржима қилишдан тийилинг. Матндан кўзланган маънони чиқариб беринг. Бирор тилни зўр билган ҳамма ҳам яхши таржимон бўла олмайди. Яхши таржимон бўлиш учун иккала тилни ҳам яхши билиш, таржима маҳоратига эга бўлиш лозим. Шунинг учун аввалига кичик ҳикматли сўзлар, қисқа ҳикояларни таржима қилиб, бироз тажриба орттирган маъқул. Шу билан бирга, ўзбек тилини яхши биладиган муҳаррир, филолог, таржимонлардан ҳам маслаҳат олиб турганингиз мақсадга мувофиқдир.
Ғиёсиддин Юсуф

Эса: вергул керакми ёки йўқ?
Мусаҳҳиҳ ва муҳаррирларни ўйлантирадиган, чалкаштирадиган ҳолатлардан бири – эса сўзидан кейин вергул қўйиш ёки қўймаслик масаласи. Чунки у баъзида вергул талаб қилади, баъзида эса – йўқ.
Хўш, қачон вергул қўйилади?
1️⃣ Эса боғлама вазифасини бажарса ва бўлса маъносини англатса. Бу тарзда кам қўлланади. Бундай пайтда кўпинча унга -да юкламаси қўшилади:
Бурни бир оз беўхшовроқ эса-да, лекин унинг умуман юз бичими келишган эди.
Ойбек, Танланган асарлар.
2️⃣ Ундай бўлса, у ҳолда маъноларини ифода этса. Одатда бу маънода шевада ишлатилади:
Эса, Оққиз, бориб сен ҳам кўриб кел-чи.
“Равшан”.
Қачон вергул керак эмас?
Эса шахс, нарса, ҳодисалар кетма-кетлигида уларни бошқаларига нисбатлаб, ажратиб қайд этса:
Мен эса уни овунтиришга, юпатишга уринардим.
“Гулдаста”.
Мисрда рўй берган мана бу воқеа эса ҳаммасидан ошиб тушади.
“Фан ва турмуш”.