Энг яхши янгилик
Голф бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолибга каттагина пул мукофоти берилди. Совриндор хурсанд бўлганича уйига йўл олди. Клуб биносидан энди чиққан ҳам эдики, бир аёл яқин келиб, ютган пулидан озроқ беришини сўради. Унинг мунг тўла қиёфаси, афтода кўриниши йигитнинг раҳмини келтирди. Йўлидан тўхтаб, аёлнинг бутун бошли ҳикоясини эшитди. Маълум бўлишича, унинг ўғли оғир хасталикка чалинибди. Мураккаб ва жуда қиммат операцияга тўлаш учун эса мутлақо пули йўқ экан. Бу ҳикоядан спортчи қаттиқ таъсирланди, кўзларига ёш келди. Ютуқ пулининг ҳаммасини боланинг даволаниши учун бериб юборди.
Бир неча кундан сўнг клубга келган йигит дўстларига бахтиқаро аёл ва унинг бемор ўғли ҳақида гапириб берди.
– Ваҳ! – деб юборишди улар бир овоздан. – Сени ҳам чув туширибди-да! Ҳамма гапи ёлғон, ўзи тўқиб-бичган. Афсуски, унинг ноғорасига ўйнаганлар анча-мунча. Бу гапларни сенга айтиш жуда ноқулай. Лекин сен бизнинг дўстимизсан, ҳақиқатни билиб қўйганинг яхши.
– Ҳеч қанақа хаста бола йўқми? – деб сўради чемпион.
– Йўқ!
– Э, Худога шукур-е! Бу ҳафта эшитган энг яхши янгилигим шу бўлди!
@oriftolib

Доскага ёзиш воситаси ўзбекчада нима дейилади?
Anonymous Quiz
6%
Мел | Mel
67%
Бўр | Boʻr
27%
Иккови ҳам тўғри.
Ҳалим ва ғайратли инсон эдилар...
Атоқли адиб, публицист ва муҳаррир ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этганларига ҳам икки ҳафтадан ошди. Аллоҳ раҳматига олсин, ортларида қолган фарзандлари, набиралари ва яқинларига чиройли сабр берсин.
Биз “Hilol-nashr”да у кишини Аҳмад ҳожи ака дердик. Нашриётда бирга ишлаган йилларимиз мобайнида у кишидан фақат яхши сўз, кайфиятни кўтарувчи ҳазил гаплар эшитдик, чиройли муомала кўрдик. Бировнинг дилини оғритадиган гап айтганларини билмайман, имкон бўлди дегунча инсонларга яхшилик ва ёрдам қилганларини биламан.
У кишидаги ғайрат-шижоат анча-мунча ёшларга ибрат бўлгулик эди. 2015 йил охирлари ё 2016 йил боши эди, нашриётда 2016 йил учун китоблар режасини тузаётгандик. Аҳмад ҳожи акага: “Ҳожи ака, нима китоб ёзиб берасиз энди бу йил?” десам, Имом Бухорий ҳаётлари ҳақида бир китоб ёзишни режа қиляпман, шу йил тугатиб бераман, иншааллоҳ, дегандилар. Айтганларидай ўша йили тугатиб бердилар. Босмахонадаги ишлар кўплигидан китоб 2017 йил март ойида нашрдан чиқди. Бу ҳозирда қайта-қайта нашр қилинадиган “Соҳилсиз денгиз...” номли китоб эди.
Адибимиз “Дунёни тебратган буюклар” туркумида улуғ инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи ўнга яқин китоб ёзиб нашр эттирдилар. Бу китоблар киши ўқиб таъсирланадиган, ибрат оладиган воқеа-ҳодисаларга бой, таъсирли услубда ёзилган.
Болаларга одоб-ахлоқ, маънавий меросимизни ўргатишга мўлжалланган “Аҳмад амакининг сабоқлари” рисоласи фарзандларимиз тарбияси учун алоҳида аҳамиятга эга китоблардан. Бу китоб нашр этилгач, уни тарғиб қилиш маъносида Аҳмад ҳожи ака билан кичик интервью қилиб “Hilol-nashr”нинг телеграмдаги каналида эълон қилган эдик. Ўша кун кечагидек эсимда.
Аҳмад ҳожи аканинг “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, “Улуғлар шундай яшашган” номли китоблари ҳам “Hilol-nashr”да нашр қилинган. Нашриёт дўконига айнан у киши ёзган китобларни қидириб келадиган китобхонлар кўп эди. Республикамизда ҳар йили ўтказиладиган китоб кўргазмаларидан бирида бир китобхон Аҳмад ҳожи аканинг “Сиз қандай яшамоқчисиз?” номли китобларини ўқиб, жуда таъсирланганини, у кишининг бошқа китоблари бўлса, сотиб олмоқчилигини, кўргазмага атай у кишининг китоблари олиш учун келганини айтганди. Муаллиф учун бундан-да ёқимли ва илҳомбахш нарса бўлмаса керак.
Аҳмад ҳожи аканинг “Hilol” журналига асос солинишида ва икки йил давомида журнал сонларини нашрга тайёрлаб чоп эттиришда кўрсатган жонбозликлари ва фидойиликлари алоҳида эътирофга сазовор. Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари нашри ҳисобланган “Ҳидоят” журналининг ривожида ҳам айни журнал таҳририятида ўн йилча ишлаган Аҳмад ҳожи аканинг хизматлари катта.
Адибимиз вақтлари баракали инсонлардан эдилар. У киши ҳам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари каби саҳар пайти китоб ёзишларини билар эдим. Бирор ишга киришсалар, жидду жаҳд қилиб, тез фурсатда битириб қўярдилар. Интизом билан ишлардилар. Шундан ҳам вақтлари баракали бўлган бўлса керак. Биз ёшлар у кишининг ғайратларига ҳавас қилардик.
Аллоҳ таоло адибимизни раҳматига олсин. Қилган яхши амалларининг ажрларини кўпайтириб берсин. Охиратда даражаларини баланд қилсин.
Ёрқинжон Ҳайдаров кундалигидан

#Сўраган_эдингиз
Кетма-кет юкламалар имлоси
Қўшимча кўринишидаги юкламаларнинг баъзилари, жумладан, -чи, -а(-я), -да, -у(-ю), -ку чизиқча билан ёзилади: келса-чи, билса-я, ўқиса-да, билдим-у, айтдим-ку.
Хўш, шундай юкламалар кетма-кет келиб қолса-чи? Қоидага кўра, улар чизиқча билан ёзилади:
Унга ўхшар экансан-да-а?
Бунақа қўш юкламали гап жуда кам учрайди-ю, лекин тилда бор ҳолат. Кетма-кет чизиқ қўйиш кўзга ёқимсиз. Шунинг учун кўп китобларда, жумладан, изоҳли луғатда бунга ўхшаш ҳолатлар қуйидагича имлода берилган:
Унга ўхшар экансан-да, а?
Изоҳли луғатдан мисол:
– Бизнинг қишлоқдан ҳам маълумот борган экан-да, а? – деди.
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Тиниш белгиларини қўллашдан мақсад матнни ўқувчига тушунарли етказиш эканини инобатга олиб, -да ва -а юкламалари бирин-кетин келганда иккинчи юкламадан олдин вергул қўйилишини оқласа ҳам, ёқласа ҳам бўлади.
Изоҳли луғат -ми ва -а юкламалари кетма-кет келган ҳолатларда ҳам баъзан -а юкламасидан олдин вергул ишлатган:
Қани, нонга қаранглар. Жамолиддин, ё ошга урнаб юборайми, а?
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
Лекин бу ўринда вергул ишлатиш ўзини оқламайди, менимча. Қоидага кўра, чизиқча билан ёзавериш керак:
Қани, нонга қаранглар. Жамолиддин, ё ошга урнаб юборайми-а?
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
Бир сўздаги иккита чизиқча диққатни чалғитади. Лекин юкламаларни чизиқча билан ёзишни хато деб бўлмайди, чунки қоидага биноан, шундай ёзиш керак. Вергул ҳам, чизиқча ҳам ишлатмаслик эса – хато. -а юкламасини бошқа ҳолларда вергул билан ёзиш ҳам янглишдир.
Мен чизиқчали қўш юклама келган ҳолатда иккинчи юкламадан олдин вергул ишлатишни афзал кўраман.
📌 Демак:
Буни олдинроқ билган экансан-да, а? ✅
Буни олдинроқ билган экансан-да-а? ✅
Буни олдинроқ билган экансан-да а? ❌
Буни олдинроқ билган экансан, а? ❌
👉 Тўлиқ ўқиш

Иморат, иншоот, бино: фарқи нимада?
Cиноним сўзлар маъно нозикликлари билан фарқланиб туриши тилда кузатиладиган ҳодиса. Араб тилидан кирган бу уч маънодош сўз ҳам мазмунан фарқларга эга.
Иморат яшаш ёки бошқа мақсад учун махсус қурилган уй, бинони англатади: иморат солмоқ, ғишт иморат, темир-бетон иморат.
Иншоот эса турли мақсадлар учун қурилган бинолар ва уларнинг ускуна-жиҳозларидир: гидротехник иншоотлар, ерости иншооти, кўп қаватли иншоотлар.
Бино кишиларнинг яшаши, ишлаши ва бошқа эҳтиёжлар учун қуриладиган иншоот, улкан уй, иморат маъносига эга: театр биноси, турар жой бинолари.
Дейлик, гап уй қуриш ҳақида кетяпти. Бундай пайтда сиз: “Бу йил янги иншоот қураман”, демайсиз. Бу ўринда ўзбекча уй ёки юқорида шарҳланган иморат сўзини ишлатган яхши. Ҳатто бино ҳам мос тушмайди.
Гидротехник иншоотлар бирикмасида иншоот ўрнига на уй, на иморат, на бино мос келади.
Театр биноси деган бирикмада ҳам бошқа синонимларни ишлатиш услубий хатоликни келтириб чиқаради. Лекин баланд бинолар бирикмасида юқорида саналган барча маънодошларни алмашлаб ишлатиш мумкин.
Таҳрир ана шу каби ҳолатларда энг муносиб сўзни қўллашни ўргатади.

Atab qoʻyilgan nomlar qoʻshtirnoqqa olinadi
Muassasa, tashkilot, inshoot kabilarning nomini qoʻshtirnoqqa olish-olmaslik masalasida ikkilanishlar, chalkashliklar koʻp uchraydi.
Punktuatsiya qoidalariga koʻra, korxona, tashkilot, muassasa, idoralarning atab qoʻyilgan nomlari, yaʼni shartli nomlari qoʻshtirnoqqa olinadi. Masalan: “Koʻksaroy” qarorgohi, “Yoshlar” telekanali, “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi, “Oila” ilmiy-amaliy markazi.
Shartli nomi yoʻq boʻlgan tashkilotlar nomi qoʻshtirnoqsiz yoziladi: Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Respublika teleradiomarkazi, Oʻzbekiston yozuvchilar uyushmasi poliklinikasi, Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi.
❗️ Biroq tashkiliy-huquqiy shakli koʻrsatiladigan boʻlsa, shartli nomi boʻlmagan tashkilotlarning nomi ham qoʻshtirnoqqa olinadi:
“Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi” davlat unitar korxonasi, “Respublika teleradiomarkazi” davlat unitar korxonasi, “Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi poliklinikasi” davolash-profilaktika muassasasi, “Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” davlat unitar korxonasi.
📌 Demak:
Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, “Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi” davlat unitar korxonasi, “Koʻksaroy” qarorgohi ✅
“Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi”, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi davlat unitar korxonasi, Koʻksaroy qarorgohi ❌

Мўрт совғалар
Ўтган замонда бир донишманд бир қишлоққа келиб яшаб қолди. У болаларни севар, улар билан кўп вақтини ўтказар эди. Яна бир севимли иши – ўйинчоқлар ясаб бериш эди, бироқ фақат мўрт ўйинчоқларнигина совға қиларди. Болалар эҳтиёткор бўлишга қанчалик уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олмас, ўйинчоқлар синиб қоларди. Бундан хафа бўлган жужуқлар бор овози билан йиғлашга тушарди. Кейинчалик донишманд уларга янаям мўртроқ ўйинчоқларни ҳадя қилди.
Ниҳоят болаларнинг ота-оналари қариянинг олдига келиб, нолишди:
– Сен ақлли одамсан, болаларимизга ҳам фақат яхшиликни раво кўрасан. Лекин нима учун бундай тегманозик нарсаларни совға қиласан? Улар ўйинчоқларни асрашга бор кучлари билан ҳаракат қиляпти, лекин барибир иложи бўлмаяпти. Сўнг йиғига тушишяпти. Ўйнамай дейишса, ўйинчоқларинг жуда чиройли.
– Ҳали кўп ўтмай, – деди жилмайиб бунга жавобан донишманд, – уларга кимдир юрагини ҳадя қилади. Балки, менинг бу арзимас ўйинчоқларим уларга қадрли нарсаларни авайлашни ўргатар.

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
34%
Ҳиндихитой | Hindixitoy
20%
Ҳинди-хитой | Ҳинди-хитой
46%
Ҳинди-Хитой | Hindi-Xitoy
Ҳамма сўзлари катта ҳарфлар билан ёзилган китобни ўқиш қийин бўлгани каби ҳамма кунлари якшанбадан иборат бўлган ҳаётни яшаб ўтиш ҳам оғирдир.
Жан Поль,
олмон адиби
@oriftolib
Жан Поль,
олмон адиби
@oriftolib
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Салавот
Пайғамбаримиз (ﷺ)нинг муборак исмларини эшитганимизда ёки эсга олганимизда албатта у зотга салавот айтиб қўйишимиз керак. Бугун салавотни тўғри ёзишни ўрганамиз.
Саллоллоҳу ❌
Соллаллоҳу ✅
Алайхи ❌
Алайҳи ✅
Вассалам ❌
Васаллам ✅
Тўлиқ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Маъноси: У зотга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.
Баъзи манбаларда қуйидагича жумлалар келади:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин. Бу гапда бир маънодаги жумлалар икки карра такрорланяпти, яъни тавтология бўляпти, лекин салавотнинг кўпи бўлмайди, шу боис буни тўғри қабул қилаверамиз.
Microsoft Word дастурида салавотнинг арабча белгисини ﷺ ёзиш мумкин:
— биринчи усул: Alt + 65018
— иккинчи усул: fdfa деб ёзасиз, шу ёзувни танлаб, ctrl ва x тугмаларини бирга босасиз.
@xatoliklar

44%
Лом-лим демади | Lom-lim demadi
56%
Лом-мим демади | Lom-mim demadi
Ўзбек тили ва имло мавзусида гурунглашдик
“Вашингтон чойхонаси” дастурида журналист, “Америка овози” мухбири Беҳзод Муҳаммадий билан тил ва имло мавзусида суҳбатлашдик.
Гурунгда давлат тилининг аҳамияти, ўзбек тили нуфузини ошириш, имло ислоҳотлари ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=UM3cQBXrio4

YouTube
Vashington choyxonasi: o'zbek tili va yozuvi muammolari
O'zbekistonda davlat tili maqomi yuzasidan bahslar davom etyapti. Lotin yozuviga asoslangan alifboni isloh qilish ishlari esa hanuz nihoyasiga yetmagan. Mamlakatda til va imlo bilan bog'liq qanday muammolar bor? Respublika Ta'lim markazi mutaxassisi, tilshunos…
Олим бўлиш учун...
Бир ўсмир йигит бир олимнинг олдига келиб сўради:
– Устоз, сиздай донишманд олим бўлиш учун нима қилишим керак?
Донишманд жавоб бермади. Ўспирин унинг ортидан бир неча кун тинимсиз эргашиб юрди, саволини такрорлайверди. Ниҳоят олим унга “ортимдан юр!” деган ишора берди-да, дарёга бошлаб борди. Сувга тушишди. Шу пайт донишманд ўсмирнинг елкасидан қаттиқ тутиб, сувга ботирди. Бола бечора қутулишга минг чиранмасин, уддасидан чиқолмади. Озроқ вақт ўтгач, олим уни қўйиб юборди. Ўсмир ўпкасини тўлдириб-тўлдириб нафас олди, бир оздан сўнг сал-пал ўзига келди. Шунда устоз сўради:
– Болам, сувда димиқиб турган пайтинг энг кўп истаган нарсанг нима бўлди?
– Ҳаво! Фақат ҳавога етишишни хоҳладим! – деди ўспирин ҳеч иккиланмай.
– Унинг ўрнига бойликми, кўнгил очишми, куч-қудрат ё севги-муҳаббатми истамадингми? – деб сўради донишманд.
– Асло йўқ. Нафасим тугаб, бўғриқиб кетдим, фақат ҳаво олишнигина истадим, холос, – деди ўсмир шоша-пиша.
– Олим бўлиш учун, бўталоғим, – деб сўзида давом этди устоз, – худди ана шундай хоҳиш керак. Сен бошқа мақсадларни четга суриб, фақат шу йўлда ҳаракат қилишинг керак. Бу мақсад кечаю кундуз хаёлингни банд этиши зарур. Агар олимликка шундай ғайрат билан интиладиган бўлсанг, ниятингга албатта етишасан.