Евросиё
Ер шаридаги энг катта материк, икки қитъа – Европа ва Осиёдан иборат.
Ер майдони 54,9 миллион квадрат километр, шундан 2,75 миллион квадрат километри ороллардан иборат.
Евросиёни ғарбдан Атлантика, шимолдан Шимолий Муз, жанубдан Ҳинд, шарқдан Тинч океанлари ва уларнинг чекка денгизлари ўраб олган.
Миллий энциклопедияга кўра, қуруқликнинг яхлитлиги, кўпгина иқлимий жараёнларнинг умумийлиги, органик дунё тараққиётининг ва бошқа табиий-тарихий ҳодисаларнинг ўхшашлиги Европа билан Осиёни ягона ном – Евросиё деб аташга имкон беради.
Евросиё тушунчасини геология ва география фанларига 1883 йили Эдуард Зюсс киритган.
2019 йилги маълумотга кўра, материкда 5,349 млрд киши яшайди, бу Ер шари аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Айни пайтда материкдан 93 та мустақил давлат жой олган.
📌 Демак:
Евросиё материги ✅
Евроосиё материги, Евро-Осиё материги ❌
@oriftolib

Бир коса сут
Ҳовард мактабдан бўшаган пайтлари уйма-уй юриб нарса сотадиган фақир бир бола эди. Бир куни эшикма-эшик кўп чопган бўлса-да, ҳеч нарса сотолмади. Қорни жуда очқаб, ҳолдан тойди. Чўнтагидаги ўн цент ҳеч нарсага етмасди.
Ниҳоят навбатдаги уйдан егани нарса сўрашга қарор қилди. Бироқ эшикни ёш қиз очгани сабабли уялиб, сув сўрашга кучи етди, холос. Қиз унинг очқаганини англаганди. У сув ўрнига бир коса сут олиб чиқди. Ҳовард сутни шошмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичди, сўнг:
– Неча пул бўлади? – деб сўради.
Қиз:
– Ҳеч нима керак эмас, текинга. Онам қилган яхшилигингга пул олмагин деб ўргатганлар, – деб жавоб берди.
Бола:
– Чин кўнглимдан раҳмат айтаман, – деди ва кетди.
Йиллар кетидан йиллар ўтди. Ҳовард дастлаб ўрта мактабни, сўнг лицейни, кейин эса университетни тугатди. Йиллар ўтаверди.
Бир куни Жон Ҳопкинс университети Тиббиёт факультетининг Гинекологик онкология бўлимига оғир бир хастани олиб келишди. Қаҳрамонимиз Ҳовард Келли бу машҳур тиббиёт даргоҳининг таъсисчиларидан бири эди. Бошқа шифохонадаги дўхтирлар беморни даволаш тугул, унга ҳатто тўғри ташхис ҳам қўя олмаган эди.
Дўхтир Келли беморнинг маълумот варақасини кўздан кечираётиб унинг қаердан келганини билгач, хотирасида болалиги ўтган кўчалар, машаққатли кечмиши жонланди. Кўрикка кирган дўхтир хастани бир кўришдаёқ таниди. Бу аёл узоқ йиллар олдин унга сув ўрнига сут берган ўша қиз эди.
Узоқ йиллар олдинги яхшиликни эслаган дўхтир Келли бор илм-маҳоратини ишга солиб, касални даволашга киришди. Ниҳоят Оллоҳ шифо берди, аёл оғир хасталикдан қутулди.
Шифохонадан жавоб бериладиган куни аёлни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисоб-китоб қилинган қоғоз раҳбарга – Ҳовард Келли ҳузурига олиб кирилди. Ҳисоб қоғозини кўрган дўхтир унга бир нарсалар ёзди ва қоғозни аёлнинг хонасига юборди. Аёл қўрқа-писа қоғозни очди. Бу сингари даволаниш жуда катта пул туришини у яхши биларди. Бўйнимга анчагина катта қарз илинди, деб ўйларди у.
Қоғозда ҳақиқатан ҳам ўн минглаб долларлик рақамлар ёзилган эди. Бироқ унинг остида дўхтир Келли имзоси билан бир изоҳ ёзиб қўйилганди:
“Харажатлар бир коса сут билан тўлаб қўйилган”.

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
80%
Учаласи келди | Uchalasi keldi
20%
Уччаласи келди | Uchchalasi keldi
Йогурт
Тилимизда олдин тез-тез қўлланган, кейин бошқа тилларга ўтиб, яна қайтиб келган жаҳонгашта сўзлар бор. Шулардан бири – йогурт.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарида бу сўз йўғрут шаклида, қатиқ маъносида келади. Асарда қатиқ сўзи ҳам худди шу маънода ишлатилган ўринлар бор. Демак, қадимда бу икки сўз маънодош сифатида қўлланган.
Сўзнинг йогурт кўриниши бизга рус тилидан ўтган. Рус тилига эса Европа тилларидан кирган. Бу сўз инглизчада yogurt, французчада yaourt шаклида учрайди. Бу тилларга эса турк тилидан ўтган.
Ҳозир йогурт жем, мева консерваси, шоколод, какао ва бошқа қўшимчалар аралаштирилган, қаймоқли кремга ўхшаш сут-қатиқ маҳсулотини англатади. Оддий ивитилган қатиқ, кефир ва шу каби қатиқсимонларга 🙃 ҳам йогурт сўзини ишлатса бўлади.
Бугунги ўзбек тилидаги йўғирмоқ, йўғрилмоқ сўзлари йогурт билан тарихан ўзакдош. Йўғирмоқ аралаштирмоқ, қўшмоқ дегани. Сут ва оқлиқ аралашиши, қўшилиши натижасида йогурт ҳосил бўлади.
Сўзнинг йўғурт шакли ҳам луғатга кирган ва бу кўринишда ишлатиш хато эмас.
📌 Демак:
Йогурт, йўғурт ✅

Odatda: vergul kerakmi yoki yoʻq?
Odatda soʻzidan soʻng vergul ishlatilgan holatlar koʻp koʻzga tashlanadi. Aslida bu soʻz vergul talab qilmaydi.
Ushbu soʻz ravish turkumiga oid va odat boʻyicha, odatga koʻra degan maʼnoni anglatadi. Kirish soʻz yoki modal soʻz emas. Ravishlar esa vergul soʻraydigan soʻzlar toifasiga kirmaydi:
Odatda kichiklar kattalarga salom beradi.
Odatda har qanday hikoyaning ham boshi, oʻrtasi, adogʻi boʻladi.
N. Safarov, Olovli izlar.
Bahs ketayotganda odatda baqirgan tomon yutqazadi.
F. Musajonov, Himmat.
Oʻrmonjon odatda ish sustroq yoki yomonroq ketayotgan uchastkalarga borar edi.
A. Qahhor, Qoʻshchinor chiroqlari.

Axloqsizlik nonushtani Boylik bilan, tushlikni Kambagʻallik bilan, kechlikni Faqirlik bilan qiladi va Sharmandalik bilan uyquga yotadi.
Benjamin Franklin
@oriftolib
Benjamin Franklin
@oriftolib
Тестнинг “инжиғи”
Ўқувчилар билимини қаттиқ синаб юборадиган тест экан. Бунақа саволларга жавоб топадиган боланинг IQ даражаси ҳам бирдан кўтарилиб кетса керак.
Бундан ўн беш йиллар олдин абитуриентларни синдиришга қаратилган шунақа саволлар кўп бўларди. “Лекин охирги пайтларда тестлар енгиллашган” деган гапларни эшитгандим.
Ҳар ҳолда, бу ДТМ тести эмас деган гумондаман. Лотинча биртирноқларда, тиниш белгиларини қўллашда ва имлода хатолар бор. Давлат тест марказидан бундай даражадаги тест чиқмаса керак. Яна билмадим.

Ислоҳталаб қоидалар: -ганда ва вергул
Нашрларда тез-тез кўзга ташланадиган, ҳатто пунктация ҳақидаги қўлланмаларга қоида сифатида кирган бир ҳолатга эътибор қаратамиз. Мавжуд тартибга кўра, гапда -ган қўшимчаси билан ясалган ва ўрин-пайт келишиги қўшимчасини олган сифатдошлар ўзига тобе сўзлар билан кенгайиб келганда улардан кейин вергул қўйилади:
Ёз келганда, синфдошлар билан бирга тоққа саёҳатга чиқмоқчимиз.
Мен шу ўринда вергул мутлақо ортиқча деб ҳисоблайман. Нега? Вергул феъллар билан одатда иш-ҳаракат кетма-кетлигида, бир ҳаракат иккинчисидан кейин рўй бериши англашилган ҳолатларда ишлатилади:
Ёз келгач, синфдошлар билан бирга тоққа саёҳатга чиқмоқчимиз.
Ёз келиб, таътил бошланса, синфдошлар билан бирга тоққа саёҳатга чиқмоқчимиз.
Юқоридаги икки гапда бир ҳаракатдан сўнг бошқаси амалга ошяпти. -ганда қўшимчали гап қурилишларида бу ҳолат кузатилмайди. Бунда бир пайтдаги иш-ҳаракат англашилади. Солиштиринг:
Ёзда синфдошлар билан бирга тоққа саёҳатга чиқмоқчимиз.
Ёз келганда синфдошлар билан бирга тоққа саёҳатга чиқмоқчимиз.
Тепадаги икки гапнинг мазмун-моҳияти бир хил. Ёзда ва ёз келганда қачон? сўроғига жавоб бўляпти. Иш-ҳаракат биринма-кетин эмас. Энди -ганда қўшимчаси ўрнига шу маънони ифода этувчи сўзни қўйиб кўрамиз:
Ёз келган пайт синфдошлар билан бирга тоққа саёҳатга чиқмоқчимиз.
Бу гапда вергул керак эмаслиги яққол кўриниб турибди. Унинг қўшимчали шаклида ҳам вергул ортиқча.
-ганда қўшимчали феълдан кейин умуман вергул ишлатмаслик керакми? Йўқ, вергул қўйиладиган битта ҳолат бор. Феъл шарт мазмунини ифодалганда вергул талаб қилади:
Агар ҳозир ёз бўлганида, тоққа саёҳатга чиқардик.
Нега бу ўринда вергул керак? Чунки бу ерда бир ҳаракат бажарилиши учун бошқа ҳаракат шарт қилиб қўйиляпти. Гапнинг ҳозирги замон шаклида ҳам вергул ишлатамиз:
Агар ҳаволар исиб кетиб, ёз эрта келса, тоққа саёҳатга чиқамиз.
Пунктуация қоидаларига кўра, шарт маъносидаги қўшма гаплар вергул билан ажратилади.
Биз ўрганган мисолдагига ўхшаш ҳолатларда вергул ишлатилиши қатъий қоидага айланмаган. Жуда кўп нашриётлар, газета-журналлар, электрон нашрлар шундай баҳсли ўринларда ўз қоидаларига амал қилади. Бундай тартиб кўпинча муҳаррирларнинг шахсий танлови, қарашларига кўра ўрнатилади. Бу эса қоидалар ислоҳга муҳтож эканининг яна бир белгисидир.
Мўъжиза рўй бериб, лотин алифбоси ислоҳи тез орада якунига етса, имло ва пунктуация қоидаларини, луғатларни ҳам жиддий кўриб чиқиш керак. Бу жараёнда жамоатчилик, айниқса, мутахассисларнинг фикри инобатга олиниши зарур.
📌 Тилшунослар, муҳаррир ва мусаҳҳиҳлар, бошқа соҳа мутахассислари бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирса, нур устига нур бўларди. Мутасаддилар ва ҳурматли олимларимиз бундай фикрларга хайриҳоҳлик билан ёндашадилар деган умиддаман.

Чигиртканинг товуши
Ню йорклик бир киши ҳинду дўсти билан шаҳар кўчаларини айланиб юрарди. Ҳинду бирданига тўхтади.
– Чигиртканинг товушини эшитяпман! – деди у ҳайратланиб.
– Жинни бўлганмисан, – деди бунга жавобан ошнаси теварак атрофга ишора қилиб.
Уларнинг ёнгинасидан гувиллаб уловлар ўтар, нарироқда қурувчилар ишлар, кўчани тўлдирган одамлар қайларгадир шошар эди.
– Лекин мен эшитяпман, – фикрида қатъий туриб олди ҳинду.
У тўғри банк биноси ёнидаги гулзорга қараб кетди. Гулларнинг остида ҳақиқатан ҳам бир чириллоқ чигиртка бор экан.
– Қойил-е! – деб ҳайратланди шаҳарлик. – Эшитиш қобилиятинг даҳшат-ку!
– Э, йўқ, оғайни, – деб кулди ҳинду, – гап бунда эмас. Қараб тур...
У шундай деди-да, йўлакка бир ҳовуч танга сочиб юборди. Йўлда кетаётганлар дарров ҳар ёққа аланглаб, пуллари тушиб қолмаганини текшириш учун чўнтакларини тита бошладилар.
– Кўрдингми, – деди ҳинду ошнасига, – сезгиларинг нимага мосланган бўлса, ўшани албатта эшитасан.
Баъзида ахборотларнинг шиддатли оқимидан керакли фикрни, ёрқин ғояни ажратиб олиш қийин кечади. Бошида аҳмоқонароқ, ишончсизроқ кўринган ғоялар охир-оқибат катта натижаларга сабаб бўлади. Бунинг учун сезгиларимизни тўғри мослай олишимиз ва керакли товушларни эшита билишимиз керак. Биринчи қарашда бажариб бўлмайдигандай кўринаётган ғоя – ҳинду эшитиб, шаҳарлик умуман сезмаган чигиртка товушининг худди ўзи. Одатий фикрлаш, қабул қилиш усулини ёриб ўтиш ҳамиша ҳам осон кечмайди. Лекин бу катта мақсадларни кўзлаганлар учун жуда фойдали ва ўта-ўта кераклидир.

Нақд пул фойдалироқ
Нақд пул орқали тўлов қилиш ҳамиша тежамкорликни келтириб чиқаради. Харидор бу борада қанча пул сарфлаганини аниқ билиб туради ва ақчаларга эътиборсиз бўлмайди. Пластик карточка орқали қилинган тўловга одатда инсонлар унчалик ҳам аҳамият бермайди ва пулларни шу даражада осон сарфлаб юборилганини ҳам сезмайди.
Лана Жарвис,
блогер
Ҳақиқатан ҳам шундай. Кўп пул топишингиз мумкин, лекин сарфлашни билмасангиз, яна пул муаммосига дуч келаверасиз. Кам пул топадиганлар учун эса тежамкорлик қатъий қоида бўлиши керак.

Қитъа ва материк: фарқи нимада?
Қитъа – Ер юзидаги қуруқликларнинг атрофидаги ороллар билан бирга шартли равишда ажратилган қисмлари. Қуруқликнинг қитъаларга бўлинишини материкларга бўлинишидан фарқлаш керак. Қитъаларнинг баъзилари материкларга тўғри келади. Европа ва Осиё қитъалари 1 та материк, Америка қитъаси эса 2 та материкдан иборат.
Миллий энциклопедияга кўра, айрим олимлар Тинч океаннинг жануби-ғарбида жойлашган барча оролларни – Океанияни ҳам баъзан 7-қитъа ҳисоблайди.
Гоҳида Арктикани ҳам алоҳида қитъа деб санашади.
Материклар эса Ер шарининг денгиз ва океанлар билан қуршаб олинган энг йирик қуруқликларидир. 6 материк бор: Евросиё, Шимолий Америка, Жанубий Америка, Африка, Австралия ва Антарктида.
Дунёни қисмларга бўлиш анча баҳсли мавзу. Турли маданиятлар ва анъаналарга кўра, бир нечта вариантлар бор. Кимдир жаҳонда 4 та материк бор деса, кимдир 7 та материк бор деган фикрда. Масалан, Хитой, Ҳиндистон, Ғарбий Европа ва инглиз тилли мамлакатларда 7 та материк бор деб ҳисоблашади.
Демак, материклар – сув билан ўралган катта қуруқлик, қитъалар эса шартли равишда бўлинган йирик қуруқликлардир.