Нашр соҳаси мутахассислари диққатига
Республика таълим маркази дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни хато ва камчиликларсиз, сифатли нашрга тайёрлаш мақсадида муҳаррир, мусаҳҳиҳ, таржимон, рассом, дизайнер, дарслик саҳифаловчи мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга таклиф этяпти.
Номзодлар 2021 йилнинг 28 февралига қадар rtmvshrjobs@gmail.com электрон почтаси орқали қуйидагиларни юборишлари сўралади:
👉 Номзод иш тажрибаси ҳамда қайси жараёнда қандай мутахассислик бўйича ишламоқчи экани ҳақида маълумот;
👉 Фамилияси, исми ва отаисми, туғилган жойи (вилояти, туман ва шаҳри), туғилган йили, куни ва ойи кўрсатилган маълумотнома;
👉 Паспорт ва диплом нусхалари.
@oriftolib

Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар учун танлов
Танловда иштирок этиш учун Навоий асарларини ижодий ёндашган ҳолда ижро этиб, уни #Navoiyni_eslab ҳэштеги билан Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзингиз истаган оммалашган гуруҳлардан бирига жойлашингиз керак. Мисол тариқасида вазирлик ва фейсбукдаги Maslahat.uz гуруҳи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўз ижодий ишингизни тарғиб қилишда мазкур гуруҳ ёрдамидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Танлов ўтказилиш вақти: 2021 йилнинг 1 февралидан 5 февралига қадар (шу куни ҳам).
🎁 Номзодлар орасидан энг кўп овоз тўплаган 3 нафар иштирокчи ноутбук билан тақдирланади.

Шахдам
Шахдам – тез ва дадиллик билан қилинган; тетик, дадил.
Адолат эрининг юзларига қарашга ботинмай, боққа чиқадиган эшик томон юрди ва шахдам қадам ташлаб, далага жўнади.
Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.
Тамара шахдам ҳаракат қилди, аёлнинг ёнбошига ўтиб, ёнидан юзига кўз қирини ташлади.
М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан.
Вазири аъзам йигитдек шахдам ўрнидан турди.
С. Сиёев, Аваз.
Демак,
Шахдам ✅
Шаҳдам ❌

“Номидаги” ёки “номли” дейиш тўғрими?
Баъзан “Ғафур Ғулом номидаги мактаб” дейиш маъқулми ёки “Ғафур Ғулом номли” дегани тўғрими, деб сўрайдилар. Бунинг ҳар иккиси ҳам ўзбек тили нуқтаи назаридан маъқул эмас. “Ғафур Ғулом мактаби” дейилса бас, “номидаги” ёки “номли” деган сўзлар ортиқчадир.
Ўзбекча “Амир Темур хиёбони”, “Навоий театри”, “Бобур боғи”, “Фаробий кўчаси” дейилади, “номли”, “номидаги” сўзларига эҳтиёж йўқ.
Ҳозир баъзи ўқувчилар миясига “Ғафур Ғулом мактаби” дейилса, бу Ғафур Ғуломга қарашли мактаб дегани бўлади, деган фикр келди. Лекин бу фикр тил хусусияти нуқтаи назаридан тўғри эмас. Фақат қаратқичнинг “-нинг”ли ва “-нинг”сиз шаклларидаги маъно фарқини кўролмаган тилчилар нуқтаи назаридан тўғри.
Гап шундаки, агар мактаб Ғафур Ғуломга тегишли бўлса, яъни у қурдирган ёки ўқиган бўлса, ўзбек “Ғафур Ғулом мактаби” демайди, “Ғафур Ғуломнинг мактаби” дейди. Агар мактаб унинг номига қўйилган бўлса, “-нинг”сиз “Ғафур Ғулом мактаби” деб қўя қолади. Абдулла Тўқай кўчаси дейилса, кўчанинг номи бўлади, агар Абдулла Тўқайнинг кўчаси дейилса, Абдулла Тўқай яшаган кўча тушунилади.
Шунингдек, “тўқсонинчи сонли мактаб” тарзида “сонли” сўзини ишлатиш ҳам ўзбек тили нуқтаи назаридан ортиқчадир. Биринчи мактаб, тўқсонинчи мактаб дейилса, тўғри бўлади.
Алибек Рустамов

Пахмоқ
1️⃣ Тартибсиз ўсиб кетган, ўсиқ, ҳурпайган.
Пахмоқ соч.
Пахмоқ соқол ўтирган ерида саломга алик олди.
Т. Малик, Шайтанат.
2️⃣ Шох-шаббаси тартибсиз ўсиб тарвақайлаган сада шаклидаги.
Сидиқжон катта йўлдан анча четда, каттакон пахмоқ бир дарахт остида милтиллаб турган чироққа томон бурилди.
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
3️⃣ Юнги ёки соч-соқоли ўсиқ, бароқ.
Тупроққа қоришиб ётган катта, пахмоқ кучук занжирини шалдиратиб, ўрнидан турди. Ойбек, Танланган асарлар.
📌 Демак,
Пахмоқ ✅
Паҳмоқ ❌

Хоним ким? Бегим ким?
Хотинларни фалончи хоним ёки бегим деб аташ бор. Бу сўзлардаги -им қўшимчасини эгалик қўшимчаси деб тушуниш бор. У ҳолда нима учун эгалик қўшимчаси қўшилганда хон билан бек аёл кишига айланади, деган савол туғилиши табиий.
Ваҳоланки, хоним ва бегим сўзларидаги -им қўшимчаси эгалик қўшимчаси эмас. Қадим туркий тилларда она маъносидаги ума сўзи бўлган. бегим ва хоним сўзлари таркибидаги -им ана шу ума сўзининг ихчамлашганидир.
Демак, аслида хоним “менинг хоним” эмас, хон-она ва бегим “менинг бегим” эмас, бег-она деган маънода экан.

Энсаси қотди: энса қаер?
Оғзаки тилда энсаси қотди, энсасини қотирди ибораларини кўп эшитамиз. Энса қаер?
Изоҳли луғатга кўра, энса одам бошининг орқа пастки қисми; энса суяги.
Чойхоначи дўпписини пешонасига суриб, энсасини қашиди.
Э. Усмонов, Ёлқин.
Энсаси қотмоқ ибораси эса ёқимсиз гап, иш, хатти-ҳаракат, ҳолат ва шу кабилардан ғаши, ғазаби қўзғамоқ; аччиғланмоқ маъносини англатади:
Ойимнинг гапларига бувимнинг энсаси қотибди.
Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.
Менимча, энсаси қотди иборасининг пайдо бўлишига бирор ишдан жаҳли чиққан, норози бўлган ёки шу ишга истеҳзоли муносабат кўрсатган одамнинг бошини бироз орқага эгиб, ҳолатга бир муддат беписанд ё ёқинқирамай қараб туриши сабаб бўлган. Чунки бу ҳолатда бош ҳаракатсиз туради ва энса бироз қотиши-қотишиши мумкин.
Энгса сўзи эски ўзбек тилида бўйин, гардан маъносида ишлатилган. У ҳозир бошқа қардош туркий тилларда ҳам бўйин, тананинг орқа юқори қисми, орқа, тана, куч, қудрат маъноларида қўлланади.

Тенг-туш ва тенгу туш
Иккала бирикма ҳам ёш жиҳатдан тенг, тенқур(лар) маъносида ишлатилади:
Қани энди у ... тенг-тушларидан аввал мақсадга эришса.
И. Раҳим, Ихлос.
Менга мотам тутиб, қора боғламанг,
Тенгу тушим нозик бағрин доғламанг.
Ҳамза.
Қойил бўлдим мард йигитнинг ишига,
Омон-эсон борсин тенгу тушига.
“Муродхон”.
❗️ Бирикма таркибидаги туш сўзи мустақил ишлатилмайди. Шевада унинг ўрнида тўш сўзи ҳам қўлланади.

Бирга: вергул керак эмас
Кўп кузатиладиган хатолардан бири бирга равишидан сўнг вергул ишлатишдир. Бирга сўзи ўзбек тилида биргаликда, ҳамкорликда, баравар, бир қаторда, ёнида каби маъноларда қўлланади. Бу ҳолатларнинг ҳеч бири вергул талаб қилмайди.
Чалғитувчи бир ҳолат бор ва вергул асосан шундай ўринларда янглиш ишлатилади. Бирга сўзи билан кўмакчисидан кейин келиб, қаторида, бир қаторда; шунингдек маъноларини англатганда ҳам вергул қўймаслик керак! Масалан:
Мақсадим – болаларни ўқитиш билан бирга ўз билимимни ҳам ошириш. ✅
Мақсадим – болаларни ўқитиш билан бирга, ўз билимимни ҳам ошириш. ❌
Шу билан бирга ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. ✅
Шу билан бирга, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. ❌
Изоҳли луғатда шу билан бирга бирикмасидан сўнг баъзи ўринларда вергул қўйилган, баъзи ўринларда эса – йўқ. Мен “эҳтиёж бўлмаса, ишлатма” деган тамойилга амал қиламан ва шунга кўра, вергулсиз вариантни маъқуллайман.

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
80%
Қувайт давлати | Quvayt davlati
20%
Кувайт давлати | Kuvayt davlati
Алифбо ислоҳи: дам бу дамдир...
Алифбо ислоҳига нега айнан ҳозир қўл уриш керак?
1️⃣ Алифбо ўзгарса, биринчи галда дарсликлар ўзгаради. Ҳозир Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳаракатлари бошланган. Демак, жуда кўп дарслик ва қўлланмалар янгидан тайёрланиши ва чоп этилиши мумкин. Агар алифбо ислоҳи ҳозир ўтказилмаса, бу кейинчалик китобларни янги алифбода қайта босишга, яъни катта чиқимга сабаб бўлиши мумкин.
2️⃣ Бу йилдан ички паспортлар ўрнига ID карталар бериш бошланди. Энди яқин хорижга чиқиш учун ҳам хорижга чиқиш биометрик паспорти керак бўлади. Демак, уни олувчилар кўпаяди. Агар алифбога қачондир ўзгартириш киритилса, ҳужжатлардаги маълумотларни ҳам ўзгартириш эҳтиёжи туғилади. Бу яна чиқим ва оворагарчиликка олиб келади.
3️⃣ Қозоқ қўшниларимизнинг тажрибалари ҳам хулоса учун яхши мисол. 2017, 2018, 2019 йилги тузатишлардан сўнг, 2021 йилги янги версияда барча қўшҳарфлардан воз кечилди ва алифбо ихчам ва миллий кўринишга келди.
Агар лотин алифбоси ислоҳотини ҳозир ўтказмасак ва бу иш қозоқ алифбоси жорий этилгандан кейин амалга ошса, бошқалар наздида худди янги алифбомизни қўшниларимиздан кўчириб қўя қолгандек тасаввур уйғотишимиз ҳам мумкин.
4️⃣ Алифбо ислоҳи лотин ёзувидан оммавий фойдаланиш даражасини оширади. Бу эса лотин ёзувига тўлиқ ўтишни жадаллаштиради. Ҳозирги имлодаги қийинчиликлар, матн теришдаги муаммолар сабаб кўпчилик кирил ёзувини маъқул кўряпти. Улар орасида ҳатто саводи лотинчада чиққанлар ҳам бор.
Деҳқонлар экинни вақтида экишга ҳаракат қилади. Уруғ қадашда бир кунга кеч қолиш ҳосилнинг ўн кунлаб кечикишига олиб келади. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш ва тўла жорий этиш борасида ҳам худди шу ҳолат юз бериши мумкин. Дам бу дамдир, ўзга дамни дам дема, дейди эскилар. Фурсат – ғанимат.
👉 Тўлиқ ўқиш

“Юрагида ёли бор”: кишининг ёли бўлмайди
Энди ғалат таъбир ва нотўғри ибораларга аниқлик киритишимиз лозим.
Юрагида ёли бор деган ибора бор. У аслида юрагида ёлини бор деган шаклдадир. Яъни, иккинчи сўз ёл эмас, ёлиндир.
Ёлин сўзининг маъноси аланга бўлиб, буни мумтоз шоирларимиз кўп ишлатадилар. Масалан, Навоийда:
Ўртаса ишқ мени, сўрма сабаб,
Куйса хошок ёлиндин, не ажаб,
деган сатрлар бор. Мазкур иборанинг тўғриси юрагида ёлини бор ва бу ибора “юрагида ўти бор” иборасининг маънодоши экан. Бинобарин, уни “юрагида ёли бор” дейиш нотўғри ва кишини чалғитишдан иборат экан. Чунки кишининг юрагида ёл бўлмайди. Ҳатто кўкрагида ҳам бўлмайди. Ёл от, эшак, хачир каби ҳайвонларда бўлади. Шунинг учун кўкрагида ёли бор дейиш ҳам нотўғри, кўкрагида ёлини бор дейиш зарурдир.

Ҳурмат билан: вергул керакми ёки йўқ?
Вазирликлар, турли ташкилот ва идоралар бир-бирига тез-тез хат ёзиб туради. Ана шу хатларда энг кўп кузатиладиган хатолардан бири – ҳурмат билан, ҳурмат ила, эҳтиром билан, эҳтиром ила каби сўзлардан кейин вергул ишлатиш.
Нега бу урф бўлган? Менимча, рус тили таъсирида. Русча хатларда с уважением бирикмасидан сўнг вергул ишлатилади. Ўзбекчада эса вергул керак эмас. Нега?
Чунки биз ўрганаётган ҳолатда билан кўмакчиси иш-ҳаракатнинг тарзи, ҳолати каби маъноларни билдиради ва бундай пайтларда вергул ишлатилмайди:
Бутун кучи билан ишга киришди.
Осонлик билан бажара олди.
Диққат билан ўқиб чиқди.
Ҳурмат билан гапирди.
Хат охирида ҳурмат билдириб қўйиш мақсад қилинган ҳолат ҳам юқоридаги мисолларга ўхшаш:
Ҳурмат билан
Директор К. Жамолиддинов
Эҳтиром ила
Бўлим бошлиғи А. Саидакбарова

#Табассум
Юз байти бир пул экан-да...
Бир куни соф кўнгилли Амир (Алишер Навоий) фасоҳат ва зарофат бобида замон шоирларининг пешқадами хожа Осафийга насиҳат қилиш учун муборак тилини баёнга келтириб деди:
– Сенга ҳайронманки, ўткир зеҳнинг ва баланд таъбинг бўлатуриб, шеър айтиш билан кам шуғулланасан, бор вақтингни бефойда ишларга сарфлайсан.
– Шу кунларда кўпроқ шеър айтишга машғул бўлаётирман. Масалан, ўтган кеча икки пуллик шам ёниб битгунча икки юз байт айтдим.
Шунда олий ҳазрат дедилар:
– Демак, ёзган шеърларингнинг юз байти бир пул экан-да.
Хондамир,
“Макорим ул-ахлоқ”дан
Изоҳ: Алишер Навоий ва шоир Осафий ўртасидаги бу суҳбатда менсимаслик ёки ерга уриш йўқ. Шунчаки икки шоир ўртасидаги лутф, сўз ўйини бор. Сўзни чуқур ҳис қилувчи, ўзаро яқин ва самимий муносабатдаги кишиларгина бир-бирига шундай енгил ҳазил қилиши мумкин.

Магазин ва дўкон
Ҳар иккала сўз ҳам асли арабча. Аммо ўзбекчага турли йўллар билан кириб келган.
Магазин Европа тилларини кезиб, охири немис ёки француз тилидан рус тилига ўтган, русчадан эса ўзбекчага. У арабча махзан сўзининг кўплик шакли махозиндан, аслиятда хазина, қимматли моллар сақланадиган омбор, катта савдо жойи маъноларини англатади.
Махзан сўзи тилимизга олдинроқ кириб келган. Жумладан, Навоий асарларида бу сўз хазина маъносида қўлланади. Хазина ва махзан сўзларининг ўзаги бир.
Инглизчада журналлар magazine деб ҳам аталади. Бу сўз ҳам арабча махозинга бориб тақалади. Дастлаб ҳарбий мулкларнинг босма рўйхати шу сўз билан ифодалангани ёки босма нашр кўчма маънода “ахборотлар омбори” бўлгани учун журнал магазин деб атала бошлаган.
Магазин сўзи қурол, аппарат ва асбобларнинг бирор нарса жойлаштириб қўйиладиган қисми маъносида ҳам ишлатилади.
Дўкон сўзи ҳам асли арабча, у аслиятда магазинча; чодир, устахона маъноларига эга. Ўзбек тилида савдо-сотиқ жойи маъносидан ташқари ҳунармандлар ишхонаси ва улар ишлатадиган дастгоҳ маъноларида ҳам қўлланади.
Дўкон сўзи ҳам тилимизга анча илгари кириб келган. Жумладан, Навоий асарларида бу сўз худди ҳозиргидек маъноларни ифодалаган.