Олтин воҳа
7.56K subscribers
10.2K photos
4.13K videos
70 files
6.67K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Бу воқеа 2019 йил, 9-май куни бўлган. У пайтда Ғуломжон Ибрагимов вилоят ҳокими вазифасида ишлар эди.

95 ёшли отахон Эсонали Мўйдинов Зангиота тумани, «Хонобод» МФЙ да истиқомат қилар эди. Бу йил 98 ёшга тўлдилар.

Отахон ҳозир ҳаётмилар ёки вафот этганларми, билмайман. Аммо, унинг маҳзун қўшиқлари хотирамга маҳкам ўрнашиб қолган...

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Зангиота туманидан хабар келди. Отахон ҳозир ҳаёт, соғ-саломат. Куни кеча унинг олдига расмийлар бориб, байрам билан табриклаб келишибди.

Отахон эса яна жўшиб куйлаб берибди. Қойил👏👏

Видеолавҳа Зангиота тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Бугун Халқаро оналар куни

Султонпошша Ўдаеванинг ёшлик чоғлари айтган қўшиғини ҳавола қиламан. Зўр ижро.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб_эслаб

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал...
Умрнинг ҳар дами ғанимат..

@oltin_voha
Yoshligim
Sherali Jo`raev
#Эслаб

Бугун буюк ҳофиз Шерали Жўраев таваллуд топган кун.

Ёдингдами, ёшлигимиз?

@oltin_voha
Audio
#эслаб

Энди кеч, ҳаммаси тугади. Энди хоҳласанг ён, хоҳласанг тута. Хоҳласанг кўз ёшларингга чўкиб кет...

Энди кеч. Энди у йўқ. Онам йўқлигини билдирмаган онам - фариштагина опажоним энди йўқ... Онанинг ўрнини ҳеч ким босолмайди дейишарди, босаркан, мунисгина, меҳрибонгина опангдан онангнинг ҳиди келаркан. Онангдан қолган бўшлиқни угина тўлдира оларкан...

Бугун унинг таваллуд куни! Ҳар йили шу куни биринчилардан бўлиб табриклай дея ярим тунда қўнғироқ қилардим. У ҳам буни биларди, ухламай кутиб ўтирарди. Бу йил эса гўшакни кўтарадиган У ЙЎҚ...

Худди юрак ҳовурини бошқасимас, шу қўшиқ босадигандек, кўзда ёш билан такрор-такрор эшитишга тутинаман...

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, опа! Қисқа бўлса-да ҳаётимни тўлдирганингиз учун раҳмат! Жойингиз жаннатда бўлсин!

Синглингиз
.

@oltin_voha
#эслаб

ЧЕГАРА

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.

© Ўткир Ҳошимов.

Р.S: Бугун адиб вафот этган кун. У дунёлари обод бўлсин!

@oltin_voha
Белые Розы (@arxivmp3)
Шатунов Юрий
#Эслаб

"Белые розы", "Розовый вечер", "Детство", "Не бойся"... Бу қўшиқларни 80-90 йилги авлод яхши эслайди. Улар шу тароналарни эшитиб катта бўлишган, деса муболаға бўлмайди. Давраларда бир неча йиллар хит бўлган, мухлислар қалбини жунбушга келтирган бу қўшиқларнинг муаллифи афсонавий Юрий Шатунов эди.

Бетакрор овоз соҳиби, ўша давр ёшларининг севимли хонандаси энди орамизда йўқ. У 48 ёшида бу дунёни тарк этди.

Унинг қўшиқлари эса мухлислар қалбида яшайверади, тингловчини севгининг бетакрор оламига етаклайверади...

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Муҳаммад Юсуфнинг опаси. У шоир укаси ёзган машҳур шеърни ёддан ўқиб берди.

Камчиқ довонида, мазкур йўл очилганининг 60 йиллиги муносабати билан йўлсозлар уйида бўлган тадбирга шу онахонни ҳурмат қилиб атай чақиришган экан. Водийдан етиб келиб йўлчиларни табриклади.

Воқеа августда бўлган эди. 19 август куни довон йўлини очган Убайдулла Абдуллаевнинг 100 йиллигига бағишлаб эҳсон қилинди, унинг шогирдлари, издошлари яхши хотиралар билан эслашди.

Умуман, йўлсозлар аломат инсонлар экан. Бу ҳақда кейинроқ нимадир ёзишни ният қилдим.

@oltin_voha
#Эслаб

Навоий монологи (Бу монолог бугун ёши 40 дан ўтган ҳамманинг болалик ностальгияси. Мактаб дарсликларида бу бўлар эди бир вақтлар. Ҳозир нимагадир йўқ. Ўрнига қанақадир бойлар, уларнинг бизнеси ҳақидаги статистикалар киритилган. Аммо бу монолог барибир бошқача, зўр. Муаллиф – Иззат Султон)

Куй-ғазал, оҳ, қайтадан тирнар ярамни,
Яна эслатди ул машъум ҳарамни,
Фақат бир илтимос, кўркам чаманда,
Очиб гул ғунчалар этганда ханда.
Жувонмарг ғунчани эсла, ёд эт,
Унутма руҳимни доимо шод эт.

Унутмайман сени токи тирикман,
Сени жон ўрнида сақлар тирик тан,
Ҳамон калбимга сен,
Илҳом солурсен,
Маним шеърим ила мангу қолурсен.

Сенга беш бебаҳо ҳайкал қурурмен,
Гаҳи Лайли, гаҳи Ширин бўлиб сен,
Яшарсан доимо достонларимда,
Ҳазонсиз гул бўлиб бўстонларимдан,
Мен эрсам доимо йиғлаб ўтурмен,
Санинг ишқинг ила ману қолурмен.

Ҳайҳот, бирор осуда дам йўқ,
Қўнгил йиғлайдию кўзларда нам йўқ,
Эссиз такдир экан, қайдан билибмиз,
Азизим, дунега бевақт келибмиз.

Мана фасли баҳор кўркам чаманда,
Кириб гулзор аро сайр айлаганда.
Гулимнинг қабрига эккан чечаклар,
Оҳим печаклар каби...
Кўк тоқига чирмашмасунми...

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб #Кайфият #МуҳаммадКарим

Кўкламда эшитаман сизни. Ҳар кўкламда эслайман сизни. Қўшиқ эшитаман йўлда, машинада, уйда. Кейин ўша жойи бошланади. Ҳофиз ичкин ўксиниш, недир оғриқ билан авжига чиқади: «Ҳар баҳорда эсга тушиб муҳаббатим...»

Кейин негадир хомуш бўлиб қоламан. Ўзимдан, оламдан яшириниб, тўйиб йиғлагим келади негадир.

@oltin_voha
#Эслаб

ЧИЛЛА. АВГУСТ. ЙИЛЛАР ШАМОЛИ.

Авваллари фақат Қўқон шамолини билардим. Чошгоҳ маҳали водийнинг нариги тарафидан майин шаббода эсганда, онам енгларини шимариб, бир жўшқин кайфиятда ҳовлига сувларни сепиб: "Қўқонжоннинг шамолидан айланай", деб қўйгич эдилар. Шу-шу Қўқон шамоли йилнинг тўрт фаслида мумтоз туйғуларни кўнглимга етаклаб келадиган ёқимли образга айланди.

Яқинда қув-қув, чоп-чоплардан ортиб, қишлоққа бордим. Онамнинг қора сочи қолмапти. Отам кексайибди. Кўнглим эзилди. Бу маҳзунликни яқинларимга сездирмаслик учунми, райҳонлар, гуллар ифорига бурканган ҳовлимизни айландим. Ҳар бир гиёҳдан, дов-дарахтдан ўзимни, орзу ортидан чопиб йўқотганим - масъум болалигимни қидирдим. Бахтсиз ҳодиса боис ўлим шарбатини тотган марҳум укамни, марди фақир укагинамни эсладим

... олис-олисларда, тоғли-тоғли томонларда Қўқон шамоли турди. Кейин ер айланди, осмон айланди – назаримда бу Қўқон шамоли эмас, узоқ ва яқин йилларнинг шамоли эди. Хаёл мени олисларга олиб кетди...

Ўшанда – ҳов ёшлик чоғимда, ўн саккиз йил аввал ҳам чилла шундай беаёв келганди. Эслайман: қаршимда ёз чалқанча йиқилиб ётар, борлиқ чарсиллаган чилла оҳангларида тебранар эди. Атрофда эса сувсаган дарахтлар, ҳансираган замин, офтобда куйган юзлар, меҳнатда тобланган дағал бармоқлар ва... гулламай қўйган юраклар, ҳаловатдан бошқа ҳамма нарсаси бор дунёпарастлар, туйғуларига тупуриб яшаётган одамлар, пешонасига бир шапатилаб, ёр-ёр жўрлигида тақдирига кўниб кетаётган қорамағизгина бир қиз... 

Парвардигор билан ўртамизда бир сир бор – мен ўша ёзнинг чилласида, қорамағиз қиз бахмал гўшангада чилла сақлаб ўтирган ёз оқшомларида жизғанак бўлиб куйиб кетганман.

Кейин йиллар ўтди, гоҳи ёндириб, гоҳи куйдириб қайта ва қайта чилла кириб келди менинг ҳаётимга. Меҳмон туйғуларга чап беролмадим, юракда нималардир бўлди, ҳарислик билан дунёдан ўз ҳақимни айириб олишга интилдим. Яшаяпман, бирда кулиб, бирда кулдириб...

Аммо ёзда қишлоққа боришга қўрқаман. Қўқон шамоли кўзимга тақдир шамоли бўлиб кўринади. Бешчинор ортига беркиниб, кўз ёшларини бутун оламдан яшириб, биринчи муҳаббатига видо айтиб ўтирган хаёлчан ўсмир – ёшлигим қаршимдан чиқиб қолишидан қўрқаман...

#Кундаликдаги_қайдлардан

© Беҳзод Қобулов

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Қулоғимдан кетмас сира
Устозимнинг овозлари.


P.S. Неча кунки, тушимда буюк устозимни кўраман. Устознинг кабинетида ишлаётган бўламиз ва менга нималарнидир тушунтирадилар. Уйғониб кетаман. Тушимни, устозим айнан нима деганини эслашга ҳаракат қиламан, лекин барибир эслолмайман. Ўтган улуғларимизни Худо раҳмат қилсин.

@oltin_voha
Талабалик даврим менинг
Илҳом Ибрагимов
#эслаб

Талабалик. Олтин давр.

Ёнингда хемиринг йўқ, кундалик менюнгда асосий номзод макарон бўлса ҳам... Кўзларинг қишлоқдан келадиган "хабар"га маҳтал турса ҳам... Стипендия тушган кунни бир эсланг, эҳҳеее, кўпи билан 1 ҳафтага талабадан бойроқ одам йўқ😊

Шовқин-суронга тўла аудитория, гавжум кутубхона, дўстона баҳслар, қарашлари сирли курсдошинг... Янги ойлик чиптага пулинг етмай, эски чиптанинг ойини яшириб кўрсатганингда сени трамвайдан тушириб юборган ўша кондуктор холаниям соғинасан баъзида... Бари-бари бошқача...

Халқаро талабалар куни муборак бўлсин!

@oltin_voha
Ajab Sirlar @oltin_voha
Nuriddin Hamroqulov
#Эслаб

18 июнь - Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов таваллуд топган кун.

Бетакрор қўшиқлари билан ҳамон қалбларда яшаётган санъаткорнинг ижод намунасидан сизгаям илиндик.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _

Ошиқлар орзуси ўхшаш бўлармиш,
Тақдир бир-бирига туташ бўлармиш.
Кўнгилларда ўчмас оташ бўлармиш,
Аъло бўлар эмиш аҳду вафода,
Бизни ҳам севгувчи бордир дунёда...


Ажаб сирлар...

@oltin_voha
#Эслаб

ДАДАМНИНГ ДАФТАРИ

Оилада 7 фарзандмиз. Катта укам орамиздан энг тўполончиси эди, унинг шўхликлари чегара билмас, ерга урса кўкка сапчирди. Бир қарасанг розеткага сим тиқиб кўрар, бир қарасанг ишлаб турган радиони кавларди. Укамнинг бузғунчиликларини кўтаролмай радио ва телевизоримиз тез-тез устахонани зиёрат қилиб келарди.

Бир ёқда тинчгина юрган итнинг қулоғи кесилган, гулхан кўриш илинжида олов ёқилган, хуллас қилмаган безорилиги қолмаганди.

Дадам укамни тартибга чақириб кўп тергар, аммо урмасди. Ҳар гал "Билиб қўй, бола, мен индамай-индамай қўйяпман. Аммо ҳамма ишларинг дафтаримга ёзиляпти. Анча йиғилиб қолди. Бир куни очиб таъзирингни бераман", дерди.

Укам дадамнинг шу гапидан дарров ҳушёр тортар, бир неча кунга бўлса-да тартибли болага айланарди. Бу дафтар биз учун катта хавф эди. Негаки барчамизнинг исмимиз унга бир неча бор тиркалишга улгурганди. Кун келиб дафтар очилса, ҳаммаси учун бизни қақшатқич жазо кутарди назаримизда. Шу дафтар очилмаслигини, уни топиб йиртиб ташлашни жудаям истардик. Бир неча марта сездирмасдан излаб ҳам кўрдик, аммо дадам уни қаерда сақлаши, унга қачон ёзиб улгуришини ҳеч ҳам билолмадик...

Йиллар ўтди. Дафтар ҳеч қачон очилмади. Энди билсам, у умуман бўлмаган, бу дадам раҳматлининг фарзанд тарбиясидаги ўзига хос усули экан...

✍️Дилшода АННАЕВА.

@oltin_voha
#Эслаб

“Қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз...”

Бугун ўзбек халқининг буюк шоири, адабиётимизнинг муаззам устунларидан бири бўлмиш Шавкат Раҳмон таваллуд топган сана.

Шавкат Раҳмон қандай шоир эканини кўпчилик яхши билади, айримлар эҳтимол билмас. Ҳақиқат шуки, у адабиётдан бошқа бирор бир манфаатни қалбига яқинлаштирмади. У энг сара шеърларини, адабиёт тарихига муҳрланган шеърларини унвонлар, мукофотлар таъмасида ёзмади. У Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо сингари шоирларнинг устози, маънавий раҳнамоси эди.

Муҳаммад Юсуфнинг машҳур "Лолақизғалдоқ" шеъри Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган.

Қуйида Шавкат Раҳмон шеърларидан айрим мисраларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Зеро, бу – ўлдим-куйдим, яллама ёрим эмас, асил шеърият! Қалбни даволайдиган, кўнгилга ёруғлик улашадиган масрур назм!

****

Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
Боринг, қорли тоғларга:
Бир шоир ётибди денг
Худонинг ҳовлисида…
Осмон тўла ҳаволар
Фақат менга етмайди…

****

Умр ҳам ўтгандай...
гўё бир кунда
настарин гулидай очилиб сўлдик,
гўё бир нафаслик равшан қуюнда
қалби сўқирларга афсона бўлдик.
Умр ҳам ўтгандай...
наҳот бир кунда
настарин гулидай очилиб сўлдик?
Бир нафис гул кўрдик ёвуз жунунда,
орзулаб исмини армона қўйдик,
исми жисмига мос армона бўлди,
бу гулга тикилиб вайрона бўлдик.
Эй, гулим,
кўзларга ёшлар тўлганда
соямиз қўшилган дамларни
эсланг!

****

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?
Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

****

Ахир кимман ўзим, мангуликка сал
агар қиёсласак Шавкат Раҳмон ким?
Ким дея борлиқдан сўрайман ҳар гал,
макон жим, замон жим,
парвардигор жим...

@oltin_voha