Олтин воҳа
7.56K subscribers
10.2K photos
4.13K videos
70 files
6.67K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#Фикр

Айни пайтда президентимиз Олмалиқ шаҳрида бўлиб турибди. У АГМК да мис рудасидан нодир металларни ажратиб олиш техникасини, жараёнини кўздан кечираётгани айтилмоқда.

Шунингдек, бугун АГМК тасарруфидаги янги мис бойитиш фабрикасининг очилиш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Президент Олмалиққа ўтган беш йил ичида 3 маротаба ташриф буюрди. Адашмасам, буниси тўртинчиси.

Нима бўлганда ҳам, бу Олмалиқ ва АГМК учун тарихий воқеа. Чунки дастлаб Олмалиқда айтилган гаплар, тажрибалар кейинчалик оммалашган ҳолатларни кўрганмиз. Бугун ҳам концептуал янги гаплар айтилиши аниқроқ...

Масалан, секторлар тизими ҳақида илк марта Олмалиққа ташрифда айтилган. Кейинчалик бу тизим мамлакатга оммалаштирилган.

P. S. Ободонлаштириш, гул экишлар майда масалалар. Ўн тўққизинчи даражадаги бир амалдорнинг фантазияси. Буни президентга боғлаш ҳам тўғри эмас, мундоқ олганда. Қолаверса, юртбошимиз шаҳарга вертолёт орқали келди. Ободончиликка зўр берганларнинг таҳорати куйди.

Бу ўринда энг асосий факт шуки, Юртбоши Олмалиққа, оддий меҳнаткашлар ҳузурига уларни навбатдаги меҳнат зафари билан қутлаш учун шахсан ташриф буюрмоқда.


@oltin_voha
#фикр

Афсуски, кўз олдимда яқинларим ва танишларимдан кўпчилиги коронавирус билан касалланмоқда.🦠

Бир танишим ҳаётдан ўтган йили кўз юмди. Навқирон 25 ёшида ушбу бало уни орамиздан олиб кетди. Аброр илмга ташна, камтар, меҳрибон, қўлдан келгунча бошқаларга яхшилик қиладиган йигит эди. Вафотидан сўнг дадаси билан гаплашганимда «Фарзандларим орасида унга меҳрим бўлакча эди, қўлидан китоб тушмасди, онасига, менга ва опа-укаларига кўмакчи, суянчиқ эди» деб қолдилар. Отасининг сўзлари юрагимга бошқача таъсир қилди. 😭

Ўша пайтда юртимизда вакцина бўлганда дўстим ҳам ҳеч иккиланмай олган бўларди. Бу воқеаларни ўзим гувоҳи бўлганим учун биринчилардан бўлиб вакцина олдим. Ҳозир юртдошларимизнинг вакцинага скептик назар билан қараётганини тушунмаяпман. Истаган турини танлаб текинга эмланиш мумкин.🏥

Берилган бу имкониятдан фойдаланинг! Яқинларингизни асранг! Ҳукумат ҳеч қачон сизга зиён етказадиган вакцинани олиб келмайди. Буни унутманг! Эмланинг!

Азамат Ваҳобов.

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Тўғрисини айтиш керак, маҳаллий кенгашлар депутатларида шундай дух, кайфият, ўзига ишонч, ижро органлари қаршисидаги дадиллик бўлгани яхши.

Аввалги тизим бўлганда, бу икки депутатни жойида қамаб қўйишарди. Тизим ўзгаргани, ислоҳот натижаси шу бўлади. Депутатлар халқ вакили эканлигини ниҳоят ҳис этиб, дадил гапира бошлади.

Мен бу видеода ҳеч кимни айбламайман. Орган ходимлари амфитеатрда жой тўлганини, бошқа одамларни киргаза олмаслигини айтаяпти (Хоразмда амфитеатрга зич одам йиғилиб, кейин фалокат бўлгани эсимизда, талаб тўғри).

Депутатлар эса байрам кўргани келган одамларни ичкарига кириши учун баҳсга киришаяпти. Ўзининг амплуасида, ортиқ эмас. Шу.

Демократия даври учун типик ҳодиса. Чуқур ўйлаш шартмас. Асосий факт шуки, юртда байрам, тантана.

Байрамларга ошиқаётган одамлар, уларга камарбаста депутатлар ва хавфсизликни ўйлаган ходимлар ҳам омон бўлишсин. Ҳамма ўз ишини қилаяпти.

@oltin_voha
#фикр

Президент сайловига ажратилган маблағлар сабаб “Сайловларни тўхтатиш керак” деган деструктив фикрлар Ўзбекистоннинг халқаро имиджига салбий таъсир ўтказишга уринишдир.

✳️Мазкур маблағларнинг катта қисми барча комиссия аъзоларининг иш ҳақи ва бошқа харажатларига сарф қилинади. Бошқача айтганда, сайлов комиссиялари аъзолари иш ҳақи ва компенсация тўловларига умумий маблағнинг 45-55 % ажратилиши белгиланган.

🔰Бу эса ўз ўрнида, сайлов комиссияси аъзолигига жалб қилинган ўқитувчи, врач, вақтинча ишсиз, пенсионер каби шахсларнинг хизматларига ҳақ тўлаш деганидир. Бу маблағлар ҳар бир ҳудудда айланма маблағига ўз ҳиссасини қўшиб, ўзига хос мультипликацион эффект беради.

💰Таққослаш учун, 19 млн аҳолига эга Қозоғистонда 2019 йил бўлиб ўтган сайловга қарийб 23 млн АҚШ доллари сарфланган эди. Ўзбекистонда қарийб 35 млн аҳоли истиқомат қилади ва жорий йилги Президентлик сайловларига 28 млн АҚШ доллари сарфлаш белгиланган.

☝️Яна бир жиҳат, мазкур харажатларга COVID-19 пандемияси шароитига оид талабларга риоя қилиш ҳам кўзда тутилганини айтиш жоиз.

Бекзод Нариманов,
ТДЮУ Конституциявий ҳуқуқ кафедраси доценти.


👉Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi
#фикр

Ўзбекистон очиқлигига шубҳа қилаётганларга муносабатимиз

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2016 йил 8 сентябрда Президентлик вазифасини бажаришни нимадан бошлади?

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасини ташкил қилишдан, жамиятни очишдан бошлади. Қабулхоналар халқ ва давлат ўртасидаги тўсиқ деворлар, қават қават “фильтрлар”ни олиб ташлашга имкон берди, халқнинг дарди тўғридан тўғри давлат раҳбарига етиб борадиган бўлди. Натижада реал ҳаёт, реал муаммолар, ҳеч қандай бўёқсиз ўзининг борича намоён бўлди...

Исмоил Саифназаров,
ТДИУ профессори, фалсафа фанлари доктори
.

▶️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

👉Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi
#Фикр #Муносабат

Биз билган ва билмаган номзодлар – аниқроғи билмаганларимиз

📌Бугунги кунда сайлов яқинлашган сари сиёсий партиялардан Президентлик учун кўрсатилган номзодлар тўғрисида жамоаларда, ижтимоий тармоқларда қўйингки барчанинг оғзида хилма-хил фикр, баҳс-мунозаралар, муносабатлар билдирилмоқда.

📌 Мазкур фикрлар ичида уларнинг касбий профессионаллиги, илмий салоҳияти, бошқарувчилик маҳоратига шубҳа остида қарашлар ҳам учрайди. Қани биз улар ҳақида нималарни биламиз?

✍️"Тараққиёт Стратегияси" маркази бош мутахассиси Анвар Миркомилов сайловда президентликка номзодини илгари сурган инсонлар ҳақида яхши мақола ёзибди.

▶️МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ

👉Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi
#фикр

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД НАРЗУЛЛО ОБЛОМУРОДОВ ҲАҚИДА

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жавобгарлик чораларини кучайтириш ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни ўрнини қоплашни такомиллаштириш экологик муаммоларга ечим бўладими?

🔻Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Обломуродов Нарзулло Наимович дастурида белгиланган вазифалар ҳар биримизнинг келажагимизга бевосита дахлдор бўлганлиги сабабли эътиборимни тортди.

⚠️Биринчидан, мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик асосида чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш талаб этилмоқда. Хусусан, Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида маҳаллаларни санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси 92 фоизга етиб, тушумлар 2 бараварга ошган...

Бекзод Нариманов,
Тошкент давлат юридик универсиететининг "Конституциявий ҳуқуқ" кафедраси доценти
.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@oltin_voha
#Фикр

Давлат томонидан сарфланаётган маблағлар, амалга оширилаётган ишлар кўлами қанчалик кенг бўлмасин, доим ҳам аҳоли томонидан эътироф этилмаслиги мумкин.

Негаки, ҳамманинг ўзига яраша диди, орзу-режалари бутунлай бошқача бўлиши мумкин. Лекин давлатда жисмоний шахсларда бўлмаган бир омил бор, у ҳам бўлса, ҳар томонлама маъқулланган меъёр ва стандартлар.

Агар давлат коммунал хизматчилари устидан самарали ижтимоий назорат йўлга қўя олса, барча аҳоли тоифаси учун бирдек зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектларини ҳар томонлама қулай ва фойдали қилиб шакллантириши мумкин.

@oltin_voha
#фикр

Сайловолди дастурларида Марказий Осиё мавзуси

🌐Баъзи сиёсий партиялардан президентликка номзодларнинг сайловолди дастурларини кузатар эканмиз, уларда Марказий Осиё минтақаси интеграцияси муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган реал стратегиялар мавжуд эмас

🗳Сайловолди дастурларида Марказий Осиё интеграциясига тўсқинлик қилаётган айрим давлатлар орасидаги чегараларнинг делимитация ва демаркация масалалари, иқтисодий соҳалардаги турли чекловлар, ўзаро савдо айланмасидаги мавжуд муаммолар, қўшма саноат лойиҳаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар, виза режими тўсиқлари ва божхона масалалари ечими ўз аксини топмаган.

🪴 Экопартиядан президентликка номзод Н. Обломуродовнинг сайловолди дастурида ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида қуйидаги асосий устувор вазифалар белгиланмоқда.

✍️Оқилиддин Алимов,
Тошкент давлат Шарқшунослик университети факультет декани.

▶️БАТАФСИЛ

24 |✔️| O'ZBEKISTON
OKTABR
PREZIDENTI
2021-YIL SAYLOVI
#фикр

​​РАСМИЙ МУХОЛИФАТГА ИМКОН ЙЎҚМИ, У ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНАДИ?

🌐Айрим ижтимоий тармоқларда юртимизда мухолифатга йўл ёпиқлиги, ундай кучларга нисбатан тазйиқлар бўлаётганлиги ҳақида фикрлар намоён бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб эксперт сифатида ана шу масалани таҳлил қилсак.

📌Аввало мухолифат бўлиш учун “биз мухолифатмиз” дейишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун сиёсий партия парламент сайловларида иштирок этиши ва Қонунчилик палатасида ўз фракциясига эга бўлиши лозим. (Маълумот учун: фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмаси ҳисобланади).

🔺Шу билан бирга улар ўз сайловчиларига ҳамда амалдаги ҳукумат билан рақобат қилишга лойиқ салоҳиятга, ўзининг аниқ дастурига эга бўлган расмий сиёсий субъект (сиёсий партия ёки уларнинг фракциялари) ҳисобланади. Ана шундай мухолифат расмий мухолифат саналади. Бугунги кунда сиёсий мухолифатни шаклланиши учун бизда ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас.

✍️Ойбек Сирожов,
Тошкент Кимё технологиялари институти ўқитувчиси
.

▶️БАТАФСИЛ

24 |✔️| O'ZBEKISTON
OKTABR PREZIDENTI
2021-YIL SAYLOVI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Чўққилар доим бўм-бўш туради. Уни забт этганлар ҳам чўққининг маҳобатига шерик бўлолмайдилар.

Чўққида яшаб бўлмайди. Яшолмайсиз ҳам.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Фикр

НАЗАРБОЕВ ФЕНОМЕНИ ҲАҚИДА

Қуриш қийин, бузиш осон. Кимдир бу инсоннинг меҳнатларига лой чапламоқчи бўлса, намойишлар, оломоннинг ўткинчи кайфиятидан фойдаланиб қолиш энг осон ва тезда тарқаладиган бир кайфият, холос.

Қозоқ бовурларимиз нафас ростлаб, нималарга ишониб кимларга қарши боришганини тушунадилар ва Элбошига тош отишлар тўхтайди, деб ўйлайман.

Абай Қўнонбоевлар, Мухтор Шохоновлар, Ўлжас Сулаймоновлар юртида ҳали зиёлилар ўз фикрини матбуотда баён қилишса керак.

@oltin_voha
#фикр

Толибонлар билан ҳамкорлик қилиш зарур

⚡️Афғонистондаги беқарорлик аввало қўшниларга таъсир қилади. Бугун хавфсизлик борасида Афғонистондаги вазиятни талаб даражасида баҳолаб бўлмайди. Мамлакатда  ҳамон 20 дан ортиқ халқаро террористик гуруҳлар мавжуд бўлиб, улар Афғонистоннинг қўшнилари ва дунёнинг чекка минтақалари учун хавфсизликка таҳдид солмоқда.

🔘Шу билан бирга, БМТнинг Афғонистондаги миссияси ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Афғонистоннинг барча вилоятларида ИШИД таъсири кучайган. Айни пайтда ИШИД ҳужумлари сони 5 баравар ортган (2 йил ичида - 2020 йилда 60 тадан 2021 йилда 334 тагача).

🔹Ундан ташқари халқаро коалиция чиқиб кетганидан кейин Афғонистонда 85 миллиард долларгача бўлган энг замонавий қурол-яроғлар қолган эди. Агар бу давлатда вазият ёмонлашса, бу қуроллар халқаро террорчилар қўлига тушиши эҳтимоли катта. Ўзбекистон бунга ҳам йўл қўймаслиги муҳим.

🔺Яна бир муаммо наркотик моддалар етиштириш бўлиб, БМТ Афғонистонда кўкнори етиштириш 37 фоизга ошганини қайд этмоқда. 2020 йилнинг майига нисбатан, шунингдек, афюн ишлаб чиқаришнинг ўсиши 8 фоизга (6,8 тонна) ва шунга мос равишда даромадларнинг ўсиши ҳам ошмоқда (1 миллиард доллардан 2,7 миллиард долларгача).

🔸Афғонистон жаҳон бозорларини йилига 320 тонна героин билан таъминлайди, бу эса жаҳон истеъмолининг 80 фоизини ташкил қилади. Шундай экан, Афғонистонни яна фуқаролар уруши авж олган, халқаро террорчилар бошпанасига, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва қурол контрабандаси ўчоғига айланган 1990 йиллардаги вазият такрорланишига йўл қўймаслик зарур.

⚠️Шу ўринда мавжуд ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш устивор вазифа ҳисобланади. Чунки толибон юқоридаги муаммоларни бартараф этишга (ИШИДга қарши кураш, наркотик моддларни етиштиришни таъқиқлаш)га бел боғлаганлигини бир неча бор қайд этди.

Ойбек Сирожов,
Тошкент кимё-технология институти "Ижтимоий сиёсий фанлар" кафедраси мудири, профессор.

@olimlar_minbari
#Фикр

"АЙРИЛГАННИ АЙИҚ ЕР" – МАҚОЛЛАР ЎЗ АҲАМИЯТИНИ ЙЎҚОТМОҚДА (5 МИСОЛ)

Uznetда шу кунларда жамиятимизда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги хабарларни ўқиркансиз, айрим мақоллар эскирганини тушунасиз. Қандай дейсизми? Қуйида шу ҳақда.

1. "Гап билан ош пишмас". Пишади. Бугун гапиргувчи кўп, эшитгувчи кам, айтгувчи кўп, ижрочи кам. Иш бошласак, ош дамлаймиз, ўлганда ҳам ош, туғилганда ҳам ош. Касалликда ҳам ош, бахтли кунларда ҳам ош. Шундай одамлар, олигархлар пайдо бўлдики, гап нима, дамига ош пишаяпти бугун... 😉

2. "Қўшнинг тинч – сен тинч". Абсурд. Абсолютно эскирган мақол. Маҳаллабай ўрганишлар шунга далолат қиладики, қўшнимиз эмас, қўшнимизнинг ғийбатчи учинчи қўшниси тинч бўлса, кейин биз тинч бўламиз. Хуллас, қўшнининг қўшниси тинч – биз тинч. Икки қўшни орасига учинчи томон аралашдими, тамом – фитна бошланади.🤫

3. "Фил тушида Ҳиндистонни кўрар". Ёлғо-оон! Бугунги замон филлари тушида 1XBET, PUBJ, tik-tok, instagramни кўради.😎

4. "Айрилганни айиқ ер". Емайди! Ҳайвонот боғида ўзбек аёли ҳайвонлик қилиб, айиққа боласини отди, лекин у тегмади! Так что, айиққа тил теккизманглар! 😡

5. "Ётиб еганга тоғ чидамас". Нега энди? Бўстонлиққа боринг, 5 мингта дача бор. Чидаяпти-ку! Тоғ чидайди, фақат у ерда бўлаётган ишларга ор-номуси бор одам чидолмайди. Тоғ "причём", ҳайронман...🤔

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таҳлил #Фикр

Оҳангарон шаҳри: ишлар "Ватан"дан бошланди

📃Давлат раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92 сон қарори ижросини юқори даражада бажариш учун аввал вилоят миқёсида, энди туман ва шаҳарлар миқёсида амалмий семинарлар ўтказилмоқда. Оҳангаронда бу ишлар "Ватан" маҳалласида ташкил этилди.

🎞Видеони кўриш

📖Мақолани ўқиш

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Фикр

Водий йўли бўйлаб Украина олмалари сотилаяпти. 15 минг сўм. Сувли, ширин. Ўзимизнинг "Беш юлдуз", "Салтанат" навларига ўхшайди, лекин яхши сақланган.

Айни пайтда татарлар, хохоллар, казаклар юртида уруш. Тарас Бульба юртида нотинчлик. Деҳқончилик, боғдорчилик расво бўлди. Бу йил Украина боғларида яна олмалар бўладими ноаён. Танклар юрибди энди у боғларда.

Уруш ҳақида бир кино бўларди. Узумни босиб ўтмоқчи бўлган танкистга грузин отахон қаршилик қилади. Ўша эсимга тушди.

Ўйлаб қарасам, бу олмалар етилган боғларнинг боғбони, хўжайини ўзгариши мумкин экан. Воқеалар ривожи шунга қараб кетаяпти.

Бизда эса баҳор мўралаб турибди. Бодомлар гуллаган, ўриклар куртак ёзган, бинафша атри келади қир-адирлардан.

Шерали Жўраевнинг машҳур қўшиғида айтилганидек: "Баҳор, кетма бизнинг боғлардан..."

@oltin_voha
#фикр

Ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилишига эришиш ҳам жамиятимизда ривожланишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чинакам мустақил суд тизими таълим, соғлиқни сақлаш, бизнес соҳаларида туб ўзгаришлар амалга ошишига хизмат қилади.

Бекзод Нариманов,
Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
 

Батафсил 👉https://bit.ly/3CZHGzD

@olimlar_minbari
#Фикр

Янгийўлда катта йўлни тўсиб, газ бер, деб айтаётган аёлларнинг видеосини кўриб...

📍Яқинда Мўйноққа бордик. Йўл-йўлакай Самарқанду Бухоро, Навоийдан ўтдик. Бутун-бутун қишлоқлар газлаштирилмаган. Аҳоли яшаш пункти оралиқ масофалари шунчалик бир-биридан узоқки, уларга табиий газ етказиб бериш қарийб имконсиз. Сиз улардан ҳам ночор, оғир шароитдамисиз?

📌 Яқинда водийга тўйга бордик. Наманган вилоятининг Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида бўлдик. Газ йўқ, аҳоли қиш ғамини еб, ўтин ғамлаяпти. Деҳқонлар, маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб, далани ғўза поясидан тозалаб, тандирга, сандалга солишга ўтин жамғараяпти. Сиз улардан ҳам оғир шароитдамисиз, янгийўлликлар?

ℹ️ Биласизми, ўша жойларда уйни табиий газ билан иситиш ҳеч қачон бўлмаган. Таққослаш учун: ўн беш кунча аввал Чирчиқ дарёси бўйларини айландик. Қаровсизлик, шох-шаббалар қалашиб ётибди. Бугун Янгийўл ва унга яқин ҳудудлардаги далада ғўза поялари далада қолиб кетди. Биров йиғиб олиш ҳақида ўйламади ҳам. Вилоят бўйича жами 50 минг гектар ерда ғўза пояси – ўтин ётибди. Яна суриштириб кўрса, жуда кўп одамлар ўзбошимчалик билан газни улаб олиб, табиий газнинг айланма ҳаракатланишини ҳисобга олмай, қувур тортиб олишган. Сиз буларни билмасмидингиз?

⁉️ Совуқ фақат биздами? Аномал совуқ бўлиши, энергетика аллақачон халқаро сиёсатда бир қурол, босим ўтказиш омилига айланиб қолганини тушунмаяпсизми? Кўрмаяпсизми? Биз учун энг муҳими нима ўзи? Ғуруримиз, шарафимиз бўлган давлатимизни, Ватанимизни нимага ўйламаяпсиз? Кўрмаяпсизми, президент жамоаси вазиятни ўнглаш учун туну кун ишлаяпти, музокаралар ўтказаяпти, тинмаяпти. Биз ўзи кимнинг ноғорасига ўйнаяпмиз, халойиқ?

🇺🇦 Украина халқини кўринг! Мамлакат ғорат бўлди, энергетика тизими ишдан чиқди, Европа ҳам уч ойдирки, совуққа тайёргарлик кўради, муқобил энергия излаяпти. Бироқ, ўша Украинада ҳам, Европада ҳам одамларнинг руҳияти синмади, давлати дуч келган муаммолар кўламини ҳис қилаяпти. Қўллаб-қувватлаяпти. Сиз буларни кўрмаяпсизми?

🌍 Дунё энергетика бозорида тўс-тўполон бўлиб ётибди, ҳамма энергия тежовчи мосламаларга ўтган, табиий газ захиралари йилдан-йилга камайиб бораяпти, дунё қуёш энергиясига секин-аста ўтмоқда. Биз ҳам мана шу глобал иқтисодиётнинг бир қисмимиз, буларни кўрмаяпсизми?

❗️Янгийўл Ўзбекистоннинг қаймоқдай тупроғи. Ери унумдор, сувли, даласига тош эксанг, ўшаям гуллайди. Одамлари бой, халқи фаровон, маҳаллада битта фақирни эшитса, ўнта сахий хабар олгани борадиган одамлар яшайди. Бир тўп аёллар шу синовли ва кутилмаган совуқда йўлни тўсиб, эътиборни жалб қилиб, нимага эришдингиз? Умумий қозондан, лимитдан сизга кўпроқ энергия ажратилса, розимисиз? Тинч ухлайсизми? Ўша лимит яна қайсидир бошқа ҳудудларнинг ҳақини қисқартириш эвазига келтирилганини билмайсизми? Сиз Ўзбекистоннинг энг оғир ва совуқ ҳудудларида ҳозир аҳвол қандай эканлигини биласизми?

💭 Тафаккур қилинг! Кимларнинг авлодисиз? Юртни ёв босганда, жазирамада Тошкан сувсизликка 40 кун чидади. Маломат қилмади халқ. Янгийўл шаҳри яқинидаги Шоҳруҳияни эронликлар қамал қилганда, халқ олти ой қамалда яшади, лекин давлатига қарши бормади, ғурури билан турди. Сиз уларни билармидингиз? Ҳозир ҳам гибрид уруш, энергетика ва табиий ресурслар учун кураш кетаётганини, босимлару таҳдидлар жаранглаётганини кўрмаяпсизми?

⚠️ Яна бир гап. Шу ишни қилаётиб, сиз йўлини тўсаётган ҳайдовчилар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар ҳам шу юрт фуқаролари, худди сиз-у биз каби. Кимдир мана шу совуқ ҳавода ишдан уйига, оиласи бағрига қайтаётгандир. Яна бири эса кун бўйи газ қуйиш шохобчасида навбатда туриб, тирикчилик ташвиши билан юргандир. Кимдир бемор боласини шифохонага олиб кетаётгандир. Наҳотки, шу нарсалар хаёлингиздан ўтмади?!

☝️Халойиқ, бугун Ватанга тиргак бўлинг! Ватанга суянманг! Бугун! Ҳозир шундай қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Хусусий мактабнинг муаммоси хусусий эмас – умумий!


⛔️ Бухоро мактаби йўқ!

Кейинги вақтда "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби", деб номланган хусусий таълим ташкилотлари кўпайди. Тушунган одам учун мактабларнинг бундай номланишиёқ савия ҳаминқадар эканлигини билдиради. Чунки Бухоройи Шарифнинг илмий шуҳрати оламга маълум-у машҳур. Бироқ гап айнан қандай мактаб ҳақида кетаётгани баён этилиши керак. Ҳатто ўша Тўхтамурод Жумаев асос солган машҳур мактабнинг номи ҳам "Математика фанини ўргатишга ихтисослашган Қоракўл махсус мактаби"дир. Бундан кўринадики, мақсад – Қоракўлдаги ҳақиқий мактабнинг оламшумул шуҳратига шерик бўлиш, вассалом.
Ахир Олмалиқ мактаби, Тошкент мактаби, Бўка мактаби бўлиши мумкинмас, бу оддий аксиома.

💠 Методика

Гап хусусий мактаблар ҳақида кетар экан, унинг оддий мактабдан фарқи нимада эканлигини тушуниб олишимиз керак. Дарсликлар, турли фанлардаги билимлар мажмуи ўша-ўша. Қонунлар, қоидалар, теоремалар бир хил. Унда фарқ нимада?
Фарқ иккита жиҳатда бўлади: методика ва қўшимча воситалар билан жиҳозланганлик. Методика – ўқитувчининг ноёб қуроли. Педагогик олийгоҳларда тўрт йил асосан таълим методикаси ўргатилади. Яъни билимни болаларга етказишнинг турли усуллари ўргатилади. Ва педагогнинг асосий иш қуроли унинг методикасида бўлади. Қўшимча жиҳозлар эса: лаборатория, замонавий хариталар ва бошқалар бўлиши мумкин. Хўш, хусусий мактабларда, педагогика институтларини ҳали битирмаган, методика ҳақида тасаввури йўқ ёшлар дарс бериши мумкинми? Йўқ ва яна бир марта йўқ. Бундай муаллимларнинг болани такрорлаш, руҳан эзиш эвазига мавзуни ёд олдиришга қурби етади холос. Бундайлар болада билимга муҳаббатни уйғота олмайди. Хусусий таълимда бола билан шуғулланишга вақт кўпроқ бўлгани учун такрорлаш усулидан кўп фойдаланилади. Бу натижа беради, аммо узоқ истиқболда болада безиллаш кайфиятини ўстиради.

🫂 Непотизм (қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик)

Хусусий таълимнинг энг ёқимсиз жиҳати – непотизм. Мактабдор кўп ҳолларда ўз атрофига қариндошлари, дўстлари, шогирдларини йиғиб олади. Давлат мактабларида қаттиқ қораланадиган бу иллатлар нима учун хусусий мактабларда оддий ҳол бўлиши керак? Ходимларни ишга олиш тартиби ҳақида ота-оналар олдида ижтимоий масъулият йўқ. Яна бир машҳур хронология: мактаб иши сал оёққа туриши билан таъсисчи ишдан ўзини четлатади, ўрнига ўзига қарашли битта "шолғом"ни директор этиб тайинлайди ва ўзи асосий вақтини саёҳатларда, дам олишларда ўтказади. Чунки "результат" бор, мактабга талаб катта, таълим бизнеси даромадли соҳа, хуллас, ҳаммаси бир қарашда – окей. Бундай мактаблар молиявий шаффофлик, очиқликка ўз рейтинги, обрўси учун ҳам амал қилиши керак, шунингдек, бериладиган чеклари қатъий солиқ реестрида турадиган чек бўлиши шарт.

📚 Кузатганларим. Математика ва адабиёт.

Математика ва адабиёт бир-биридан узоқ туюлса ҳам, аслида жуда яқинлик бор. Шунинг учун ҳам дунёнинг энг машҳур математиклари айни пайтда адабиётчи бўлишган. Масалан, Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Али Қушчи, Умар Ҳайём, Улуғбек, Ломоносов, Да Винчи ва ҳоказо. Чунки математика ва адабиёт битта нарса – абстракт тафаккур устига қурилган. Яъни киши ўзи кўрмаган, муқобили бўлмаган нарсани тасаввур қилади. Шу жиҳатдан мен фарзандимга хусусий мактабда ўқитилаётган адабиёт дарсини мунтазам кузатдим, аҳволни ўнглашга интилдим. Бироқ "Бухоро мактаби" номли Олмалиқдаги хусусий мактабдан фарзандларимни қайтариб олиб, қизиқишларига кўра, бирини Тошкент шаҳридаги хусусий мактабга, қизимни эса оддий давлат мактабига бердим. Бу – менинг танловим.

🫥 Хулоса

Бугун Тошкент вилоятида "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби" деб номланган ўндан ортиқ таълим даргоҳлари бор. Илтимос, аввало, мактаб номини тўғри ёзинглар. Қолаверса, фарзандига юқори таълим беришга орзуманд халқимизга сифатли таълим беринглар. Боланинг олий ўқув юртига ўқишга кириши эмас, билимли кадр бўлиши муҳимроқ. Бугун меҳнат бозорида дипломли қоқбошлар жуда кўп. Ташкилотингизни непотизмдан тозаланг, молиявий шаффофликка интилинг. Илтимос. Ахир ниятингиз яхшику.

✍️ Беҳзод Қобулов,
журналист
.

@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Сайлов 2024: кимлардан эҳтиёт бўлиш керак?


📣 Сайловга оз қолди. Депутатликка номзодлар сараланмоқда, бугун партиялар офисларида иш қизғин, ўтган йиллардан сабоқ чиқариб, Олий Мажлисга, Халқ депутатлари вилоят, туман ёки шаҳар кенгашларига номзодларни рўйхатга олиш ишлари якунига етказилмоқда.

Хўш, бу сайловда кимлардан эҳтиёт бўлиш керак? Келинг, шу ҳақида четдан қараб, мулоҳаза юритиб кўрамиз.

1️⃣ Энг аввало, давлатнинг камчиликларини кўрсатиш, унинг олдини олиш учун ваколати доирасидаги таъсирчан механизмлар, адекват дискусс йўли билан эмас, оммани чалғитиш билан ҳаракат қиладиган сохта реформаторлардан чарчадик. Депутатнинг асосий минбари ижтимоий тармоқ эмас, парламент ёки маҳаллий Кенгаш минбаридир.

2️⃣— Депутатликка номзодларнинг руҳий соғломлиги, жинни эмаслиги ҳақида аниқ-тиниқ хулоса олиш керак. Чунки, сайловдан амаллаб ўтиб олган жиннилар YouTube'да томоша кўрсатиб юрибди, баъзилари эса кейинчалик мияси айниб, ҳар турли гаплар айтиши, ўзбек халқини, давлатимизни обрўсизлантириши катта зиён бўлди.

3️⃣— Давлатчилик асослари, ҳуқуқ назарияси ва мантиқдан оз-моз хабардор инсонлар депутат бўлсин, илтимос. Минбарлардан туриб янграётган тутуриқсиз таклифлар халқни ҳолдан тойдиради, депутатлик мандатини мансабдорлар билан курашиш воситаси қилиб олган лўттивозларнинг томошасидан тўйдик.

4️⃣Қариндош-уруғ, ошна-оғайнилардан иборат тўданинг бирон шаҳар ёки туман маҳаллий Кенгашини эгаллаб олиши бу ерда ижро ҳокимияти ишини орқага тортади холос. Сайловдан кейин де факто шаҳарда иккита ҳокимият вужудга келади, шайка ўз манфаатидан келиб чиқиб, раҳбарларни чилдирма чалиб ўйнатади. Шу шартмас бу сафар. Тўйдик "уже".

5️⃣— Маҳаллий кенгашларнинг йиғилишларини ҳам жонли эфирда намойиш қилиб бориш тартибини йўлга қўйсангиз, илтимос. Чунки депутатнинг ҳақиқий савияси сессияда билинади, кўринади. Кўчада сайраб, сессияда пусиб ўтирадиганларни халқ кўрсин.

@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM