Олтин воҳа
7.56K subscribers
10.2K photos
4.13K videos
70 files
6.67K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши

БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР

👉 Боланинг юзига уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

👉 Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

👉 Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади.

👉 Боланинг фикрлари устидан кулиш, қилган ишларини тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

👉 Боланинг гапига аҳамият бермаслик, жим туришга буюриш ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳннинг йўқолишига олиб боради.

👉 Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради.

👉 Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

👉 Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#билиб_қўйган_яхши

2-гуруҳ ногирониман. Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?

✳️ I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✳️ Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.

️Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

️Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.

@oltin_voha
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#билиб_қўйган_яхши
Қайси ичимликда қанча шакар бор?

@oltin_voha
#билиб_қўйган_яхши

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФУҚАРОНИНГ ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ ҲАҚИДАГИ АРИЗАСИГА РАД ЖАВОБИ БЕРИЛАДИ?

👉 хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

👉 республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;

👉 олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

👉 биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан истисно);

👉 олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;

👉 намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

👉 тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;

👉 талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

👉 олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

👉 қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#билиб_қўйган_яхши

ПЕНСИЯГА ЧИҚИБ ҲАМ ИШЛАГАН ДАВРЛАР СТАЖГА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНАДИМИ?

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан ёшга доир пенсия, шу жумладан, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган давр пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
​​#билиб_қўйган_яхши

ТАТУИРОВКА ТЕРИ САРАТОНИНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИ(МИ?)

👉 Татуировка қилдирган шахсларда юқумли касалликларга мойиллик юқори бўлади. Сабаби жараён давомида фойдаланилган игналарнинг янги эканига ёки махсус воситалар ёрдамида тозаланганига ҳеч ким кафолат бермайди.

👉 Нақш чизилганда, бўёқлар 3 мм чуқурликдаги терига тушади. Агар унинг битиб кетишига 2 ҳафтадан бир неча ойгача вақт кетишини ҳисобга олсак, ҳар бир нотўғри ишлов ва ноқулай шароит инфекция тушиб терини бутунлай зарарланишига сабабчи бўлиши мумкин.

👉 Одатда, ишлатиладиган бўёқлар таркибида қандай моддалар борлигини ҳеч ким билмагани ва бунга қизиқиб кўрмагани натижасида аллергик реакциялар деярли ҳар уч одамнинг бирида юзага келиши аниқланган.
👉 Татуировкадан сўнг тери турли ташқи таъсирларга аввалгига нисбатан сезгир бўлиб қолади. Мисол учун, қуёш нурлари, косметик бўёқлар, дорилардан узоқроқ юриш талаб этилади.
👉 Татуировка учун фойдаланиладиган бора-бора қонга сўрилиши ва терига сингиши саратон хавфини кўпайтиради.
👉 Инсон ҳаёти учун энг катта хавф деб қараладиган қон орқали юқадиган касалликлар – ОИТС, ОИВ ва гепатит С га чалиниш эҳтимоли татуировка қилдирганларда юқори даражада бўлади.

@oltin_voha
​​#билиб_қўйган_яхши

ГАРВАРД УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИШ НАРХИ ҚАНЧА?

✔️ Бакалавриат (йилига)

👉 Хорижлик талабалар учун - 66.900$;

👉 Маҳаллий талабалар учун - 20.000$;

🎓 Магистратура (йилига)

👉 Хорижлик талабалар учун - 66.900$;

👉 Маҳаллий талабалар учун - 20.000$
.
(harvard.edu)

@oltin_voha
​​#билиб_қўйган_яхши

АВТОУЛОВНИ ЯҚИН ҚАРИНДОШГА ИШОНЧНОМА АСОСИДА БЕРИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ?

Каналимизга автоуловни яқин қариндошларига ишончнома асосида берганда давлат божи қанча тўланиши ҳақида юрист жавобини тақдим этган эдик. Лекин маълум бўлишича, ҳужжат расмийлаштирилаётганда давлат божидан ташқари тўловлар ҳам мавжуд экан. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар 6-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Феруза Турғунова маълумот беради:

"Автоуловни яқин қариндошга бошқариш учун ишончнома берганда, давлат божидан ташқари герб йиғими ҳамда нотариуснинг ҳуқуқий ва техник тусда кўрсатган хизмати учун ҳақ тўланади.
Яъни ҳар бир автоулов бошқариш учун вакил қилинаётган шахс:
👉 герб йиғими учун ЭКОИҲнинг 10 фоизи, яъни 20 273 сўм;
👉нотариуснинг ҳуқуқий маслаҳати учун ЭКОИҲнинг 5 фоизи, яъни 10 136.5 сўм,
👉 техник хизмат учун ЭКОИҲ 10 фоизи миқдорида, яъни 20 273 сўм ҳақ,
👉 автоулов тақиқда турган-турмаганини текширганлиги учун ЭКОИҲнинг 15 фоизи, яъни 30 409,5 сўм тўлов тўлаши керак.

Шунда битта яқин қариндошга автоулов бошқаришга ишончнома бериш учун умумий ҳисобда 182 457 сўм (шундан 101 365 сўм давлат божи) ундирилади".

@oltin_voha
#билиб_қўйган_яхши

Йўл-патрул хизмати ходими қандай ҳолларда транспорт воситасини тўхтатиши мумкин?

👉 йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

👉 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

👉 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

👉 ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

👉 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.
(Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
​​​​#билиб_қўйган яхши

Атирларнинг қадоғидаги ёзувга аҳамият беринг. "Parfum" - энг сифатлиси, "Eau de Parfum" - сифат даражаси ўртамиёна, "Eau de Toilette" - ҳиди узоқ сақланмайдиган атир тури, кейинги ўринларда эса спрей ва одеколон туради.

@oltin_voha
​​#билиб_қўйган_яхши

ХАРИД ЧЕКИ НЕГА КЕРАК?

Тасаввур қилинг, дўкондан 100 минг сўмлик маҳсулот харид қилдингиз ва сотувчи cизга харид чеки бермади. Сотувчининг бу ҳаракати 4 минг сўм ягона солиқ яширилиши ва бюджетга тушум тушмаслигига сабаб бўлади.

Агар бундай ҳолат бир ойда минг марта содир этилса, 4 миллион сўм, 10 минг марта бўлса, 40 миллион сўм, агар 100 минг марта бўлса, сотувчи 400 миллион сўм маблағни солиқдан яширган бўлади.

Бу маблағга бирорта мактаб ёки боғчани таъмирлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронларга кўмак бериш ёки фуқаролар ҳаётини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга сарфлаш мумкин.

Мана, харид чеки нимага керак?! Шундай экан, дўкончидан чек талаб қилинг!
Оҳангарон тумани ДСИ.

@oltin_voha
#билиб_қўйган_яхши

УЙДА МОЛ БОҚСАНГИЗ СТАЖ ЁЗИЛАДИ, агар…

…йилда бир минимал иш ҳақи миқдорида бадал ўтказиб турсангиз.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, томорқа эгалари, уйда мол, товуқ боқувчиларга стаж ҳисоблаб борилади ва пенсия ёшига етганда уларга пенсия берилади.

🐄 Бунда улар етиштирган маҳсулотларини сотишга чиқарадими ёки рўзғорга ишлатадими – фарқи йўқ. Бунинг учун ҳар йили битта энг кам иш ҳақи миқдорида бадал ўтказишлари зарур бўлади.

📎 Бугунги кунда энг кам иш ҳақи миқдори 202 730 сўм.

📌 “Қишлоқ жойлардаги томорқа ер эгалари энг кам иш ҳақининг бир баробарини тўласа, ўша тўланган давр стажга ўтади. Бу тўлов йилига бир маротаба амалга оширилади. Шунда бир йил стаж бор, деб ҳисобланади.

🏢 Бунинг учун шаҳар Пенсия жамғармаси бўлинмасига борилади, улар берган тўлов қоғози орқали солиқ идорасида пул ўтказилади.

❗️Агар томорқа эгаси 1 ЭКИҲдан зиёд бадал тўлайдиган бўлса, ёши етганда оладиган пенсияси миқдори ҳам тегишлича кўп бўлади .
Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@oltin_voha
​​#Билиб_қўйган_яхши

ҚАНДАЙ ТАҚИНЧОҚЛАР САЛОМАТЛИККА ЗАРАР?

💍 Узуклар бармоқларнинг биологик фаол нуқталари орқали организмнинг энг муҳим тизимлари — овқат ҳазм қилиш, гормонал, таносил, таянч-ҳаракат тизимларига таъсир кўрсата олади. Узукларни кунига 6 соатдан кўп тақиш тавсия этилмайди. Кечаси эса уларни, албатта, ечиб қўйиш керак. Бир вақтнинг ўзида учтадан кўп узук тақиш мумкин эмас.

💍 Бармоқларни жуда сиқиб турадиган узук радикулит ва остеохондрозни келтириб чиқариши мумкин.

💍 Тилла организмдаги барча жараёнларни фаоллаштиради. Шунинг учун меланхолия, апатия ва иштаҳа йўқлигида бу металлдан ишланган тақинчоқ тақиш тавсия этилади. Бундан ташқари, тилла хотирани яхшилаб, юракни бақувват қилади.

💍 Кумуш узук ва зирак тақиш серзардалик ҳолатларида ёрдам беради. Қолаверса, кумуш нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимлари хасталикларида ёрдам беради.

💍 Тилла ва кумуш тақинчоқни биргаликда тақиш тавсия этилмайди. Чунки бу металларнинг биоқуввати турлича. Шунинг учун биргаликда таққанда организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Арзон бижутериялар аллергияга мойил аёлларга тўғри келмайди. Бу кўзни қувнатадиган узукчалар, билагузукча ва зиракчалар улкан кўнгилсизликларни «туҳфа этиши» мумкин.

🔴 Энг аллергия чақирувчи тош — никель. Бу металлдан ясалган тақинчоқ қарийб 20 фоиз инсонда тери қичишишини келтириб чиқаради.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#билиб_қўйган_яхши

Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

@oltin_voha
​​#билиб_қўйган_яхши

Қайси витамин қандай вазифани бажаради?

Мавсумий ўзгаришлар организмда витаминларга эҳтиёжни келтириб чиқаради. Бундай вақтда дорихоналарга югуришдан аввал қайси витамин қандай вазифани бажариши билан танишиб чиқинг.

💊 А витамини – терини майинлаштириб, соч тўкилишини олдини олади;

💊 В1 витамини – тирноқ ва сочлар мустаҳкамлиги учун хизмат қилади;

💊 В2 витамини – организмдаги ҳужайраларда фаолликни кучайтиради;

💊 В5 витамини – эрта қаришнинг олдини олади;

💊 В6 витамини – моддалар алмашинувини кучайтиради;

💊 Н витамини – тери қуруқлашиши, пўст ташлаши ҳамда сочлардаги пигмент жараёнларини олдини олади;

💊 С витамини – антиоксидант, иммунитетни ошириб, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;

💊 D витамини – суяклар толасини мустаҳкамлайди;

💊 Е витамини – кексайиш жараёнини секинлаштиради;

💊 Цинк (рух) – соч ва тирноқларнинг табиий таркибини тиклашга кўмаклашиб, тошмалардан ҳимоялайди;

💊 Калий – мушаклар заифлашувининг олдини олади;

💊 Кремний – коллаген ишлаб чиқилиши учун муҳим бўлиб, соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди.

💊 Магний – асаб толалари фаолиятини меъёрлаштиради;

💊 Кальций ва фосфор – тишлар, тирноқ ва сочларни мустаҳкамлайди.

@oltin_voha
#билиб_қўйган_яхши

Менга Covid-19 ни енгил турини юқтирибсиз дейишди. Бугун 14 кун бўлди уйда даволандим ва СЭОМга намуна топширдим яхши чиқди. Уйда дадамга ҳам касаллик юқиб қолибди. Айтингчи, тўлиқ даволанмасдан касаллик бошқаларга яна юқиши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, беморлар Covid-19 дан тўлиқ соғайганидан кейин ҳам маълум бир муддат давомида уларда вируслар сақланиб қолиши мумкин. Бунга мисол тариқасида шуни кўрсатиш мумкинки баъзи ҳолларда касалликдан соғайиб, клиник белгилари тўлиқ йўқолиб кетган шахсларда ҳам лаборатория (10-20 маротабагача) мусбат натижаи бериши мумкин.

Буни ҳисобга олган ҳолда даволанишдан кейин ҳам яна 2 ҳафталик реабилитация чора-тадбирлари белгиланади. Шунинг учун тўлиқ даволанмаган бемордан унинг атрофидагиларга касалликни юқиши эҳтимоли сақланиб қолади.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши

❗️Телефонда кунига 3-4 соат гаплашиш бош мияда РАКни пайдо қилиши мумкин.

Яқинларни огоҳлантириб қўйинг!

@oltin_voha
#Билиб_қўйган_яхши

ИБН СИНО БИСОТИДАН

Замонавий тиббиётнинг отаси Ибн Сино ҳақидаги илмий тўпламни ўқиётиб, баъзи маълумотларга кўзим тушди. Сизгаям илиндим.

🔖Ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб ва доимо кимлардандир норози бўлиб юрганларнинг қонларида турли иллатлар юзага келади.

🔖Одам бирор нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади ёки инсон ўз келажагидан қўрқса, кўзи фақат яқиндан кўра олади, ўзини ҳақиқий оламда кўришни истамаганларда астигматизм, яъни кўз хираланиши юз беради.

🔖Тумов – тўкилмай қолиб кетган кўз ёшидир.

🔖Тушкунлик – ичингизда қолиб кетган қаҳр-ғазаб, юзага чиқмаган хафагарчиликлар ва ҳоказо.

🔖 Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. Натижада ақлдан озиш, ақл заифлашуви, пай
чўзилиши, буйракларда тош йиғилишига, подаграга, жигар касалликларига мубтало қилади.

🔖 Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани емиради ва ёмон шишларнинг ўсишига олиб келади.

🔖 Ўзини айбдор ҳис қилиш – ҳар қандай оғриқлар, алкоголизм, аллергияни қўзғатади.

🔖 Инжиқлик, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бўғинларнинг яллиғланиши, бод касалликларини пайдо қилади.

🔖 Ҳаёт олдида қўрқувга тушиш - мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак ва фригидликни келтириб чиқаради.

Ҳолбуки, шифобахш малҳам одамнинг ўзидадир, бу муаммоларни ақлу тафаккур кучи билан ҳал қилиб, ҳаётга нотўғри қарашларни ўзгартириб, саломатликка эришилади.

@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM