Олтин воҳа
7.56K subscribers
10.2K photos
4.13K videos
70 files
6.67K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
✏️✏️✏️

UzAuto Motors бугун соат 10:00 дан бошлаб Кобальт автомашиналари учун шартнома беришни бошлади.
 
Маълум бўлишича, компания тўловларни вақтида амалга оширмаган харидорлар билан шартномаларни бекор қилган.
 
@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️✏️

Фирибгарлар “банк ходими” бўлиб қўнғироқ қилишмоқда...

Ички ишлар бош бошқармаси огоҳликка чақиради!

@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

“Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Барчага омад ёр бўлсин!😊

@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўровнома

Ўзбекистонда ҳаракат тезлигини 60 дан 40 км/соатгача тушириш, оширилган тезлик учун 3 йил транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда. Сиз нима дейсиз?
Anonymous Poll
30%
Тезликни камайтириш керак!
60%
Мен қаршиман!
6%
Менга фарқи йўқ!
4%
Билмасам...
#Эслаб

ДАДАМНИНГ ДАФТАРИ

Оилада 7 фарзандмиз. Катта укам орамиздан энг тўполончиси эди, унинг шўхликлари чегара билмас, ерга урса кўкка сапчирди. Бир қарасанг розеткага сим тиқиб кўрар, бир қарасанг ишлаб турган радиони кавларди. Укамнинг бузғунчиликларини кўтаролмай радио ва телевизоримиз тез-тез устахонани зиёрат қилиб келарди.

Бир ёқда тинчгина юрган итнинг қулоғи кесилган, гулхан кўриш илинжида олов ёқилган, хуллас қилмаган безорилиги қолмаганди.

Дадам укамни тартибга чақириб кўп тергар, аммо урмасди. Ҳар гал "Билиб қўй, бола, мен индамай-индамай қўйяпман. Аммо ҳамма ишларинг дафтаримга ёзиляпти. Анча йиғилиб қолди. Бир куни очиб таъзирингни бераман", дерди.

Укам дадамнинг шу гапидан дарров ҳушёр тортар, бир неча кунга бўлса-да тартибли болага айланарди. Бу дафтар биз учун катта хавф эди. Негаки барчамизнинг исмимиз унга бир неча бор тиркалишга улгурганди. Кун келиб дафтар очилса, ҳаммаси учун бизни қақшатқич жазо кутарди назаримизда. Шу дафтар очилмаслигини, уни топиб йиртиб ташлашни жудаям истардик. Бир неча марта сездирмасдан излаб ҳам кўрдик, аммо дадам уни қаерда сақлаши, унга қачон ёзиб улгуришини ҳеч ҳам билолмадик...

Йиллар ўтди. Дафтар ҳеч қачон очилмади. Энди билсам, у умуман бўлмаган, бу дадам раҳматлининг фарзанд тарбиясидаги ўзига хос усули экан...

✍️Дилшода АННАЕВА.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонда сув учун лимит ўрнатилиб, тарифлар табақалаштириладими?


@oltin_voha
​​#Воқеа

🦆 АТИР СЕПАДИГАН ЎРДАК ҲАҚИДА ҲИКОЯ


Ҳар бир худбин эркак сингари мен ҳам ўзимни бип-бинойи ота ҳисоблайман.

Аммо, кунларнинг бирида кичкинам оиладан узилиброқ қолгани-ю, YouTube га тобе бўлаёзганини тушуниб қолдим. Кичкинтойлар учун мўлжалланган қизиқарли контентларни ютоқиб, кўз узмай томоша қилишни бошлабди, телефонни бировга бермайди, шуни кўраман-чи кўраман, дейди. Пешонам тиришди, ўйланиб қолдим.

Кейинроқ уйимизда у пайдо бўлди. У деганим, нуқул оёқ тагида ўралашиб юрадиган ўрдакча. Ўғлим синглисига деб олиб келибди. Исми Пипи. Хуллас, мана шу иркит ўрдакча оиламизда яшай бошлади ҳамки, Музайяна телефондан узилди. Пипига ғамхўрлик қиладиган, у билан ўйнайдиган одат чиқарди.

Энг аломатини айтайми, уйимизнинг танҳо маликаси, ҳеч бир иш қилмайдиган арзандамиз, кенжатойимиз ўша Музайяна иш қилишни ўрганди. Пипи гиламга "ўхшатиб" қўйса, ўзи кичкинагина белкурагини олиб келиб тозалайди, ўрдакчага жиддий танбеҳ беради, гаплашади. Ойиси ҳам бўш келмайди: "Агар ўрдагингни топ-тозалаб, чиройли олиб юрмасанг, даданг уни кўчага ҳайдаворади... " Ана кейин 3 яшар боланинг иркит ўрдакчага ғамхўрлигини кўринг!

Сирасини айтганда, ўрдакча иркит ҳам эмас экан. Уни фартук тақиб, бошига дўппи кийгазиб, белгиланган жойгагина ҳожатга чиқадиган қилиб тарбияласа бўларкан. Кенжатойимиз бу борада ажойиб мураббия чиқди-қўйди. Пипи ҳам бу меҳрибончиликни қадрига етади. Музайяна билан эргашиб юради, нима берса раҳмат дегандек бош ирғайди, энг даҳшати, чулчит тилда танбеҳ берса ерга қараб изза бўлган кўйи туради денг!

Мен буларни ҳаммасини кўрардим, доим ботқоқларда юрадиган паррандани уйимиздаги эркатойимнинг эркатойи бўлгани алланечук ғашимни келтирарди. Устига устак сувдан қўрқадиган ўрдакни биринчи кўришим. Бизнинг Пипи тоғорага тўлдириб қўйилган сувни кўриб, пилдираб Музайяна қизимнинг пинжига қочиб кетади. Гўё уйимизда қандайдир қизиқарли томоша, ёш томошабинлар учун спектакл қўйилаётгандек эди.

Ўрдакнинг атир сепгани ҳаммасидан ошиб тушди! Ўйлаб турибман, уйдан улоқтириб юбораймикан? Бир чеккаси, Пипининг чийиллаган овози-ю шўх-шодон қилиқларига ўрганиб қолдим. Музайяна ҳам телефон чуқулашни кескин камайтирди. Аммо, бир ўрдакчанинг атир сепиб, уйимда таманно билан юриши ҳам ғашга тегаяпти...

Беҳзод Қобулов.

@oltin_voha
#Зиёли_минбари

ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ТИКЛАШ КЕРАК ДЕГАНЛАРГА КОНСТИТУЦИЯ КИТОБИНИ СОВҒА ҚИЛИШ КЕРАК

❗️ Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак”, дегандек гап.

❗️ Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман.

Сабаби:

Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди.

⚡️ Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади.

Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак,  ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди.

☝️ Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар диққатига!

❗️Фарзандингиз ҳар хил (порнографик 18+) сайтларга кириб қолишидан хавотирдамисиз? Унда телефонда шу функцияларни ёқиб қўйинг.

Яқинларга ҳам улашинг

@oltin_voha
#Назар

АҚШдаги суиқасдга давлат раҳбарлари қандай муносабат билдирмоқда?

⚡️Бугун Пенсильванияда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Трамп қулоғидан жароҳат олган. Отишмани Томас Метю Крукс исмли шахс амалга оширгани айтилмоқда.

Турли давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришмоқда.

📌Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон), Мигель Диас-Канель (Куба), Режеп Таййип Эрдўғон (Туркия), Биньямин Нетаньяху (Исроил), Нарендра Моди (Ҳиндистон), Антониу Гутерриш (БМТ),  Қосим-Жўмарт Тўқаев {Қозоғистон), Александр Вучич (Сербия), Илҳом Алиев (Озарбайжон), Олаф Шольц (Германия), Майя Санду (Молдавия) суиқасдни кескин қоралади;

📌Луис Инасиу Лула да Силва (Бразилия) ва Джастин Трюдо (Канада) Трампга нисбатан қилинган ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ҳодиса деб атади;

📌Виктор Орбан (Венгрия), Джоржа Мелони (Италия) Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди;

📌Хавьер Милей (Аргентина) суиқасдни демократияга ҳужум деб атади;

📌Си Цзиньпин (Хитой) содир бўлган ҳолат юзасидан Трампга ҳамдардлик билдирди;

📌Фумио Кисида (Япония), Сеттха Тхависин (Тайланд), Эммануэль Макрон (Франция), Ираклий Кобахидзе (Грузия) Трампга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

@oltin_voha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

Аммаси томонидан қийноқларга солинган 7 ёшли қиз вафот этди


Бўка туманида 1989 йилда туғилган аёл 7 ёшли жиянининг ҳаётига нуқта қўйди. Маълум бўлишича ёмғирли кунда қизча ташқарига чиқариб қўйилади, бу ҳам етмаганидек аммаси томонидан калтакланади.

@oltin_voha
❗️❗️❗️🚨🚨🚨

Тошкент тумани ҳокими ишдан олинади

🌐 Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш ва бир қатор ҳокимларни ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифини қўллаб-қувватлади.

❗️ Вазифасидан озод қилинганлар орасида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов Бакиевич ҳам бор.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
untitled
Ортик отожонов
#Ностальгия

Ортиқ Отажонов
"Кўнгил"

Кўнгил тугмача эмас,
Узилса қадаб қўйсанг...

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анабўлмаса

Эшитдингларми, ҳақорат қилган одам уйидан туриб, тармоқда ҳақорат қилсаям, бу жамоат жойида қилинган ҳақорат ҳисобланмас экан.

Ҳақоратни диспозициясида қамоқ йўқ экан, жазоси фақат жарима экан. Унда аввалроқ вилоятликларни ҳақоратлаган қизга қандай қилиб 15 сутка қамоқ берилганди?

Ишлам калламай қолди😳

Муҳтарам Қози почча, бир нарсага ҳайронман,да сизлар нима қилсанглар ҳам қонунга тўғри келаверади-а😊


@oltin_voha
Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари 67 ёшни қаршиламоқда.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

@oltin_voha
Сайлов куни аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️

Париждаги олимпиадада Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон ҳисобидаги илк олтин!

Ға-ла-бааа! Чемпион ва унинг турмуш ўртоғининг реакциясини кўринг! Кўзларимдан ёш чиқиб кетди...

Ғалаба муборак, Ўзбекистон!

@oltin_voha
Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва чақалоғини қурол билан отиб, ўз жонига қасд қилди

Фожиа 6 август куни тунда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган.
Профилактика инспектори хизмат қуроли билан турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини отиб ташлаган. Шундан сўнг у ўзини ҳам отиб ташлаган.

Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

@oltin_voha