ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.05K subscribers
20.7K photos
2.57K videos
39 files
5.71K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Президент фармони ижроси натижасида Олтиариқ тумани тиббиёт соҳасида намунали туманга айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов туманда тиббиёт йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Олтиариқ туманида бўлди.

Вазир ўринбосари Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ижроси бўйича туманда амалга оширилган кенг кўламли ишларни кўздан кечирди.

Туманда қайта реконструкциядан чиққан тиббиёт масканларини бориб кўрган Амрилло Иноятов дастлаб Ҳамза шаҳарчасидаги туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг “Тинчлик” шаҳарча қисми биноси очилиш маросимида қатнашди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари, соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, фойдаланишга топширалаётган тиббиёт маскани билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Олтиариқ тумани марказидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳам тантанали равишда очилиб, аҳоли учун фойдаланишга топширилди. Айни пайтда 3 қаватли мазкур бино замонавий усулда тўлиқ реконструкция қилиниб, зарурий жиҳозлар ва тиббий ускуналар билан тўла таъминланди. Эндиликда бу ерда жарроҳ, терапевт, акушер-гинеколог, стоматолог ва шу каби тор доирадаги мутахассислар малакали хизмат кўрсатишади.

Президентимиз фармони билан “Намунали туман” сифатида танлаб олинган Олтиариқ тумани мисолида санаб ўтадиган бўлсак, дастлаб тумандаги 13 та тиббиёт муассасалари жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилиб бунинг учун 9 млрд 500 млн сўм махаллий бюджет маблағлари йўналтирилди. Бундан ташқари тиббиёт муассасалари моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида 26 турдани замонавий тиббий аппаратлар билан жиҳозланиб, бунинг учун 2 млрд 600 млн сўм маҳаллий бюджет маблағлари сарф этилди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини тўлиқ ахборот комуникацион воситалар билан таъминлаш учун 3 млрд 94 млн сўм маблағ йўналтирилиб, бунга 151 та компьютер жамламалари ва унинг ёрдамчи қурилмалари, тиббий бригадалар учун 264 та планшетлар харид қилиниб, тизим тўлиқ интернет тармоғи билан таъминланди.

Туманда мавжуд 72 та маҳаллаларга таркибида 1 нафар оила шифокори ҳамда 3 та патронаж хамширалари бўлган тиббий бригадалар бириктирилди. Тумандаги 38164 та хонадонларнинг барчаси (100%) тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 214916 нафар фуқароларнинг 210766 нафари (98,2%) антропометрик текширувлардан ўтказилди. Уларнинг тиббий маълумотлари электрон базага киритилди.

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларга дори воситалари учун ажратиладиган маблағ 3 баробарга оширилиб, аҳоли жон бошига 15 минг сўмга етказилди. Шу ўринда биргина июль ойида вилоят бўйича 2,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, ажратилган маблағлар хисобидан 66 турдаги дори воситалар ва сарфлов материаллари сотиб олиниб, оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларга етказиб берилди. Бунинг натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифати сезиларли яхшилангани Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари томонидан эътироф этилди.
Қурувчилар куни.

🟢 Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги фармонига асосан август ойининг иккинчи якшанбаси «Қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинган.

Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз ва захматкаш қурувчилар!

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Мақолалар тўплами.pdf
509.9 KB
#янгилойиҳа
#мақолалар

Долзарб ва қизиқ мавзулар акс этган мақолалар!
#табрикнома

Олтиариқ туманида йилдан-йилга аҳолини уй-жойга бўлган талабларидан келиб чиққан ҳолда кўп қаватли уй-жойлар курилиб келинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, туманимизда уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларимизнинг эҳтиёжлари қондирилмоқда. Бу жараёнларда қурувчиларимизнинг меҳнатлари алоҳида ўрин эгалайди.

Ўз навбатида фидокорона меҳнат қилиб келаётган қурувчилармизнинг меҳнатларини туманимиз фуқаролари алоҳида қадрлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилаётган қурувчиларимизга куч-қувват тилаймиз. Доимо муваффақият ва зафарлар ёр бўлсин.

Касб байрамингиз муборак бўлсин.

Х. Ниёзов,
Олтиариқ тумани ҳокими
Ҳамкорлик: Олтиариқ ва Наманган вилояти Янгиқўрғон туманларининг ўзаро дўстлиги

Бугунги кунда ҳар бир ҳудудда иқтисодий ривожланиш ва ўсиш нуқталарини янада самарали ташкил қилиш амалга оширилмоқда. Бу жараёнда туман, шаҳарларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлажак очиқ мулоқоти доирасида Олтиариқ туманининг саноат, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлик кўникмаси ва малакасига эга бўлган етакчи маҳалла фуқаролар йиғинларининг тажрибасини ўрганиш мақсадида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани вакиллари туманимизга ташриф буюришди.

Ташриф давомида Янгиқўрғонликлар туманимизда амалга оширилаётган ишларни ўзларининг маҳаллаларида оммалаштириш ва жорий этиш орқали ҳудудлараро «маҳаллабай» ишлаш тизимини мувофиқлаштириш бўйича янгича тизимни ташкил этишга келишиб олинди.

Эндиликда Олтиариқ тумани вакиллари Янгиқўрғон туманидаги, Янгиқўрғон тумани вакиллари эса Олтиариқ туманидаги муҳим ва аҳамиятга молик тажрибаларини ўрганишиб, ўзларининг ҳудудларига тадбиқ қилишади.

Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар туманимиздаги мева ва сабзавотларни сақлаш совутгичлари, узумчилик соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
⚡️Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди. Бугун, 9 август куни Комиссия раиси З.Низомхўжаев бошчилигида ўтказилган МСК навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

📍Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов округлари рўйхати, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашуви кўрсатилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

🎤 Йиғилишда 500 дан ортиқ ОАВ вакилларига аккредитациядан ўтказиш бўйича тегишли гувоҳномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Келгусида ОАВдан мурожааатлар бўйича МСК уларнинг аккредитациясини ўрнатилган тартибда амалга оширади.
📍 МИРИШКОРЛАР ОЛТИН ЗАМИНИ

Олтиариқнинг тупроғи олтинми? Йўқ, асло. Олтиариқ-ликларнинг ерга бўлган меҳри, яхши яшашга интилиши кучли эканлиги сабабли рамзий маънода айтганда, тупроқдан дуру гавҳар олишнинг ҳадисини олишган.

Ўтган йили Фарғона тажрибаси асосида “Маҳаллабай” ўрганишлар жараёнида тумандаги 72 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳоли турмуш фаровонлиги, дои-мий даромад манбалари инобатга олиниб, уч тоифага ажратилди. Ҳар бир маҳалла кесимида “ўсиш нуқта”лари аниқланиб, томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ривож-лантиришга жиддий эътибор қаратилди. Ҳозирги кунга қадар туман миқёсида 213 гектар ерда иссиқхоналар ташкил этилди. Аҳолининг шахсий томорқа ерларидаги иссиқхоналар 172 гектарга етди.

👉 Батафсил