ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.38K subscribers
23.1K photos
2.8K videos
43 files
6.38K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Олтиариқ туманида "Водий махсус транс" корхонасига янги автомашиналар топширилди

Бугунги кунда туманимизни озодалиги ва тозалигини сақлашда, ободонлаштириш ишларини ташкил қилишда "Водий махсус транс" корхонаси томонидан ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимининг бевосита қўллаб—қувватлаши билан корхонага янги автотранспорт воситалари топширилди. Бу орқали корхонадаги ишчилар сони 43 тадан 80 тага ошди

Шунингдек, корхонада автомашиналар сони 13 тани ташкил қилиб, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари қамраб олиниб, тозалик ва озодалик сақланишига эришилади.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
📍 ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ – НАМУНАЛИ ҲУДУД

Мамлакатимизда кейинги йилларда тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш мақсадида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Бу борада
бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, соҳа фаолиятини тизимли равишдатакомиллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

👉 Батафсил
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига

Етук маънавиятли ёшлар - юрт келажаги

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир. Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўлида ҳам бир қатор ислоҳртлар олиб борилмоқда.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
Ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда оилаларнинг даромад манбаи яратилади

Ҳукумат қарори (504-сон, 09.08.2021 й.) билан Ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллалар белгиланади.

➡️ Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун “ўсиш нуқталари” аниқланиб, ҳар бир тадбиркорлик йўналишига “етакчи” тадбиркорлар бириктирилади.

💰 “Оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорларга 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада маҳалла учун 2 миллиард сўмгача кредитлар кооперация асосида ажратилади.

📌 Ҳар бир “оғир” маҳаллага ажратилган 2 млрд. сўм маблағларнинг 10 фоизгача бўлган қисми уларнинг тегишли ихтисослашув йўналишларида биттадан намуна ва ўрнак кўрсатадиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади.

“Етакчи” тадбиркорларга кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти ўрнатилади.

Кредитлар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллада тадбиркорликни ҳамда иқтисодий кооперацияни ривожлантириш бўйича “йўл хариталар” ва дастурлар Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказида ҳимоя қилиниб, ижобий хулосаси олингандан сўнг берилади.

🏦 Қарорга кўра шунингдек, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади.
Фарғонада 9 ойлик ва йил якунлари бўйича барча соҳалардаги кўрсаткичларни ортиғи билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Турабов иштирокида карантин талабларига амал қилинган ҳолда видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда барча соҳаларда 2021 йил биринчи ярим йил якунлари натижадорлиги ҳамда ҳар бир ҳудудлар бўйича жорий йилнинг тўққиз ойи ва йил якунига қадар амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят студиясидан вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, жойлардаги студияларидан шаҳар-туман ҳокимлари бошчилигидаги масъул раҳбарлар қатнашдилар.

Дастлаб вилоятда 6 ойда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев 2021 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, дастурлар доирасида амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг иқтисодий комплексда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Озиқ-овқат, саноат маҳсулотларини тайёрлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳақида сўз борди.

Тадбирда Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбари Туробжон Қундузовнинг ҳам банк кредитларини ажратилиши билан боғлиқ ҳисоботи тингланди. Мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Якунда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосари Баҳодир Турабовлар томонидан мутасаддиларга 9 ой ва йил якунлари бўйича юқори натижалар қайд этиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


📍 https://uza.uz/uz/posts/291679

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг
БАЁНОТИ


Ижтимоий тармоқларда "Хоким ерларимни тортиб олди" деб номланган видео тарқалди. Видеода гўёки, Олтиариқ тумани ҳокими фуқарони ерини тортиб олганлиги иддао қилинган.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан ушбу видео синчиклаб ўрганиб чиқилганда, ушбу видеодаги ҳолат Риштон туманида содир бўлганлиги, фуқаро ольиариқлик бўлиб, ушбу ер майдони Риштон тумани ҳокимлигига тегишли эканлиги аниқланди.

Бугунги кунда Олтиариқ туманида тадбиркор ва фермерларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида туманимизнинг экспорт ва савдо-сотиқ бўйича кўрсаткичлари Республикамизнинг энг етакчи ўринларида бўлмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айрим блогерлар томонидан масалани атрофлича ўрганмасдан ва иккинчи томонни тингламасдан турли видеоларни ижтимоий тармоқларга чиқариш ҳолатлари учрамоқда. Юқоридаги видеода ҳам масала тумани ҳокимига тегишли бўлмасада,унинг расмини қўйиш орқали фуқароларда ҳокимликка нисбатан салбий фикрлар уйғотишмоқда.

Бундан ташқари, Олтиариқ тумани ҳокимлиги журналист ва блогерлар билан доимий яқин ҳамкорликда туманимизга тегишли бўлган мурожаатларга жиддий ёндашиб, уларнинг ҳал бўлишини таъминлаб келмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати