ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.04K subscribers
20.9K photos
2.59K videos
40 files
5.76K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

Ўтган 6 ойда Халқ қабулхоналарига бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича келиб тушган 100 мингта мурожаатни тўлиқ ҳокимлик кучи билан ҳал қилиш имкони мавжуд.

Мисол учун, Пастдарғомда ташкил этилган Маҳаллабай ишлаш маркази 117 та маҳаллада хатлов ўтказиб, 4 минг нафар ишсиз бўлган фуқароларни аниқлаган ва уларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш, кредит ва субсидия олишга кўмаклашиш орқали 3,3 минг нафарини банд қилган. Натижада, бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш даражаси Пастдарғомда 85 фоизни ташкил этмоқда.

Ёки, бу борада Андижонда ҳам ўзига хос янги тажриба яратилди. Жумладан, Андижон вилоятида икки ой ичида 169 та маҳаллада 30 мингта хонадон аъзоларининг бандлиги таъминланди.

Бундай ташаббусларни ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими кўтариб чиқиши, бу орқали халқни рози қилиши керак.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Энди, мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада юритилиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат идораларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича очиқ рейтингини шакллантиради.

Жорий йил 1 октябрига қадар барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. Ушбу платформа орқали вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти мониторинг қилиниб, ҳар ойда Сенатга ва Ҳукуматга таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини Сенатда ҳар чоракда, маҳаллий ҳокимликлар ҳисоботини эса маҳаллий Кенгашларда ҳар ойда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек болалар адабиётининг забардаст вакили Анвар Обиджон аввало, болалар адиби сифатида довруқ қозонган.

У болалар учун ҳам, катталар учун ҳам кўплаб қисса, шеър, достон, ҳикоя, пьесалар яратди. Халқимизнинг севимли шоири ўлмас асарлари билан катта мерос қолдирди.

Ўзбекнинг ҳар бир хонадонида доимо Анвар Обиджон китоблари севиб мутолаа қилиниб, мангу қалбларимизда яшайди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Region | Fergana
#Олтиариқ_тумани

🔶 Олтиариқ тумани Жонибек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ томонидан 5 км ичимлик сув тармоқларини тортиш, сув қудуғини реконструкция қилиш ҳамда сиғими 25 метр\куб бўлган ичимлик сув минорасини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Каналга уланиш:👇
@RegionF
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 15 та ислоҳотини аниқлаб берди

@uzbyuksalish
Forwarded from Hudud Inform
🔰 Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн 60 минг доза Moderna вакцинаси олиб келинади

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

«Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн 60 минг доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Ушбу вакцина «COVAX» дастури орқали АҚШ томонидан бепул тақдим этилмоқда.

Ушбу вакцина ҳам бошқалари сингари 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатламини эмлаш учун ишлатилади.

Moderna вакцинасини қўллаш учун алоҳида гуруҳлар шакллантирилмаган. Бу худди юртимизда ишлатилаётган бошқа вакциналар сингари 0,5 мл миқдорда делтасимон мушакларга қўлланилади».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилади

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича барча ҳудудларда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Олтиариқ туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида фуқароларнинг қабули ташкил этилди. Унда туман ҳокими Холмирза Ниёзов, туман халқ қабулхонаси раҳбари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этишди.

Қабул давомида фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланиб, кўплаб мурожаатлар жойида ҳал қилинди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, Олтиариқ туманидаги барча ҳудудларда фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Тумандаги Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.Хакимова туман ҳокимига қабулида иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тикув машинаси сўраган эди.

Туман ҳокимининг топшириғига асосан фуқарога тикув машинаси берилди ва эндиликда фуқаро ўзини ўзи банд қиладиган бўлди.

Жойларда қабуллар давом этмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Олтиариқ туманидаги Окбуйра маҳалла фуқаролар йиғини Найман кўчасида яшовчи фуқаро М.Шаропованинг мурожаатига асосан туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари И.Султонов томонидан фуқарога ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машинаси топширилди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати