ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.24K subscribers
24.2K photos
3.04K videos
48 files
6.82K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона давлат университети ректори бошчилигидаги жамоа, мевачилик ва сабзавотчилик кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда узумчилик йўналишида таълим олаётган талабалар бугун Олтиариқ туманига ташриф буюрдилар.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
​​Олтиариқ тумани ҳокимининг
БАЙРАМ ТАБРИГИ


​Қадрли олтиариқликлар, азиз юртдошлар!

Сизларни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Азиз юртдошлар!

Бу йил карантин туфайли ҳайит амаллари ва ибодатларини адо этишда юзага келган маълум қийинчиликларни тўғри тушуниб, карантин қоидалари ҳамда шифокорларнинг тавсияларига қатъий амал қилишга, байрамни оила даврасида мазмунли ўтказишга чорлаймиз.

Бугунги қийинчиликлар албатта ўтиб кетади. Ҳали қанча хурсандчилик кунлар, байрам ва ҳайитларни барчамиз биргаликда, бағри бутунликда нишонлаймиз.

Шу ўринда айтиш жоизки, туманимиздаги меҳнаткашларимизнинг амалга оширган ишлари Муҳтарам Президентимиз эътиборига тушгани барчамизга ғурур бағишлайди. Республикамиздаги туман, шаҳарлардан "Олтиариқ тажриба"си ўрганиш учун вакилларни ташриф буюриши, меҳнаткашларимизнинг эътироф этишаётгани бизни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди.

Туманимиздаги мева-сабзавотларни дунёнинг турли давлатларига экспорт қилиниши ва бошқа соҳалардаги ютуқларимиз замирида фуқароларимизнинг заҳматли меҳнатлари борлигини унутмаслигимиз зарур.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, азиз ва муҳтарам олтиариқликларни Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин!

Холмирза Ниёзов,
Олтиариқ тумани ҳокими
ШОИР МАНГУ ЯШАЙДИ!

Ўзбекистон Халқ шоири, Буюк адиб Анвар Обиджон бизнинг фахримиз. Олтиариқ ўз фарзандлари билан қувонади. Эркин Воҳидов, Мақсуда Эргашева, Алишер Ибодинов, Энахон Сиддиқова, Набижон Хошимов, Карим Турсун, Шуҳрат Аҳмедов сингари яна кўплаб ижодкорлар туғилган бу юрт кишилари уларнинг нафақат ижодлари балки ўзлари билан яқин таниш, қадрдон, қондош эканликлари билан фахрланадилар.

Шу йил 1-июнь - Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси ташаббуси билан "1-июнь - Болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Болалар шоири Анвар Обиджон ижодиёти кунлари"ни ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Бу ташаббусни туман ҳокими қўллаб, уни оммалаштириш, таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда марказий ўйингоҳда оммавий байрам тарзида ташкиллаштиришга яқиндан ёрдам берди.

Ана шу тадбирда туман ҳокими Х.Ниёзов севимли адибимиз Анвар Обиджон номини абадийлаштириш мақсадида шоир яшаган кўчага Анвар Обиджон номи берилиши тўғрисидаги Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини эълон қилганди.

Бугун муборак ийд-Қурбон Ҳайити арафасида ана шу савобли иш амалга оширилди. Устоз яшаган маҳалла гузари ҳамда унинг хонадонида туман ҳокими, маънавият ва маърифат кегаши аъзолари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла аҳли тўпланишди. Буюк адибимиз, юртдошимиз Анвар акани ёд олиб, ҳақларига дуо қилинди.

Кўчада жойлашган хонадонларга "Ўзбекистон Халқ шоири Анвар Обиджон кўчаси" деган ёзувлар жойлаштирилди.

Устознинг руҳи шод бўлсин, издошлари ва шогирдлар ҳамиша Анвар Обиджоннинг бой маънавий меросидан озуқа ва куч олиб, шоир айтган сўзларини умрбоқий парвозига хизмат қилаверсин.

А.Хонкелдиев,
Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси раҳбари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқ туманида "Афғон" гиламлари ишлаб чиқарилмоқда.

Тез кунда Зўр ТВ телеканали орқали тўлиқ кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Олтиариқ туманидаги Мукимий маҳалла фуқаролар йиғинида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқ дехқонлар Тошкент вилоятига бориб узумчилик тажрибалари билан ўртоқлашиб келдилар.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ЭЪЛОН!!!

ҒАЛЛАЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!


Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 13 июлдаги ҳамда "Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 13 июлдаги қўшма буйруғига асосан 2021 йилнинг 15-июлдан 15-августга қадар ғалла уруғчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида “ТЕНДЕР” танлови ўтказилади.

Танлов комиссиясига ариза ва тақдим этиладиган хужжатлар 2021 йил 15-август куни кеч соат 18:00 га қадар туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида қабул қилинади.

Танлов шартлари, танловга тақдим этиладиган хужжатлар рўйҳати илова қилинади.

❗️Танловга қатнашиш шартлари.

1.Вилоятдаги энг илғор фермер хўжаликларида уруғлик ғалла етиштириш амалга оширилади. Уруғлик ғалла етиштириш учун танлаб олинаётган фермер хўжалигида ғалладан мунтазам юқори хосил етиштирилган бўлиши керак.
2.Уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари экин ерларининг тупроқ унумдорлиги ва мелиоратив холати яхши, сув билан таъминланиши қулай бўлиши талаб этилади.
3.Фермер хўжалигини раҳбар ва мутахассислари уруғчилик сохасида етарли билим ҳамда тажрибага эга бўлишлари лозим.
4.Фермер хўжаликларини 2021 йилда уруғлик ғалла майдони 15 гектардан кам бўлмаслиги керак.
5.Фермер хўжалиги 2019-2020-2021 йиллар давомида мунтазам равишда ғалла сотиш шартномавий режасини бажарган бўлиши керак.
6.Фермер хўжалигида ғалла майдонларига белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ишлов бериш учун етарли техника воситаларига эга бўлиши шарт.
7.Фермер хўжаликлари уруғлик ғалла етиштириш мажбуриятларига, тендер танловига ҳамда уруғлик ғалла учун устама хақ тўлов тартибига тўлиқ риоя қилинишини кафолатлаши шарт.

📋Тендер танловида қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙҲАТИ

1.Тендер комиссияси номига ариза.
2.Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат.
3.Фермер хўжалиги раҳбарининг паспорт нусҳаси.
4.Фермер хўжалиги раҳбари мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (диплом, мехнат дафтарчасидан нусҳа).
5.Қишлоқ хўжалиги ерларини мухофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлимининг фермер хўжалигини экин экиладиган майдонларининг контурлари бўйича балл бонитети тўғрисида маълумотномаси.
6.Сув хўжалиги бўлимининг фермер хўжалиги экин майдонларини сув билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.
7.Фермер хўжалигининг ғалла майдонида сўнгги уч йил давомида касалликлар, зараркунандалар ҳамда бегона ўтларни тарқалиши бўйича “Агрокимёҳимоя” ХАЖ нинг туман филиалининг маълумотномаси.
8.“Агробанк” бўлимининг фермер хўжалигини ҳисоб рақамидаги мажбуриятлардан озод бўлган пул маблағи тўғрисидаги маълумотномаси.
9.Техника назорат инспекциясининг фермер хўжалигида мавжуд техника ҳамда механизмлари бўйича маълумотномаси (техпаспорт нусҳалари).
10. Фермер хўжалиги томонидан сўнгги уч йил давомида ғалла топшириш шартномавий режаси ва ҳақиқатда топширилган ғалла миқдори тўғрисидаги донмахсулотлари корхонасининг маълумотномаси.

“УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ” ДК ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ

Мурожаат учун телефонлар:
Ш.Султонов (+99893) 480-05-53,
Ж.Маматкаримов (+99890) 584-84-24

Олтиариқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими
Мурожаат учун телефонлар:
М.Охунов (+99890) 231-31-06,
О.Абдуллаев (+99890) 290-45-40
Олтиариқ туман "Махалла"хайрия жамоат фонди томонидан Қурбон хайити байрами муносабати билан Олтиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган бир гуруҳ эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди.

Ҳусусан, Олтиариқ МФЙ Ўзбекистон кўчасида истикомат қилаётган якка ёлғиз Ф.Файзулов ва 1 гурух ногирони М.Фаизова ҳолидан хабар олиниб, озик-овқат маҳсулотлари берилди.

Хайрия ишлари давом этмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
⚡️Президентлик сайловлари 24 октябрга белгиланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.