ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.29K subscribers
23.8K photos
2.99K videos
46 files
6.69K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

Энг яхши ўқилган шеърга овоз беринг❗️

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги мактаблар ўқувчилари 8 март – Хотин-қизлар байрами муносабати билан бизга оналар ҳақидаги шеърлардан ўқиб жўнатишибди.

1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган уч нафар ўқувчига онажонларини хурсанд қиладиган ўзгача қимматбаҳо "махсус совға" топширилади

Овоз бериш 8 март соат 20.00да якунланади.

👉 Овоз бериш бу ерда
#Диққат
⚡️Ўзбекистонда 22 номдаги ош тузи талабга жавоб бермайди деб топилди – рўйхат

Етарлича йодланмаган ош тузлари:

▪️“Идеал” ош тузи;
▪️“Дунё” ош тузи;
▪️“Саховат” ош тузи;
▪️“Кафолат”ош тузи;
▪️“Сафо” ош тузи;
▪️“Озода-уз” ош тузи;
▪️“Барака” ош тузи;
▪️“Ошпаз” ош тузи;
▪️“Орол” ош тузи;
▪️“Ягона ишонч” ош тузи;
▪️“Сафир” ош тузи;
▪️“Зарафшон кумуш тузи”, “Салина”, “Азия” ва “Мелкая” ош тузлари;
▪️“Ош тузи” ва “Файзли” ош тузлари.

📞Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Call маркази” – 1159

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабари асосида тайёрланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат_диққат
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қуватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги старт олганини эълон қилади.
Турнирнинг янгилиги бу йил мини-футбол бўйича қизлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилади.
1 – босқич. Туман саралаш мусобақалари жорий йилнинг апрель-май ойларида;
2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида;
3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.
16 – 30 ёшгача бўлган футболга иштиёқманд ёшлар мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.
Мусобақалар 10 апрелдан бошланади.
Ҳамкоримиз – Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
#Диққат

❗️Президент фармони билан 1-сентябрьдан Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.
#Диққат_танлов

⚡️ Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

❗️Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

Тест синови янги Конституция асосида тузилган 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

❗️Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

➡️ Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади. Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат_танлов

“Ҳуқуқшунос минбари” томонидан “Меҳнат ҳуқуқини биласизми?” танлови ўтказилади.

🔔 Танловимизга 2023 йил 8 декабрь куни куни старт берилади.

➡️ 1-босқич: “Ҳуқуқшунос минбари” 📱facebook, 📺youtube, 📱instagram ва 🕊telegram даги саҳифаларига обуна бўлишлари ва ўз дўстларига улашишлари зарур бўлади.

➡️ 2-босқич: Иштирокчилар Каналда (@huquqshunosminbari) 10 кун давомида эълон қилинган саволларга жавоб берадилар.

🎉Ғолиблар қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

📺1-ўрин - Телевизор;

📱2-ўрин - Телефон;

📚3-ўрин - Китоблар тўплами.

⚠️Танлов ғолиблари декабрь ойининг охирида эълон қилинади.

😵‍💫Танловнинг Низоми билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Эслатма: Танловда барча ёшдаги фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

🎓Билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

🪄Каналларга уланиш манзиллари:

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️Олтиариқ тумани газ таъминоти корхонаси огоҳлантиради.


Ҳозирги кунда магистрал қувурлардаги газ босими меъёрий ҳолатга келтирилаётганлиги, қувурлардаги аҳолига йўналтирилган газ босими истеъмол эҳтиёжини етарли даражада таъминлаш ҳолатига келаётганлигини маълум қиламиз. 

Бугунги кунларда айрим маҳалла ва аҳоли хонадонларида қўлбола газ сўрғичлардан фойдаланиш холатлари кузатилмоқда. Юқорида келтирилганидек,  ушбу мосламалардан фойдаланмаса ҳам газ ҳар бир хонадонга етарли миқдорларда етиб боришини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

❗️Шу муносабат билан туман ИИБ,  ФВБ,  Электр тармоқлари корхонаси ва Тумангаз ташкилоти ҳодимларидан тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан газ сўрғичларни бартараф қилиш бўйича махсус рейдлар бошланмоқда.

  Агар қайси маҳалла ёки хонадонлардан газ сўрғичлари топилган ҳолларда ўша хонадон ёки ўрнатишга масъул бўлган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши ва катта миқдорда жарима солинишини ва хонадон газ тармоғидан узилишини маълум қиламиз. 

Ўзингиз ва яқинларингизни хавф остига қўйманг.  Берилаётган газ таъминотидан оқилона фойдаланинг.

«Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ
Олтиариқ туман бўлими

https://t.me/OLTIARIQ_TV
#Диққат
❗️Ўзбекистонда совуқ ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолади. Шимолий ҳудудларда ҳарорат -16 даражагача пасайиши мумкин. Деярли барча вилоятларда, Тошкент шаҳрида 21 февралгача вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. 21-23 феврал кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
#Диққат

‼️ Фарзандининг таълимига масъулиятсизлик қилган 12 мингдан зиёд ота-она жаримага тортилган

6 миллион ўқувчидан 14 минг нафардан зиёди муттасил равишда дарсга келмаётгани аниқланган. Уларнинг 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилган. 5 минг нафар ўқувчи бўйича ҳам ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

2023 йилда фарзандининг таълимига масъулиятсизлик қилган 12 мингдан зиёд ота-она жаримага тортилган.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#ДИҚҚАТ
#ОГОХ_БЎЛИНГ

‼️ Гўштдан қийма маҳсулотини ишлаб чиқариш ва ундан таом тайёрлашда юқоридаги тавсияларга қатъий амал қилинг!

♻️ Унутманг! Сиз ва оилангиз саломатлиги ўз қўлингизда!
Олтиариқ тумани санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР
⚡️❗️Фарғонада 13-14 июнь кунлари ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ҳурматли тадбиркорлар! Фарғонада ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида ўз маҳсулотларингиз билан иштирок этинг!

Мурожаат учун телефонлар:
(73) 244-07-59; (99) 235-05-00

Farinvestitsiya.uz | Telegram |Facebook | Twitter |Instagram | YouTube | LinkedIn
#Диққат
🌐 Ўзбекистон фуқаролари энди «YouTube»да русча контентни кўра олмайди

Россияда "YouTube" сентябргача блокланади. Июл-август ойларида Роскомнадзор сайт ишини аста-секин секинлаштиради ва блокировкани сентябрь ойида бошлайди.

Оммавий ахборот воситаларида "Тўсиб қўйиш ҳақидаги музокаралар тугади - Россияда" "Youtube" ни ўлдириш бўйича сиёсий қарор аллақачон қабул қилинган" деб ёзади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ҳам бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қоидаларнинг 9-банди еттинчи хатбошисига кўра, мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
#Диққат
❗️Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди

Қонунчиликка кўра, йилига 2 мартадан 4 мартагача кўчма радарга тушган ҳайдовчилар гувоҳномасидан айрилиши кўзда тутилган эди. Эндиликда ҳукумат қарори билан кўчма радарлардаги қоидабузарликларда ҳам стационар радарлардаги каби такрорийлик ҳисобга олинмаслиги белгиланди. Айни пайтда, ҳайдовчилар кўчма радар қайд этган тезлик ва унинг сертификати билан танишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
#Тезкор #Диққат

‼️⚠️Огоҳ бўлинг! Ўзбекистонда фирибгарлар янги ҳийла йўлига ўтишди

Кибержиноятчилар Телеграм ахборот бюллетенларини прокуратура (МИБ) расмий хабарлари сифатида ниқоблаб, уларнинг тўлиқ исмларини кўрсатган ҳолда фойдаланишни бошладилар.

Даркнетга Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлар базалари сизиб чиққанини тахмин қилмоқда.

❗️Ҳушёр бўлинг ва шубҳали файлларни очманг!

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг
#Диққат
📞 “Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз беришга жалб қилиш ҳолатлари тўғрисида хабар бериш учун ишонч телефони ишга тушди

Бюджет ташкилоти ходимлари ва бошқа фуқаролар овоз беришда учраётган мажбурлаш ҳолатлари бўйича “1282” қисқа рақами орқали хабар бериши мумкин.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
#Диққат

📲Эътиборингизга 30-август соат 10:00 ҳолатига кўра, “Ташаббусли буджет” жараёни 2024-йил 2-мавсуми доирасида ҳудудлар миқёсида овоз бериш натижалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмоқда.


‼️ Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 31-август соат 23:59 га қадар давом этади.
#Диққат
Ўзбекистон ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Нам ҳаво оқимлари 14 октябр кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябр кундуз куни водийда ҳам яхшигина тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

14 октябрдан 15 октябрга ўтар кечаси "Қамчиқ" довонида ҳам беқарор об-хаво бўлиши, жала ёғингарчилик, кам эҳтимол билан қор бўрон бўлишини айтиш мумкин.

Ўзгидромет олдинроқ 14 октябр куни Тошкент ва Фарғона водийси вилоятлари тоғ ва тоғ олди туманларида сел келиш хавфини эълон қилган эди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi