Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.39K subscribers
31.6K photos
9.1K videos
138 files
7.62K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin

бфе сиз вх






ф



хяф,ч

Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

Бир ойда бир марта...

Ҳар ойнинг йигирманчи санасидан, фарзандларим кун санаб маошимни кутишади: "Ойижон, ойлик тушса, "Оқтепа Лаваш"га борайлик", "Ойижон, "Сариқ бола"га борайлик", "Feed Up"га борайлик". Айниқса, кичкинам: "Ойижон, "Сафия"га борайлик", "Вкусландия"га борайлик".

Бу ёқда ойим койиди:
– Эй-й, лавашингдан ўргилдим... Озгина хамир қорсанг, бир қасқон хоним бўлади. Хонимга гўштниям кераги йўқ. Ҳар ҳолда ичингга мазали нарса киради. "Сафия"га бориб фалон пул ташлаб келмасдан, ана уйда асал қотиб ётибди. "Медовый" пишириб бер. Бешта тухумдан бир патнос чиқади. Ярим кило творог олиб келиб, "Творожный" қилиб бер. Уч-тўрт кун ейди. Ликка-ликка кўчага чопмасдан...

– Майли, ойи. Ойда бир марта-ю... 2000 йилнинг боласи-да булар, "фастфуд" яхши кўрадиган. Ундан кўра юринг сиз ҳам. "Меню"ингизга ора-чора ўзгариш киритиб туринг.

– Қўй-е, лавашингни гапирма, менга. Ҳозир тўртта мош қайнатиб қўйсам, бир мазали мошхўрда бўлади.

Болаларингни кўча овқатига ўргатма, барака топгур!
– Ойи, ҳар кунимас-ку, ойда бир марта. Бола-да, энди. Буларга ўша "фастфуд" қизиқ.
– Болам, шу ойликка бир ой ишлайсан. Сенга жоним ачиганидан гапираман. Ичингга нима кирганини билмайсан, шунга икки юз минг ташлаб келасан. Шу пулга гўшт олгин. Болаларингга бир ҳафта тансиқ овқат пишириб берасан. Фарқи борми?..

Бу ёқда фарзандларим кийиниб, эшикнинг тагида тайёр турибди.

– Ойи, тўғри айтасиз. Билиб турибман ҳаммасини... Невараларингизни кўнгли учун бораман... Кўнгилни кенг қилайлик. Яхшиликка-ю... Дори-дармонга пул сарфлашдан Ўзи асрасин!

Онам мени деди, мен эса болаларимни...

Озода ШОБИЛОЛОВА

@Olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

Бугун эрта уйғондим. Кўп қаватли уйлар оралаб сут-қатиқ сотиб юрган болакайни овози доимгидай жарангламас, бироз бўғиқ ва хорғин эди. Ҳар тонг сут-қатиқ деб бақираверганидан овози деярли чиқмай қолибди. «Қатиқ олиб чиқасанми», дедим ойнадан. «Ҳўп» дедию, тўртинчи қаватга елдай учиб чиқди. Тўрт минг сўмлик қатиқ учун беш минг сўмлик пул берсам дарров қайтим излади. Қайтимини ўзингга қолдир, дедим... Менимча бу болакай исмини ҳам тўғри ёза олмайдию, аммо ҳисоб китобни, пул санашни яхши билади. Тахминан ўн ёшлардаги болакайнинг кўзларида даҳшатли чарчоқ бор эди. Ҳозир қўлидагиларни ташласаю, мириқиб ухлаб олса... Қайта вақтли уйғонмаса. Сут-қатиқ деб бошқа бақирмаса... Шу ёшда ҳаётдан безиш, жин урсин! Ҳаёт ҳатто шу болакайга ҳам жуда оғирлик қилаётганди гўё... Оёқларни оғир судраб тушиб кетди. Ортидан маҳзун бир ҳолда қараб қолар эканман Жек Лондонни ҳикоясидаги бир жумла ёдимга тушади: «Мен ўзимни-ўзим катта қилганман!»...

Оқил Тўрақул

@Olmaliqnews
#мутолаа_вақти

⚡️⚡️Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…

— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.

Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди. 

✍️"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

@olmaliqnews
#Митти_ҳикоялар
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

Ҳошиядан ташқарида

Йигит ўғрилик билан қамалди. Буни эшитган биринчи ўқитувчиси маҳбусни кўргани келди.
— Нега ундай қилдинг?.
— Билмадим... кўзини ерга тикди йигит. Мактаб даври эсингиздами? Дафтар ҳошиясидан ёзувим четга чиқиб кетса, бўлиб туради, дердингиз. Ўшанда қўлимга бир урмаган экансиз. Шунда қонун доирасидан чиқмаган ва бу ерда ўтирмаган бўлармидим?.

Меҳрибонлик уйида

— Ойим бугун келадими? доимий саволини берди бола тарбиячи опасига.
— Бугун ойингнинг тоби бўлмай қолибди. Тузалса, албатта келади, асалим.
— Менинг дадамчи? Қачон келаркан? суҳбатга қўшилди бир қизча.
— Даданг ишхонасидан рухсат ололмаяпти. Ишларини якунласа, келади, асал қизим.
Тарбиячи эртага болаларнинг саволига нима деб жавоб беришни ўйларди...

Кечикиш

— Ҳеч гул бермайсиз, маъюс кулди аёли.
— Тўйимизда берганман-ку! ҳазилга олди эркак.
— Шунгаям ўн йил бўлибди-я...
— Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз олдинда...
Аммо ҳар куни гулбозордан ўтаркан, эркак ўйларди: Бирор кун албатта гул оламан!
Ваъдасини бажариб ниҳоят гулдаста олди. Уни аёлининг қабрига қўйди.

Ватан ва севги

Улар интернетда танишишди. Уч йиллик ёзишмалардан сўнг бир-бирисиз туролмасликларини тушунишди. Аммо, бир «лекин»и бор эди. Йигит бошқа миллат, қиз ўзга эллик эди.
— Мен ватанимни, уйимни ташлаб кетолмайман, деди қиз. Бирга бўлишимизни истасангиз, ўзингиз келинг! Шу ерда, менинг диёримда бир умр бахтли-саодатли яшаймиз...
Йигит кўп ўйланмади: дарров рози бўлди. Кўп ўтмай қизнинг қаршисида пайдо бўлди.
— Сизга турмушга чиқолмайман, — деди қиз пойига чўккан йигитга қараб. Ватанидан, оиласидан бир зумда кечган инсон мендан қанча вақтда кечиб кетаркин? Ортингизга қайтинг, сизни оқ ювиб, оқ тараган тупроғингиздан айрилманг.

Ижодкор

— Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! — деди у хотинига, фарзандларига. Ижод қилаётганимда ҳалал берманглар!
У туну-кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига ёзди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади!
У танилди. Унинг шоҳ асарлари минглаб нусхаларда чоп этилди. У шон-шуҳратга бурканди.
— Энди етар, деди бир кун қўлидаги қаламни қўйиб. Кексайибман...
Шундай дея атрофига қаради: ҳеч ким йўқ эди. У бир уюм китоблари ичра ёлғиз қолганди.

Омилик

У китобни турфа кўйга солди.
Тандирни ёқиш учун тутантириқ қилди. Писта сотаётганда варақларини йиртди. Асабига тегаётган пашшаларга қарата қурол қилди. Ўғилларига самолёт ясаб берди. Эшик очиқ турсин учун тиркагич қилди. Дераза ойналарини артди. Ҳатто хожатхонада ҳам фойдаланди...
Аммо бирор марта ўқиб кўрмади.
Йиллар ўтиб, нурсиз қалбига недир етишмай қолди... Китобни қўлига олди. Ўқий деганда эса кўзлари аллақачон нурдан қолган, қўллари эса тинимсиз қалтирарди...

Оғриқли учрашув

Мен уни ўн етти ёшимда учратдим. Автобусда. Онам дам унга, дам менга қарарди. Ниҳоят, кўзларини дераза ортидаги манзарага тикдида:
— Шу эди... менга доялик қилган аёл, деб шивирлади.
Вужудим кўзга айланди. Шарпадек аёл сари одимладим.
— Қўлингиздан ўзим тушиб кетганмидим?.
Овозим шунчалик паст чиқдики, у мени эшитмади. Автобус тўхтади ва у бекатда тушиб қолди. Оқсоқланмасликка тиришиб жойимга қайтдим...

Ортиқча

— Келинингизга болани олдир, деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман... ҳасрат қилди ўғил онасига.
— Шундай дегин... Отанг ҳам бир вақтлар сени бешинчи фарзандимни олдир демаган эканда? Шунда бойиб кетармидик? Сенсиз...
Ўғилни ток ургандек бўлди.

Обрў

— Обрўимга путур етказадиган бирор иш қилмаларинг!  ота ўғилларига дўқ урганча, кеча мастликда ариққа йиқилиб лой теккан шимини қоқа-қоқа нари кетди.

@Olmaliqnews
#мутолаа_вақти

⚡️ҲАҚИҚАТ

Ўлганимизда пулларимиз қолиб кетади, аммо тириклигимизда сарфлашга пулимиз йўқ!

Хитойлик бир миллиардер ўлди, банкдаги 1.9 миллиард доллар пули хотинига қолди. Хотин ўлган эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди.

Ҳайдовчи айтади:
- Мен умр бўйи ҳўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлар эканман, аслида ҳўжайин умри давомида мен учун хизмат қилган экан!

Аччиқ ҳақиқат шу!
Эртага ишлатаман деб олиб қўйган нарсаларимиз бошқаларга қолиб кетиши мумкин! Энг сўнгги модель телефоннинг етмиш фоиз функциясини ишлатмайсиз! Люкс машинангиздаги етмиш фоиз қурулмалар сиз учун кераксиз! Яшаш учун қурган ҳашаматли уйингизнинг етмиш фоизидан фойдаланмайсиз! Кийим жавонингиздаги кийимларингиздан етмиш фоизи кийилмайди! Умрингиз мобайнида топган маблағингизнинг етмиш фоизи бошқаларга насиба бўлади! Шундай экан бой бўла олмасангизда бахтли бўлишга урининг! Чунки, бахт кўп нарсани қўлга киритишда эмас, балки қўлга киритган нарсангиз билан хурсанд бўла олишда!

Яқинларингизга вақт ажратинг, бўлмаса вақт сизни яқинларингиздан ажратади!

©️ Уильям Голдинг, Инглиз адиби, шоир

@olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

«ИШЛАМАЙДИГАН» АЁЛ

Яқинда қизимдан СМС олдим.
- «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз?
Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз…
Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».

— « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман.

Деёлмайман.
Ишонмайди, лоф деб ўйлайди.
Хаёл узоқларга олиб қочади…

«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди.
Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади.
Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади.
Чунки, онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди.
Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди.
Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.

Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди.
Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди...

Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди.
Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди.
Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди...

Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди. Биласан, уйимизда н меҳмон аримасди.
Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди.

Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди.
Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай…
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди.
Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди.

Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди. Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди.
Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди. «Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди. Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди. Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.

«Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди. Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди. Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар. Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.

«Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан. Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди! Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим! Қатор-қатор фарзандлар берди! Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди. Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади...

Топганимга барака берди. Бировнинг қўлига қараб қолмадим. Онанг билан шаҳарма-шаҳар, Ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди.
Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик. Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор!

@Olmaliqnews
#мутолаа_учун

❗️Ўқувчилар қандай жазоланади - "дунё тажрибаси"

🇺🇸 АҚШ: Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония: Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия: Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея: Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия: Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция: Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

@olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ...

Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
-  Ойижон, мен катта бўлсам  ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
-  Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин  шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
- Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз,  унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
-  Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни  хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
-  Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
-  Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди...

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси
.

@Olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор - йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига ранги оқариб кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб, орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом-хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”.

Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳоингизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…”

Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси ҳашаматли уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда, камин устида эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси бор эди...

Хулоса: Ҳеч қачон бировнинг орзуси устидан кулманг, сабаби Оллоҳдан бошқа ҳеч ким эртага нима бўлишини билмайди.

О.Хасанов,
"Лидерлар китоби"дан


@Olmaliqnews
#мутолаа

Ҳар бир инсонда нур заҳираси бўлади. Яхшиликка отланган заҳоти бу нур уйғонади ва унинг юзида балқийди. Қарабсизки, атрофга даволовчи зарралар тарата бошлайди.

✍️ Турсуной Содиқова


@olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

Ота, олийгоҳни аъло баҳоларга тугатган ўғлига ўзи фойдаланиб юрган жигулини бериб шундай деди: Сен олийгоҳни аъло баҳоларда тамомладинг, раҳмат.

Шу ютуғинг учун менга кўп йиллар хизмат қилган автомашинани сенга ҳадя қиламан. Машина янги эмас, лекин сени ҳаётда ўз ўрнингни топишинг учун яна хизмат қилишига ишонаман.

Ўғил иккиланиб ўтирмай жигулини 4 ёнидан расмга олдида автомашиналар сотиладиган интернет сайтига эълон берди. Кунлар ортидан ойлар ўтса ҳамки, ҳеч бир одам сотувдаги жигулини сўраб қўнғироқ қилмади.

Ўғил, жигулини бироз соз ҳолатга олиб келиб, мошина бозорига олиб чиқиб сотмоқчи бўлди. Тўрт якшанбада ҳам автомашинага у истаётган нархни беришмади. Отасининг совғасидан кўнгли тўлмай хафа бўлишни бошлади.

Жигулига ўтириб металлолом қабул қилиш пунктига бориб, темир ҳисобига топшириб юбормоқчи эди. Аммо негадир пунктга яқинлашгач отасининг “севимли машинамни сенга бераяпман, у сенга ҳаётда ўз йўлингни топишингда ёрдам беради” деган гапи тўғри эмаслигини исботлаш учун отасига қўнғироқ қилди.

Отажон менга берган "дуранделет"ингиз ҳаётда ўз ўрнимни топишимда асқотмади, шунинг учун мен уни темир-терсак йиғадиган пунктга олиб келдим. Уни топшириб юбориб, пулини ўзингизга олиб бориб бермоқчиман, деди.

Ота ўғлига машина билан олдимга кел уни темир-терсак сифатида эмас олтиндек қадрлайдиган жойга олиб бориб сотиб келамиз деди. Ўғил мийиғида кулди, аммо отасининг раьйини қайтара олмай, унинг олдига борди. Ота машинани айни ҳолатини кўриб, ўғлидан бироз ранжидида, енг шимариб уни оригинал кўринишга келтириш учун ҳаракатни бошлади. Машинага ўтириб, ўғли билан бирга “жигули ихлосмандлари” жам бўладиган автоклубга борди.  Машина автоклубда талаш бўлди. Биров 10 минг, биров 15 ва яна биров 20 минг доллар пул таклиф қилди. Машина энг кўп пул таклиф қилган жигули ихлосмандига пулланди.

Ўғил бу жараёндан ҳангу-манг эди. Отасига яқинлашиб, мен олийгоҳни тугатибману, лекин ҳар қандай қадр-қимматнинг ўз давраси борлигини англамабман.

Ота деди: Баракалла ўғлим, сен эълон берган интернет сайти, машина бозор, металлолом пунктида бизнинг машинани қадрлашмас эди, автоклубда эса кўзларига суртиб харид қилишди. Мана шу арзимас матоҳки, ўз жойида қадр-қиммат топар экан, сен инсон сифатида ҳам ўз қадр-қимматингни билиб яша, қадрингга етилмайдиган жамоалардан қоч, қимматингни шу кунга қадар мен сенга берган тарбиямдан, мактаб ва институтдан олган таълимингдан келиб чиқиб баҳолагин ва ўзингга муносиб иш жойи ва ҳаёт йўлини танлагин.

Шуҳрат Неъматов.

@Olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

УВОЛ...

Аёли кетма кет қиз туғаверди. Биринчиси қиз туғилганида эри унча парво қилмаган эди. Аммо кейингилари ҳам қиз бўлавергач унинг авзойи ўзгара бошлади. Ҳеч кимга ҳеч нима демасада “Наҳотки мен дунёдан ўғилсиз ўтаман ?” деган савол унинг ич-ичини кемирарди. Кексайиб қолган онаси ҳам ярасига туз сепаверади: “Дунёдан шундай ўтиб кетаверасанми? Пешананг шўр бўлмаса хотинингнинг пушти қизга тўла бўлармиди?!”
Бу дийдиёга опа-сингиллари ҳам қўшилди: “Битта-ю битта акамиз ўғилсиз ўтиб кетадими энди дунёдан? Одамларнинг тўйини еб юрибсиз. Сиз ҳам тўй беришингиз керак. Сизга келганда авлодимиз тугайдими?”

Ошналари билан бўкиб ичиб аламини ичкиликдан олмоқчи бўлди. Уларнинг гаплари ҳам ярасини баттар ловуллатади: “Ошна, эркак киши ўғил туғдиради. Юрибсанда сен ҳам бир хотину бир уй қизларингнинг юзига қараб...”
Тутаб ётган ўтинга пуф берилса гуриллаб ёнаркан. Унда ҳам шундай бўлди. Онасининг, опа-сингилларининг, ошналарининг гапига кириб иккинчи марта уйланди. Келин бўлмиш ҳам ёш эмас, нари борса хотинидан тўрт-беш ёш кичик. У билан поездда танишиб қолди-ю, иккиси бир умрга бир-бирига содиқ бўлишга сўз беришди. Икки-уч ой уни хуштор қилиб юрди-ю, кейин шартта уйланиб олди.

Уйидан кетаётганида хотини аламини ичига ютди, аммо бир сўз деди:
- Болаларимнинг уволи тутишидан қўрқмайсизми?!
Хуштордан хотинга айланган аёл унга тўққиз ойдан кейин ўғил туғиб беришга ваъда бериб турган пайтда бу гаплар унинг қулоғига кирармиди. Чиндан ҳам кўчада топишгани унинг қулоғига ҳар кун шивирларди: “Сизга қўчқордек эгизак ўғил туғиб бераман, мана кўрасиз! Ҳасан-Ҳусан!”
Ойлар ўтаверди. Негадир янги хотини ҳадеганда бошқоронғи бўлавермади. Онаси, опа-сингилларининг “Янгилик борми?” деган саволидан ерга кириб кетгудай бўлаверади. Янги хотинидан бир-икки марта ўзи ҳам сўради. Ниҳоят, янги хотини суянчи олди: “Яқинда дадажон бўласиз! Дўхтирлар эгизак дейишди. Ҳисоблатиб кўрдим — ўғил экан!”

Қувончидан дўпписини осмонга отгудай бўлди. Ниҳоят, у ҳам ўғил кўради. Элга ош беради, устидан кулганларга кўрсатиб қўяди ҳали. Унинг авлоди тугамайди!
Хушхабарнинг суюнчисига янги хотинига тилла узук-сирға олиб берди, бошдан – оёқ кийинтирди. Биринчи хотини кетма кет туққанида ақалли рўмол ҳам олиб бермаганди. Кун сайин янги хотинининг эркаликлари, инжиқликлари ортиб борарди: “Кўнглим мазали таомлар тусаяпти... Анави қўшни келиннинг устидаги кўйлакдан менга ҳам олиб беринг...Тиллачи аёл бир чиройли занжир опкелибди...” У эса хотинининг кўнглига қарайди. Етмишдан ошган кекса онанинг ҳам оғзи қулоғида:
- Хотинингни кўнгли нимани тусаса олиб бер, ўғлим. Бошқоронғи аёлнинг кўнгли нозик бўлади. Тағин ўғилларинг кўзи кўк туғилмасин. Қариганда суюнтирганинг рост бўлсин, илойим!

Опа-сингиллари ҳам хурсанд: “Акам ўғлига тўй берса бир маза қилиб ўйнайлик! ”
Бир гал хотини гинекологга бораётганида у ҳам қўшилиб олди. Хотинининг қовоқ-тумшуғи осилиб кетди: “Сизга нима бор аёлларни орасида?” Аммо у парво қилмади. Врач хонасига бир соатча кириб кетган хотини ниҳоят чиқди. Қўлида аллақандай қоғоз.
- Қон таҳлили топширишим керак экан...- деди хўмрайиб. Хотини таҳлилхонага кетиши билан эркак врач хонасига кирди.
- Дўхтир, ҳозиргина чиқиб кетган аёл менинг хотиниим бўлади. Айтингчи, ҳомиланинг аҳволи яхшими? Соғлом туғилишадими, ишқилиб?
Врач аёл унга ғалати қаради, сўнг гап нимада эканлигини англади шекилли, сўз бошлади:
- Аёлингиз фарзанд кўра олмайди. Аввалги турмушидан ҳомиладор бўлганида бачадони олиб ташланган. Бир соатдан буён менга сунъий ҳомила қўйиб беринг, қанча пул керак бўлса бераман деб бошимни қотирди. Бунинг сир иложи йўқ, ука, тушунинг! Энди тақдирларингизда борини кўрасизлар.
Эркакнинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди, кўз олди қоронғилашиб, қалқиб кетди.
- Нима, билмасмидингиз?- гинеколог аёлнинг сўзи узоқлардан эшитилаётгандай бўлди.
Унинг кўзлари ҳеч нарсани кўрмас, аммо қулоғида биринчи хотинининг сўзлари жарангларди: “Болаларимнинг уволидан қўрқмайсизми?”.

@Olmaliqnews
#ибрат
#мутолаа

ОТАЛАР ШУНДАЙ БЎЛАДИ...

Емай едиришади, киймай кийдиришади.

Тўрт йил тинимсиз ишлаб, чарчаб ҳориган бу киши оғир меҳнати эвазига топган пулларини борини ўғлининг университетда ўқишининг тўловига сарфлаган. Ўғли диплом олиш чоғида айтдики, "Дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам ортиқ фахрланадиганим, отамнинг борлигидир".

@olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

"Болаларимга ўргатиш учун ўзим ўргандим" - 3 фарзанди ҳам президент мактабида ўқиётган она ҳикояси

👉 Батафсил

@Olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️Тикони йўқ ягона атиргул бу – ОНА...

✍️Жалолиддин Румий


@olmaliqnews
#мутолаа

🥊 Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:


— Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?

Муҳаммад Али жавоб қилди:

— Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

Журналист яна сўради:

— Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?

Али шундай деди:

— "Дунёдаги энг ваҳший одам" дея ном олган Гитлер сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлер ва унга ўхшаган хатокор ёмонлардан нафратланиши керакми ёки сизнинг динингизданми? Синглим, тўғри, ҳар бир мусулмон мукаммал эмас, аммо Ислом мукаммалдир!🌙

@olmaliqnews
#мутолаа
#тарбия

ОТАЛАР ҲАҚИДА


👉 Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

👉 Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

👉 Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

👉 Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

👉 Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

👉 Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

👉 Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг қошида эмас!

👉 Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.

Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

Ҳайит кунлари бағрингга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, бўйларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!


@olmaliqnews
#мутолаа

Севманг демайман, севинг. Гўё у сизни ҳеч қачон тарк этмайдигандек эмас, бир кун кетишига тайёр бўлиб, севинг.


✍🏻Мирач Чағри Оқтош


@olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

БУЗИЛГАН ИН...

(ҳаётий ҳикоя)

Мен ҳали жуда кичкина, мактаб ёшига етмаган қизалоқ эдим. Ҳовлимиз катта, ҳар ҳил навдаги мевали дарахтлар бўларди...

Баҳорнинг илк ойларида олхўримизга бир жуфт олақарға келиб ин қурди. Онам «булар ўғри бўлади. Ҳовлида бирор нарса қолдирсанг, ўғирлаб кетади" дердилар. Уларнинг биз билан яшаши онамга ёқмасди. Кунлардан бир куни менга:
- Чиқ қизим, дарахтга чиқ. Бу ярамасларнинг инини бузиб ташла, - дедилар...
Мен ёш боламан. Дарахтга чиқиш чўт эмасди. Дарров инни бузишга киришдим. Ин мустаҳкам қурилган бўлиб, лойлар билан шувалганди...
Мен инни буза бошлаганимда устимда икки олақарға пайдо бўлиб тинмай чириллаб, дод-фарёд сола бошлади. Мен эса, завқ билан инни бузавердим. Хуллас, ишимни охиригача тугатиб тушдим...

Орадан йиллар ўтди. Олақарғалар ҳам, уларнинг фарёди ҳам унут бўлди...

Оиламизда ҳаммамиз аҳил, иноқ бўлиб яшардик. Отамнинг ишлари сабаб бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Ҳеч кимдан кам бўлмасдан, чиройли вояга етардик. Аммо... Биз яшайдиган уйда онам кўп касал бўла бошладилар...
Натижада, яқин қариндошимиз бизга фоизсиз қарз бериб турмоқчи ва биз янги, рутубатсиз уй сотиб олмоқчи бўлдик.

Бир файзли уй топилди. Аммо бу уй қарз бериб турадиган қариндошимизнинг номига расмийлаштириладиган, қарз узилгандан кейин бизга ўтказиб бериладиган бўлди...
Қуръони Каримдаги энг узун оят қарз ҳақида бўлишига қарамай, биз буни гувоҳлар билан қайд қилиб қўймадик...
Жон қондошимиз бўлгани учун уларга ишондик. Секин-секин қарзимизни узавердик. Лекин... атиги 300 АҚШ долларида қарзимиз қолганида уйларнинг нарҳи тўсатдан кескин кўтарилиб кетди...
Биз олган уйнинг нарҳи ҳам нақд беш баробарга ошди. Ва қарз берганлар уйни бизга беришдан бош тортишди. Тўловда ўзимиздан берилган пулимизни қайтаришди... У пулнинг қиймати деярли қолмаганди... Хуллас отам, онамнинг қариндошлари сабаб уйсиз қолганларидан айнан биз қизлар узатиладиган пайтимиз келганда бошқа аёлга уйланиб, алоҳида ўша аёл билан яшай бошладилар.
Биз эса, тамоман кўчада қолдик...

Онам ҳозир мен билан, яъни, турмуш ўртоғимнинг уйларида яшайдилар. Укам ҳам. Онам балки эсламаслар, аммо мен ўша олақарғаларнинг фарёдини ҳеч ҳам унутмайман...

Онам кўп ибодат қиладилар, тунларни бедор ўтказадилар. Онамнинг ҳам қушларнинг инларидай уйлари вайрон, оилалари пароканда бўлди...
Куёв билан яшашни ҳеч ҳам хаёлларига ҳам келтирмаганлар...
Ўша жониворлардек кўз ёш тўкадилар... Фарёд қиладилар... Мен эса... уларнинг чинқириғини эшитаман...

Салим АЙЮБИЙ

@Olmaliqnews
#мутолаа

⚡️⚡️⚡️

...Ҳасрат буюмфуруш аёл қиёфасига кириб, эшикма-эшик юриб, буюм сотарди. Ҳар гал хонадонга кириб, уй бекаларига буюмларини кўз-кўз қиларкан, ҳасрат дастурхонини ҳам ёзиб юборарди:

- Шу ишни қилиб кун кўриб юрибман, эгачи. Замонни қаранг. Зўрники ё зари борники бўлиб қолди. Бир этак болаларим бор. Эрим касалманд. Чурвақаларим бир бурда нонга тўймаса... Ола қолинг, пули зора битта нонга етса. Танини беришим керак... тирикчилик-да энди, айланай...

Уй бекалари обидийда қилаётган сотувчига раҳм қилиб, у сотаётган пиёла, чойнак, лаган, коса ва шу кабиларни ўз нархидан неча баробар қиммат сотиб олишаётганини сезмай ҳам қолишарди. Яна камига сотувчини юпатиб, у-бу сўзларни айтиб, дилгирлик ҳам қилишарди. Айримлар эса унинг буюмларини сотиб олиб тағин нон, гуруч, бир бўлак гўшт, ярим шиша ёғ ҳам беришарди.
Буюмфуруш қиёфасидаги Ҳасрат эса ичида улардан кулиб, ғолибона қадамлар билан уй остонасидан узоқлашарди.

Бир куни у жуда ҳам хароба кулба эшиги олдида тўхтаб қолди. Бу кунга қадар у бу каби деворлари нураган, сувоқлари кўчган, дарчасининг ранги ўчган уйга дуч келмаган эди.Ҳайрон бўлди-ю, аммо ички қизиқиш устун келиб, эшикни тақиллатди. Ҳаял ўтмай, дарчани ёши ўтинқираган бир аёл очди.

- Келинг, - деди у кутилмаган «меҳмонга».
Ҳасрат остонадан ўтди ва мезбонга хуржунидан идишларни бир-бир чиқариб, кўрсатаркан, ҳунарини ишга солди:

- Шулардан бирортасини олақолинг, эгачи, зора пулига нон олиб болаларга едирсам. Бечоралар уйда оч ўтиришибди.

- Жоним билан олардиму, аммо ортиқча чақам йўқ-да. Топганимизни фақат шу кунгагина етказамиз. Ўғилларим, барака топишсин: бири ҳаммол, иккинчиси мардикор. Мен уйда ўтириб уларнинг дуойи жонини қилиб ўтираман. Майли, шунисига ҳам шукр.

Ҳасратнинг сеҳри мана шу ерда сўнди.
У туйқус буғга айланиб, тарала-тарала ҳавога сингиб кетди. Шукр она уни енгганди.
Шундан сўнгҲасрат ортиқ ҳеч кимни безовта қилмай қўйди. Шундайку-я, унинг идишларини сотиб олган одамларнинг авлоди эса ҳамон ҳасрат қилиб юрганмиш.

Шукр она авлодларининг оғзидан эса «шукр» деган сўз тушмас экан, биродарлар.

@Olmaliqnews