Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.29K subscribers
30.1K photos
8.54K videos
130 files
7.35K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin












Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#ибрат

Муваффақиятга эришишни мақсад қилиб олганлар учун Робин Шарманинг "Ўлсанг, ким йиғлайди?" китобидан олтиндан қимматли иқтибослар:

🎯 Ўтмишни эсга олиб ўтказаётган ҳар бир дақиқанг - келажак вақтингдан ўғирлангандир;
🎯 Эслаб қол: Ким бўлишни орзу қилсанг ҳам, ҳеч қачон кеч бўлмайди;
🎯 Атрофингдагилар гапи билан яшама, улар Сен эмас;
🎯 Агар сен ҳаётингда нимадир қилмасанг, ҳаёт сен билан нимадир қилиши мумкин;
🎯 Нишонга теккан ҳар бир ўқ - юзлаб хато отишлар натижасидир;
🎯 Албатта, ингичка шохларга чиқиш хавфли, лекин ҳамма олмалар шундай шохларда бўлади;
🎯 Бир қоқилган тошингиздан кейинги сафар зинапоя сифатида фойдаланинг.
🎯 Сўз қушга ўхшайди, учиб кетдими, қайтиб тутолмайсиз.

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳаёт математика теоремаси эмас, ҳеч кимга ниманидир исботлашга мажбур эмассиз...

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

😭Яратганга шукроналик келтириб болангизни қучинг!  
‼️Кўринг ва
ибрат олинг.
🔥Kўзингиз намланса демак қалбингиз тошга айланмабди.


"Болалар орқали қалб даволанади".

© Ф. Достоевский.

@Olmaliqnews
#ибрат

⚡️⚡️⚡️

У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

@Olmaliqnews
#ибрат
#мутолаа

ОТАЛАР ШУНДАЙ БЎЛАДИ...

Емай едиришади, киймай кийдиришади.

Тўрт йил тинимсиз ишлаб, чарчаб ҳориган бу киши оғир меҳнати эвазига топган пулларини борини ўғлининг университетда ўқишининг тўловига сарфлаган. Ўғли диплом олиш чоғида айтдики, "Дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам ортиқ фахрланадиганим, отамнинг борлигидир".

@olmaliqnews
#ибрат

⚡️⚡️⚡️

Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари


• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

@Olmaliqnews
#ибрат

9 дан 0 гача деб номланган бахт формуласи

• ҳар куни 9 стакан сув;
8 соат уйқу;
• дунёнинг 7 мўжизасини кўриш;
6 нолли даромад;
5 маҳал ибодат;
4 ғилдиракли транспорт;
• ҳафтада 3 кун спорт;
2 та фарзанд;
1 та хотин;
0 сиқилиш...

@olmaliqnews