Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#Тезкор #Хушхабар

Қашқадарё, Ҳисорак сув омборидаги авария бартараф қилинди. Ҳеч кимни сув босмайди!

Вазият ФВВ назоратида. Сув омборида ҳолат барқарорлашган. Ходиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ, вазият тўлиқ назоратга олинган", — дейилади ФВВ хабарида.

Группаларга тарқатиб қўйинглар, вахимага хожат йўқ.👇

https://telegram.me/olmaliqnews
#Тезкор #Хушхабар
⚡️“Свет” ва газдан узиб қўйилганларни қайта улашда тегишли тўловларни тўлаш бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил 👉🏽 @olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади


Бу ҳақда давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотда маълум қилди.

Таъкидланишича, техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Шунингдек, касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

@olmaliqnews
#диққат
#хушхабар

⚡️⚡️Хотин-қизлар учун қўшимча имтиёзлар берилмоқда

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

@olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️1 сентябрдан талабалар, магистрлар ва докторантлар учун стипендиялар оширилади

Бакалавриат талабалари учун стипендиялар 20 фоизга оширилади

@olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди.

Мамлакатда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин.

@olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️Эндиликда боғча директорларига ҳам менежерлик сертификати учун 30 фоизлик устама жорий қилинади

Мактаб директори ва ўринбосарларига жорий қилинган тартиб боғча директорларига ҳам татбиқ қилинадиган бўлди. Бу бўйича 2024 йил сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

@olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️Энди фирибгарлар бировнинг номига кредит ололмайди

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси “FREEZE” хизматини тест режимида ишга туширди.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар янги кредит буюртмалари учун кредит тарихи маълумотларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйиши мумкин.

Яъни фирибгарлар сизнинг номингизга сизнинг хабарингизсиз кредит олишига йўл қўйилмайди.


Ушбу хизмат тури 2025 йил 1 январгача бепул кўрсатилади.

@olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар сони кўпайтирилди


Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00, 9:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди.

Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.

Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

@olmaliqnews
#хушхабар

⚡️⚡️ Контракт тўлаётган ака-ука ва опа-сингиллар солиқдан озод бўлади

ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини яъни уларнинг даромадларига солиқ солмаслик назарда тутилмоқда.

Бугунгача бундай имтиёз фақатгина талабаларнинг ота-оналарига нисбатан қўлланилар эди.

@olmaliqnews