Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#ибрат_соҳиллари

⚡️⚡️⚡️

ОТАНГ БИЛАН МАҚТАНМА!

Эй инсон ўғли, ота-боболарингдан қолган шон-шуҳрат билан мақтанма. Чунки у шон-шуҳрат ўтмишда қолган.

Аждодларингдан мерос қолган бу шон-шуҳратга сен ҳам янги ва хайрли, шон-шуҳратли ишлар қўшгин. Ана шунда ҳаққоний обрў қозонасан.
Ўз яхши ишларинг билан шараф қозонмагунча, боболаринг шон-шавкатига шерик бўлишни иддао қилма.

Насаб ва ҳасабнинг фарқи гўё кун билан тун кабидир:
насаб – ота-боболарингдан ўтган иззат-ҳурмат бўлса,
ҳасаб – ўз қувватинг, мардона ишларинг билан топган иззат-ҳурматингдир.

Кечаги тўқлигинг бугунги очлигингга ёрдам беролмайди.

Насл-насаби билан ва шахсий хислатлари билан овунадиганларга, ўзини покиза деб билганларга Аллоҳ назар солмайди.

Баъзи кулгили ва мазах ишлар борки, ғофил инсонлар улар билан фахрланадилар.
- Менинг аждодим фалон ва пистондир. Менга фалон катта одам ҳурмат билдирган, - деб мақтанадилар. Эҳтимол, бу одамнинг аждоди кичик бир хизматчи, ё бирор ўғри, қароқчининг шогирди ё сояси бўлгандир.

Бошқа бировлар эса:
- Фалон давлат арбобининг юзага чиқишига сабабчи бўлганман, - деб мақтанадилар.
Аслида ўша одамга мансабни Ҳақ таоло раво кўрган.

Умрида хайр ва ҳасанотни, савоб ишларни кўп қиладиган одам – иши ўнгидан келган, насаби тоза одамдир.

Эй инсон ўғли, “аждодларим фалончи, пистончилардир” дея лоф уришни бас қил.
Ўзингга ёрдам берки, узоқ сафардасан, озиқ-овқатинг озайган, сувинг тугаган, йўл узайган, сарбон эса шоширмоқда.

Қандай қийин йўлга чиққанингдан хабаринг борми?..

Маҳмуд –аз-Замахшарийнинг «Олтин шодалар»идан

@Olmaliqnews