Олий суд | Расмий канал
12.8K subscribers
27.9K photos
10.9K videos
18 files
23.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Олий суди жамоаси Чимбой туманлараро иқтисодий судининг раиси Байрамбек Бекмуратов ва жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг раиси Райса Бекмуратовага отаси Тенелбай Бекмуратовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди фирибгарга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳрида ўз фарзандини қийнаган она 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судида ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга оид маъмурий ишлар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ/ Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2025 йил биринчи чоракда амалга оширган фаолияти юзасидан Тошкент шаҳар судининг судьяси Жасур Сирожев ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jınayat isleri boyınsha Xojeli rayonı sudınıń tergew sudyası Z. Bayımbetovanıń basshılıǵında Nókis texnika universitetinde ashıq sud májlisi ótkerildi

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд ва Қашқадарё вилояти судлари масъуллари томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар тафсилоти

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BRIFING / Nókis rayonlararalıq hákimshilik sudınıń baslıǵı Ruslan Jumabaev Nókis rayonlararalıq hákimshilik sudı tárepinen 2025-jıldıń 1-sheregi dawamında ádil sudlawdı támiyinlew baǵdarında ámelge asırılǵan jumıslar haqqında sóz etedi

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий суд ва Жиззах вилоят судларининг масъуллари томонидан Арнасой ва Шароф Рашидов туманларида сайёр қабул ўтказилиб, 13 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 9 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 2 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 2 та ариза Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган отага 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида “Медиация хонаси” ва “Она ва бола хонаси” ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фуқароларни судлар фаолияти, соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар билан яқиндан таништириш ва жамоатчиликка суд интерактив хизматлари ҳақида маълумот бериш мақсадида жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда Урганч давлат университетида юриспруденция йўналишида таълим олаётган талабалар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда иштирокчилар туман суди биносида ташкил этилган адвокатлар хонаси, прокурор хонаси, фуқароларни қабул қилиш жараёни, суд мажлислар зали ҳамда судга ташриф буюрувчилар учун яратилган бошқа шароитлар билан танишдилар. Суднинг архиви ва девонхонаси фаолияти бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида маърузачилар судда кўриладиган ишлар тоифаси, суднинг ваколатлари, жиноят ишларини кўришнинг процессуал тартиблари ҳамда туман судида жорий йилнинг биринчи чорагида кўрилган ишлар таҳлили ҳақида маълумот берди.

Мулоқотларда судьялар суд тизимидаги ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашишда судларнинг роли масалаларига ҳам алоҳида тўхталишди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида судга мурожаат қилувчи фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган ўндан ортиқ суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва суд мажлисларида ҳамда вилоят суди раҳбариятининг қабулида масофадан туриб қатнашиш имкониятлари иштирокчиларга тўлиқ тушунтирилди.

– Судлар ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериши жамиятимизда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади, – дейди жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси Иномжон Шарипов. – Очиқлик ва шаффофлик судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Жамоатчилик назоратини таъминлаш судга нисбатан жамият ишончини оширади. Шу муносабат билан биз суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратмоқдамиз.

Тадбир давомида бўлажак ҳуқуқшунослар учун назарий билимларини амалиёт орқали янада мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари билан фикр алмашиш имконияти ҳам яратилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram