Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажрими билан И. Раҳимовнинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинди. Жавобгар фуқаронинг акаси Ибрат Раҳимов ва адвокати Азизбек Артиков суд жараёни ҳақида ўз фикрини билдиришди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг раиси Анвар Раҳимов Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд ва Жиззах вилояти судларининг масъуллари томонидан Зафаробод ва Пахтакор туманларида сайёр қабул ўтказилиб, 23 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 21 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 1 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 1 та ариза ўрганиш учун қабул қилинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-4-моддасида (гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга жарима солинди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Судлар мустақил ва адолатли фаолият юритсин
Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини моддий таъминлаш Департаменти ташкил этилган эди.
Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари эса қуйидагилар этиб белгиланган:
– судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
– суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;
– судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқа муҳим вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунда Департамент томонидан умумий юрисдикция судларининг иш фаолияти учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилиши ҳамда уларни моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина пойтахт судлари мисолида олсак, Тошкент шаҳрида 23 та суд фаолият олиб боради. Жумладан, Тошкент шаҳар суди (жиноят, фуқаролик, иқтисодий судлов ҳайъатлари), Тошкент шаҳар маъмурий ҳамда туманлараро судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тошкент ҳарбий судлари, 12 та жиноят ишлари бўйича туман суди суди, 5 та фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди, 1 та туманлараро иқтисодий суди мавжуд.
Судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан умумий юрисдикция судларининг иш фаолиятида зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича давлат бюджетидан ҳамда Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг биринчи чорагида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, умумий юрисдикция судларида фаолият юритаётган судья ва суд ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар вақтида тўлаб келинмоқда.
Ҳар хил турдаги асосий воситалар, инвентарлар, товар-моддий захиралар ҳамда хўжалик харажатлари учун эса жами 2 727 302,0 минг сўмлик харидлар амалга оширилиб, мавжуд эҳтиёжлар асосида таъминлаб берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни судлар фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси бўйича суд биноларининг фаолият йўналиши ва шаҳарсозлик нормаларига мослигини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида ҳар бир суд биноси хатловдан ўтказилди.
Унга кўра, ишчи гуруҳ хулосаларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида 8 та суд идорасига янги замонавий бинолар қуриш, 3 та суд биносини реконструкция қилиш ва 5 та суд биносини капитал таъмирлаш юзасидан таклифлар берилиб, ушбу лойиҳаларнинг тегишли давлат дастурига киритилиши ҳамда маблағ ажратилиши бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Бу ишларнинг амалга оширилишидан кўзланган асосий мақсад умумий юрисдикция судлари томонидан одил судловнинг амалга оширилишида суд ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусан, судга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайликлар яратиш – энг муҳим вазифа.
Ғайрат САЛОҲИДДИНОВ,
Судлар фаолиятини моддий таъминлаш
департаментининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бўлими бошлиғи

#жиноят_ва_жазо
ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШГАНЛАР ҚИСМАТИ
Ҳаётда пешона тери тўкмай енгил йўл билан бойлик орттиришга уринган кимсаларнинг қилмиши ҳамиша аянчли якун топган. Чунки бундай нопок йўл кишини нафақат бадном қилади, балки тегишли жиноий жавобгарликни ҳам келтириб чиқаради.
👉 Батафсил

#қонун_кўмаги
НИЗОЛИ ҚАРОР СУДДА ҚОНУНИЙ ЕЧИМ ТОПДИ
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар қонун устуворлиги ва одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Хусусан, маъмурий суд ишларини тафтиш тартибида кўриш амалиётининг амалга жорий этилгани суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда муҳим ўрин тутмоқда.

Тошкент вилояти суди ва Тошкент вилоят маъмурий суди томонидан жорий йилнинг биринчи чоракдаги фаолияти якунлари бўйича брифинг ўтказилди. Унда Президентимизнинг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари асосида вилоят суди раисининг фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича ўринбосарлари, шунингдек, вилоят маъмурий суди раиси ўринбосари томонидан атрофлича маълумот берилди.
Қайд этилганидек, ҳисобот даврида жами 12 минг 616 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,9 фоизга кўпайган. Бундан ташқари, фуқаролик судларига жами 40 минг 57 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 15 минг 54 таси қайтарилган ёки қабул қилишдан рад этилган. 24 минг 955 таси бўйича суд буйруқлари чиқарилган.
Булар асосан коммунал тўловлар, газ ва электр таъминоти бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан қабул қилинган. Чиқарилган суд буйруқлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кўпайган.
Жорий йил бошидан бери жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда ҳам кўплаб мурожаатларга ечим топилмоқда.
Мазкур жараёнларда масъул мутахассислар аҳолига ҳуқуқий тавсиялар берилиб, ижроси кўп вақт талаб қиладиган масалалар ҳам назоратга олинмоқда.

ГАПЛАШАМИЗ | “Андижон” телеканали жонли дастурининг суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мавзусига бағишланган навбатдаги сонида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси Иқболжон Азизов, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси Наргиза Шарипова ҳамда Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси Сардорбек Матмусаев иштирок этди