Олий суд | Расмий канал
12.8K subscribers
27.9K photos
10.9K videos
18 files
23.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Сурхондарё вилояти судлари томонидан “Медиация тўғрисида”ги қонунига асосан фуқаровий-ҳуқуқий, шу жумладан, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан медиация келишувини қўллаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг 1 январидан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги қонун ҳақида фикр юритишдан аввал “медиация” сўзининг луғавий маъносига тўхталиш жоиз. Воситачилик маъносини англатувчи бу атама лотинча “mediare” сўзидан олинган бўлиб, жаҳоннинг кўплаб давлатларида юз берган катта-кичик низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг энг мақбул усули сифатида тан олиб келинмоқда.

Мамлакатимиз судларида, жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди биносида “Медиация хонаси” ва суд мажлисига келган томонлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун “Она ва бола хонаси” ҳам ташкил этилди.

Оилани асраш ва мустаҳкамлаш, бола ҳуқуқларини таъминлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган.

Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.

Жорий йилнинг 1-чораги мобайнида фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан 45 та никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги фуқаролик иши бўйича тарафлар яраштирилган.

Натижада эса 90 нафар вояга етмаган фарзанднинг ўз ота-онаси бағрида улғайиб, меҳрга зор бўлмаслигига, тирик етим бўлиб қолмаслигига, шунингдек, эр-хотин ўртасидаги бошқа турдаги оилавий низоларни ҳамда улар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган турли ноҳуш оқибатларнинг олди олинишига эришилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оилаларни яраштиришда медиатор, оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходими, психолог, туман имом хатиби ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган 1-чораги давомида болалар низоси ва бошқа тоифа билан боғлиқ кўрилган ишларда судга келувчи шахсларнинг 100 нафардан ортиғининг болалари суд мажлиси тугашига қадар “Она ва бола хонаси”да хавфсиз шароитда бўлиб турган.

Бундан кўринадики, ушбу қонун жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган фуқаролик, меҳнатга оид ва иқтисодий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан пробация ҳисобида турувчи шахслар билан учрашув ҳамда сайёр суд мажлиси ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тизимининг интерактив хизматлари имкониятлари хусусида Андижон вилояти судлари фаолиятидан репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Озоджон Ражабов - Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасида амалий семинар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажрими билан И. Раҳимовнинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинди. Жавобгар фуқаронинг акаси Ибрат Раҳимов ва адвокати Азизбек Артиков суд жараёни ҳақида ўз фикрини билдиришди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ | Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Жасуриддин Абдусаттаров фуқаролик судларининг 2025 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг раиси Анвар Раҳимов Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг сайёр мажлисида вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаётган оталарга нисбатан қонуний чоралар кўрилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд ва Жиззах вилояти судларининг масъуллари томонидан Зафаробод ва Пахтакор туманларида сайёр қабул ўтказилиб, 23 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 21 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 1 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 1 та ариза ўрганиш учун қабул қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг тергов судьяси Х. Қўқонбоев божхона постида ўтказган сайёр мажлисдан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-4-моддасида (гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга жарима солинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Судлар мустақил ва адолатли фаолият юритсин

Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини моддий таъминлаш Департаменти ташкил этилган эди.

Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари эса қуйидагилар этиб белгиланган:

– судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

– суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;

– судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқа муҳим вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда Департамент томонидан умумий юрисдикция судларининг иш фаолияти учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилиши ҳамда уларни моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина пойтахт судлари мисолида олсак, Тошкент шаҳрида 23 та суд фаолият олиб боради. Жумладан, Тошкент шаҳар суди (жиноят, фуқаролик, иқтисодий судлов ҳайъатлари), Тошкент шаҳар маъмурий ҳамда туманлараро судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тошкент ҳарбий судлари, 12 та жиноят ишлари бўйича туман суди суди, 5 та фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди, 1 та туманлараро иқтисодий суди мавжуд.

Судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан умумий юрисдикция судларининг иш фаолиятида зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича давлат бюджетидан ҳамда Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг биринчи чорагида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, умумий юрисдикция судларида фаолият юритаётган судья ва суд ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар вақтида тўлаб келинмоқда.

Ҳар хил турдаги асосий воситалар, инвентарлар, товар-моддий захиралар ҳамда хўжалик харажатлари учун эса жами 2 727 302,0 минг сўмлик харидлар амалга оширилиб, мавжуд эҳтиёжлар асосида таъминлаб берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни судлар фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси бўйича суд биноларининг фаолият йўналиши ва шаҳарсозлик нормаларига мослигини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида ҳар бир суд биноси хатловдан ўтказилди.

Унга кўра, ишчи гуруҳ хулосаларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида 8 та суд идорасига янги замонавий бинолар қуриш, 3 та суд биносини реконструкция қилиш ва 5 та суд биносини капитал таъмирлаш юзасидан таклифлар берилиб, ушбу лойиҳаларнинг тегишли давлат дастурига киритилиши ҳамда маблағ ажратилиши бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бу ишларнинг амалга оширилишидан кўзланган асосий мақсад умумий юрисдикция судлари томонидан одил судловнинг амалга оширилишида суд ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусан, судга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайликлар яратиш – энг муҳим вазифа.

Ғайрат САЛОҲИДДИНОВ,
Судлар фаолиятини моддий таъминлаш
департаментининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бўлими бошлиғи

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг навбатдаги сайёр мажлиси манзил-колониясида ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram