Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Адам саўдасы - әсир машлақасы

Адам саӯдасы-глобал мамшқала, бул - қуллықтыӊ заманагой усылы, қул саӯдасыныӊ жаӊа түри болып есапланады. Адам саӯдасы менен шуғулланыӯшы шахслар биринши нәӯбетте, ҳаяллар ҳәм балаларды мәжбүрий мйинет ҳәм жынысый қуллық қапқанына алдаб түсиреди, күш, алдаӯшылық, мәжбүрлеӯ ҳәм басқа жынаий қыраллардан пайдаланған ҳалда, қорғаӯға мүтәж, әззи ҳәм түскинликке түскен адамларды дуньяныӊ басқа мәмлекетлерине алып кетеди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий мактабида янги ўқув йили бошланди

Сайт I Telegram I Facebook
ТАЪҚИҚЛАНГАН ЭКИН ЕТИШТИРГАН ГИЁҲВАНД ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Қарақалпақстан Республикасы судының судьясы сыйлықланды

Қарақалпақстан Республикасы судының судьясы С.Р.Даулетмуратов
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси баслығы А.Т.Орынбаев тарепинен
«Қарақалпақстан Республикасына мийнети сиңген юрист» көкирек белгиси менен сыйлықланды.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро Э. Қорабоевнинг YouTubeда эълон қилинган видеоинтервьюси юзасидан

Фуқаро Э. Қорабоев ўзи билан бўлган суҳбатда “Исломбек Маъмуров келажаги” МЧЖ қалбаки ҳужжатлар асосида “Бешариқ агро инвест савдо”МЧЖни банкротлик ҳолатига олиб келганлиги, суд томонидан унинг аризаси иш юритишдан тугатилганлигидан норозилигини баён қилган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, нега “Бешариқ агро инвест савдо”МЧЖнинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўриш тўғриисдаги аризаси асосидаги иқтисодий иш юритувдан тугатилган?

Аниқланишича, “Бешариқ агро инвест савдо” МЧЖ томонидан 2022 йил 5 март куни судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўришни сўраган.

Иш ҳужжатларига кўра Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта суриштирувчиси томонидан 2020 йил 1 апрелда шахснинг айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Унга кўра “Бешариқ агро инвест савдо” МЧЖ ва “Исломбек Маъмуров келажаги” МЧЖ ўртасида 2014 йил 6 октябрда тузилган Бешариқ тумани “Халқлар дўстлиги” даҳасида жойлашган Кичик нон цехи биносини пудратчи ишларини фойдаланишга қабул қилиш ва топшириш далолатномаси, “Бажарилган ишлар далолатномаси (июнь, июль, август, сентябрь ойлари – 2014 йил)” ҳамда 2014 йил 14 майда тузилган “1-сонли пудрат шартномаси”нинг қалбакилиги терговга қадар текшириш давомида ўз исботини топган.

Шу сабабли жавобгар “Бешариқ агро инвест савдо” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоят хўжалик судининг 2017 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган.

“Исломбек Маъмуров келажаги” МЧЖ вакили томонидан почта алоқа хизмати орқали судга ариза тақдим этилган. Ушбу ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра Бешариқ туман Давлат хизматлари марказининг 2019 йил 30 декабрдаги 215-сонли маълумотномасига мувофиқ ихтиёрий тугатиш жараёнидаги “Исломбек Маъмуров келажаги” МЧЖ Бешариқ туман Давлат хизматлари марказининг 2019 йил 30 декабрдаги 20-сонли қарорига асосан давлат рўйхатидан чиқарилганлиги билдирилган.

Фуқаролик кодексининг 53-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.

Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 4-бандида “агар ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади”, деб белгиланган.

Шу боис суд ишда тараф бўлган даъвогар “Исломбек Маъмуров келажаги” МЧЖ 2019 йил 30 декабрда давлат рўйхатидан чиқарилиб, тугатилганлиги ва ҳуқуқ лаёқатини йўқотганлиги ҳамда тараф ҳисобланган даъвогар иштирокидаги иш бўйича қабул қилинган суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги жавобгарнинг аризасини мазмунан кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмас, деган тўхтамга келган.

Қайд этилган ҳолатлар инобатга олиниб, Наманган вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 30 июлдаги ажримига асосан ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўриш ҳақидаги ариза бўйича иш юритиш тугатилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
YouTubeда эълон қилинган фуқаро Н. Абдуллаевнинг фуқаролик ишига оид видеолавҳа юзасидан

Мурожаатчи Н. Абдуллаев низоли Бешариқ шаҳри, Обод кўчаси, 57-уйни А. Абдуллаевдан оғзаки келишув асосида сотиб олган. Афсуски, бу оғзаки келишув, яъни қонун талабига бўйсунмаслик, олди-сотди шартномасини нотариал идорада давлат рўйхатидан ўтказмаслик кейинчалик кўнгилсизликлар, дилхираликларга сабаб бўлган. Албатта, Н. Абдуллаев ўз амакиваччасининг лафзига, ваъдасига ишонган. Аммо, бу ишонч қонун талабини четлаб ўтиш имконини бермайди.

Низоли хонадоннинг қонуний мулкдори ўз мулкий ҳуқуқларини талаб қилгач, оғзаки келишув ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамият касб этмаслиги аён бўлган.

Аниқроғи, даъвогар Л. Ҳамидова жавобгар Н. Абдуллаевга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, юқорида манзили қайд этилган низоли уйда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2019 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Ушбу ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 21 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 12 ноябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2019 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилган. Шу суд томонидан янги ҳал қилув қарори қабул қилиниб, даъво ариза қаноатлантирилган.

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 февралдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 12 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
“Ayollar daftari” ro‘yxatida turgan huquqiy yordamga ehtiyojmand va nogironligi bo'lgan ayollar uchun sayyor qabul o'tkazildi

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда суд томонидан фермернинг ҳуқуқи тикланди

Сайт I Telegram I Facebook
Sayyor sud Piskentdagi manzil koloniyada o‘tkazildi

Insonparvarlik, kechirimli bo‘lish xalqimizga xos fazilat. Jumladan, egri yo‘lga kirib, jinoyat sodir qilgan, vaqt o‘tib qilmishining mohiyatini tushunib yetgan va bu ishi uchun chin dildan pushaymon bo‘lganlarga davlatimiz tomonidan imkoniyat berilmoqda. Kuni kecha jinoyat ishlari bo‘yicha Nurafshon shahar sudi tomonidan Piskent tumanidagi 50-son manzil koloniyasida sayyor sud o‘tkazildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Audio
“Ўзбекистон” радиоканалининг “Шу куннинг мавзуси” дастури / Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Беҳзод Сагатов билан жонли мулоқот

Сайт I Telegram I Facebook
АХБОРОТ

Бугун Олий суд раиси Б. Исламов томонидан бевосита ва видеоконференцалоқа воситасида 11 та жиноят иши, 1 та маъмурий иш ва 1 та иқтисодий иш бўйича 17 нафар фуқаро қабул қилинди.

Мурожаатчилар Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Навоий, Наманган ва Фарғона вилоятларидан бўлиб, улар томонидан тақдим этилган такрорий кассация шикоятлари қонунда белгиланган тартибда ўрганиш учун қабул қилинди.

Эслатма: Олий суд томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш “Судлар тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва процессуал кодексларда белгилаб қўйилган талаблар асосида амалга оширилади.

Шуни унутмаслик жоизки, суд тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш тартиби бошқа вазирлик ва идоралардагидан қисман фарқ қилади.

Олий суд раиси қабулига киришнинг муайян тартиби мавжуд. Унга кўра мурожаатчи Олий суд раиси ўринбосари томонидан берилган жавоб хатидан норози бўлган тақдирда Олий суд раиси қабулига кириши мумкин.

Олий суд раисининг қабулига кириш учун такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги ариза топширилгач, фуқаролар қабули рўйхати шакллантирилади ва улар судловга тегишлилиги асосида сараланади. Олий суд раиси томонидан фуқароларни қабул қилиш ушбу рўйхатнинг шаклланишига қараб амалга оширилади.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳрига келиб, беҳуда вақт ва маблағ сарфлашларининг олдини олиш, уларга ҳар жиҳатдан қулайлик яратиш мақсадида барча судлар биноларида видеоконференцалоқа воситалари ўрнатилган. Фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги судлар биноларига бориб, видеоконференцалоқа тизими орқали Олий суд раисининг қабулида иштирок этиши мумкин.

Олий суд раисининг қабулига ёзилиш тартиби қуйидагича:

такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги аризага шикоятда келтирилган важларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, Олий суднинг фуқаролар қабулхонасига топшириш, почта орқали юбориш ёхуд Олий суднинг интерактив хизматлари портали орқали юбориш лозим.

Шунингдек, туман, шаҳар, туманлараро ёки вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ёзма мурожаат топшириш ва интерактив хизматлар портали орқали мурожаатни Олий судга юбориш ҳам йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Олий суд раисининг қабулига қадар иш биринчи инстанция суди қарори апелляция инстанцияси суди томонидан, сўнгра Олий суд судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда Олий суд раиси ўринбосари томонидан такрорий кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, шикоят қаноатлантирилмай қолдирилганлиги ҳақида рад жавоби берилган бўлиши талаб этилади.

Сайт I Telegram I Facebook
Insonparvarlik tamoyili amalda

Sud tomonidan tayinlangan ozodlikdan maxrum qilish bilan bog‘liq bo‘lmagan jazolarning ijro etilishini ta’minlashda, shunday ro‘yxatda turgan shaxslarga nisbatan qonunlarda nazarda tutilgan insonparvarlik tamoyillarining o‘z vaqtida tatbiq etilishiga alohida e’tibor qaratib kelinmoqda.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
MENING MAHALLAM – MENING SUDYAM

Fuqarolik ishlari bo‘yicha Jomboy tumanlararo sudining raisi J.Fayzullaev fuqarolarning huquqiy masalalar yuzasidan muammolarini tizimli hal etish va aholining huquqiy ongini oshirib borish maqsadida Jomboy tumanidagi “Juriyat”, «Sarichashma» va «Holvoyi» mahallalari aholisi bilan uchrashdi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида ўқув бошланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсининг 2022-2023 ўқув йилига қабул қилинган тингловчилари учун очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини 2021-2022 ўқув йилида – 75 нафар тингловчи муваффақиятли якунлаган бўлса, 2022-2023 ўқув йилида 139 та (ўтган ўқув йилига нисбатан қарийб икки баробар кўп) тингловчи қабул қилинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Хитойнинг Сичуань музофотида кучли зилзила оқибатида кўплаб одам нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Бутун Хитой халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю Китайской Народной Республики Си Цзиньпину в связи сильными землетрясением в провинции Сычуань, в результате которого имеется много погибших и раненных.

Выразив глубокие соболезнования народу Китая, глава нашего государства попросил передать слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, пожелал выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Казахстан Касым-Жомартом Токаевым.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
17:00:00-18:00:00
RADIO 24
"Ўзбекистон 24" радиоканали / Олий суд судьяси Н. Ҳакимова ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими Қ. Жумаев билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги "Мулк ҳуқуқининг дахслсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти бўйича жонли мулоқот

Сайт I Telegram I Facebook
ЖИРКАНЧ ЮМУШНИ КАСБ-КОРИГА АЙЛАНТИРИБ ОЛГАН ШАХС ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Кишида ният бузилиб, фикру хаёлини банд эта бошладими, то боши деворга урилмагунча ўзининг жирканч ҳаракатини тўғри деб маъқуллайверар экан. Қилмишлари тасдиғини топиб, жазо муқаррарлиги аён бўлганда эса, “шайтон йўлдан урди” деб тавалло қилишга тушаркан. Суд ҳукми билан тўрт йилга “кесилган” андижонлик 28 яшар Ёрқиной Шокирова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳам ана шундай пушаймонлик гирдобига ботганлардан бири.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Қарақалпақстан Республикасында әдил судлаўды әмелге асырыў бағдарындағы жумыслар додаланды


Толық мағлыўмат

Сайт I Telegram I Facebook