Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Пробация назоратида турувчи бир гуруҳ шахслар жазодан озод қилинди

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд ҳукми билан бир нечта мактабларни ўмарган гуруҳ аъзолари озодликдан маҳрум қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий қабуллар ҳақида

Сайт I Telegram I Facebook
Ёшлар сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар билан танишди

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали талаба ёшлари учун Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судьяси М. Дусматова иштирокида "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун мохиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ТИНМАСАНГ, ТИНАСАН

Такдирда, Равшан (исм-фамилиялар ўзгартирилди) биринчи гуруҳ ногирони. Уйда ўтириб қолса бўлмайди. Шу боис Моҳинур опа ўғлининг қизиқишини ҳисобга олиб, Равшанга қўшни кўчадан телефон устахонаси очиб беради

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди раиси А. Қаҳҳоров, Косон туманлараро иқтисодий суди раиси А. Тўрақулов ва Муборак туман адлия бўлими масъуллари иштирокида Муборак туманидаги тадбиркорлар билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди

Қабул давомида тумандаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларга тегишлилиги бўйича йўналиш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга эса тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттиришда қонунда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳақида тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят суди раисининг футбол бўйича кубоги учун мусобақалар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Фарзандфурушга суд ҳукми ўқилди

Роҳила, одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини билгани ҳолда одамни сотиш ва шу йўл билан мулкий манфаат кўришни режалаштириб, 2020 йил 24 ноябрь куни Термиз шаҳрида жойлашган “Indenim” савдо мажмуаси ёнида тезкор тадбирга жалб қилинган Моҳирага 7.500 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм эвазига ўзининг вояга етмаган қиз фарзанди, 2020 йил 23 июль кунида туғилган Раҳимани сотган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, Роҳиладан кимёвий ишлов берилган 7.500 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм пуллар, Раҳиманинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган, Роҳила ўзининг ушбу жиноий ҳаракатлари билан ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда одамни сотиш ҳаракатлари билан ифодаланувчи ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ўта оғир турдаги жиноятни қасддан содир этган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ярашув институти уни такомиллаштириш бугунги кун талабидир

Ярашув институтининг асосий вазифаси муайян жиноят ишлари бўйича тарафларнинг позицияларини яқинлаштириш, улар ўртасидаги низони тартибга солиш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ярашув натижаларига эришишда тарафларга ёрдам беришидир. Ярашувнинг амалга оширилиши билан суриштирув ва дастлабки терговнинг муддати қисқаради, рецидив жиноятчиликнинг даражаси пасаяди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Аёлининг қотилига айланган эр

Эндигина 30 ёшдан ошган йигит, яъни Абдуқаҳҳор (исм-шарифлар ўзгартирилган) қотилликка қўл урди…

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Бизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилганми?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар, деб белгиланган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Судьялар учун жиноят ишларини кўришда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалалари бўйича халқаро экспертлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Ўн йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ ИИВ ходими қайта ишга тикланди

Хоразм вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари ва Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида уч кун давомида оммавий қабуллар ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Коррупция миллат кушандаси

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат хар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон хуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши курашиш халқаро аҳамият касб этиб, жахон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган. Дунёда коррупциянинг тури хам таснифи ҳам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
МАҲАЛЛАДА УЧРАШУВ

Самарқанд шаҳридаги “Навбоғчиён” маҳалласида Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Ш. Мамадияров, вилоят судининг судьяси У. Эшқобилов маҳалла аҳли билан учрашув ўтказди.

Вилоят суди раисининг ўринбосари Ш.Б.Мамадияров йиғилиш қатнашчиларига давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, мамлакатимиздаги бугунги иқтисодий-ижтимоий вазият, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида батафсил гапириб берди. Шундан сўнг, асосий мавзу сифатида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж об общественных приёмах по судебно-правовым вопросам в Республике Каракалпакстан

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида безорилик жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўрилиб, унга 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
2021 йил 26 май куни Бухоро вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бошланди

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х. Тўрахўжаев иштирок этмоқда.

Айни пайтда Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Когон ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси Бухоро шаҳрида қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилмоқда.

Сайт I Telegram I Facebook