Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев металлургия тармоғини ривожлантиришнинг тўртта устувор йўналишини белгилаб берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тебинбулоқ лойиҳаси Ўзбекистонда металлургия соҳасини мутлақо янги поғонага кўтаради" - Президент

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дўстлик" ордени билан мукофотланган хитойлик инвестор Ли Хуан-грун хоним Президентга ўз лойиҳаси тўғрисида сўзлаб берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мутасаддиларга металлургия корхоналарига енгиллик бериш масаласини ўрганиб чиқишга топшириқ берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Намангандаги корхона раҳбари Гулбаҳор Тожимирзаеванинг таклифларини тинглаб, илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Агар биз эртанги бардавом иқтисодиётимиз бўлсин десак, таълим керак, билим керак, тил билиш керак"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кончилик йўналишидаги талабалар амалиётини конда ўташи учун шароит яратишга топшириқ берилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Металлургия соҳасига ўзини бағишлаган ҳар бир тадбиркорни биз қўллаб-қувватлаймиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам сферы строительства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади.

Уларда, жумладан, Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Исламской Республики Пакистан Арифа Алви и Премьер-министра Шахбаза Шарифа с 75-летием независимости этой страны.

В поздравительных посланиях, в частности, отмечается, что в Узбекистане высоко оценивают достигнутый современный уровень отношений дружбы и многопланового сотрудничества с Пакистаном, основанных на принципах стратегического партнерства, и заинтересованы в дальнейшем раскрытии огромного потенциала взаимодействия.

Глава нашего государства пожелал дружественному народу Пакистана мира, дальнейшего процветания и благополучия.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг сайёр мажлисида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ / Сурхондарё вилоят суди судьялари билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook
СЎЗИ – ҲИКМАТ, ҲАЁТИ – ИБРАТ: АНДИЖОНДА СУД ФАХРИЙЛАРИ БЎЛАЖАК ҲУҚУҚШУНОСЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Андижон шаҳрида вилоят судлари ҳамда Ўзбекистон судьялари ассоциацияси филиали ҳамкорлигида соҳа фахрийларининг юридик техникумда таҳсил олаётган талабалар билан учрашуви ташкил этилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
ОPER UZ Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Фуқаро Гулмира Хожанова 2022 йил 11 август куни соат 17.00 ларда жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг қабулхонасига келиб, суднинг қарорига кўра унга нисбатан етказилган моддий зарарнинг ундирув қисми бўйича ижро ҳужжати натижасини сўраган. Уни туман судининг девонхона мудири қабул қилиб, судьялар суд мажлисида эканликларини тушунтирган.

Шундан сўнг девонхона мудири ўзининг хизмат хонасига кириб, ижро ҳужжатини ўрганган. Тошкент вилоят судининг қарори билан туман судининг қарори ўзгартирилганлигини, вилоят судининг қарори электрон тартибда ижрога юборилганлигини Г. Хожановага тушунтирган.

Г. Хожанова қарорда зарар миқдори кам ундирилганлигини билдириб, девонхона мудиридан судья қабулига киритишни сўраган. Девонхона мудири Г. Хожановага судьялар суд мажлисида эканликларини, суд мажлиси якунига етгач, уни қабул қилишларини тушунтирган ва кутиб туришини сўраган.

Суд раиси И. Мамарайимов суд мажлисини тамомлаб, суд ходимига фуқаро Г. Хожановани қабулхонага олиб киришни тайинлаган. Бироқ, Г. Хожанова туман суди биносидан чиқиб кетганлиги боис уни яқин атрофдан топиш имкони бўлмаганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Андижонда UzAutoMotors’га ишга кириш учун пора берганларга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича бўйича Жалақудуқ туман суди UzAutoMotors ва унинг негизидаги корхоналарга ўзлари ва яқинларини ишга жойлаштириш мақсадида 1000 доллардан 2000 долларгача пора берган шахсларга ҳукм ўқиди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Қонун доирасида Telegram-каналида 9 август куни эълон қилинган билдириш ва видеомурожаатлар юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Кўшкўпир туман судининг 2022 йил 25 майдаги ҳукмига кўра, Ф. Р. Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан шу моддага асосан тегишли жазо тайинланган. Ф. Р. Ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, суд ҳукмига нисбатан апелляция тартибида шикоят келтирган ва жиноят ишини суд мажлисида мазмунан кўриш Хоразм вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан 2022 йил 19 июль кунига тайинланган.

Ф. Р. 2022 йил 16 июль куни Хоразм вилоят судига келиб, ўзига оид жиноят иши суд мажлисида қайси куни кўрилиши ҳақида маълумот берилишини сўраган.

Ушбу жиноят иши бўйича маърузачи судья шу куни вилоят суди апелляция инстанцияси томонидан жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг 2013 йил йил 21 ноябрдаги ҳукми билан судланган С. К. га оид 1-133-2013-сонли жиноят иши кўрилишида видеоконференцалоқа тизимида суд мажлисида қатнашаётганлиги сабабли судья томонидан унинг оғзаки мурожаатига жавоб хати тайёрланиб, судья катта ёрдамчисига хатнинг нусхаси берилишини маълум қилган. Судья суд биносининг 2-қаватидаги суд залига суд мажлисида қатнашиш учун кириб кетган. Аммо, Ф. Р. ўз видеомурожаатида шанба куни иш кўрилмаса-да, судья суд залида иш кўраётгани ҳақида ёлғон маълумот берилганини таъкидлаган.

2022 йил 19 июль куни соат 16.00 ларда суднинг мажлислар залига иш бўйича жабрланувчи Қ. М., судланувчи М. Б. ва тарафлар кирган ҳамда очиқ суд мажлисида иштирок этишни хоҳловчи фуқаролар зал сиғимидан келиб чиқиб киритилган. Бироқ, судланувчи Ф. Р. суд залига таклиф қилинганида, тараф бўлмаган барча фуқаролар суд залига киритилса залга киришини айтган ва залга кирмаган. Кейин маърузачи судья томонидан Ф. Р. га иш бўйича судланувчи ҳисобланиши, суд залига кириши лозимлиги, тараф ҳисобланмаган фуқаролар эса суд зали сиғимидан келиб чиқиб киритилишини айтиб, агарда суд залига кирмаса, қонун талаби бўйича иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилишини тушунтирган.

Ф. Р. суд залига кирмасдан қаршилик қилганлиги ҳамда ишни холисона ҳал қилиш мақсадида судлов ҳайъати суд мажлисида ҳозир бўлган тарафларнинг розилиги билан вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультантини суд залига таклиф қилиб, суд мажлиси жараёнини тўлиқ видеотасвирга олишга ажрим қилинганидан кейин суд мажлисини давом қилдирган. Кейин судланувчи Ф. Р. суд мажлиси залига кириб, судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд мажлисини видеокамерада тасвирга олишини сўради.

Апелляция судлов ҳайъати томонидан тарафлар қаршилик билдирганлиги ҳамда суд мажлиси жараёни вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти томонидан видеотасвирга олиниши тўғрисида ажрим чиқарилганлиги боис унинг илтимосномаси рад қилинган.

Маълумки, ўзаро низодаги икки тараф ҳам ўзини ҳақ, деб ҳисоблайди ва суд жараёнида ҳам буни исботлашга астойдил интилади. Судда уларнинг низоси қонуний ечимини топса-да, суд қароридан тарафларнинг бири — рози, иккинчиси норози бўлиши табиий ҳол. Ноҳақ тараф айбини тан олмаслиги, суд қарорига нисбатан ўз эътирозларини билдириши ҳеч кимга сир эмас, албатта.

Гарчанд ушбу жиноят иши апелляция инстанцияси суди томонидан суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилаётган, жараён якунига етмаган бўлса-да, Ф. Р. ишнинг якуний натижасини тахмин қилишга, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари орқали судлов ҳайъати аъзоларига босим ўтказишга уринмоқда.

Ваҳоланки, мажлислар залида видеокамера бор ёки йўқлиги, тарафлардан ташқари очиқ суд мажлисига кирган фуқаролар сони ҳамда журналист ёки блогерлар томонидан суд жараёни қандай мазмунда ёритилганлиги қонуний қарор қабул қилиш чоғида судьялар учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Зеро, судьялар санаб ўтилган ҳолатларга қараб эмас, қонун доирасида қарор қабул қилишларини унутмаслик лозим.

Сайт I Telegram I Facebook