Олий суд | Расмий канал
12.1K subscribers
25.3K photos
8.33K videos
18 files
20.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар ва ёшлар учрашуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
"Меҳнат ва ижро интизоми" фаолиятимизда устувор бўлмоғи лозим

Маълумки, Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз раҳбарлигининг илк кунлариданоқ янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини белгилаб берар экан, асосий эътиборни таълим-тарбия тизимига қаратиб, бу тизим мажбурий меҳнатдан халос қилиниши долзарб эканлигига урғу берди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят суди томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган шахсга 22 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти маъмурий суди судьялари иштирокида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида давра суҳбати ўтказилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар ва ўзгаришлар "Кун мавзуси" кўрсатувида муҳокама қилинди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Самарқанд юридик техникуми ўқувчилари Самарқанд вилояти судида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, судьяларнинг ишлаш жараёни билан бевосита танишди.

Судьялар ўқувчилар саволларига жавоб берар экан, суд-ҳуқуқ соҳасидаги фаолият юритишда катта масъулият, кучли билим, касбга садоқат, фидойилик ва тинимсиз ўз устида ишлаш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида ўқувчилар иштирокида саҳналаштирилган суд жараёни ташкил этилди. Унинг барча иштирокчилари талабаларнинг ўзлари бўлди. Мазкур суд ишида бир ёш йигитнинг ўғирлик содир қилганлиги ҳолати муҳокама қилинди ва тегишли жазо тайинланди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СУДЬЯЛАР ТОМОНИДАН АЁЛЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

Наманган вилояти туман (шаҳар) ва туманлараро судлари томонидан хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ишсизларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Янгиқўрғон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Судьялар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислотҳотлар, “бир суд – бир инстанция” тамойили, суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштирилиши муносабати билан қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг моҳияти кенг тушунтирилди.

Ўтказилган қабулда 40 нафарга яқин хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатлар бўйича аризалар қабул қилиниб, тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга топширилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЯНГИ ҚОНУНЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судида туман прокуратура ва ички ишлар органлари терговчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ўрганилди.

Мазкур машғулотда ушбу қонун билан амалга киритилаётган кўрсатмаларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ва айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтларининг мазмун-моҳияти муҳокама қилиниб, келгусида қонунни амалиётда тўғри қўллаш бўйича фикр алмашилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz