Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг сайёр мажлисида 12 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрининг Наво маҳалласида қад ростлаётган янги мавзени кўздан кечирди.
Бу ҳудудда жами 39 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган, беш босқичда амалга оширилади. Айни пайтда 3 та турар жой қуриб битказилган.
Давлатимиз раҳбари уйларнинг қурилиш технологияси ва сифатига эътибор қаратди. Ёнғин хавфсизлигини, коммунал хизматлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством нового жилого квартала в махалле Наво города Карши.
Всего на массиве планируется возвести 39 многоэтажных домов, проект будет реализован в пять этапов. На первом этапе воздвигнуто 3 дома.
Глава государства обратил внимание на технологию строительства и качество сооружений. Дал дополнительные указания по обеспечению пожарной безопасности, квалифицированного коммунального обслуживания.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатлантириш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар” дастурининг ижроси юзасидан 2020 йил 12 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судья ва суд ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган мусобақа олди саралаш баҳслари ўтказилди ҳамда стол тенниси бўйича “Раис кубоги” ва шахмат бўйича “Суд гроссмейстери” мусобақасида қатнашувчи номзодлар аниқланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Кашкадарьинскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҒОЛИБЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугунги пандемия даврида соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш ўта муҳим саналади.

Муҳтарам юртбошимизнинг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилгани ҳам бежиз эмас албатта.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури”нинг 1-банди ижросига мувофиқ

Бугун Фарғона вилоятининг жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлари судьялари ва ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақаси ташкил қилинди.

Судлар ўртасида биринчи маротаба қизғин тарзда ўтказилган беллашувда жами 40 нафар судья ва суд ходимлари иштирок этиб, саралаш босчиқларидан ўтказилди.

Муросасиз кечган баҳсларда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг девонхона мудири Ҳ. Исамидинов ғолибликни қўлга киритиб, “Раис кубоги” республика стол тенниси мусобақаларида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Фарғона вилоят маъмурий суди девонхона мудири У. Омонов, учинчи ўрин Боғдод туман маъмурий суди раиси А. Омонов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судья ёрдамчиси А. Раҳматалиевга насиб қилди.

Тадбир якунида ғолиблар фаҳрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Учқудуқ туман иқтисодий суди ташаббуси билан Учқудуқ туман Давлат солиқ инспекциясининг биносида туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ инспекцияси вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган сўнги ўзгаришлар ва Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунининг мазмун – моҳияти семинар қатнашчилари эътиборига етказилди. Семинар иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъул идора вакиллари томонидан жавоблар олишди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти в.б. Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон қардош Қирғизистон халқининг тинч тараққиёт ва фаровонлик сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Cостоялся телефонный разговор между Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым и и.о. Президента Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития двусторонних отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Глава нашего государства вновь подтвердил, что Узбекистан всесторонне поддерживает братский народ Кыргызстана в его стремлении к мирному развитию и благополучию.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter