Суд ҳокимиятида кадрлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
Тадбирда суд ҳамжамияти вакиллари давлат хизматида профессионал кадрлар корпусини шакллантириш, уларни баҳолаш ва ривожлантириш бўйича жорий этилган замонавий тизим билан таништирилди.
Маълумот учун, давлат хизматчиларини баҳолаш жараёнига рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш натижасида илгари раҳбарликка бир нафар номзодни ўртача 7 соат давом этган ассессмент баҳолаш жараёни ҳозирги кунда 80 дақиқани ташкил этмоқда.
Учрашувда:
▫️судьялар корпуси вакилларига номзодлар танлашда рақамли технологиялар, хусусан сунъий интеллектни қўллаш;
▫️туман судининг судьялари ва ходимлари учун давлат бошқаруви, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида маҳаллий ва хорижий стажировкаларни ташкил этиш;
▫️"Эл-юрт умиди", JICA (Япония), KOICA (Корея Республикаси) ва бошқа халқаро стипендия дастурлари орқали хорижда ўқиган истиқболли кадрларни суд органларига жалб этиш;
▫️Президент мактабларини битириб олий таълим муассасаларида ўқиётган ва тамомлаганларни “устоз-менторинг” тамойили асосида суд органлари фаолиятида амалиётларни ташкил этиш ҳамда ишга йўналтириш;
▫️давлат бошқаруви тизими ва суд ҳокимияти органлари ўртасида янги авлод кадрларини шакллантириш ва истиқболли раҳбарларни аниқлашга қаратилган ТОП-100 танлов дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси, Олий суд, Судялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси масъуллари иштирокида тақдимот тадбири ўтказилди.
Тадбирда суд ҳамжамияти вакиллари давлат хизматида профессионал кадрлар корпусини шакллантириш, уларни баҳолаш ва ривожлантириш бўйича жорий этилган замонавий тизим билан таништирилди.
Маълумот учун, давлат хизматчиларини баҳолаш жараёнига рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш натижасида илгари раҳбарликка бир нафар номзодни ўртача 7 соат давом этган ассессмент баҳолаш жараёни ҳозирги кунда 80 дақиқани ташкил этмоқда.
Учрашувда:
▫️судьялар корпуси вакилларига номзодлар танлашда рақамли технологиялар, хусусан сунъий интеллектни қўллаш;
▫️туман судининг судьялари ва ходимлари учун давлат бошқаруви, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида маҳаллий ва хорижий стажировкаларни ташкил этиш;
▫️"Эл-юрт умиди", JICA (Япония), KOICA (Корея Республикаси) ва бошқа халқаро стипендия дастурлари орқали хорижда ўқиган истиқболли кадрларни суд органларига жалб этиш;
▫️Президент мактабларини битириб олий таълим муассасаларида ўқиётган ва тамомлаганларни “устоз-менторинг” тамойили асосида суд органлари фаолиятида амалиётларни ташкил этиш ҳамда ишга йўналтириш;
▫️давлат бошқаруви тизими ва суд ҳокимияти органлари ўртасида янги авлод кадрларини шакллантириш ва истиқболли раҳбарларни аниқлашга қаратилган ТОП-100 танлов дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
INSAN HUQIQLARI SUD QORǴAWINDA
Puqaralıq isleri boyınsha Nókis rayonlar aralıq sudında B. Qaypanovanııń ádillik sorap etken múrájatı óz sheshimin taptı. Onıń Qaraqalpaqstan Respublikası Mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriwi ministrligine qarata buyrıqtı nızamsız dep tabıw, jumısqa tiklew hám májbúriy bos júrgen kúnleri ushın miynet haqı óndiriw haqqındaǵı dawa arzası ashıq sud májilisinde kórip shıǵıldı. Sud qararı menen buyrıq biykar etilip, B. Qaypanova óziniń jumıs ornına qayta tiklendi. Dawager sudtıń ádil sheshimine shın júrekten minnetdarshılıq penen bildirdi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНДА САВОЛ БОР | Мен судга даъво ариза билан мурожаат қилмоқчи эдим, бироқ давлат божи учун етарли маблағга эга эмасман. Шундай вазиятда давлат божини бир қисмини тўлаб, судга даъво ариза билан мурожат қилсам бўладими?
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси Музаффар Шаҳобов жавоб беради
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси Музаффар Шаҳобов жавоб беради
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш, бу борада ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назорати самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий суд | Расмий канал
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш, бу борада ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назорати самарадорлигини…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУД ТИЗИМИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ этиш орқали муҳим амалий ва ижобий натижаларга эришилди. Президентимиз томонидан судьялар орасида гендер тенгликни таъминловчи механизмларни жорий этиш бўйича Олий суд ва Судьялар олий кенгаши олдига тегишли вазифалар қўйилгани бу борада муҳим ўзгаришларга кенг йўл очди.
Гендер тенглик, яъни эркаклар ва хотин-қизлар тенглиги — инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу омил энг юқори даражадаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг ҳам негизидир.
Қолаверса, гендер тенглик — мамлакатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи индикатор саналади. Гендер тенглик — нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқларининг ифодаси, балки тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланишга эришишнинг зарур асоси ҳамдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш, аёлларни турли масъулиятли лавозимларга тайинлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Натижада аёлларимиз депутат, сенатор, ҳоким, элчи, прокурор, судья, солиқчи каби фахрли лавозимларда самарали фаолият юритмоқдалар.
БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида, мамлакатимизда «Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари» қабул қилинган. Ушбу соҳадаги 5-мақсад — гендер тенгликни таъминлаш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Бу, ўз навбатида, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа чораларни қамраб олади. Мазкур вазифаларни бажариш учун барча давлат органлари ва ташкилотлари, муассасалари, шунингдек, давлат аҳамиятидаги жамоат ташкилотлари масъулдирлар.
👉 Батафсил

Олий суднинг тафтиш инстанциясида Жиноят кодексининг 168 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсга оид жиноят иши кўрилиб, жиноят иши доирасида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги сабабли унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Суднинг ажрими билан маҳкум жазони ижро этиш муассасасидан озод қилиниши белгиланди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугунги кунда ердан ноқонуний фойдаланиш, уни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига нисбатан қонунчиликда аниқ ва қатъий жавобгарлик чоралари белгиланган. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолатларда фуқаролар томонидан ер участкаларини тегишли рухсат ва ҳужжатларсиз эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари учрамоқда.
Жиноят ишлари бўйича Шўманай туман суди томонидан кўриб чиқилган навбатдаги маъмурий иш ҳам айнан шу каби ҳуқуқбузарлик билан боғлиқдир. Мазкур иш материалларига кўра, фуқаро Ғаний Бисенбаев (исм-шариф ўзгартирилган) аввал мавжуд турар жойини бузиб, кадастр ҳужжатларини бекор қилдирган. Шундан сўнг, ушбу ер участкасидан қонуний асоссиз фойдаланган ҳолда янги турар жой қурган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ўтказилиб, турар жойни расмийлаштириш имконияти мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқлаш мақсадида бир неча бор юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилинган.
Бироқ, белгиланган талабларга жавоб бермаслиги сабабли, мазкур қурилиш ноқонуний деб топилган. Шу асосда, ваколатли орган томонидан фуқаро Ғаний Бисенбаевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси (табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш) 3-қисми билан маъмурий жазо, яъни катта миқдорда жарима тайинланган.
Фуқаро томонидан ушбу қарор устидан судга шикоят аризаси киритилиб, унда жарима миқдорини камайтириш сўраган. Суд томонидан иш барча далиллар, гувоҳлар кўрсатмалари ҳамда иш материаллари асосида ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганилди.
Суд муҳокамаси жараёнида аниқланишича, фуқаро томонидан ер участкасидан қонуний ҳуқуқий асосларсиз фойдаланилгани, мазкур ҳолат ваколатли орган томонидан тўғри қайд этилгани ва қонун талаблари асосида ҳуқуқий баҳо берилгани ўз тасдиғини топди. Шунингдек, ишни кўриб чиқиш жараёнида жаримани камайтириш ёки бекор қилиш учун қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Натижада, суд томонидан ваколатли орган қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, шикоят аризаси қаноатлантирилмади.
Ер муносабатлари соҳасида қонун талабларига риоя этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Ундан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш нафақат маъмурий жавобгарликка, балки кейинчалик янада оғир ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу боис, фуқаролар ҳар қандай қурилиш ёки ер билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишдан олдин тегишли рухсатнома ва ҳужжатларни расмийлаштириши, амалдаги қонунчилик талабларига амал қилиши зарур. Қонун устуворлиги таъминланган жамиятдагина адолат ва тартиб қарор топади.
Жеткиншек Қдирниязов,
жиноят ишлари бўйича
Шўманай туман судининг тергов судьяси

Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган 20 ёшли йигитга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Суд раиси М. Эргашев судланувчига чиқарилган ҳукм юзасидан батафсил тушунтириш берди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Суд раиси М. Эргашев судланувчига чиқарилган ҳукм юзасидан батафсил тушунтириш берди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
КАДАСТР МАСАЛАСИДА СУД ОРҚАЛИ ТИКЛАНГАН АДОЛАТ
Бугунги кунда мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланиши, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилиниши давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бу жараёнда суд ҳокимияти, айниқса маъмурий судлар, адолат тарозисини барқарор ушлаб турган асосий институт сифатида намоён бўлмоқда.
Самарқанд туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган бир иш эса бу фикрнинг ёрқин исботи бўла олади. Оддий кўринган, аммо мазмунан жуда муҳим бўлган ушбу иш орқали нафақат бир тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари тикланди, балки давлат органлари фаолияти устидан суд назоратининг нақадар муҳим экани яна бир бор намоён бўлди.

❗️❗️Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлар портали фойдаланувчилари хабарнома орқали суд мажлиси тўғрисида хабардор бўлиш ҳамда фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотлари билан танишиш имконияти яратилди.
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифага кўра фуқароларга янада қулайликлар яратиш, суд ишлари бўйича тезкор маълумот етказиш мақсадида Олий суднинг ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлар портали билан интеграция қилинди.
✅Бунинг натижасида жисмоний ва юридик шахсларга ўзларига тегишли фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва суд тўғрисида олдиндан хабардор бўлишади.
✅Ушбу хизмат жорий этилиши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг судга келиб-кетиш билан боғлиқ ортиқча харажатлари ва вақт сарфи қисқартирилади, шунингдек суд мажлиси иштрокчиларининг суд мажлиси тайинланганлиги ҳақида бехабар қолиш ҳолатларига барҳам берилади.

Бугунги кунда судьялар ҳамжамияти органлари суд мустақиллигини кафолатлаш, судьялар корпусини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда судьяликка номзодларни танлашда муҳим ўрин эгалламоқда. Таҳлиллар улар фаолиятида айрим ноаниқликлар мавжудлигини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан судьялар ҳамжамияти органларининг турлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Судьялар ҳамжамияти органларининг фаолиятини ташкил этиш асослари мустаҳкамланмоқда. Судьялар малака ҳайъати таркибига жамоатчилик асосида тажрибали суд фахрийларини жалб этиш имконияти яратилмоқда.
Судьяларнинг малака даражаларини бериш, интизомий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ваколатларни тўхтатиш ва тугатиш тартиблари ҳам ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда.
Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асослари белгиланиши орқали суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга, судьяларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга эришилади. Натижада шахснинг одил судловга бўлган ҳуқуқлари янада мустаҳкамланишига ҳамда одил судлов сифати ва самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади. Одил судловга оид халқаро талаблар миллий қонунчилигимизга татбиқ этилишини таъминлайди.
Мажлисда қонун лойиҳаси суд ҳокимиятининг нуфузини мустаҳкамлашда муҳим эканлиги таъкидланиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.