Олий суд | Расмий канал
15.8K subscribers
30.8K photos
14K videos
18 files
27.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий судда Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган 6 нафар шахсга оид жиноят иши тафтиш инстанциясида кўрилиб, жиноят иши доирасида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги сабабли уларга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси жарима жазосига алмаштирилди.

Суднинг ажрими билан судланганлар дарҳол жазони ижро этиш муассасасидан озод қилиниши белгиланди.


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий судда юксак маънавий-маърифий руҳдаги ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов иштирок этди

Маърифий тадбир Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан ташкил этилгани боис Т. Мўминов ўз чиқишида Соҳибқирон образини театр ва кино саҳналарида маҳорат билан гавдалантирган актёр сифатида буюк саркарданинг давлатчилик фалсафаси, бошқарув маданияти ва адолат тамойилларига алоҳида урғу берди.


Самимий ва мазмунли мулоқотда таъкидланганидек, Амир Темур давлатида адолат — бошқарувнинг устувор пойдевори саналган. У ўз “Темур тузуклари” орқали жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва давлат идораларида тартиб-интизомни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратган. “Куч — адолатда” деган ҳаётий тамойил нафақат шиор, балки бутун бошқарув тизимининг амалий асоси сифатида хизмат қилган.

Шу нуқтаи назардан, тадбир давомида бугунги кундаги давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимида адолатнинг ўрни ва роли ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Қайд этилганидек, замонавий демократик жамиятда суд тизими — адолатни қарор топтирувчи энг муҳим институтлардан бири ҳисобланади. Суднинг мустақиллиги, қонун олдида барчанинг тенглиги ва шаффофлик тамойиллари жамиятда ишонч муҳитини шакллантиради.

Т. Мўминов ўз нутқида, айниқса, суд органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, адолатли қарорлар қабул қилиш ва виждонан иш юритиш каби омиллар давлатнинг барқарор тараққиётида ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлади. Унинг фикрича, адолатли суд тизими — бу нафақат ҳуқуқий тартибни таъминлайди, балки фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган асосий омилдир.


Шунингдек, тадбир иштирокчиларига тарихий мерос ва замонавий ислоҳотлар ўртасидаги узвий боғлиқлик тушунтирилди. Амир Темур давридаги одилона бошқарув анъаналари бугунги кунда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан ҳамоҳанг экани, адолат тамойили ҳар қандай тараққиётнинг бош мезони экани алоҳида қайд этилди.


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудида мамлакатимизда кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида яна бир муҳим экологик ташаббус амалга оширилди.

Аниқроғи, Олий суд раиси Б. Исломов бошчилигида Олий суд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар судлари жамоалари томонидан кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик маданиятни юксалтиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир. Шунинг баробарида бу ташаббус суд тизими вакилларининг жамият олдидаги ижтимоий масъулияти ва табиатга бўлган эҳтиромини яна бир бор намоён этади.

Кўчат экиш жараёнида турли манзарали дарахтлар ўтқазилди ва албатта, яқин йиллар ичида ушбу яшил ҳудуд экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилиши аниқ.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят судининг раиси Толиб Байзаков суд соҳасидаги ислоҳотларни бориши, одил судловни амалга ошириш ҳамда судларда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон ва Қумқўрғон туман судлари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди фаолияти билан танишди.

Шунингдек, судья ва ходимларнинг ота-оналари иштирокида коррупцияга қарши курашиш масаласига доир мулоқот ўтказилди.


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Т А Ъ З И Я

Олий суд жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлар бўйича судьяси Низаматдин Абдакимовга отаси Жаббарберген Абдакимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram