❗️Олий суд ва Солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ўртасида рақамли маълумот алмашинуви йўлга қўйилиб, суд ишларини кўриб чиқиш жараёнлари тўлиқ интеграция қилинди.
Эндиликда солиқ органлари томонидан юбориладиган маълумотлар судларга автоматик тарзда инсон омилисиз рақамли шаклда етказилади ва иш кўриш жараёнида маълумотлар аниқлиги таъминланади.
Маълумот учун: аввал солиқ органлари судларга мурожаатларни қоғоз ва электрон шаклда тақдим этиб келган.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ (06. 04. 2026 йил ҳолатига)
Ҳурматли фуқаролар!
Қадрли ота-оналар ва ёшлар!
Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.
✔️Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳурматли фуқаролар!
Қадрли ота-оналар ва ёшлар!
Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.
✔️Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят суди ва прокуратураси ҳамкорлигида терговчи ҳамда суриштирувчилар учун дастлабки тергов органлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш ҳамда далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини қўллаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЕРНИ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ БЎЛМАЙДИ
Ер давлатники, унинг ҳисоби бор. Қонунлар устувор жамиятда ўзбошимчалик фақат ўзингга ташвиш келтиради.
Ургутлик Б. тумандаги фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, суғориб ҳайдаладиган ер майдонидан 0.07 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 300 квадрат метр ўлчамда уй-жой биноси қуриб олган эди.
Оқибатда, ушбу ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиб, давлат манфаатларига 19 миллион 269 минг 180 сўм миқдорида зарар етказган.
Барча ҳолатлар судда ўз тасдиғини топди. Б. айбига иқрор бўлди.
Суд уни Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топди ва 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Ер майдони фермер хўжалигига қайтарилди.
Пайариқлик Н. фермер хўжалиги ҳисобидаги суғориладиган ер майдонидан 0,12 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 224 кв. метр ҳажмда уй-жой биноси қурган. Оқибатда, ушбу суғориладиган ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиб, яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги натижасида давлат манфаатларига 20 миллион 498 минг 916 сўм зарар етказилган.
Судда Н. ҳам Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди ва 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Қонунчиликда ерни турли мақсадларда қонуний олиш йўллари мавжуд. Қонунбузарликка эса жазо муқаррар.
Азиз АКРАМОВ,
Самарқанд вилоят
судининг судьяси

САМАРҚАНДДА УЙ-ЖОЙ ШАРТНОМАСИ БЎЙИЧА НИЗО: СУД ФУҚАРО ФОЙДАСИГА ҚАРОР ЧИҚАРДИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари, янги турар-жой массивлари ва замонавий уй-жойларнинг барпо этилиши жараёнларида айрим фуқаролар ва қурилиш ташкилотлари ўртасида турли низолар юзага келаётгани сир эмас.
Ана шундай низолардан бири Самарқанд шаҳрида кўриб чиқилиб, адолатли ҳал этилди. Мазкур иш нафақат бир фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилди, балки бошқа юртдошларимиз учун ҳам муҳим сабоқ бўлиб хизмат қилади.
Шартнома ва ишонч
Ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг асоси — бу ишонч ва шартнома ҳисобланади. Нодира Жўрабоева айнан ана шу ишонч асосида «ULUG` SIYMO QURILISH» МЧЖ билан шартнома тузган. У янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишни режалаштирган ва бунинг учун катта миқдордаги маблағни тўлаган.
Шартномада белгиланганидек, компания маълум муддат ичида замонавий уй-жойни қуриб, эгасига топшириши лозим эди. Бу эса фуқаро учун нафақат молиявий, балки маънавий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Зеро, ҳар бир инсон ўз уйига эга бўлишни орзу қилади.
Афсуски, амалиётда барча шартномалар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилавермайди.
Ушбу ҳолатда ҳам қурилиш компанияси ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармади. Уй-жой белгиланган муддатда топширилмади, тўланган маблағлар эса қайтарилмади.
Н. Жўрабоева бир неча бор компанияга мурожаат қилди, огоҳлантиришлар берди, ҳатто расмий талабномалар юборди. Аммо бу ҳаракатлар кутилган натижани бермади. Бу эса фуқаронинг сабр косасини тўлдирди ва у адолат излаб судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Адолат тимсоли
Суд — бу қонун устуворлигини таъминловчи асосий институтдир. Самарқанд шаҳар судида бўлиб ўтган мазкур иш ҳам шунинг яққол исботидир. Суд жараёнида барча далиллар атрофлича ўрганилди, ҳужжатлар таҳлил қилинди ва қонун нормаларига мувофиқ қарор қабул қилинди.
Жавобгар томон суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да, бу ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмади. Чунки амалдаги қонунчиликка кўра, тегишли тартибда хабардор қилинган томон судга келмаган тақдирда ҳам иш кўриб чиқилиши мумкин.
Қонун ва адолат устуворлиги
Суд ўз қарорини чиқаришда Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал кодекслари нормаларига таянди. Унга кўра, ҳар бир шартнома — бу мажбурият ва у албатта бажарилиши шарт.
Агар бир томон ўз мажбуриятини бажармаса, иккинчи томон ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу ишда ҳам айнан шу принцип устувор бўлди.
Суд қарорига кўра, қурилиш компаниясидан даъвогар фойдасига катта миқдордаги маблағ ундирилиши белгиланди. Бу қарор нафақат моддий зарарни қоплаш, балки адолатни тиклаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бу ҳолат шундан далолат берадики, мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади. Ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқи поймол этилган тақдирда судга мурожаат қилиб, адолат топиши мумкин.
Сабоқ ва хулоса
Ушбу воқеа барча фуқаролар учун муҳим сабоқ бўлиб хизмат қилади. Хусусан, шартнома тузишда унинг барча бандларини диққат билан ўрганиш, тўловларни расмий ҳужжатлар асосида амалга ошириш ҳамда муаммо юзага келганда ўз ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш зарур.
Шу билан бирга, қурилиш компаниялари ҳам ўз мажбуриятларига жиддий ёндашиши, мижозлар ишончини оқлаши лозим.
Адолат — жамият тараққиётининг асосий устунидир. Самарқандда кўриб чиқилган ушбу иш эса ана шу адолатнинг амалдаги ифодасидир. Суд томонидан қабул қилинган қарор фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Баҳодир Қаршиев,
"Шоҳруҳ" адвокатлик фирмаси адвокати

Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида қабул қилинган қарорга мувофиқ Акрам Шукуров судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Баходир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Хайдаров, Нозимжон Жураев ўн йиллик муддатга ҳамда Акмал Муродов ва Одил Нормаҳматов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Олий суднинг судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Д. Ражабов, К. Толлибаев, А. Элмуродов, Э. Тургунбоев Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.
———
В соответствии с постановлением, принятым на 14-пленарном заседании Сената Олий Мажлиса, Акрам Шукуров избран на бессрочный срок пребывания в должности судьи и на пятилетний срок заместителем председателя Верховного суда – председателем судебной коллегии.
Также на должность судьи Верховного суда на десятилетний срок избраны Баходир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Хайдаров, Нозимжон Жураев, а также Акмал Муродов и Одил Нормахматов – на бессрочный срок пребывания в должности судьи.
В связи с переходом на другую работу Д. Ражабов, К. Толлибаев, А. Элмуродов, Э. Тургунбоев освобождены от должности судьи Верховного суда Республики Узбекистан.

INSAN HUQIQLARI SUD QORǴAWINDA
Qaraqalpaqstan Respublikası sudınıń puqaralıq isleri boyınsha sudlaw kollegiyası apellyaciya instanciyasında dawager - Ámiwdárya rayonı Kámbaǵallıqtı qısqartıw hám bántlikke kómeklesiw bólimi tárepinen puqara O. Saparbaevtıń máplerin gózlep juwapker - Ámiwdárya rayonı Abadanlastırıw basqarmasına qarata jumısqa tiklew hám májbúriy bos júrgen kúnleri ushın miynet haqısın óndiriw haqqındaǵı dawa arzası ashıq sud májilisinde kórip shıǵıldı.
Sudlaw kollegiyası tárepinen bul dawa arzası qanaatlandırılıp, puqara óz jumıs ornına tiklendi hám májbúriy bos júrgen kúnleri ushın miynet haqısın óndiriw belgilendi.
Óz jumıs ornına qayta tiklengen puqara ádil sud qararı ushın shın júrekten minnetdarshılıq pikirlerin bildirdi.

Олий судда судьялар малакасини ошириш ва тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тўғрисидаги қонунчиликни амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда республика судларида фаолият юритаётган судьялар, шунингдек, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўриб чиқишдаги долзарб масалалар, амалдаги қонунчилик нормаларини талқин қилиш, суд амалиётида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Бу каби тадбирлар ягона суд амалиётни шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Семинарда республика судларида фаолият юритаётган судьялар, шунингдек, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўриб чиқишдаги долзарб масалалар, амалдаги қонунчилик нормаларини талқин қилиш, суд амалиётида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Бу каби тадбирлар ягона суд амалиётни шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоят судининг апелляция инстанциясида Хатирчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири лавозимида ишлаган М. Мухторов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (мансаб сохтакорлиги) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этмаган деб топилиб, оқланди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон давлат университетида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьялари иштирокида навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида талабаларга оилавий муносабатларда учрайдиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг ҳуқуқий оқибатлари, бундай ҳолатларнинг олдини олиш механизмлари ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик иллатининг олдини олиш, унинг салбий ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари хусусида ҳам атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Учрашув давомида талабаларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактик ишлар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилиб, уларга амалий ҳуқуқий тушунтиришлар тақдим этилди.

БРИФИНГ / Аббосжон Темиров - жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг тергов судьяси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳақида
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳақида
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"АДОЛАТЛИ ҚАРОРДАН МИННАТДОРМИЗ"
“Оptima consulting” компаниясининг (БАА) жавобгар “Le Da Metal Technology” МЧЖга нисбатан Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни сўраб киритган даъво аризаси Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилди.
Мазкур иш бўйича чиқарилган қарор учун даъвогарнинг ишончли вакили Саидакбар Бекитаев судлов ҳайъатига миннатдорчилик билдирди.