Олий суд | Расмий канал
15.8K subscribers
30.8K photos
14K videos
18 files
27.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Олий суд жамоаси Президент Шавкат Мирзиёев ғояси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейида уч минг йиллик тарих ва цивилизациялар билан танишар экан, экспозициялардаги ноодатий ёндашувлардан катта таассурот олишди.

Бахтиёр Исломов, Олий суд раиси:

– Биз марказдан жуда катта таассуротлар олдик. Бу ерда мисли кўрилмаган иш амалга оширилган. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси асосида бунёд этилгани бу масканнинг аҳамиятини янада оширади. Бу ерда бутун тарихимиз ва давлатчилигимиз мужассам бўлиб, менимча, у келажакда ҳам бутун дунё учун муҳим мерос бўлиб қолади.

Алишер Усманов, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари:

– Ислом цивилизацияси марказининг очилиши арафасидаёқ бу масканга катта қизиқиш билан қараб, қачон ишга тушишини кутиб юрардик. Бугун эса марказ фаолияти ва ундаги экспонатлар билан танишдик. Очиғини айтсам, кўрганларим менда жуда катта таассурот қолдирди. Тарихимизнинг нақадар қадимийлиги, халқимизнинг буюклиги бу ерда жуда ёрқин намоён этилган. Айниқса, буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор чуқур ҳис қилдим. Шу боис ўзбек халқининг вакили эканимдан чин дилдан фахрланаман. Бу марказда уч Ренессанс даври изчил ва аниқ далиллар асосида кўрсатиб берилгани алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар бир экспонат, ҳар бир бўлим халқимизнинг буюк тарихидан дарак беради. Менимча, ҳар бир фуқаро бу ерга албатта келиб кўриши керак. Ўзим ҳам фарзандларим ва набираларим билан яна ташриф буюришни ният қилдим. Чунки тарихимизни билиш ва ундан фахрланиш ҳар биримиз учун муҳим. Ушбу масканни барпо этганларга ва бу ерда фаолият юритаётган жамоага катта раҳмат. Бу марказ орқали халқимизнинг бой тарихи ва маънавий мероси янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Абдуҳалим Холмахматов, Олий суд аппарати раҳбари:

– Албатта, шуни айтишим мумкинки, бу ерга келган ҳар бир инсон — нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё вакиллари ҳам катта ҳайрат билан чиқиб кетади. Бу маскан инсонга чуқур ўй беради: аждодларимиз ким бўлган, биз аслида қандай буюк тарих эгасимиз — деган саволларга жавоб топади. Натижада ҳар бир ташриф буюрувчи фахр туйғуси билан бу ердан чиқади. Шу боис давлатимиз раҳбарига катта раҳмат айтиш керак — тарихимизни тиклаб, аждодларимизнинг буюк меросини шу даражада намоён этиб берганлари учун. Аввал айрим маълумотларни қисман билган бўлсак, бу ерга келиб тўлиқ тасаввурга эга бўлдик. Бу ҳақиқатан ҳам бебаҳо бойлик. Дунё миқёсида қиёси кам бўлган бундай марказ учун яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди фаолиятидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти маъмурий судида “Китоб - адолат калити” шиори остида китобхонлик тадбири ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят судининг ходимлари томонидан ўқув муассасаларида ўсмирларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тушунтирилмоқда

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одил судловни амалга ошириш ҳамда судларда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоят суди раиси Дилшод Ражабовнинг туман ва шаҳар судларида ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.

Бу гал жиноят ишлари бўйича Нуробод туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман суди фаолияти билан танишилди. Суд бинолари, шарт-шароитларни кўздан кечириб, аҳоли учун қулайликларни ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, судья ва суд ходимлари билан мулоқот ўтказилиб, одамларни оворагарчилигига йўл қўймаслик, муомала маданияти, ишга масъулият, тартиб-интизом ва коррупцияга қарши курашиш масалаларида суҳбатлашилди.


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУЛОҚОТ | Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланган ҳолларда қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг тергов судьялари Шаҳриддин Эшимов ва Илёс Болтаев сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ИШОНЧ ОРТИДАГИ ХИЁНАТ ЁХУД «FACE ID» ОРҚАЛИ СОДИР ЭТИЛГАН ЎҒИРЛИК

Кейинги йилларда ахборот технологиялари ҳаётимизда чуқур ўрин эгалламоқда. Айниқса, “Face ID”, яъни шахснинг юзини таниш орқали шахсини аниқлаш тизими кўплаб қурилмаларда қўлланила бошлади. Албатта, бу тизим фойдаланувчиларга бир қатор қулайлик яратиб, парол ва кодлардан воз кечиш имконини берди.

Бироқ ҳар қандай қулайлик ортида маълум хавф ҳам яширинган. Буни айнан “Face ID” қурилмасидан ғараз ниятда фойдаланиб, фирибгарлик жиноятлари содир этилаётгани мисолида кўриш мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, фирибгар кимсалар бу қурилмадан ғаразли ниятда фойдаланишида одамларнинг соддалиги, ишонувчанлиги ва технология ҳақидаги етарли билимга эга эмаслиги қўл келмоқда. “Face ID” — оддий қурилма эмас, балки шахсий биометрик калит ҳисобланади. Шу маънода, уни бошқаларга бериш — шахсий ҳужжатингизни ўз қўлингиз билан топшириш билан баробар.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё миқёсида биометрик маълумотлар билан боғлиқ кибержиноятлар сони қарийб 40 фоизга ошган.

Айниқса, юзни таниш тизимларидан фойдаланиш орқали амалга оширилаётган фирибгарликлар тез суръатларда кўпайиб бормоқда.

Халқаро киберхавфсизлик ташкилотлари таҳлилларига қараганда, 2024-2025 йилларда онлайн фирибгарлик ҳолатларининг 60 фоиздан ортиғи биометрик ёки шахсий маълумотларни қўлга киритиш билан боғлиқ.

Фойдаланувчиларнинг 70 фоизга яқини номаълум ҳаволалар орқали шахсий маълумотларини ўзлари ошкор қилган. Ёки “Deepfake” технологиялари билан боғлиқ фирибгарликлар сони сўнгги бир йилда уч бараварга кўпайган. Онлайн кредит олишда фирибгарлик ҳолатларининг катта қисми “Face ID” тасдиғи орқали амалга оширилган.

Яқинда судда кўриб чиқилган бир жиноят иши бугунги кунда ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи нечоғли долзарб эканлигини яна бир марта кўрсатди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёлик тадбиркор Сарвиноз Жўрамуродова даъвогар сифатида иштирок этган иқтисодий ишда қабул қилинган қонуний, асосли ва адолатли қарор ҳамда яратилган имкониятлар учун Гулистон туманлараро иқтисодий судига ўз миннатдорчилигини билдирди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди ва Урганч вилоят судининг кассация инстанциясида кўрилган фуқаролик ишида умумий ўрта таълим мактабларининг бир гуруҳ ингилиз тили фани ўқитувчилари Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зиммасига ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи пулларини махсус сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар тўлаб бориш мажбуриятини юклатишни сўраган.

Мазкур иш юзасидан даъвогарлар Сардорбек Жуматов ва Донохон Курбонова ҳуқуқлари ҳимоя қилинганлигини айтиб, суд тизими ҳақида фикр билдиришди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНДА САВОЛ БОР | Мен ташкилотда бўлим бошлиғи вазифасида ишлайман. Иш берувчининг тегишли ҳужжатларига асосан менга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва мен хизмат текшируви давомида ишдан четлатилдим. Менга ушбу муддат учун иш ҳақи тўланадими ёки йўқми?

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси Азизбек Қодиров жавоб беради

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ÁDILLIK QARAR TAPTÍ

Puqaralıq isleri boyınsha Nókis rayonlar aralıq sudında Z. Allaniyazovanıń ádillik sorap etken múrájatı óz sheshimin taptı. Onıń Qaraqalpaqstan Respublikası Mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriwi ministrligine buyrıqtı nızamsız dep tabıw, jumısqa tiklew hám májbúriy bos júrgen kúnleri ushın miynet haqı óndiriw haqqındaǵı dawa arzası ashıq sud májilisinde kórip shıǵıldı. Sud qararı menen 2026-jıl 12-yanvardaǵı buyrıq biykar etilip, Z. Allaniyazova óziniń múnásip miynet ornına - Shımbay rayonındaǵı 19-sanlı mámleketlik mektepke shekemgi bilimlendiriw shólkeminiń direktorı lawazımına qayta tiklendi.

Eń áhmiyetlisi, bul qarar arqalı ádillik óz ornın taptı. Dawager bolsa sudqa bolǵan isenimin shın júrekten minnetdarshılıq penen bildirdi.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан РАНЧ университетида "Судья ва ёшлар" мулоқоти ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судга тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлаш

Электрон суд хизматларидан фойдаланинг!

Олий суднинг интерактив хизматлари портали

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️Олий суд ва Солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ўртасида рақамли маълумот алмашинуви йўлга қўйилиб, суд ишларини кўриб чиқиш жараёнлари тўлиқ интеграция қилинди.

Эндиликда солиқ органлари томонидан юбориладиган маълумотлар судларга автоматик тарзда инсон омилисиз рақамли шаклда етказилади ва иш кўриш жараёнида маълумотлар аниқлиги таъминланади.

Маълумот учун: аввал солиқ органлари судларга мурожаатларни қоғоз ва электрон шаклда тақдим этиб келган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ (06. 04. 2026 йил ҳолатига)

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

✔️
Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят суди ва прокуратураси ҳамкорлигида терговчи ҳамда суриштирувчилар учун дастлабки тергов органлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш ҳамда далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини қўллаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд мажлиси санаси ва вақти ҳақидаги маълумотни қандай билиш мумкин?

Электрон суд хизматларидан фойдаланинг!

Олий суднинг интерактив хизматлари портали

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЕРНИ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ БЎЛМАЙДИ

Ер давлатники, унинг ҳисоби бор. Қонунлар устувор жамиятда ўзбошимчалик фақат ўзингга ташвиш келтиради.

Ургутлик Б. тумандаги фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, суғориб ҳайдаладиган ер майдонидан 0.07 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 300 квадрат метр ўлчамда уй-жой биноси қуриб олган эди.

Оқибатда, ушбу ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиб, давлат манфаатларига 19 миллион 269 минг 180 сўм миқдорида зарар етказган.

Барча ҳолатлар судда ўз тасдиғини топди. Б. айбига иқрор бўлди.

Суд уни Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топди ва 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Ер майдони фермер хўжалигига қайтарилди.

Пайариқлик Н. фермер хўжалиги ҳисобидаги суғориладиган ер майдонидан 0,12 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 224 кв. метр ҳажмда уй-жой биноси қурган. Оқибатда, ушбу суғориладиган ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиб, яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги натижасида давлат манфаатларига 20 миллион 498 минг 916 сўм зарар етказилган.

Судда Н. ҳам Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди ва 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Қонунчиликда ерни турли мақсадларда қонуний олиш йўллари мавжуд. Қонунбузарликка эса жазо муқаррар.

Азиз АКРАМОВ,
Самарқанд вилоят
судининг судьяси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят суди мактаб директорига маъмурий жарима қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram