Бугун Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган анъанавий VIII Тошкент халқаро марафонида дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан қарийб 15 000 нафарда зиёд иштирокчилар қатнашди. Бу эса тадбирга нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш уйғонганини кўрсатади.
Халқаро марафон нафақат спорт мусобақаси, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, турли миллат вакилларини бирлаштирувчи, ёшлар ва катталарни бир мақсад йўлида жамловчи улкан байрамга айланди.
Марафонда Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полванов сардорлигида 9 нафар судья ва суд ходимлари иштирок этди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

"АДОЛАТ" ахборот тизимлари комплекси фойдаланувчилари диққатига!
❗️Эндиликда шахсий кабинет орқали жиноят ишлари юзасидан кассация ва тафтиш тартибида, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан кассация тартибида шикоятларни электрон тарзда юбориш имконияти жорий қилинди.
Маълумот учун: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан тафтиш тартибида электрон шаклда шикоят бериш бўйича дастурлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️Эндиликда шахсий кабинет орқали жиноят ишлари юзасидан кассация ва тафтиш тартибида, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан кассация тартибида шикоятларни электрон тарзда юбориш имконияти жорий қилинди.
Маълумот учун: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан тафтиш тартибида электрон шаклда шикоят бериш бўйича дастурлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Shaanxi xinshengfengtu international trade co LTD” компаниясининг (ХХР) “Silkroad orient suplly chain” МЧЖ ҳисобидан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий иш медиатив келишув орқали якунланди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Даъвогар вакили ушбу суд мажлисидан қониқиш ҳосил қилганини баён қилиб, Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўз минннатдорчилигини изҳор қилди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти судлари Кадрлар захирасини шакллантириш комиссияси фаолиятидан лавҳалар
Жараёнда номзодларнинг ҳуқуқий билими, фикрлаш доираси ва касбий салоҳияти баҳоланди.
Суд тизимида адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда билимли, ҳалол ва юқори салоҳиятга эга кадрларни танлаш муҳим аҳамият касб этади.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жараёнда номзодларнинг ҳуқуқий билими, фикрлаш доираси ва касбий салоҳияти баҳоланди.
Суд тизимида адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда билимли, ҳалол ва юқори салоҳиятга эга кадрларни танлаш муҳим аҳамият касб этади.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда судьялар, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар иштирокида "Оилавий низолар ва никоҳдан ажрашиш ҳолатларининг олдини олиш" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕНДА САВОЛ БОР | Мен узоқ йиллардан бери фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув қисмида йўриқчи-қутқарувчи ва смена бошлиғи вазифаларида ишлаб келаман. Касбим имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадими?
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси Хуршидбек Расулов жавоб беради
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси Хуршидбек Расулов жавоб беради
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари ҳамда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул ходимлари ва терговчилари иштирокида тергов (суриштирув) органлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини қўллаш масалаларига юзасидан семинар ўтказилди.
Дастлаб, 2025 йил давомида тергов органлари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб уларнинг сабаблари ўрганилди ҳамда келгусида мазкур ҳолатларни олдини олиш бўйича батафсил муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинарда далилларнинг қонунийлиги ва мақбуллигини таъминлаш — одил судловнинг энг муҳим шартлари экани ҳамда қонун нормаларини тўғри қўллаш суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

АЁЛ ШАЪНИ, БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲАР НАРСАДАН ҚИММАТ
Бу долзарб масала - қонун устуворлигининг муҳим мезони
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Бунда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан асраш алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Ўз навбатида, Президентимизнинг 2026 йил 3 мартда қабул қилинган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги саъй-ҳаракатлар янги босқичга кирганидан далолат беради.
Мазкур Фармон нафақат ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, балки инсонни эъзозлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка мутлақо муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир. Глобаллашув ва ахборот макони кенгайиб бораётган бугунги шароитда турли ижтимоий муаммоларнинг юзага келаётгани ушбу ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг нақадар долзарб эканини англатади.
Фармонда балоғат ёшига етмаган шахслар билан никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг олдини олиш, бу борада ота-оналар масъулиятини ошириш, ёшларни оила қуришга онгли ва масъулиятли ёндашишга даъват этиш ва унинг амалдаги рўёбини таъминлаш алоҳида белгилаб қўйилган. Бинобарин, эрта никоҳ ёшларнинг таълим олиши, касб эгаллаши ва мустақил ҳаёт қуришига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан биридир.
Аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар таҳлили ҳам ушбу масаланинг долзарблигини яққол кўрсатади. Мисол учун Хоразм вилоятида 2025 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2 минг 701 нафар шахсга нисбатан 1 минг 954 та маъмурий иш кўриб чиқилган. Бу жараёнда 1 минг 535 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Жабрлангани эътироф этилган 2 минг 373 нафар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Жорий йил январь-февраль ойларида эса, 403 нафар шахсга нисбатан 268 та маъмурий иш кўриб чиқилиб, 231 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Натижада 313 нафар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинишига эришилган.
Таҳлилларга кўра, ўтган йили 92 нафар шахс ана шундай қилмишлар учун суд олдида жавоб берди. Уларга нисбатан 79 та жиноят иши кўрилиб, бу жараёнда 84 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида эса, 12 нафар шахсга нисбатан 12 та жиноят иши кўрилиб, 10 нафар шахс устидан айблов ҳукми чиқарилди ва жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
Мазкур ишлар бўйича судлар томонидан профилактик аҳамиятга эга таъсир чоралари ҳам қўлланилмоқда. Ўтган йили ва жорий йилнинг сўнгги икки ойи мобайнида жами 58 та хусусий ажрим чиқарилиб, муҳокама қилиш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш учун корхона, ташкилот ва муассасаларга юборилди.
Суд амалиётида оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриш жараёнида тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар келгусида жиноят ёки ҳуқуқбузарликларгача етаклаши эҳтимоли мавжуд ҳолатлар алоҳида эътиборга олиниши даркор. Шу муносабат билан бундай хавф аниқланган ҳолларда судлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли хабарномалар юбориш амалиётини йўлга қўйишнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Масаланинг бу жиҳати судларнинг доимий эътиборида турибди. Ўтган йили оилавий низолар бўйича кўриб чиқилган суд ишлари якунида ваколатли органларга 347 та хабарнома юборилгани фикримиз далилидир. Бу, албатта, мазкур йўналишдаги профилактик ишларнинг аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради.
👉 Батафсил