Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BRIFING / Qaraqalpaqstan Respublikası sudı baslıǵınıń orınbasarı – ekonomikalıq isler boyınsha sudlaw kollegiyası baslıǵı Baxram Ktaybekov ekonomikalıq isler boyınsha sudları tárepinen 2025-jıl dawamında ádil sudlawdı támiyinlew baǵdarında ámelge asırılǵan jumıslar haqqında sóz etedi
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jınayat isleri boyınsha Beruniy rayonı sudınıń tergew sudyası I. Allaniyazov tárepinen kóshpeli sud májilisi ótkerilip, onda Hákimshilik juwapkershilik haqqındaǵı kodekstiń 131-statyası (transport quralların más halda basqarıw), 135-statyası (jol háreketi qaǵıydalarında názerde tutılǵan hújjetleri bolmaǵan shaxslardıń transport quralların basqarıwı) hám 183-statyası (mayda biyzarılıq)nda názerde tutılǵan huqıqbuzarlıqtı islegen shaxslarǵa tiyisli jaza sharaları tayınlandı
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугунги кунда рақамли технологиялар жамият ҳаётининг барча соҳаларига чуқур кириб бораётган бир шароитда суд-ҳуқуқ тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва суд фаолиятини рақамлаштириш одил судловни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу жараён суд ишларини юритишда замонавий ёндашувларни қўллаш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг судга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Суд тизимини рақамлаштириш, аввало, электрон ҳужжат айланиши, онлайн суд мажлислари, масофавий тарзда ариза ва шикоятлар қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш орқали суд жараёнларининг тезкор ва қулай бўлиши таъминланади. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ортиқча вақт ва харажатлардан холи бўлиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали механизмларга эга бўлади. Шу билан бирга, рақамли ечимлар инсон омилининг таъсирини камайтириб, хато ва бюрократик тўсиқларнинг олдини олади.
Сунъий интеллект технологияларининг суд фаолиятига жорий этилиши эса катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш, суд амалиётини умумлаштириш ва ишларни кўриб чиқиш жараёнини оқилона ташкил этиш имконини беради. Хусусан, суд қарорларини таҳлил қилиш, ўхшаш ишларни аниқлаш, ҳужжатларни автоматик тарзда тизимлаштириш ва ишларни кўриб чиқиш муддатларини прогноз қилиш орқали судялар иш юкламаси сезиларли даражада камаяди. Бу эса судьяларга ҳар бир ишнинг мазмун-моҳиятига чуқур эътибор қаратиш имконини беради.
Рақамли ва сунъий интеллектга асосланган суд платформалари орқали суд жараёнлари ҳақидаги маълумотларни очиқ кузатиш, суд қарорлари билан эркин танишиш ҳамда иш ҳолатини реал вақт режимида билиш имконияти яратилади. Бу эса очиқлик ва шаффофликни кучайтириш билан бирга, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим омилдир.
Умуман олганда, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш ва рақамлаштириш жараёнлари суд-ҳуқуқ тизимини янада самарали, адолатли ва замонавий қилишга қаратилган.
Бу ислоҳотлар фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада ошириш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ва суд тизими сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Еламан Бисенов,
Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий судининг
судья катта ёрдамчиси

Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси Ш. Мирзахакимов, Фарғона вилоят судининг масъуллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари иштирокида Учкўприк туманида сайёр қабул ўтказилди
Сайёр қабулда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судловга оид мурожаатлари ўрганилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайёр қабулда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судловга оид мурожаатлари ўрганилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОРТГА ҚАЙТМАС ИСЛОҲОТЛАР
- 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилди
- Суд соҳасидаги ислоҳотлар Хоразм вилояти судлари фаолияти мисолида
- 2025 йил 24 ноябрда қабул қилинган Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида”ги қарорининг шарҳи

Фарғона вилоят суди суд аппарати ходимлари иштирокида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга муросасизлик ҳамда фаолиятда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш масалаларига бағишланган “Маърифат соати” бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва амалдаги қонунчилик талаблари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА
Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан даъвогар Наргиза Соибназарованинг жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанки”а акциядорлик тижорат банки Сирдарё банк хизматлари офисига нисбатан буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди.
Даъвогар Н. Соибназарова ҳамда унинг ҳимоячиси суднинг қарори юзасидан ўз муносабатини билдиришди

Андижон вилояти маъмурий судида Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг юриспруденция йўналиши талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Судьялар томонидан талабаларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, судга масофадан туриб ариза ва шикоятларни топшириш имкониятлари ҳамда электрон мурожаатлар орқали хизматлардан фойдаланишнинг қулайликлари тушунтирилди.
Шунингдек, суд тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шакллантирилгани ва бу ҳаракатларни содир этган шахсларга қонунчиликда белгиланган қатъий жавобгарлик чоралари қўлланиши алоҳида таъкидланди.
Мазкур тадбир талабаларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, суд тизими фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилди.

Хатирчи тумани судлари томонидан Педагогика техникумида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Сайёр суд мажлисида 1 та жиноят иши, 35 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳамда 1 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларга нисбатан суднинг якуний қарорлари эълон қилинди.
– Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишдан иборатдир, – дейди жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси Шерзод Мамиров. – Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари юзасидан 8 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Улардан 5 нафари суд қарорига биноан вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлагани, яъни уларни таъминлаш учун ундирилиши лозим бўлган маблағни тўлаб келмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган шахс 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари – 16 миллион 480 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.
Тадбирда судьялар томонидан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда қабул қилинган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, шунингдек, Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Шунингдек, йиғилишда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари, мамлакатимизда коррупция ва гиёҳвандлик жиноятларининг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича амалга оширилиб келинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.