Бугун Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қад ростлаган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суд биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий суд раиси Б. Исломов, Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев, Мудофаа вазирлиги ва Ҳарбий прокуратура вакиллари, судья ва адвокатлар, суд фахрийлари иштирок этди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини таъкидладилар.
Қайд этилганидек, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнларида судьялар ва суд аппарати ходимларининг мавқеини, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш, судларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, Президент томонидан судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларга ташриф буюрувчи фуқаролар ҳамда суд процессларининг барча иштирокчилари учун замонавий, ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш масалаларига эътибор кучайтирилиши натижасида судларнинг моддий-техника базаси яхшиланди.
2021-2025 йилларда марказлаштириладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури асосида 2025 йилга қадар 32 та янги бино қуриш ҳамда 107 та бинони реконструкция қилиш ишлари назарда тутилган.
Сўнгги йилларда ушбу дастурга мувофиқ 46 та янги суд биноси қурилди, шунингдек 23 та суд жойлашган 17 та мавжуд маъмурий бинода реконструкция ишлари амалга оширилди. Натижада жами 101 та суд замонавий бинолар билан таъминланди.
Ҳарбий суднинг замонавий, барча шароитлар яратилган янги суд биноси ҳам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган катта бунёдкорлик ишларининг бир қисми ҳисобланиб, бино энг замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланди.
Тадбирда бино қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Сўнгра тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, ташриф буюрган меҳмонлар суд биносида яратилган шароитлар билан танишдилар.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

#миллат_фидойилари
ОЛИЙ СУДНИНГ ОТИЛГАН РАИСИ
Саъдулла Қосимов 1901 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. 1909 йилдан машҳур муаллим Эшонхўжа Хонийнинг янги усулдаги “Хония” бошланғич мактабида, 1916 йилгача Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг “Намуна” мактабида ўқиган. Айни пайтда рус-тузем мактабида ўқиб, рус тили ва замонавий фанларни ҳам ўзлаштирган. 1918-1920 йилларда “Ўзбек педагогика билим юрти”да таҳсил олган. 1919 йил декабрь ойигача ўқитувчи бўлиб ишлаган, 1919 йил апрель ойида Мунаввар қорининг тавсияси билан большевиклар фирқасига кирган. Сўнг Туркфронт сиёсий бўлимига сафарбар этилиб, 1919 йил охиригача Туркфронтнинг мактаб ишлари бўйича инструктори бўлиб ишлаган. 1920-1921 йиллар ҳарбий хизматда бўлган. Ҳарбий хизматдан қайтгач, 1922 йил Эски шаҳар ижроия қўмитасида маориф бўлими раисининг ўринбосари вазифасида ишлаган.
👉 Батафсил

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ҳудудларда суд соҳасидаги ислоҳотларни бориши, одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ҳамда судларда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида 1-3 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташриф буюриб, жойларда судлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Хусусан, янги қурилган биноларда бўлиб, фуқаролар ҳамда судья ва ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, шунингдек, жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди учун қурилаётган бинода бўлиб, суд биноси замонавий ва ҳар томонлама талабга жавоб бериши лозимлиги ҳақида мутассадиларга тегишли тавсиялар берди.
Бундан ташқари, судья ва суд ходимлари билан мулоқотларда одил судлов сифатини яхшилаш, қонун талаблари, меҳнат ва ижро интизомига қатъий амал қилишлари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш борасида тегишли топшириқларни берди.