Олий суд | Расмий канал
12.2K subscribers
25.7K photos
8.87K videos
18 files
21K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида илк бор лавозимга тайинланган жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар судьяларининг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Судьялар ва ота-оналар иштирок этган тадбирда Олий суд раиси Б. Исламов мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётганини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда суд-ҳуқуқ соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарорлари чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан лавозимда бўлишнинг беш йиллик муддатига тайинланган 12 нафар судья қасамёди эшитилди.

Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар янги судьяларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган судьяларга гувоҳнома топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по обеспечению стабильности цен на основные продукты питания и созданию их резерва.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Экспортни ошириш бўйича имкониятлар ҳисоб-китоб қилиниши шарт"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Ер бизнеси билан шуғулланган шоввоз

Судланувчи Ш.Х фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йилнинг май ойида Қизилтепа тумани захира ер фондида бўлган туманнинг “Варозун” маҳалласи “Хожибиби” қишлоғидаги 446-сонли контурдаги қишлоқ хўжалиги мақсадларига фойдаланилмайдиган 0,18 гектар катталикдаги ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ваколатга эга эмаслигини билган ҳолда Ў.Снинг ишончига кириб, унга ушбу ер жойдан уй жой қуриш учун сотишини ва ушбу ер майдонини умрбод эгалик қилиши ҳуқуқи билан беришни ваъда қилиб, алдаб, дастлаб ушбу ер майдонини 50.000.000 сўмга, ундан сўнг гўёки бошқа мижоз чиққанлигини айтиб, 60.000.000 сўмга сотишини айтиб, Ў.Снинг ишончига кириб, 46.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.

Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Асака туман судининг судьяси
ЖИБ Наманган шаҳар судининг судьяси (2 нафар)
ЖИБ Чуст туман судининг судьяси
ЖИБ Қўқон шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Урганч шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Олмалиқ шаҳар судининг судьяси

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:

ФИБ Пешку туманлараро судининг судьяси
ФИБ Қарши туманлараро судининг судьяси
ФИБ Навбаҳор туманлараро судининг судьяси
ФИБ Учқудуқ туман судининг раиси
ФИБ Бекобод туманлараро судининг судьяси
ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг судьяси
ФИБ Миробод туманлараро судининг судьяси
ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси
ФИБ Яккасарой туманлараро судининг судьяси

Иқтисодий судларда:

Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Маъмурий судларда:

Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси
Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси

Изоҳ: Судьялар олий мактаби таҳсилини муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзодлар ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда (info@sjco.uz) мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2022 йил 15 сентябрь соат 18:00

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Пул деб салфеткага алданган аёл

Р.Б фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йилнинг 5 март куни Л.Гга ўзини “Алишер” деб таништириб, уйида бир кеча тунаб қолиш учун жой сўраб бориб, гуруч савдоси билан шуғулланишини, айни вақтда Хоразм вилоятидан “Камаз” юк машинасида гуруч маҳсулоти олиб келаётгани сабабли юкни қабул қилиб олиш, йўл хақи ва бошқа харажатлар учун майда купюрада пул маблағи кераклигини, ёнида 100.000.000 сўм пули бўлсада уларни йирик купюрадаги пуллар эканлигини айтиб, Л.Гнинг ишончига кириб, алдаб унга қора рангли целофан пакетга ўралган скотчланган 100.000.000 сўм пулни сақлаб туришлик учун топшириб, Л.Гнинг 18.500.000 сўм нақд пули ҳамда бозор нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung А30” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ижарада яшаяпман. Қайнотамнинг ҳовлисида ҳаққим борми?

— Қайнотамни номида бўлган уй кадастр қилинмаган. Ҳозирда 15 сотих ҳовлида қайнакам хотини билан яшаяпти. Қайнотам вафот этган. Қайнакамни фарзанди йўқ. Мени эса тўртта болам бор. Эрим Россияда ишлаб юрганда оламдан ўтиб қолди. Қайнакам фарзандларим билан сиғиштирмагани учун ижарама-ижара юрибмиз. Иккита қизимни турмушга берганман, ўғлимни уйлантирганман. Ҳозирда кенжа қизим ва ўғлимнинг оиласи билан ижарада яшаяпмиз. Айтинг-чи, қайнотамнинг ҳовлисида мен ва фарзандларимнинг ҳаққимиз борми?

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоят суди томонидан Янгиқўрғон туманида сайёр қабул ташкил этилди


Сайт I Telegram I Facebook
Кўп қаватли уйларда мушук ва ит боққанларга қонунда бирор жазо борми?

— Қўшниларимиз уйида мушук ва ит боқишади. Кўп қаватли уйда яшаганлигимиз сабабли, иссиқ кунларда уларнинг бадбўй ҳиди атрофга тарқалиб, тоза ҳаводан нафас олишга имкон бермайди. Қўшниларни бир неча марта огоҳлантиришимизга қарамай, бу ҳолатга бепарво муносабатда бўлмоқда. Кечаси ити аккиллашидан ёш фарзандларимиз уйқусидан қўрқиб уйғониб кетишади. Кундузи эса сайрга чиқиб, кўчада ўйнаб юрган ёш болаларни қўрқитади. Қўшниларнинг бу хатти-ҳаракати учун қонунда бирорта чора ёки ечим борми?

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Альтернативные процедуры разрешения споров

Защита нарушенных или оспариваемых прав либо охраняемых законом интересов предприятий, учреждений, организаций и граждан в экономической сфере — одна из главных задач в деятельности экономических судов.

Подробно 👈

Сайт I Telegram I Facebook